Тўраев Бахтиёр Омонович онтология, гносеология, логика ва фан фалсафаси муаммолари танланган асарлар


Тушунчалар ҳажмига кўра, қандай турларга бўлинади?



бет83/177
Дата15.02.2024
өлшемі1.82 Mb.
#492067
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   177
1- (1)

Тушунчалар ҳажмига кўра, қандай турларга бўлинади?

Тушунчалар ҳажмига кўра якка ва умумий тушунчаларга бўлинади.

  1. Якка тушунча нима?

Якка тушунчанинг ҳажмида битта предмет ҳақида фикр юритилади.

  1. Умумий тушунча нима?

Умумий тушунчанинг ҳажмида бир қанча предметлар ифодаланади.

  1. Умумий тушунчалар қандай турларга бўлинади?

Умумий тушунчалар миқдор жиҳатдан чегараланган (масалан, аудиториядаги талабалар) ва чегараланмаган (масалан, натурал сонлар қатори) тушунчаларга бўлинади.

  1. Тушунчалар объектни қамраб олишига кўра, қандай турларга бўлинади?

Тушунчалар объектни қамраб олишига кўра айирувчи ва тўпловчи тушунчаларга бўлинади. (Аудиториядаги ҳар бир талаба синов топширди. Бу айирувчи тушунча, чунки бу жойда ҳар бир талабани айириб кўрсатмоқда). (Талабалар биргаликда китобни муҳокама қилишди. – Бу жойда талабалар тўпловчи тушунча бўлиб келмоқда).

  1. Тушунчалар мазмунига кўра қандай турларга бўлинади?

Тушунчалар мазмунига кўра абстракт ва конкрет, нисбатсиз ва нисбатдош, ижобий ва салбий тушунчаларга ажралади.

  1. Абстракт ва конкрет тушунчалар нима?

Абстракт тушунчаларда предметнинг белгиси ундан фикран ажратилиб алоҳида акс эттирилади. Масалан, «гўзаллик”. Конкрет тушунчаларда предмет ўзининг белгилари билан биргаликда фикр қилинади. Масалан, «гўзал қиз”.

  1. Нисбатсиз ва нисбатдош тушунчалар нима?

Нисбатсиз тушунчалар нисбатан мустақил, алоҳида мавжуд бўлган предметларни акс эттиради. Масалан, «Инсон» ва «Дастур». Нисбатдош тушунчалар бир-бирининг мавжуд бўлишини зарурий равишда тақоза қиладиган предметларни акс эттиради. Масалан, «Ўқитувчи» ва «ўқувчи», «устоз» ва «шогирд», «ота» ва «бола», «эркак» ва «аёл», «эр» ва «хотин”.



  1. Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   177




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет