Тўраев Бахтиёр Омонович онтология, гносеология, логика ва фан фалсафаси муаммолари танланган асарлар



бет82/177
Дата15.02.2024
өлшемі1.82 Mb.
#492067
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   177
1- (1)

Учинчиси мустасно қонуни нима?

Учинчиси мустасно қонунига кўра, айни бир предмет ёки ҳодиса ҳақида айтилган бир-бирига зид бўлган икки фикрдан бири чин, иккинчиси, албатта, хато ва учинчи фикрга ўрин йўқдир.

  1. Етарли асос қонуни нима?

Етарли асос қонунига кўра, ҳар бир предмет ва ҳодисанинг реал асоси бўлгани каби, уларнинг инъикоси бўлган фикр-мулоҳазалар ҳам етарли даражада асосланган бўлиши керак.

  1. Предметга хос бўлган қандай миқдорий белгилар бўлади?

Предметга хос бўлган миқдор жиҳатдан индивидуал ва умумий белгилар бўлади.

  1. Индивидуал белгилар нима?

Шу предметнинг ўзигагина хос бўлган белгилар унинг индивидуал ёки яккалик белгилари дейилади.

  1. Умумий белгилар нима?

Бир қанча предметларга бирдай хос бўлган белгилар умумий белгилар дейилади.

  1. Предметга хос бўлган қандай сифатий белгилар бўлади?

Предметларга сифат жиҳатдан муҳим ва номуҳим белгилар хос бўлади.

  1. Қандай белгилар муҳим белгилар дейилади?

Предметнинг мавжуд бўлиши учун зарур бўлган ва унинг асл табиатини, моҳиятини ифодаловчи белгилар муҳим белгилар дейилади.

  1. Қандай белгилар номуҳим белгилар дейилади?

Предметнинг моҳиятини ташкил этмайдиган ва уларнинг йўқолиши билан предметнинг табиати ўзгаришсиз қоладиган белгилар номуҳим белгилар дейилади.

  1. Тушунчанинг мазмунини нима ташкил қилади?

Тушунчанинг мазмунини унда фикр қилинаётган предметнинг муҳим белгилари тўғрисидаги информация ташкил этади.

  1. Тушунчанинг ҳажми нимани ифодалайди?

Тушунчанинг ҳажми шу тушунча қамраб олган предметлар йиғиндисини акс эттиради.



  1. Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   177




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет