«xxi ғасырдағЫ Ғылым және білім»



Pdf көрінісі
бет17/169
Дата28.03.2023
өлшемі4.46 Mb.
#471286
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   169
thesis141891

Список литературы: 
1. 
Марков А.П., Бирженюк Г. М. Основы социокультурного 
проектирования. СПб., 1997. 
2. 
Каган М.С. Человеческая деятельность (Опыт системного анализа). 
– М.: Политиздат, 1974.
3. 
Киселева Т.Г., Красильников Ю.Д. Социально-культурная 
деятельность. Учебник: М.:МГУКИ, 2004. 
4. 
Туев В. В. Социально-культурная деятельность как понятие 
(включение в дискуссию) // Вестн. Моск. ун- та культуры и искусства. Вып. 23. 
М, 2006. С. 30. 
5. 
Ярошенко Н.Н. Социально-культурная деятельность в контексте 
формирования новых качеств социального взаимодействия // Вестн. Моск. ун-
та культуры и искусства. Вып. 13. М., 2001. 


54 
АЛИМОВА Д.Х. 
(СЫРДАРЯ, УЗБЕКИСТАН) 
 
БОШЛАНҒИЧ СИНФ ЎҚУВЧИЛАРИДА СОҒЛОМ ТУРМУШ 
ТАРЗИГА ИНТИЛИШНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ 
Ҳар бир фан ўтилишидан мақсад табиат ва жамият ҳақидаги умумий 
билимларни динамик асосда бериб борилишини кўзда тутади. Шунингдек, 
бошланғич синфлар ўқув предметлари қаторидан жой олган ―Одобнома 
предмети кичик мактаб ѐшидаги ўқувчиларда табиатга муҳаббат, саломатлик, 
шахсий гигиена, кун тартиби, одоб-ахлоқ қоидалари, ибо-ҳаѐ тушунчалари, 
катталарга хурмат, кичикларга эътиборли бўлиш, Ватанни севиш, уни 
ютуқларидан фахрланиш каби туйғулар миллий-маънавий, экологик, сиѐсий, 
ахлоқий тарбия борасидаги тушунчалар босқичма-босқич бериб борилади. 
Табиатни асраш, уни муҳофаза қилишга ўргатиш, умуман, ахлоқий, эстетик, 
экологик тарбия бериш бугунги куннинг долзарб масаласидир. Шу боис 
бошланғич синф ўқувчиларига барча предмет дарсларида ушбу тарбия 
элеменларини ўқувчиларга сингдириш орқали уларда соғлом турмуш тарзига 
интилиш ва экологик маданиятни шакллантириш мумкин. Бундай ўқитишда 
педагогик технологиялардан фойдаланиш яхши самара беради.
Ўқитувчи ўқувчиларнинг билиш фаолиятини ташкил этишда уларнинг 
хоҳишига кўра индивидуал тарзда, жуфтликда ѐки кичик гуруҳларда ишлаш 
шаклларидан фойдаланиш яхши самара беради. Шунингдек, уй вазифалари ҳам 
ҳамма учун ягона ва мажбурий бўлмасдан, бир неча вариантда тайѐрланиши ва 
ўқувчилар ўз хоҳишига кўра танлашлари мумкин. Масалан, 1-вариантда янги 
мавзу юзасидан ўқув материалини тайѐрлаш, саволларга жавоб топиш, 
объектнинг расмини чизиш; 2-вариантда ўқув материали мазмунидаги атама ва 
тушунчалардан фойдаланиб кроссворд тузиш; 3- вариантда қўшимча 
адабиѐтлардан фойдаланиб, табиат ҳақида ҳикоя тайѐрлаш. 
Уй вазифаларининг бундай шаклда берилиши ўқувчиларга ўз 
имкониятларидан келиб чиққан ҳолда аввал уй вазифасининг енгилроқ 
вариантини, кейин мураккаброқ вариантини бажаришга ўтиш, ўз кучи ва 
билимини синаб кўриш имконини беради. Ўқувчининг бу борадаги ҳар бир 
ютуғи ўқитувчи томонидан ўз вақтида рағбатлантириб турилиши, ютуқ ва 
камчиликларнинг қайд этилиши, камчиликларни барҳам этиш мақсадида 
уюштирилган ѐрдам ўз самарасини беради.
Таълим-тарбия соҳасида педагогик муносабатларни эркинлаштириш учун 
ўқитувчи: - ўқувчиларнинг билиш фаолиятини самарали ташкил этиш ва 
бошқариш усуллари; - ўрганиладиган мавзунинг дидактик мақсадидан келиб 
чиққан ҳолда турли қийинчиликдаги ўқув топшириқлари ва уларни бажариш 
юзасидан кўрсатмаларни тайѐрлаш кўникмалари;
- ўқувчиларнинг ўқув-билиш фаолияти ва олинган натижаларни таҳлил 
этиш, тегишли ҳолларда зарур ўзгартиришлар киритиш усуллари;
- турли муаммоли вазиятларни таҳлил қилиш ва улардан энг оқилона 
усулларни эгаллаган бўлиши лозим.


55 
Педагогик технология жараѐнини ўрганишнинг соддалаштирилган 
тартибини қуйидагича тушуниш мумкин: 
- тушунтириш-ўқув материалининг маъно-мазмунини, ундан фойдаланиш 
тартибини ўзи тушунган даражада бошқаларга етказиш фаолиятидан иборат 
жараѐн;
- тушуниш - ўқув материалининг маъно-мазмунини идрок қилиш, ундан 
кўрсатилган тартибда мустақил фойдалана олиш;
- ўргатиш - ахборотдан фойдаланиш ва турли ҳаракатларни кўрсатилган 
тартибда мустақил бажариш кўникмаларини эгаллаш;
- ўзлаштириш - тушуниш, ўрганиш орқали ўқув материалининг 
маъномазмунини, ундан фойдаланиш ѐки ҳаракатларни бажариш тартиби 
тўғрисида билим ва кўникмалар ҳосил бўлиши.
Ўзлаштириш шартли равишда қуйидаги учта даражага ажратилади:
1) ўргатилган билим, кўникмаларни тўғри такрорлаш.
2) уларни амалий фаолиятда қўллаш, улардан тегишли мақсадларда 
фойдаланиш имкониятига эга бўлиш;
3) уларни ижодий таҳлил қилиш, қиѐслаш, умумлаштириш, хулосалар 
чиқариш асосида такомиллаштириш фаолиятини амалга ошириш имкониятига 
эга бўлиш;
Шу билан бирга, педагогик технологияларнинг ҳаммасида ҳам бирдек 
қўлланиладиган ва таълим-тарбия жараѐнининг тарихий таркиб топишида ва 
ривожланиб боришида ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган асосий таркибий 
элементлар сўзлаш, кўрсатиш ва машқлар бажаришдан иборат бўлиб, улар 
ўзаро қуйидагича кетма-кетликда ва боғлиқликда амал қилади.
Ўқувчи фаолиятидаги асосий жараѐнлар: тинглаш, кўриш, машқ бажариш. 
Ўқитувчи фаолиятидаги асосий жараѐнлар: сўзлаш, кўрсатиш, вазифа 
топшириш, раҳбарлик, назорат. Педагогик технологиянинг асосий элементлари 
бўлган ушбу сўзлаш, кўрсатиш ва машқлар бажаришни технологик жараѐннинг 
учта таркибий бўлаги сифатида таҳлил қилиш мақсадга мувофиқ. Уларнинг ҳар 
бири жуда кенг кўламли бўлиб, батафсил таҳлил қилиш кўп вақт ва кучни талаб 
қилади. Ҳаракатларни ўрганиш машғулотлари ҳамма фанлар билан бир қаторда 
Одобнома табиатшунослик, меҳнат, жисмоний тарбия, мусиқа каби дарсларда 
кўпроқ ўрин эгаллайди. Кўзгазмалиликда фақат кўриш эмас, ушлаб кўриш, 
ҳидлаш ѐки таъм билиш орқали ҳам ўрганилаѐтган объектларнинг қаттиқ, 
юмшоқлиги, ҳарорати, ҳиди ва бошқа белгилари билан таништирилади. 
Машқлар бажариш ўзлаштиришни энг мустаҳкамлайдиган ўқув жараѐни 
ҳисобланади. Бу машқлар ҳар бир фанда ўзига хос мазмунда бўлади.
Машқлар бажариш жараѐнида, кўпинча, ўқувчининг ҳамма сезги аъзолари 
иштирок этиши билан унинг эслаб қолиш даражасини ошириш орқали 
педагогик имкониятлар янада кенгаяди. Машқлар ўқиш, ѐзиш, сўзлаш, 
фикрлаш, ҳисоблаш, турли ҳаракатлар бажариш, қуриш-ясаш, чизиш, бўяш, 
мусиқа чалиш, қўшиқ айтиш, мисол, масала, тестлар ечиш, компютер билан 
ишлаш, асбоблар ва бошқа техника восатилари билан ишлаш, далада, фермада, 
уй-рўзғор ишларини бажариш, жисмоний ва спорт машқлари, ишчанлик 
ўйинлари, мусобақа, кўрик, танлов ва бошқалардан иборат. Машғулот 


56 
вақтининг кўпроқ қисми машқлар бажаришга сарфланиши албатта яхши 
натижалар беради. Ўқитувчи фаолиятидаги раҳбарлик ва назорат алоҳида 
масалалар бўлиб, ҳар бир машғулотнин мақсад ва мазмунига мувофиқ амалга 
оширилади. Назоратнинг энг ҳақиқий ва тўғри тури ўз-ўзини назорат қилиш 
ҳисобланади. Бу педагогик технологиянинг барча ишитирокчилари, яъни 
ўқитувчи ва ўқувчиларга тегишли. Лекин маълумки, кўпинча одамларда 
ўзўзини қатъий назорат қилиш одатга айланмаган, бунинг учун кўп ҳолларда 
ирода етишмайди. Шунинг учун ўқувчи фаолиятини назорат қилиш ўқитувчи 
ва отаоналар томонидан ҳамкорликда олиб борилиши мақсадга мувофиқ. Бунда 
назорат учун ҳаддан ортиқ вақт сарфланмасликка эътибор бериш, 
ўқитувчининг асосий иш вақти назорат учун эмас, ўқувчиларга кўпроқ 
билимлар беришга сарфланишига эришиш лозим. Агар ўқувчиларнинг ўқиш 
мотивлари, машғулотларнинг бошидан охиригача диққатини жамлаши, эслаб 
қолиши, хотирада сақлаши ва ўрганганларини амалда мустақил қўллай олиши 
каби кўрсаткичлари мунтазам равишда масалан, 100 фоиз бўлганда эди, ана 
шундагина уларнинг ўзлаштиришларини назорат қилишга вақт сарфламаслик 
мумкин бўлар эди. Лекин амалда бундай эмаслиги ҳаммага маълум, шу 
сабабдан ҳозирда назоратнинг рейтинг усулини янада такомиллаштирган ҳолда 
амалга жорий қилинмоқда.
Мавжуд педагогик технологиялар аслида юқорида айтилган сўзлаш, 
кўрсатиш, машқдан иборат учта таркибий элементнинг ҳар турли 
комбинатсияларини ташкил қилади. Улар бир-биридан таълим-тарбиянинг 
айрим йўналишига, мазмунига ва усулларига алоҳида эътибор берилгани ҳамда 
унга мувофиқ мақсадларга қаратилгани билан фарқланади. Ҳар қандай тарбия 
тури сингари соғлом турмуш тарзига интилиш ва экологик тарбия ҳам болага 
даставвал оилада, сўнг мактаб партасига илк бора ўтиришни ўрганганиданоқ 
ўргатилиб боради.
Экологик тарбияни нафақат табиатшунослик ѐки экология дарсларида, 
балки барча дарс соатларида амалга ошириш мумкин. Масалан: бошланғич 
синфларнинг она - тили дарсларида, биринчи синфда машқларни бажариш 
жараѐнида бевосита қушлар, гуллар билан боғлиқ кичик ҳажмдаги содда 
матнларни ѐздириш билан бирга уларнинг моҳиятини бола онгига тўғри 
етказиш орқали экологик тасаввурларини бойитиш мумкин.
Дарс лойиҳаларини қай тарзда тайѐрлаш ўқитувчига боғлиқ. У ўқув 
материали ва ўқувчиларнинг ўзлаштириш имкониятларига қараб дарс 
лойиҳасини тайѐрлайди. Масалан, 3-синфлар учун мўлжалланган ўқиш китоби 
дарслигида Г.Аъламнинг ―Сой суви ҳақида эртак номли ҳикояси ҳам 
ўқувчиларда табиатга муносабатни тарбиялашда катта аҳамиятга эга. Бунда 
воқеа қуйидагича ифода этилади:
- Бир бойнинг зулмидан қочган деҳқон ўз оиласи билан катта бир тоққа 
келиб жойлашибди. Тоғнинг усти кўм - кўк дарахтзор бўлиб, бир томондан 
зилол сой оқар экан. Деҳқон кўплаб дарахтларни кесиб ўзига уй қурибди. 
Дарахтлар экилган ерни ҳайдаб экин экиб, сой суви билан суғорибди. Қолган 
дарахтларни ҳам кесиб, бозорга пуллабди. Шу тарзда орадан бир йил ўтибди. 
Кейинги баҳорда ҳам деҳқон экин экмоқчи бўлиб эр ҳайдабди, лекин сойда сув 


57 
йўқ эмиш. - эй сой, менга сув бер, экинни суғорай - дебди деҳқон сойга. - Мен 
сувни қаердан олай, яхшиси қор ва ѐмғирдан сўра - деб жавоб беради сой. 
Ёмғир ҳам сув бермагач деҳқон қордан сув сўрабди. Қорнинг эса аччиғи келиб 
деҳқонга дебди: - Ёмғир ҳам, мен ҳам бу йил меъѐрида ѐғдик. Лекин сен нам 
ушлаб турадиган дарахтларни кесдинг. Қорларимни тақсимлаш - дарахтларнинг 
иши. Дарахт бўлмаса, ҳамма қор баҳорда эриб оқиб кетади. Сойда сув бўлмаса 
ўзинг айбдорсан. Деҳқон ўйлаб қараса қорнинг гаплари тўғри экан. У тоққа 
қайтгач, бир талай кўчат экиб парваришлабди. Кўчатлар вояга этгач сойда яна 
сув тўлиб оқа бошлабди. Бундай ҳикоя ва эртаклардан шундай хулоса 
чиқадики, агар инсон табиатга нисбатан тўғри муносабатда бўлмас экан, ундан 
оқилона, тежамли фойдалана олмас экан бир кун келиб табиат ҳам ундан ўч 
олади, уни жазолайди. Табиатнинг бу ҳаѐтий қонунини эртакнинг ўқитиш 
жараѐнида болага тўғри етказа олиш лозим. Токи ҳар бир болада ѐшлигиданоқ 
табиатга, меҳр- муҳаббат уйғонсин. Уни севувчи, ардоқловчи бўлиб 
тарбиялансин. Ушбу эртакнинг хулоса қисмини халқ мақоллари билан ҳам 
боғлаб якунлаш мумкин. Масалан: ―Бирни кессанг ўнни эк!, ―Бобонгнинг тол 
эккани ўзига нон эккани, ―Бир йил тут эккан киши юз йил гавҳар теради, 
сингари мақолларни айтиб, ўқувчилар ўртасида табиатга доир мақол айтиш 
мусобақаси ўтказилса бундай дарслар ўқувчилар хотирасида узоқ сақланади. 
Бундан ташқари 3 - синф ўқиш китобида бевосита ахлоқий, экологик 
тарбия билан боғлиқ ―Қуѐнча, ―Очкўзлик, ―Лочиннинг ўлими, ―Чумчуқча 
номли ҳикоя ва масаллар ҳам берилганки, улар ѐрдамида ўқиш дарсларида ҳам 
экологик тарбия бериш имкониятлари яратилади.
Бизнингча бошланғич синфларнинг ўқиш китоби дарсликларида қадимий 
меросимиз 
ҳисобланган 
ҳадиси 
шариф 
намуналаридан, 
буюк 
аллломаларимизнинг асарларидан, иборатли ҳикояту - ривоят, турли 
афсоналаридан янада киритилса яхшироқ бўларди. Чунки қадимда ҳам гарчи 
экологик тарбия термини мавжуд бўлмасада, она табиатга муҳаббат руҳидаги 
тарбия жуда кучли бўлган ва бу болага гўдаклигиданоқ ўргатиб борилган. Сир 
эмаски, ўзбек халқи ўзининг бой тажрибаси, теран халқ оғзаки ижодиѐтига эга. 
Ҳозирги мактаб олдида турган долзарб муаммолардан бири таълим - тарбия 
мазмунини миллийлаштиришдир. Хўш, экологик тарбияни амалга оширишда 
миллий пойдевор мавжудми? - деган саволга ҳеч иккиланмасдан ҳа мавжуд дея 
жавоб беришга ишончли манба мавжуд.
Халқ тажрибаси - ѐш авлодга экологик билим ва тарбия беришнинг 
асосидир. Доно ўзбек халқининг минг йиллик тарихи, барқарор шаклланган 
урф - одати, халқ мақоллари, миллий - маданий мероси юқоридаги фикрни 
яққол исботлаб беради. Бошланғич синфларда болалар табиатшунослик 
дарслари материалини ўрганиш орқали табиатга, ватанга, она заминга қандай 
муносабатда бўлишни ўрганадилар. Бунда болаларни табиатни синчковлик 
билан кузатишга ўргатиш муҳим аҳамият касб этади. Ўзбек халқ мақоллари - 
―Табиат тўғрисида жавоҳирлар сандиғини экология хоналарида ташкил этиш 
ўқувчиларни ота - боболар тўплаган қимматбаҳо фикрлар билан 
қуроллантиришга уларда миллий ғурурни шакллантиришга, табиат берган ҳар 
бир инъомдан ўз ўрнида фойдаланишга, хуллас экологик миллий маданиятни 


58 
таркиб топтиришга ѐрдам беради. Шарқ халқлари фалсафаси, миллий маданий 
мероси, илм хазинаси жаҳон халқлари тараққиѐтида етакчи омил эканлиги ҳеч 
кимга сир эмас. Инсон ва табиат ўртасидаги муносабатларнинг илдизи худди 
мана шу маконда сувга қонмоғи даркор. Биз педагоглар мана шу сарчашма 
сувидан ѐш авлодни баҳраманд этишимиз ҳам қарз, ҳам фарздир. ―Сув 
мавзусини ўтиш жараѐнида ўқувчиларга сув бойликларини тежаш ва 
ифлослантирмаслик ҳақида қуйидаги шеърий мисраларни келтириш мақсадга 
мувофиқдир: Бугун ташналикдан тортиб кўп азоб, Олдимга сув сўраб келибсан 
шитоб. Чашмадан аввало ширин сув ичма, Ичдингми, устига тупроқни сочма. 
Бугун чашма сувини қилсанг агар хор, Бошқа ичолмассан бу сувдан зинҳор. 
(Фахриддин Гургоний). Ўлкамизнинг табиий ўсимликлар дунѐси уларнинг 
фойдаси, бу бойликларни муҳофаза қилиш кераклиги ҳақидаги масалалар билан 
ѐшларни мактаб партасидан кенг таништириб бориш ўз самарасини беради. 
Бунда экологиядан илмий тушунчалар мактабларда ўқитиладиган барча 
фанларда айниқса, бошланғич синфларда табиатшунослик, одобнома, экология, 
математика, она тили, ўқиш каби фанларни ўқитишда умумлаштирилади.
Математика фанида бериладиган экологик таълим-тарбия жараѐнида 
ўқувчилар табиатдаги салбий ѐки ижобий ўзгаришлар инсон соғлигига қандай 
таъсир қилиши ҳақида аниқ тасаввурга эга бўлишади. Масалан: Республикада 
1200 га яқин саноат корхонаси борлиги, уларнинг ҳавога бир ярим минг 
тоннага яқин заҳарли моддаларни чиқараѐтганлиги, бундай ҳолат 10 йил, 20 
йилдан кейин шу маромда кетаверса нималарга олиб келиши мумкинлиги каби 
мисоллар воситасида экологик фалокат оқибатлари болаларга тушунтирилади, 
ѐки яна бир математика дарсларида ечиладиган оддий масалани олиб қарайлик. 
Рустам 4 та қўчат ўтказади, эртага яна 5 та кўчат ўтказади, икки кунда нечта 
кўчат ўтказади? Ушбу масала ҳам ахлоқий экологик тарбия беришга асос бўла 
олади. Масала орқали ўқувчиларни дарахтларни синдирмасликка, уларни янада 
кўпайтиришга ўргатиш мумкин. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   169




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет