اصلك الي انظر
يابن آدم اصلك من صلصال كالفخار، وفيك ما لا يسعك من التيه و الفخار، تارة بالاب و الجد، و اخري بالدولة و الجد، ما اولاك بان لا تصعر خديك، ولا تفتخر بجديك؟ تبصر خليلي مم مركبك؟ والام منقلبك؟ فخفض من غلوائك وخل بعض خيلائك.38
2-мақола
Маҳкам Маҳмуд, Назарбек Раҳим таржимаси: "Кибрнинг ёмонлиги ҳақида".
Эй, инсон ўғли! Яратилишинг қуруқ (фақат) балчиқдандир. Ичинг эса кибр ва ғурурга тўла.. Қарасам, баъзан ўтмишинг билан фахрланасан, баъзан эса бойлик ва мол-мулкинг билан, асллигинг, насл-насабинг билан, авлод-аждодинг билан фахрланасан. Кибр ва ғуруринг билан бошқаларга эътибор бермаслик, уларни хўрлаш, пастга уриш ва улардан юз ўгириш сенга ярашадими? Авлод-аждодинг улуғлиги билан фахрланма, керилма. Диққатли ва огоҳ бўл!39
Дўстим! Ўйлаб кўр-чи, нимага минажаксан ва не ҳол бўлажаксан, аҳволинг қандай бўлажак? Кел энди шу ёмон одатларингни камайтир; инсонликка, одамийликка ярашмаган кибр ва ғурурни тарк эт.40
Шайх Абдулазиз Мансур таржимасида.
Эй одамзод, аслинг лой, сополдан бўлишига қарамай, гоҳида бойлигу иқболинг билан фаҳрланиб такаббуланасан-а?! Ўзгаларни менсимай юришинг сенга лойиқ сифатлардан эмас.
Дўстим, ўзинг фикр қил. Охирги уловинг ёғоч от (тобут) ва вужудинг тупроққа айланадиган бўлгандан кейин ҳовурингдан сал тушгин ва кибру ҳаводан узоқроқ юргин-да!41
Рашид Зоҳид таржимасида: « اصلك الي انظر»
Аслингга боқ...
Эй Одам фарзанди, аслинг сопол каби қуриган лойдан. Ичингда эса ўзингдан ҳам катта кибр ва фахр. Гоҳ отанг билан, гоҳ бобонг билан, гоҳида мол-давлатинг, гоҳида фаровон ҳаётинг билан фахрланасан. Лунжларингни шишириб, боболаринг билан ифтихор қилиш сенга лойиқми?! Фикр қил, дўстим, нимадан яралдинг, нимага қайтгувчисан? Ҳаддан ошма, қуйи туш, бундай гердайишларингни йиғиштир!42
Маҳкам Маҳмуд, Назарбек Раҳим, туркий тилдан таржима қилишгани учун асардаги мақолаларга ном беришган. "Кибрнинг ёмонлиги ҳақида” дейилган. Аслида эса бундай эмас шакл маъно мазмуни бошқача. Рашид Зоҳид Аслингга боқ... бу ҳикматли сўзга шакл маъно мазмуни чуқур лўнда инсонинг келиб чиқишига урғу бўлаётганлиги учун гўзал номни англатяпти.
Асарда " يابن آدم اصلك من صلصال كالفخار " ҳикматли сўзини Маҳкам Маҳмуд, Назарбек Раҳим Эй, инсон Ўғли! Яратилишинг қуруқ (фақат) балчиқдандир.43
Буни ҳикматли сўз деб аташ мумкин эмас. Таржимон ҳикматли сўзни шакл маъно мазмунига жиддий ёндашмаган. Ҳикматли гапни ўгирганда ўзини инжиқликлари талаблари шартларини билмасдан туриб таржима қилиб бўлмайди. ҳикматлар таржимасида бадиий таржимага хос кўпгина аломатлар мавжуддир. Демак таржимонлар араб тилидан хабардор бўлмаганликлари учун асардаги лой сўзини хунук сўзга балчиқга айлантиришган. Бу ҳикматли гапни ўқувчи ёки китобҳон ўқиганда қалбига онгига жуда ёмон таъсир кўрсатади. Муражаат ҳам нотўғри ифодаланган. Чунки мурожаат фақат инсон ўғлига эмас балки умумбашариятга ўғилу-қизга панд насиҳат қилиняпти.
Шайх Абдулазиз Мансур таржимасида: Эй одамзод, аслинг сополдан. Бу таржима тўғри қисқа лўнда маъно мазмунга эгадир.Биламизки ҳар қандай ўқувчи ёки китобҳонни ўзига яраша диди тафаккури фаҳм фаросати дунё қараши бўлади.44
Рашид Зоҳид ҳикматли гапида:Эй одам фарзанди, аслинг, сопол каби қуриган лойдан,. шеърий тарзда ҳам бу ҳикматли сўз ўз ифодасини топган.
Эсла, одам, асли недан эканинг қуриган лойдир, яъни сопол танинг.
Демак бу ҳикматли сўзларни қиёслаганда. Шайх Абдулазиз Мансур ва Рашид Зоҳид таржималарида эсда қоларли, ёрқин, қуйма ҳикмат бўлганлиги, сири шундаки: ботиний (ички) мазмун гўзаллиги билан зоҳирий (ташқи) шаклий- лисоний либосининг бир-бирига мос келишига алоҳида диққат қилинган.
Асардаги "تبصر خليلي مم مركبك"асардаги ҳикматли сўзида Маҳкам Маҳмуд, Назарбек Раҳим Шайх Абдулазиз Мансур таржималарида араб тилидаги " مركب " сўзини "минажаксан" улов тарзида берилган. Маълумки, "Мураккабун" сўзи араб тилидан ўзбек тилига мураккаб деб кириб келган. Араб тилида "минмоқ" феъли бошқачадир.
Рашид Зоҳид таржимасида " مركب " сўзи ўзбек тилида ҳам "мураккаб" дейилганлиги учун асарнинг аслига яқин, фикримизча таржимон тўғри ёндашиб сўз танлашда адашмасдан шакл мазмунни қурбон қилмасдан инсонинг пайдо бўлиши мураккабдир, демоқчи.
3-мақола
المقالة الثالثة
ساعة الحياة
عمر ينقضي مر الاعصار، و انت ترجوه مدي الاعصار، ضلة لرايك الفائل، في ظلك الزائل، ما هو الا بياض نهارك فتغنمه، و سواد ليلك فلا تنمه، واتبع من ضرب اكباد المطي، حتي اناخ بكنف وطي.45
Маҳкам Маҳмуд, Назарбек Раҳим таржимасида:
ساعة الحياة
"Ғафлатдан уйғониш зарурлиги"
Эй, одам ўғли!
Умринг худди шиддатли елдек ўтиб бормоқда. Сен самарасиз қарашларинг туфайли пайдо бўлган бир ғафлат ва шошилиш билан бу завол оламида асрларча пойидор қолувчи бўлажагингни умид қиласан. Бутун умринг бир кеча ва бир кундуз ораси каби масофаси жуда қисқадир. Умр қисқақлигини ўйласанг-чи? Вақтингни ғафлат уйқуси билан ўтказма. Жиддийлик ва ғайрат отингни илм нағали билан ниқта, соғ-саломат манзилига етган суворийлардан бирига тобе бўл (яъни, устозингдан айрилма).46
Шайх Абдулазиз Мансур таржимасида:
Умринг елдек ўтмоқда. Сен неча яшамоқчисан? Бу ўткинчи сояга ишониш калтафикрликдан ҳосил бўладиган гумроҳликдир.Зеро, бу умр бир кунинг ёруғлигичадирки, уни ғанимат билмоқ ёки бир тунинг қоронғулигичадирки, уни бедорлик билан ўтказмоқ керак.
Бинобарин, сен отини қамчилаб то сўлим манзилга етиб бормагунча ҳаракатдан тўхтамайдиганларга эргашгин.47
Рашид Зоҳид таржимаси: "Бир соат"
Умр бўроннинг ўтиб кетишидек тез тугайди. Сен уни асрлар қадар узоқ деб умид қиласан. Ўтиб кетувчи соянг ҳақидаги бу қарашинг нақадар хато ва заиф! Умр нима ўзи? Кундузингдаги оқлик, ҳали замон кун ботади, бас, уни ухлаб ўтказма. Уловини қамчилаётганларга эргаш, кун келади карвон тўхтаб, туялар чўкади.48
“Атвоқ уз-заҳаб” асарининг 3-мақоласининг бошланишида,
ينقضي مر الاعصار" عمر " ҳикматли сўзини Маҳкам Маҳмуд, Назарбек Раҳим, "Эй одам ўғли!" деб мурожаат қилган. Ваҳоланки бу жумла араб тилида умуман йўқ. Таржимонларнинг ўзидан қўшиш салбий ҳолатлари бўлибгина қолмай, ҳар қандай фикр ўз қолипига эга бўлади, бу қолип унинг шаклидир. Ҳикматли гапда шакл ўз кўринишларини йўқотган. Асарнинг давомида " و انت ترجوه مدي الاعصار ضلة" иборасини Маҳкам Маҳмуд, Назарбек Раҳим, сен самарасиз қарашларинг туфайли пайдо бўлган бир ғафлат ва шошилиш билан бу завол оламида "асрларча пойидор" қолувчи бўлажагингни умид қиласан. Бизга маълумки ҳикматли сўзлар таржимасида бош мезон шакл гўзаллиги билан бирга, даставвал маънони рўёбга чиқаришдан иборат. Акс ҳолда ҳикмат ва каромат ғойиб бўлиб, мантиқий ва бошқа бир қатор чалкашликлар пайдо бўлади.
Шайх Абдулазиз Мансур таржимасида, сен эса неча асрлар яшамоқчисан?
Рашид Зоҳид ҳикматли гапида сен уни асрлар қадар узоқ деб умид қиласан.
Демак юқоридаги икки таржима муайян фикрни бир неча шаклда ифодалаш мумкинлигини ва у бошқача таъсир кўрсатишини билдик, шундай экан таржимада шакилнинг аҳамияти катта, уни сақлаш талаб қилинади, шунинг учун икки таржимада баёнийлик йўқ қисқа лўнда мантиқий бўлганлиги сабабли китобҳонни ҳикматли сўзга муҳаббатини оширади.
49" من ضرب اكباد المطي، حتي اناخ بكنف وطي "
Ушбу ҳикматли сўзни Маҳкам Маҳмуд, Назарбек Раҳим, шундай дейишган. "Жиддийлик ва ғайрат отингни илм нағали билан ниқта, соғ-саломат манзилига етган суворийлардан бирига тобе бўл (яъни, устозингдан айрилма) демоқчи.
Шайх Абдулазиз Мансур ҳикматли гапида бинобарин, сен отини қамчилаб то сўлим манзилга етиб бормагунча ҳаракатдан тўхтамайдиганларга эргашгин.
Рашид Зоҳид таржимасига келсак, уловини қамчилаётганларга эргаш, кун келади карвон тўхтаб, туялар чўкади. Ҳикмат қисқа лўнда ифодаланган.
Юқоридаги таржималарни асарни ўрганиб чиқиб шакл мазмунини қиёслаб кўрсак, Маҳкам Маҳмуд, Назарбек Раҳим таржималарида ҳозирда истемолдан чиқиб кетаётган эски туркий сўзлардан фойдаланган. Баёнийлик бор, тушунарсиз ҳикматли сўз ғализ чиққан, таржима дабдабабозлик билан кўрсатилган.
Шайх Абдулазиз Мансур ва Рашид Зоҳид таржимаси “нейтрал” (ўрта) китобҳонга тушунарли қисқа лўнда, ҳикматли сўз гўзаллигини йўқотмаган.
5-мақола
المقالة الخامسة
بالموت واغطاكفي
يابن ابي و امي هات، حديث الاباء والامهات، و حدث عن رجال العشيرة، و كرام الاخلاء والجيرة، من الجار الجنب، (و ماس الطنب)، ومن جاثيناه علي الركب (وجاريناه في كشف الكرب)، ومن رفدنا بالخير ورفدناه، وافادنا الحكمة وافدناه، قد اقتضاهم من اوجادهم ان يفنوا، (وخلت عنهم الديار كان لم يغنوا)، وكفي بمكانهم واعظا لو صودف من يتعظ ، وموقظا عن الغفلة لو وجد من يستيقظ.50
Маҳкам Маҳмуд, Назарбек Раҳим таржимасида:
"Ўлимдан ғафлатда қолмаслик (зарурлиги)
Қардошим, отларимиз ва оналаримиз қаерда?...
Тушунтириб бера оласанми? Дўстлар, қариндошлар эр-хотинлар қаерда? Бир бирига қондош, дўст, ақроболар (яқинлар) қани? Узоқ- яқин бўлган қўшнилар-чи? Тиззама-тизза, ёнма-ён ўтириб бир-бирининг дардига малҳам бўлган дўст-ёронлар қани?
Ҳаммасининг йўқдан бор бўлишларини Жаноби -Ҳақ тақдир этганлиги каби, уларнинг ўлишларини ҳам тақдир қилди ва мана улар орамиздан кетдилар. Гўё ҳеч, асло яшамаганлардек, ўринлари, жойлари изсиз қолди. Бир замонлар қадимгиларнинг яшаган гўзал муҳташам пойтахтлари, шаҳарлари ва қасабалари, эгалари бўлган гавжум диёрлар қани? У ерлар зиёратчилардан насиҳат олмоқчи бўлган кишиларга насиҳат учун кифоя, уйғонмоқчи бўлган, ғофилларга ҳам учун ҳикоя.51
Рашид Зоҳид таржимасида:
"Ўлим насиҳатгўй бўлишга кифоя"
Эй сиз, туғишганларим, отамнинг ва онамнинг фарзандлари, инсонлар! Ота-боболардан, оналару момолардан гапиринг. Дўст-ёрону қон-қардошлардан, ён қўшнию жон қўшнилардан сўйланг. Қани у яқинлар, биз билан тиззама-тизза ўтирган, ғам- андуҳни бирга аритган? Қани у, бизга яхшилик қилгану, биз ҳам унга яхшилик қайтарганлар? Бизни илму дониш билан манфаатлантирган ва биздан ҳам фойда топганлар қани? Уларни бор қилган Зот уларнинг фоний бўлмоғини тақозо этади. Ҳовлилар бўшаб қолди, гўё ҳеч ким яшамагандек. Бу бўм-бўш маконлар ибрат учун кифоя, агар ибратланадиган киши унга йўлиқса. Ғафлатдан уйғотишга кифоя, агар уйғонган киши бор бўлса.52
Асарнинг бошида يابن ابي و امي" " ҳикматли сўзини Маҳкам Маҳмуд, Назарбек Раҳим мурожаат қилиб "Қардошим оталаримиз ва оналаримиз қаерда?
Рашид Зоҳид бу гапни "Эй сиз, отамнинг ва онамнинг фарзандлари, инсонлар"
Бу ҳикматли гап аввалгисидан аслига яқинроқ, шакл маъно мазмуни қисқа лўнда тушунарли ҳозирда истеъмолдаги сўзлардан фойдаланилганлиги учун яхши чиққан.
6-мақола
المقالة السادسة
ربك قريب منك
عملك للذي علم منه في عدمه ما لا تعلم انت وقد وجد، ودعاؤك لمن هو اخبر منك بما اردت به مما لم ترد، فما هذا الرغاء كانه هدير؟ وما هذا الصراخ الذي الاصم به جدير؟ ان كنت ممن ياوي الي السنة دون البدعة، ولا يلوي علي الرياء و السمعة، و اردت بذلك وجه العليم بما خطر في قلب العبد، و هجس الخبير بما وسوست به نفسه، وأوخس من هوي نفسك العمل المشهور، فالكتم الكتم، ومن شهواتها الدعاء المنشور، فالختم الختم.ان خير النوق و القسي الكتوم، و خير الكتاب و الشراب المختوم.53
Маҳкам Маҳмуд, Назарбек Раҳим таржимасида
"Дуо одоби"
Шундай бир Оллоҳга қуллик қиласанки, у Оллоҳ сенинг ҳамма қилганларингни ҳали қилмишларинг майдонда йўқ бўлган пайтдаёқ билган ва шундай бир Оллоҳга дуо ва ниёзда, ёлворишда бўласанки, сенинг учун хайрли бўлганни сендан ҳам яҳши тушунган Зотдир. Шундай экан, дуо қилаяпман деб туя бўкиришидек ҳайқиришлар, сағирга, гаранга қичқиргандек бақиришлар нечун?
Агарда сен бидъатга эмас, суннатга майлли бўлсанг, қулининг, бандасининг суврати ва сийратини, қалбидан кечаётганларни жуда яхши билган, нафснинг васваса ва яширин амалларидан, ишларидан ҳар онда хабардор бўлган Оллоҳнинг ризосини истасанг, шуни яхши билки, тумтароқ, яъни ташқаридагиларга таъсир қилиш учун қилинган сохта ҳатти-ҳаракат ва дабдабали амал нафснинг ҳаво ва орзусидандир. Унга бўлган дуо ва ниёзингни, ёлворишингни яшир. Яхшилаб яшир... Очиқчасига бақириб-чақириб қилинган дуолар нафснинг истаги, хоҳишидир. Нафс ва очкўзликнинг ҳар қандай истагини йўқ қил. Уни орзуларидан маҳрум қил. Туянинг ва ёйнинг яхшиси-овозсиз бўлганидир.
Мактубнинг ва шарбатнинг яхшиси- оғзи ёпилганидир.54
Шайх Абдулазиз Мансур ҳикматли гапида:
Бу қандай товушки, ҳудди туянинг ўкиришига ўхшар? Бу қандай чинқирикки, у билан қулоғи кар одамга мурожаат қилинар эди?
Агар сен бидъатга ва риёга эмас, суннатга эргашувчи бўлсанг ва қилаётган ишингни диллардаги яширин гаплардан, нафсу ҳаво васвасаларидан ҳам огоҳ бўлмиш ҳакийму Дононинг ризоси учун қилаётган бўлсанг, у ҳақда жар солишингнинг ҳожати йўқ. Аксинча, яшир уни. Дуони ҳам ошкор қилмай хатм қил.55
Рашид Зоҳид таржимасида:
"Раббинг сенга яқин"
Қилаётган амалинг шундай бир Зот учунки, У қилмоқчи амалингни бажаришингдан олдин, ҳали амалинг йўқ пайтдан билади. Қилаётган дуоларинг шундай бир Зотгаки, У истаётган ва истамаётган нарсаларингдан сенда кўра кўпроқ хабардордир. Бу нима ўкирик, гўё туя бўкирганидек. Бу қандай бақириқ-чақириқ, қулоқни кар қилгудек.
Агар сен бидъатга эмас, суннатда қарор топадиган бўлсанг, риё ва сумъага мойил бўлмасанг ва бу ишинг билан банданинг қалбига хутур етган ҳар бир нарсани билгувчи, эл аро сени оваза этган амал нафс ҳавоси эканини англатувчи Зотнинг жамолини хоҳласанг, бас, машҳурликдан сақлан, махфий бўл. Ошкора дуолар билан ўзингни намойиш қилишни нафсинг истаяпти, бу истакларнинг оғзини ёп, муҳрлаб бекит. Чунки туяларнинг яхшиси жим туриб, жим юрадигани, ёйларнинг яхшиси сассиз отиб, сассиз мўлжалга урадиганидир. Мактубнинг яхшиси ёпиб муҳрлангани, шаробнинг яхшиси мумлаб беркитилганидир.56
"Олтин шодалар"да ҳикматли сўзларининг ушбу таржимасига диққат қилсак: " ان خير النوق و القسي " و خير الكتاب و الشراب المختوم” иборасини Шайх Абдулазиз Мансур “шарабун” “май” сўзини таржимада бермаган.
Маҳкам Маҳмуд, Назарбек Раҳим, ҳикматли гапида шакл, маъно мазмунни бузган ҳолда, нотўғри таржима қилишган. Чунки мазмунсиз шакл, шаклсиз мазмун бўлмайди. Асарда "شراب" сўзи ўзбек тилида бир қатор маънолари бор. "Май, шароб, шу кабилар. " Мактубнинг ва шарбатнинг яхшиси оғзи ёпилганидир. Бизга маълумки араб тилида шарбат, ва шунга ўхшаш ичимликлар, "مشروبة" деб берилади. Асарда эса аниқ кўриниб турибдики " شراب" яъни май ва шаробга ишора қилиняпти.Таржимада “май” сўзини берганларида мақсадга мувофиқ бўларди.
Нима учун шароб сўзини шарбатга айлантириш керак, кейинги сўзга келсак, араб тилидаги "مختؤم" сўзи ўзбек тилида "Мухрланган" маъно мазмунни англатади, ёпилган эмас. Фикримизча, Таржимонлар “ёпилган” сўзи ўрнига “мухрланган” сўзини таржимада берганларида мақсадга мувофиқ бўларди.
Рашид Зоҳид ҳикматли гапининг таржимасига эътибор қилсак, "Ёйларнинг яхшиси сассиз отиб, сассиз мўлжалга урганидир. Мактубнинг яхшиси, ёпиб мухрлангани, шаробнинг яхшиси мумлаб беркитилганидир.Таржимада “мухр” сўзини қўлласа шакл маъно ва мазмун сақланади.
Рашид Зоҳид таржимасида шакл маъно ва мазмуни аслига мосроқ, чунки таржимасида “мухр” сўзини берган.
9-мақола
المقالة التاسعة
افد نفسك بمالك
الا اخبرك بالشقي المخذول، ذي المال المصون، و العرض المبذول، من لا يبالي اذا سلمت ثروته، ان تمزق فروته، و اذا شبعت خزانته، ان تجوع خزانته.
والا اخبرك بالسعيد المنصور، ذي الجناب الممطور، من خالف تلك السنة، واتخذ المال لعرضه جنة، يقول لخازنه. انجح، و لوازنه، ارجح، و لنفسه اذا جاشت مكانك تحمدي، واذا طاشت وراءك تصمدي.57
Маҳкам Маҳмуд, Назарбек Раҳим таржимасида:
Номусни мол-дунё учун фидо қилган билан номусини сабр-қаноат билан ҳимоя қилган одам
Мени яхшилаб тингла, сенга ўз молига соҳиб чиқиб уни жуда севиб, яхши кўриб, лекин ўз номусини ҳимоя қилмаган гуноҳкор, хулқи бузуқнинг кимлигини тушунтириб берайин.
Бу турдаги инсон бойлиги ва роҳатига халал бермасин дея шараф ва қадр-қимматининг поймол бўлишига кўз юмган, ўз қорни тўйгач, авлодларини ўйламаган кимсадир.
Сенга шарафли инсонни ҳам тушунтириб берай. Диққат қилиб мени эшит. Бу турдаги инсон юқоридаги одамнинг хилофи, тескарисидир: бойлигини ўз номусининг ҳимояси учун сарфлаган, ўз амрида ва ишида бўлганларга улуғ эзгулик кўп яхшилик қилган, жаҳли чиққанда унга ҳоким бўлган, ғазабни енган, “Вазмин бўлки, мақталасан” дея ўзи-ўзига насиҳат қилган, бирор нарсада шошқолоқлик қилганини тушунганида эса “Секин юр, ҳамманинг излагани ва топгани бўласан” деб виқорли, саботли бўлишини тавсия қилган одамдир.58
Шайх Абдулазиз Мансур таржимасида:
Энг бахтли одам шуки, у хушсуҳбат, ва файз-футуҳли бўлиб, мазкур йўлдан юрмай фақат обрўсини сақлаш учун бойлигини қалқон қилиб юрадиган, ўз омборчасига доимо бойлигидан эҳсон қилишни буюрадиган, хазиначасига доим муҳтожларга ёрдам кўрсатишни амр қиладиган, ўз нафсу ҳавоси жўш урганда “Жим бўл” деб босиб қўядиган, нафсонияти енгиллик қилганда уни енгиб, тинчитиб, мақтов ва таҳсинга сазовор бўладиган кишидир.59
Рашид Зоҳид таржимасида:
“Молингни ўзингга фидо қил”
Хабар берайинми сенга, шундай бадбахт, кимсасиз, тарк этилган, молар йиғиб тўплаган, қадрини топтаган кимса ҳақида. У шундай кисаки, мол-мулки саломат бўлса бас, гарчи янчилса ҳам боши. Гарчи бола-чақаси очликдан қирилса ҳам, хазинаси тўлса, ҳамёнинг қорни тўйса, бас.
Хабар берайинми сенга, бахтли, билаги нусрат билан тўйинган, яхшилиги ёмғирдек ёғилган жаноб ҳақида. Бу зотнинг наслаги мол тўплаб, қадрини топтаган кимсанинг йўлига хилофдир. У шундай жанобки, мол-дунёни қадрига қалқон қилади ва хазинабонига: ҳожатларни раво эт, тўхтама, дейди. Тарозибонига: оғир қилиб, мўл-кўл бер, дейди. У шундай инсонки, тоқати тоқ бўлиб, жазавага тушаётган нафсига: ўрнингда тур, мақталасан, изингдагиларга йўл бер, ардоқли инсонга айланасан, дейди.60
Юқоридаги таржималарни шакл маъно мазмунини қиёслаганда, Шайх Абдулазиз Мансур асарнинг бошидаги “Хабар берайинми сенга, шундай бадбахт, кимсасиз, тарк этилган, молар йиғиб тўплаган, қадрини топтаган кимса ҳақида” маъносидаги ҳикматли сўзни Абдулазиз Мансур бундай берган “Энг бахтли одам шуки, у хушсуҳбат, ва файз-футуҳли бўлиб, мазкур йўлдан юрмай фақат обрўсини сақлаш учун бойлигини қалқон қилиб юрадиган, ўз омборчасига доимо бойлигидан эҳсон қилишни буюрадиган”дейилган.
Маҳкам Маҳмуд, Назарбек Раҳим, таржимада арабча сўзлардан фойдаланган “хилоф”..
Рашид Зоҳид таржимаси: юқоридаги таржимонлардан яхшироқ асарнинг аслига яқин, ҳикматли гапнинг таржимаси шакл маъно мазмуни аслидагидек бузмасдан ўзидан қўшмаслик қисқа лўндалигига эътибор қилинган.
11-мақола
عشرة الحادية المقالة
تدبر في ايات الله
الشهم الحذر، بعيد مطارح الفكر، غريب مسارح النظر، لا يرقد ولا يكري، الا و هو يقظان الذكري،يستنبط العظة من اللمح الخفي، و يستجلب العبرة من الطرف القصي،فاذا نظرت الي بنات نعش فاستجلب عبرتك، و اذا رايت بني نعش فاستحلب عبرتك، و اعلم ان من الجوائز ان تروح غدا علي الجنائز.61
Маҳкам Маҳмуд, Назарбек Раҳим таржимасида:
Ибрат билан қараш ҳақида
Ақлли ва эҳтиёткор инсонлар, нозик таъбли эркаклар масалалар қаршисида ухлаш у ёқда турсин, уйқусиролмайдилар ҳатто…
Улар доимо диққат-еътиборли бўлиб энг майда бир ишоратдан энг катта маънолар чиқарадиалр, бўлиши кутилмаган нарсалардан, заиф эҳтимолли нарсалардан насиҳатлар келтирадилар ва ибрат дарсини оладилар.
Сен ҳам бошингни юлдузларга кўтарганингда: “Роббана, ма ҳалақта ҳаза ботилан” (Эй Роббимиз, сен буларни беҳудага, бекорга яратмадинг….) (,,Оли-Имрон” сураси, 191-оят) деб ибрат кўзинг билан қарай ол.
Бирор жанозага дуч келганингда эса “инна лиллаҳи” (инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиун: Биз Оллоҳнинг қулларимиз, бандаларимиз ва биз (охиратда ҳам) унга қайтгувчилармиз” (“Бақара “ сураси”, 156-оят) деб йиғлагин.
Унутмагил! Сени ҳам эртага бир тобутга солишлари мумкин. Эрталабгача соғ-саломат чиқмаслигинг эҳтимолдан ҳоли эмас!62
Шайх Абдулазиз Мансур таржимасида:
Ҳушёр ва заковатли одам улдурки, унинг фикр доираси кенг, узоқни кўра оладиган, ғафлат уйқусидан йироқ, балки хамиша фикру зикр билан уйғоқ, махфий ишоратдан ҳам ўзига хулоса ола биладиган, сўқир кўздан ҳам ёш оқиза оладиган бўлур. Бас, сен ҳам кўкка боқиб “ети оғайни” юлдузлардан ибрат ол ва тобут ахлини (мархумларни) кўриб кўз ёшингни равон қил. Билгинки ўзинг ҳам эртами, кечми уларга ҳамроҳ бўлишинг жоиздир.63
Рашид Зоҳид таржимасида:
Оллоҳнинг оятлари хусусида фикр қил
Зийрак, фикр увадаларидан узоқ, ғариб ва назарий тийрак қалбни уйқу элитмайди. Магар у доим уйғоқ, зикрда. Битта гизли, махфий нигоҳдан насиҳат излайди, топади. Сўнгсиз ва узоқ тикилган нигоҳдан ибрат олади. Осмонга тикилиб, ғуж-ғуж юлдузларни кўрар экансан, ибратлан. Қачонки, елкалар узра лопиллаб кетаётган тобутни кўрганингда кўзингни ёшлари юзунгни ювсин. Билгинки, эртага тобутда кетишинг сенга аталган мукофотдир.64
Асарнинг 11-мақоласининг Маҳкам Маҳмуд, Назарбек Раҳим таржимасида, ўзидан қўшишлик мавжуд. Мисол учун оятлар дуоларни келтирсак бўлади. Шайх Абдулазиз Мансур ҳикматли гаплари аслига яқин.
Рашид Зоҳид таржимасида ҳам эски туркий сўзлардан фойдаланганлигини ушбу мақолада кўрдик. Шайх Абдулазиз Мансур ҳикматли сўзи шакл маъно мазмуни аниқ.
16-мақола
فعل الانسان دليل علي اصلك
الكريم اذا ريم علي الضيم نبا،والسري متي سيم الخسف اتي، و الرزين المحتبي بحمالة الحلم ينفر نفرة الوحشي عن الظلم، اشفاقا علي ظفره ان يقلم، و علي ظهره ان يكلم، قلما عرفت الانفة والاباء، في غير من شرفت منه الاباء، ولا (خير) فيمن لم يطب له عرق، وذنب الكلب ما به طرق.65
Маҳкам Маҳмуд, Назарбек Раҳим таржимасида.
Яхши инсоннинг хосияти ҳақида
Шарафли ва номусли инсонга зулм қилиш таклиф қилинса у дарҳол қарши чиқади. Ҳурмат эътиборли (асл зотли) бир кишига бошқа бир инсонни ҳақоратлаш ва у билан ёмон муносабатда бўлиш топшириғи, вазифаси берилса у вазифадан, топшириқдан дарров ўзини олиб қочади. Ўзига берилган, тобе этилган бир инсоннигина эмас, ҳатто ҳайвонинг ҳам тирноғининг синиши, эгарнинг унинг белини яралаши андишаси билан ичи титрайди. Аммо бу ҳислат гўзал ахлоқ соҳиби бўлган покиза инсонларгагина хосдир, қони бузуқларга эмас.
Итнинг қуйруғида ёғ ва куч-қувват бўлмаганидек, асллиги бўлмаган инсонларда ҳам хайр ва ҳосият, олийжаноблик бўлмайди.66
Рашид Зоҳид таржимасида:
Инсоннинг феъли аслига далолат
Карамли инсон зулмга рўбарў қилинса, тийилади. Шариф инсонга хорлик исталса, юз буради. Ҳилм ипларидан ўзига суянч ясаган виқор эгаси зулмдан хавфсирайди, ҳуркиб қочади, токи у панжа уриб ташланмасин, ўткир тирноқларини ботириб жароҳат етказмасин. Зулмдан бундай тийилиш ва юз ўгириш ота-боболари шариф бўлганлардан ўзгаларда кам учрайди. Асли тоза бўлмаган кишида хайр йўқ. Итнинг думи на эт бўлишга, на ёғ бўлишга ярайди.67
Шайх Абдулазиз Мансур таржимасида:
Фақат дунё ва мол йиғишни мақсад қилиб олган сурбет одамга унинг бу сифати ҳар томондан ўлжа келтирар, ёпиқ эшикларни очар, хурмо ва бошқа хушхўр емишларни едирар, дадил айтишга жасоратли қилар, қийин ишларни эса осонлаштириб берар.
Шарму ҳаёли юзнинг эгаси тили лол, бировга тик боқиб сўз айта олмас, андиша ипидан чиқа олмас, доимо ҳоли танг, йиғига доимо шай, бошқаларнинг қорни тўқ, у эса оч, улар сероб, у эса ташнаи об, лекин шундай аҳволда бўлса ҳам у сурбетлик қилмас, молу бойлик учун ўзини хорликка солмас.
Таъмагирлик ила топган матоҳи барибир оз ва носоз ҳисобланур. Аллоҳнинг ёруғ кунлари ҳаққи, пешона терининг бир томчиси ҳар қандай соҳибжамол, барно юзидан гўзал, мешингда бир ютум сув қолмаганда ҳам бировдан сув сўрамасдан обрўингни сақлаб қолганинг бутун бир денгиз сувига эга бўлиб туриб юзингда шарм бўлмаганидан афзалдир.68
Шайх Абдулазиз Мансур, обрўйингни сақлаб қолганинг бутун бир денгиз сувига эга бўлиб туриб юзингда шарм бўлмаганидан афзалдир. Асардаги ҳикматли сўз бошқача. Таржимада форсий сўзларни ҳам қўллаган, “хушхўр”.
Рашид Зоҳид таржимада “Хайр” сўзи ўрнига “Яхшилик”, “ҳилм”ни ўрнига “пок” дейилганда таржима соф китобҳонга тушунарли бўларди. Итнинг думи на эт бўлишга, на ёғ бўлишга ярайди. Бу таржима асардаги ҳикматли гапга шакл маъно ва мазмун жиҳатдан мос тушади. Маҳкам Маҳмуд, Назарбек Раҳим таржимасида,“хайр” ўрнига таржимада“яхшилик” деб берилса мақсадга мувофиқ бўларди.
17-мақола
المقالة السابعة عشرة
الحياء خير من المال
الوجه ذو الوقاحة، من وجوه الرقاحة، يفئ علي صاحبه الانفال، ( و يفتح الاقفال )، و يلقطه الارطاب، و يلقمه ما استطاب، و يجسره علي قول المنطيق،و ييسر فعل ما لا يطيق، و كل ذي وجه حي، و لسان عي، معتقل لا ينشط لمقال، ولا ينشط من عقال، و لا يزال ضيق الذرع، بكيء الضرع، يشبع غيره وهو طيان، و يعطش (هو و صاحبه ريان)، و لكن لا كان من يتوقح، (لاجل ان يترفه و يترقح)، فلعمري ما النائل الوتح، الا ما ناله الوقح، و ايم الله ان الرشحة في الجبين، احسن من الشمم في العرنين، (ولان تفر عرضك وما في سقائك جرعة) خير من ان تملك البحر وما في وجهك مزعة.69
Маҳкам Маҳмуд, Назарбек Раҳим таржимасида.
Юзсизлик ва ҳаёсизлик ҳақида
Юзсизлик бой бўлишнинг шартларидан бири ҳисобланади. Эгасини қанча мол-мулк, пулга эриштириб орзуларининг олдидаги қулфланган эшикларни очади ва энг нодир, камёб меваларга қўл узаттиради. Бойлик унга ҳатто қисқа, лўнда ва тушунарли қилиб сўзлай оладиган энг моҳир сўз сталарининг қаршисида ҳам оғиз очиш, гапириш жасоратини беради.
Фақат юзида ҳаё бўлган кишигина тилидаги ҳижоб, уят тугунини ечиб ўз аҳволини сира тушунтира олмайди. Доимо шошган, саросимага тушган ва бечора, ёрдамсиздир. Ҳаё соҳиби кун кўриш ва эришиш йўлларини яхши билмаганлиги сабабли ғам-ғусса ботқоғига ботиб қолади. Бошқалар дунё неъматлари ичига тезда кириб олиб, завқ ва сафо қиларкан, бу бечора эса камбағаллик, фақирлик ичида ёниб қолаверади. Онт ичаманки, бу дунёда мўл-кўлчилик ва роҳат-фароғатда яшаш ё тижорат билан бўлсин, ё густоҳлик, орсизлик, одобсизлик билан бўлсин, бари-бир юзсизнинг эришган нарсаларининг ҳеч қандай қадру-қиммати йўқ. Валлоҳиллазий (улуғ Аллоҳ, шоҳидки), пешананинг терлаши кибрланиш ва ғурурланишдан кўра гўзалроқ. Ва сенинг бир қултум сувга эга бўлмасанг ҳам ор-номусингни, иззат-нафсингни ҳимоя қилишинг-дарёларга соҳиб бўлиб, шараф ва эътиборингни оёқ ости қилиб, ялиниб ёлворишингдан минг чандон яхшидир.70
Рашид Зоҳид таржимасида:
Ҳаё молдан яхшироқ
Кундалик муомала, у тижорат бўладими ёки бошқа касб, давомли бўлавергач, бет қотиб кетади. Беҳаюз ўз эгасига ўлжалар тақдим этади ва очилмаслиги лозим бўлган қулфларни бир-бир очади, бошоқни теради, машоққа кўз тутади, неки лаззат бор, ямламай ютади. Беҳаёлик уни чиройли сўзларга жасур қилади, бажаролмайдиган ишини унга осон кўрсатиб, ўзига асир қилади.
Ҳар бир ҳаёли юз ва дудуқ тил эса пардалар билан тўсилган, чиройли сўзларга ҳуши йўқ. Лек тугунлари мустаҳкам, ечилмас, кўнгиллари тўқ. Ҳаё эгасининг доимо қўли калта, тирикчилиги ҳаминқадар. Ундан бошқасининг кўзи оч қорни тўқ, унинг эса қурсоғида очлик ва қаноатдан бошқа нарса йўқ. У ташна, чанқайди, ёнидаги ҳамроҳи сувга ғарқ яшайди...
Оллоҳга қасамки, уялган, қимтинган ҳолатда пешонадан тошиб чиққан терлар-кўтарилган бурининг “кўрк”идан чиройлироқдир.Гарчи мешингда бир қултум сув бўлмаса ҳам ор-номусингнинг бутун бўлиши-юздаги ҳаёнинг бир парчасидан маҳрум бўлиб, бутун денгизни қўлга киритганингдан яхшироқдир.71
Шайх Абдулазиз Мансур таржимасида:
Олий ҳиммат кишининг бехос паст ҳиммат бўлиб алданиб қолиши балои азимдир. Висол йўлида шер чангалларига бардош беролмаган эр гўзалларининг юмшоқ панжаларини ушлашга эришолмас. Кимнинг тақдирида қийинчиликларни енгиш ёзилмаган бўлса, унга осонликча эришиш ҳам насиб бўлмас. Аллоҳнинг ҳикмати ҳам шунинг ўзгинасидир. Қилиш ва қилмаслик зарур бўлган ишларга Аллоҳ томонидан тузилган қонун-қоида ҳам шудир.72
Шайх Абдулазиз Мансур 17-мақоланинг ҳикматли сўзини, олий ҳиммат кишининг бехос паст ҳиммат бўлиб алданиб қолиши балои азимдир. Асардаги ҳикматли сўз ундай эмас. Асардаги сўзларнинг таржимада маъно ва мазмуни ўзгариб кетган, шакли ҳам бузилган.
Рашид Зоҳид ва Маҳкам Маҳмуд, Назарбек Раҳим таржималари аслига яқинроқ, яъни асардаги сўзлар وقاحة وجه таржимада берилган, таржималарни қиёслаганимизда қуйдаги ҳикматли сўзни ҳосил қилдик. “Юзсизлик бой бўлишнинг кўринишларидан бири ҳисобланади”. Таржимада шакл маъно ва мазмуни бузилмаган, аслига тўғри, қисқа ва лўнда.
Маҳкам Маҳмуд, Назарбек Раҳим Рашид Зоҳид ушбу ҳикматли сўзлар таржимаси бор. Гарчи (мешингда) бир қултум сув бўлмаса ҳам ор-номусингнинг бутун бўлиши-юздаги ҳаёнинг бир парчасидан маҳрум бўлиб, бутун денгизни қўлга киритганингдан яхшироқдир. Форсий сўз густоҳлик ўрнига нодонлик деб берилса китобҳонга тушунарлироқ бўларди. Шайх Абдулазиз Мансур таржимасида ушбу ҳикматли сўз берилмаган “Гарчи (мешингда) бир қултум сув бўлмаса ҳам ор-номусингнинг бутун бўлиши-юздаги ҳаёнинг бир парчасидан маҳрум бўлиб, бутун денгизни қўлга киритганингдан яхшироқдир”. Маҳкам Маҳмуд ва Назарбек Раҳим таржималарида араб тилидаги “Валлоҳиллазий” “Аллоҳга қасамки” сўзининг таржимаси берилмаган.
Маҳкам Маҳмуд ва Назарбек Раҳим асардаги “لا يزال” “завол топмоқ” феъли, ضيق الذرع “етишмовчилик” сўзлари таржима қилинмаган. Асардаги لا يزال завол топмайди сўзини “ғам-ғусса” ботқоғ сўзларига алмаштириш натижасида шакл, маъно ва мазмуни бузилган, таржимада баёнийлик акс этган.
Рашид Зоҳид таржимасида لا يزال ضيق الذرع сўзларининг маъноси берилган, яъни ҳаё эгасининг доимо қўли калта, тирикчилиги ҳаминқадар. Ҳозирги замон китобҳонига “ҳаминқадар” сўзи тушунарсиз, “Ҳаминқадар” асли форсча сўз таржимада “шу қадар” дейилса мақсадга мувофиқ бўларди.
18-мақола
المقالة الثامنة عشرة
ان مع العسر يسرا
عزة النفس و بعد الهمة، الموت الاحمر والخطوب المدلهمة، و لكن من (عرف منهل) الذل فعافه، استعذب نقيع العز وذعافه، (و من لم يصطل بحر الهيجاء لم يصل) الي برد المغنم، و من لم يصبر علي براثن اسد اللقاء، لم يصب اطرافا كالعنم، و تحت علم الملك المطاع، ذكر السيوف والانطاع، و من لم يقض عليه عسر يقذه، لم يقيض له يسر ينقذه، و ما الحكمة الالهية الا هي، و هي القاعدة التي امر عليها العبد و نهي، اليوم عزاء في كلف و كرب، و غدا جزاء بزلف وقرب.73
Маҳкам Маҳмуд, Назарбек Раҳим таржимасида:
“Иззат-нафс нима дегани”
Иззат-нафс ва юксак ҳиммат-қийинчиликларада ҳам ўз нафсига ҳоким бўлиш ва қанчалик мудҳиш, даҳшатли бўлсаям зулмга қарши кўксини тугиш деганидир.
Хор, қадрсиз ва пастга урилиш, ҳақорат сувидан жирканадиган, нафратланадиган инсонга албатта иззат ва қадр-қимматнинг аччиқ суви шарбатдек ширин, мазали бўлиб туюлади. Чунки муҳорабанинг (урушнинг) оловидан жигар-бағри қовурилмаганлар, эндигина қўлга киритилган ўлжага жангчиларнинг қаҳрли панжалари олдида сабр ва сабот қила олмаганлар юмшоқ қўлли жорияларга қовуша олмайдилар. Сен тобе бўлган хукмдорнинг байроғи остида ўткир қиличлар ва жаллод кундаси ҳам бор.
Қийинчиликлар ва машаққатларнинг зарбасини емаганлар саодатга эриша олмайдилар.
Ҳикмати-илоҳия мана шу мувозанатдан иборат.Қул ҳақида “Буйруқ ва тақиқлаш”ларнинг асл қоидаси ҳам яна шудир. Бугун мажбурият ва машаққатларга сабр қилинади ва эртага эса эришилган мартаба ва даражаларга сазовор бўлинади.74
Рашид Зоҳид таржимасида:
Албатта оғирликдан сўнг енгиллик келар
Қадру қиймат иззати ва ҳиммат лаззати кўзига қон тўлган ўлим, зимистон ғам-кулфат кўчасидан ўтади. Хорликни кўрган одамгина хорликдан узоқда бўлади, иззат шаробининг тотини унинг заҳарини ютган одамгина билади. Ҳарбу кураш оловида ёнмаган киши ўлжадан бебаҳра. Ҳужумкор шернинг ёвуз тирноқларига сабр қилмаган киши гўзал маъшуқанинг хиноли бармоқларига етолмайди. Ҳукм фармо шоҳ туғи остида қиличларнинг тиғи ўткир, кундалар бошларга мунтазир. Кимники оғир машаққатлар оёқдан толдириб, йиқмаган экан, у ўзига суянч-нажот бўладиган енгилликдан маҳрумдир.
Илоҳий ҳикмат мана шу. Бу шундай қоидаки, шу асосга кўра яхшилик буюрилади, шу асосга кўра ёмонлик қайтарилади. Бугун – кулфатлару ғамларга сабр қилиш куни. Эрта – ибодатлару яхши амалларимиз тақдирланадиган мукофот куни.75
Шайх Абдулазиз Мансур таржимасида:
Мардлик шундай бир улуғ хислатки, у Аллоҳнинг розилигини топишга василадир. Саховат шундай бир буюк сифатки, уни доимо мақтов ила ёд этурлар. Номардлик эса шундай бир иллатки, унингдек хунук нарсани кўрмадим. Дўстлик ва биродарликка фақат саҳоват аҳлигина лойиқдурлар. Улар сабабли дардли диллар шифо топур ва синиқ сўнгаклар битур. Неъматлар сендан узоқлашганда улар яқинлаштирурлар, кулфатлар сенга ҳамла қилганларида улар кушойиш ато этурлар.76
Маҳкам Маҳмуд, Назарбек Раҳим 18-мақоласида, “Шарбат” деб таржима қилинган. Асарнинг аслида эса шарбат сўзи ишлатилмаган шарбат дейилгани таржимага тушмаган. Асарда “Қовушмоқ” феъли ҳам қўлланилмаган.
Рашид Зоҳид таржимасида:
Хорликни кўрган одамгина хорликдан узоқда бўлади, иззат шаробининг тотини унинг заҳарини ютган одамгина билади. Бу ҳикматли сўзда “Шароб” аслида учрамайди ва шароб шарбат сўзлари таржимага тушмаган. Ҳикматли сўзни аслини ўрганаганимиздан кейин қуйдаги таржима ҳосил бўлди: “Хорликни кўрган одамгина хорликдан узоқда бўлади, иззат ҳурматни кўрган унинг заҳарини ютган одамгина билади”.
Рашид Зоҳид “Қовушмоқ” сўзи ўрнига “Етолмайди” дегани таржимага тушади. Асардаги иборада “Қовушмоқ” маъносини англатмаяпти, балки “етолмайди” “насиб қилмайди”, маънодаги таржималарни таржимада қўлланса мақсадга мувофиқ бўлади.
Ўрта асрларда араб тилида ижод қилган алломаларнинг ҳикматли сўзлари билан ҳам танишиб чиқдик.
ابن ابى غسان، يقول: لا تزال عالما ما كنت متعلما فاذا استغنيت كنت جاهلا.77
Ибн Абий Ғассон айтдилар: Агар илмда бардавом бўлсанг- олимсан, тўхтаб қолсанг- нодонсан.
Хулоса
“Атвоқ уз-заҳаб” фи-л-маваъиз ва-л-хутаб” яъни “Насиҳат ва ҳутбаларнинг олтин шодалари” номи билан дуёга машҳур бўлган бу асар Шарқ бадиий тафаккури намунаси. Асарнинг асл нусхасида ҳикматли сўзлар мақолаларга бўлиниб берилган. Бироқ кейинги нашрларда ҳар бир мақола номланган.
Тадқиқотимиз шуни кўрсатадики, Фозил Зоҳид, Шайх Абдулазиз Мансур “Қалоиду-л-адаб фи шарҳи” “Атвоқ уз-заҳаб” билан Мисрнинг “Тамаддун” нашириётида, 1910 йилда “Ас-Саодат” матбаасида, 1925 йилда яна қайтадан “Ал-Маҳмудия” нашириётида тижорат нашри сифатида босмадан чиққан.
Аҳмад Абдуттаввоб Аваз ўз таҳқиқида қуйидаги услубларни қўллаганига ишора қилади.
-
Нусхалар ўртасидаги хилма-хилликларни қиёслаб, фарқларини ҳошияда кўрсатиб борган;
-
Ҳар бир мақолага ном қўйган;
-
Ёпиқ, тушунилиши оғир сўзларини рақамлаб, матн остида луғати изоҳланган.
Абу-л-Қосим Маҳмуд Замахшарий ХI асрнинг охири ва ХII асрнинг бошларида яшаб ижод қилган буюк тилшунос, адабиётшунос бўлиб, фаннинг кўплаб соҳаларини чуқур эгаллаган қомусий олим эди. У «Жоруллоҳ» “Аллоҳнинг қўшниси”, «Раису-л-афозил» “Фозилларнинг раиси”, «Фахру Хваразм» “Хоразм фахри”, «Устозу-л-араб ва-л-ажам» “Араблар ва араб бўлмаган миллатларнинг устози” каби шарафли номларга сазовор бўлган.
Буюк мутафаккир тилшунослик, луғатшунослик, адабиёт, аруз, жуғрофия, тафсир, ҳадис, фиқҳ ва илм ал-қироатга оид жуда кўп асарлар яратган бўлиб, уларнинг аксарияти бизгача етиб келган. Маҳмуд Замахшарий инсоният илми хазинасига “Асосу-л-балоға” “Чечанлик пойдевори”, “Атвоқуз-заҳаб фи-л-мавоиз ва-л-хутаб”, “Ўгит ва насиҳатларнинг олтин шодалари”,“Муқаддамату-л-адаб” Нафис сўз илмига кириш”, “Рабиъу-л-аброр ва нусусу-л-ахбор” “Тақвадорлар баҳори ва фозиллар ахбори”, “Ал-фоиқ фи ғариби-л-ҳадис” “Ғариб ҳадислар ҳақида ажойиб асар”, “Ал-Кашшоф ан ҳақаиқи-т-танзил ва уюни-л-ақовил фи вужуҳи-т-таьвил” , “ Қурьондаги берк ҳақиқатларни уни шарҳлаш орқали ривоятлар кўзларини очгич”,“Ал-муфассал фи санъати-л-иъроб” “Иьроб саньати ҳақида муфассал китоб”, “Мақомату-з-Замахшарий”, “ Замахшарий мақомотлари” каби 70 дан ортиқ қимматбаҳо асарларни қўшди.
Маҳмуд Замахшарий илмий меросидаги асарлар орасида “Атвоқуз-заҳаб” асари алоҳида ўринни эгаллайди. Асарнинг илмий аҳамияти юқорилиги сабабли бизнинг давримизга қадар кўплаб нодир қўлёзма нусхалар шаклида кўчирилган. Маълумки, асарнинг луғат-сўзли, ҳикматли сўзлар шериятнинг “назм” услубига бағишланган бўлиб, бу қисмлар алоҳида мустақил асарлар сифатида шакллантирилганлиги сабабли айрим асарлар сифатида ҳам кўчирилган. Жумладан, луғат сўзлик қисмининг дунё фондларида аниқланган 70 та қўлёзмаси мавжуд. Дунё қўлёзма фондларида сақланаётган кўп сонли қўлёзмалар далил бўла олади.
Адаб илми араб адабиёти заминида хосил бўлган кенг қамровли билимлар мажмуаси сифатида шаклланган. Унинг шаклланишига Ибн ал-Муқаффаъ, ал-Жоҳиз каби араб адиблари катта ҳисса қўшганлар. Жумладан, Ибн ал-Муқаффаънинг “Ал-Адаб ал-кабир” (“Катта адаб”), “Ал-Адаб ас-сағир” (“Кичик адаб”), ал-Жоҳизнинг ўнга яқин нодир асарлари адаб илми бўйича ёзилган нодир манбалар саналади.
Ўрта асрларда араб маданияти тарқалган ҳудудларда адаб илми остида инсоннинг маънавий, илмий нуқтаи назардан тўлиқ шаклланишига хизмат қиладиган билимлар мажмуи тушунилган. Унинг таркибига ҳозирги тушунчамиздаги адабиёт, тилшунослик, луғатшунослик ҳамда қатор ижтимоий-гуманитар ва табиий фанларнинг соҳалари киритилган.
Маҳмуд Замахшарий ҳам арабийзабон адабиёт жумладан, адаб илми ривожига катта ҳисса қўшган. Унинг “Атвоқ уз-заҳаб” асари Марказий Осиё ва ёндош мамлакатларда адиб-зиёли, илмли, комил инсоннинг шаклланишига хисса қўша оладиган даражадаги асардир.
“Атвоқ уз-заҳаб” таркибига киритилган мавзулар доираси жуда кенг. Бу мавзулар турли фан соҳаларини ўз ичига олади. Уларнинг қисқача тафсифлари диссертациянинг иккинчи боби биринчи фаслида берилган. Мавзу доираси адаб илми мазмунига яқин бўлган айрим фасллардаги сўзларнинг илмий таҳлилига мурожат этамиз.
Маҳмуд Замахшарийнинг ҳаёт йўли ва ижодига назар ташлар эканмиз, унинг ўзи ҳам маданиятли, саводхон бўлиш учун интилгани, мактаб ва мадрасада, машҳур олимлар қўлида билим олганини кўрамиз. Натижада, у маданиятли ва саводхон маъносидагина эмас, балки адаб илмлари мавзуларида асарлар яратгани учун ёзувчи – адиб сифатида ҳам ном қолдиради. “Адабга кириш”нинг аҳамияти ва зарурлигини Замахшарий мадрасада ўқиб юрган кезларидаёқ сезган, лекин асарни тузиш ишига ўзи ҳам шогирдларга эга бўлган вақтда киришган, шунинг учун ҳам у “бу китоб ўқувчиларнинг қалбларидан ўрин олишга муваффақ бўлган .”
Маҳмуд Замахшарий ўз асарида даврининг мавжуд барча фан соҳалари бўйича етарли даражадаги сўз, истилоҳларни киритишга ҳаракат қилган. Олим яшаган даврда араб тили асосий илмий, давлат тили бўлган.
Достарыңызбен бөлісу: |