Диссертация Илмий раҳбар: фил ф. д., проф. З. Исломов Тошкент 2012 мундарижа


Маҳмуд Замахшарийнинг ҳикматли сўзларга оид асарлари



бет2/4
Дата29.06.2016
өлшемі0.5 Mb.
#166524
түріДиссертация
1   2   3   4

1.3. Маҳмуд Замахшарийнинг ҳикматли сўзларга оид асарлари

Маҳмуд Замахшарийнинг панднома асарлари ҳикматлар тафсирий лавҳалардан иборат бўлиб, Қурон ғояларини улуғлайди, иймонли, эътиқодли, пок ниятли бўлишга, маънавий дурдоналарни қадрлаб авайлашга даъват этади. Ушбу ҳадисда Расулуллоҳ (с.а.в) айтдилар:

ان حكمة لا يتكلم بها كجسد لا روح فيه (الدارمي)

Ушбу ҳадисни Расулуллоҳ (с.а.в) дан Доримий ривоят қиладилар: “Албатта ҳикматсиз гапирилган сўз руҳсиз жасадга ўхшайди”

Замахшарий араб тилида назм ва наср билан ёзилган бадиий асарларидан ташқари тилшунослик, адабиётшунослик, фалсафа, ислом тарихи ва бошқа фанларга оид, юқорида айтганимиздек, элликдан ортиқ муҳим илмий асар яратди. Замахшарийнинг бизга етиб келган ва фанга маълум бўлган асарлари бор.

Машҳур олим Ибн Халликон ёзади: “Замахшарий тафсир, ҳадис, наҳв, луғат ва илм ул-баён бўйича буюк имомдир.

Замахшарий ўз илмий ва ижодий фаолиятида, аввал таъкидлаганимиздек, араб тили ва адабиётига чуқур ҳурмат билан қараган ва ўз асарларини фақат араб тилида ёзган.

Унинг асарлари мазмун жиҳатдан илм-фанинг кўпгина (айниқса ижтимоий) соҳаларини қамраб олган бўлиб, уларнинг сони Ироқ олими доктор Фозил Солиҳ Самарийнинг ёзишича, элликдан ҳам ошиб кетади.17

Олимнинг асарларини мазмунига қараб, асосан қуйдаги гуруҳларга бўлиш мумкин:


  1. диний илмлар ва уламолар ҳақида;

б) луғатшунослик;

в)грамматика (наҳв);

г)аруз;

д)адабиёт;



е)мантиқ;

Хоразмлик буюк аллома Замахшарий етмишдан ортиқ асарлар ёзганлигини юқорида қайд қилган эдик. Бизнинг бахтимизга уларнинг аксар қисми бизгача етиб келган. Олим асарларнинг турли даврларда кўчирилган қўлёзма нусхалар дунёнинг йирик шарқшунослик марказларида сақланади. Алломанинг кўп асарлари эса қайта-қайта нашр қилинган ва ҳозирги вақтда ҳам тадқиқотчилар томонидан янги-янги нашрлар тайёрланиб, чоп этилмоқда.

Буюк ватандошимиз ижодига бўлган қизиқиш айниқса хорижий Шарқ мамлакатларида бугунги кунда ҳам жуда катта. Мамнуният билан шуни қайд қилиш керакки, мустақил Ўзбекистонимизда ҳозирги вақтда содир бўлаётган улкан ўзгаришлардан бири-бой ва қадиимий маданий меросимиз, тарихимиз, динимиз, қадриятларимиз, маданиятимизни муносиб баҳолаш ва янада равнақ топтиришига алоҳида аҳамият берилаётгани эътиборга моликдир.

Шу нуқтаи назардан олиб қараганда, ҳаёти ва самарали ижодий фаолияти ўрганилмоқда. Асарлари ўзбек тилига таржима қилинмоқда, буюк аллома аз-Замахшарий тадқиқотчилар диққатини ўзига тортиши табиийдир.18

Маҳмуд Замахшарийнинг “Навобиғу-л-калим”, “Мақомату-з-Замахшарий”, “Атвоқ уз-Заҳаб” асарлари ва бошқа китобларнинг айрим қисмлари бадиий насрнинг юксак намуналари ҳисобланади.19

Алломанинг яна бир панднома асари тўғрисида маълумот берамиз.

“Навобиғу-л-калим” (Нозик иборалар) Замахшарий Маккада яшаган пайтида ёзилган бу асар “Ал-Калим ан-навабиғ” деб ҳам айтилади. Унинг қўлёзмалардан бир нусхаси Бағдодда Ироқ Миллий музейида (563) рақамда, ундан ташқари Берлинда (8676), Лейденда ( 891 ва 92-рақамларда) ҳам сақланади. Насрий сажъ услубида ёзилган бу асар асосан ҳикматлар, насиҳат ва ўгитлар мажмуаси бўлиб, хилма-хил мавзуларни қамраб олган. Бу асар араб мамлакатларида бир неча марта нашр қилинган. Асарнинг 1914 ва 1927 йиллардаги Қоҳира нашри, 1306 ҳижрий йили Байрутда Муҳаммад ал-Кистий ал-Байрутий томонидан бажарилган нашри унинг дастлабки нашрларидан ҳисобланади.

Бундан ташқари профессор Баҳийжа Бақир ал-Ҳусний тадқиқ қилган танқидий нашри эса 1971 йилда “Ал-Араб” журналида босилиб чиқди. Недерландиялик олим Генрих Алберт Шултейн 1772 йилда Замахшарий асарини лотинчага ўгирди. 1876 йилда эса франсиялик шарқшунос Барбиер Мейнард томонидан бажарилган тадқиқот асарнинг французча таржимаси билан чоп этилди. Асар Мустафо Исомуддин томонидан туркчага ҳам таржима қилиниб, 1283 ҳижрий йилда Истамбулда нашр этилган.

“Навобиғ ул-калим”га бир қанча шарҳлар ҳам битилган бўлиб, улардан Самарқандда, Амир Темур саройида хизматида бўлган йирик аллома Савдуддин Тафтазонийнинг (вафоти 792 ҳижрий йил) “Ан-Ҳиъом ас-савобиғ фи шарҳ ун-навобиғ” ( “Ан-Навобиғ”нинг шарҳида улкан неъматлар) эътиборга муликдир. Мазкур шарҳ 1286 ҳижрий йилда Қоҳирада чоп этилган.

Хоразмлик олим Абу-л-Ҳасан ибн Абдулваҳҳоб Хивакий ёзган шарҳ ( у 770 ҳижрий йилда битилган) дан бир қўлёзма нусха Берлинда ( 8675-рақамда) сақланади.

“Ал-мустақсо фи амсоли-л-аъраб” (Араб мақолларини ниҳоясига етказувчи).20 Бу асарда 3500 га яқин мақоллар тўпланган. Ҳайрабодда нашр қилинган. Олим Замахшарий бевосита адабиётшуносликка оид асарлар ҳам яратди. Бироқ адабиётшуносликка бевосита алоқадор бўлмаган асарларида ҳам адабиётга хусусан услубшуносликка ва шеършуносликка тегишли бўлган масалаларни ҳал қилди. Бу соҳада ўзигача етиб келган назарий фикрларни ривожлантирди, янги маълумотлар билан бойитди ва ўзигача тилга олинмаган назарий фикрларни майдонга ташлади.

Маҳмуд Замахшарий ўз асарларида бадиий тасвир воситаларига қисқа, лекин аниқ ва нозик изоҳлар беради. Масалан, “киноя” билан “таъриз” санъатлар бир жиҳатдан бир-бирига ўхшаб кетади. Шунинг учун баъзи филологлар бу икки санъатни бир санъат деб кўрсатадилар. Маҳмуд Замахшарий эса булар орасида фарқ борлигини кўрсатиб “Бирор нарсани ўз номи билан эмас, бошқа сўз билан атасанг, бу киноядир” дейди ва мисоллар келтиради.21

Ҳикматда эса бирор мақсадни аниқ айтмасдан шунга ишора қилинади. Масалан, бир муҳтож ҳожат билан, бировнинг олдига келиб ўз ҳожатини аниқ айтмасдан, “Саҳоватли юзингни бир кўрай деб келдим” деса, бу таъриздир, дейди Замахшарий. Маҳмуд Замахшарийнинг бадиий воситалардан фойдаланиш масаласидаги фикрлардан бири шундан шундан иборатки бадиий восита асл маъно ва тил қоидаларга мос бўлиши керак.

Замахшарий араб мақолларини йиғиб ўрганиш борасида ҳам катта илмий-тадқиқот илмларни бажарди. “Ал-мустақсо фи амсоли-л- аъраб” асарини ёзди. Бу асарда уч ярим мингга яқин араб мақоллари “алифбе” тартибида берилиб, изоҳланган.

Замахшарий мақолларининг маъносинигина изоҳлаб қолмасдан, уларнинг тарихи, вужудга келиш сабабларини батафсил тушунтиради. Баъзи мақолларнинг ишлатилишига мисол қилиб шеърий ва насрий парчалар келтиради. Масалан, Замахшарий “Зараба ахмасан ли-асдас” (найранг ишлатмоқ) мақолига шундай изоҳ беради: “ахмас” ни “асдас”га ўтказмоқ, “Ахмас” ва “Асдас” туя суғоришдаги. “Химс” ( беш кунда бир суғориш)нинг кўплигидир. Бу мақол-келиб чиқиши шундай: узоқ сафарга отланадиган киши туясини сувсизликка чидашга ўргатади. Суғоришни секин-аста камайтириб бориб охири нуқтага етказгандан кейин чўлга киради; туя чидайди. У аввал беш кунда бир суғорса, кейин олти кунда бир сув беришга ўтади… Замахшарий афоризимлардан иборат бўлиб, ундаги ҳикматли иборалар ҳам ғоявий ҳам бадиий жиҳатдан юксак даражададир. ( Бу асарда айрим парчаларни У.Уватов ўзбекчада нашр этган “Нозик иборалар” китобида акс этган.22

“Мақомату-з-Замахшарий” ўгит ва насиҳатлардан иборат асар бўлиб, 50 та мақола ( фасл)дан иборат, ҳар мақомнинг “Мақомату -л- марошид” (Мазҳаблар мақоми), “Мақомату-т-тақво” (Тақво мақоми) “Мақомату-зуҳд” (Зуҳд мақоми), “Мақомату-л-қанўа” (Қаноат мақоми) “Мақомату-л-иффа” (Иффат мақоми) каби номи бўлиб, бу мақолаларни Замахшарий “Ё Абулқосим” Эй, Абулқосим деб бошлайди.

Замахшарийнинг “Атвоқ уз-заҳаб фи-л-мавоиз ва-л-хутаб”, яъни “Ан-насоиҳу-с-сиғар ва-л-баволиғу-л-кибар” китоби дидактик асар бўлиб, кичик-кичик мақолалардан иборат.

Бу асарлар сажъ усулида ёзилган бўлиб, Шарқ адабиётига хос санъат билан безатилган.

Замахшарийнинг арабча девони ҳам бор бўлиб, унга лирик ва фалсафий шеърлар, қасида, фахрия, марсия ва назмий мактублар тўпланган.

Замахшарийнинг фалсафий қарашлари муътазилага (эътизолликка) асосланган. “Муътазила”нинг луғавий маъноси “четлашган”, “эътизол” эса “четлашув” маъносини беради. Муътазилийларнинг имоми Восил ибн Ато устози Басра мазҳабига асос солган Хасан Басрийнинг халқасидан четлашади ва шундан кейин Восил ибн Ато ва унинг ҳамфикрларини “Муътазилийлар” деб атай бошлайдилар.

Хулоса қилиб айтганда, Маҳмуд Замахшарий Султон Маликшоҳ Салжуқий (1072-1092) подшоҳ Низомулмулк (1017-1092) вазирлик қилган даврга тўғри келади. Низомулмулк давлат арбоби сифатида маориф ва илму фанни кучайтириш соҳасида катта ишлар қилади. У Бағдод, Басра, Балх, Нишопур, Тус, Ҳирот, Исфаҳон, каби шаҳарларда мадрасалар қурдиради. Маҳмуднинг отаси Умар ибн Аҳмад ўқимишли киши бўлиб, дастлабки таълимни ўғлига ўзи беради. Маҳмуд Замахшарийнинг илмга бўлган қобилияти ва иштиёқини кўрган отаси унинг ўқишини давом эттириш ниятига тушади. Демак, Замахшарийдек аллома бўлишига отасининг ўрни беқиёс бўлганлигига манбаларда келтирилган. Баъзи манбаларда айтилишича, Маҳмуд йиқилиб бир оёғидан ажрайди, ёғоч оёқ билан юришга мажбур бўлади. Шунга қарамасдан у тушкунликка тушмасдан илм излашда ўз шижоатини намоён қилади. Умар ибн Аҳмад ўғли Маҳмудга тўқувчилик ҳунарини ўргатади.

Маҳмуднинг бу жисмоний камчилигини унинг юзига солувчилар кўп бўлган, чунки у ўзининг “Навобиғу-л-калим” асарида “Олийжаноблик сўқмоғидан чаққон юрадиган оқсоқларни ва эзгулик йўлида оёқ босолмайдиган оёғи соғларни кўп кўрганман”, дейди.

Маҳмуд Замахшарий тўқувчи бўлишни истамайди ва отасидан Урганч мадрасаларидан бирига киритиб қўйишини илтимос қилади. Бу илтимоси бажарилади ва Маҳмуд қунт билан илм ўргана бошлайди, хат санаътини яхши эгаллайди, шу тариқа Замахшарий Урганчда моддий эҳтиёжи учун хаттотлик ҳам қилади. Маҳмуд Замахшарий Урганчда таҳсил имкониятларидан фойдаланиб бўлгач, илм излаб Саолибий (961-1037) “Илм толибларининг каъбаси, ер юзидаги адиблар юлдузининг порлаши ва фозиллар макони” деб атаган. Бухорога боради, Ибн Кифтий, Ибн Ҳаликон, Ёқут Хаммавий ва бошқалар ҳам Маҳмуд Замахшарийнинг жуда кўп илм-фанларда “ўз даврининг ягонаси, ўз асрининг энг пешвоси (илғори) эди” деб ёзганлар.

II-БОБ. “Атвоқуз-заҳаб” асари таржималарининг қиёсий таҳлили

2.1. “Атвоқ уз-заҳаб” асари таржималари

Машҳур аллома Замахшарийнинг асарларидан бири бўлмиш, “Атвоқ уз-заҳаб”, (олтин шодалар) ҳақида. Бу асарнинг тўлиқ номи “Атвоқ уз-заҳаб фи-л-мавоиз ва-л-хутаб” (“Ваъз ва хутобларда олтин шодалар” бўлиб, Змахшарий уни Маккадалик пайтида, ўзининг илмий фаолияти барқ урган даврда яратган. Асарнинг дастлабки номи “Ан-Насоих ас-сиғар” (“ кичик насиҳатлар”) деб аталиб, юз мақоладан иборат ибратомуз ҳикматлар, фойдали насиҳат ва гўзал ахлоқий ўгитлар мужассамдир. “Атвоқ уз-заҳаб” га шарҳ ёзган Мирза Юсуфхон ал-Аштиёний шундай ҳикоя қилади:

Замахшарий бу асарини Маккани (Байтуллоҳни) тавоф қилган вақтида ёзган. Чунончи Байтуллоҳни тавоф қилиб ҳар бир айланганидан кейин бир мақола ёзган. Мақолани ёзиб, яна айланган ва шу тариқа юз марта тавоф қилганидан кейин юз мақола ёзилган. “Атвоқ уз-заҳаб” асари мазмуни билан танишар эканмиз, муаллиф унда ўз даврининг ижтимоий-иқтисодий ва маънавий ҳаётига доир кўп масалаларини қамраб олганлини кўрамиз. У мақолаларда Золим ҳукмдорларни ҳам, фалсафа ва илм ул-фалак тарафдорларини ҳам кескин танқид қилади.

Порахўр қозиларни, адиблар, илм аҳллари ўртасида бўлган ашаддий кўчирмачиликларни, мол-дунёга ҳирс қўйган уломоларни койиб, ижтимоий иллатлар ҳақида очиқ-ойдин ёзади.23 “Атвоқ уз-заҳаб” бир қанча тилларга таржима қилинган. Жумладан Фон Жозеп Фон Хаммер томонидан бажарилган немисча таржимаси арабча асли билан 1835 йилда Венада, ўша йили яна Лейпципда босилган, шунингдек, Густав Файл 1863 (баъзи адабиётларда 1836) йилда Штутгорда бошқа немисча таржимасини нашр эттирди. “Атоқ уз-заҳаб” билан француз шарқшуноси Борбе Мейнард ҳам қизиқиб, француз тилига қилган таржимасини, 1876 йилда Парижда бостирди. Шунингдек, бу асарнинг туркчага ўгирилган таржимаси 1288 ҳижрий йилда Константинополда чоп қилинди. “Атвоқ уз-заҳаб” нинг 1314 ҳижрий йилда босилган Байрут нашри 1321 ҳижрий йилда Мирзо Юсуфхон ибн Иътисом ал-Малик томонидан ёзилган шарҳ (у “Қалоид ул-адаб фи шарҳ” “Атвоқуз-заҳаб” деб аталади.24

Мисрдаги “Тамаддун” матбаасида, 1328 йилдаги Мисрдаги “Ас-Соадат” матбаасида, 1925 йилда яна қайтадан Мисрда “Ал-Маҳмудия” матбаасида тижорий нашр сифатида босмадан чиққан, Замахшарий олим бўлиш билан бирга моҳир ёзувчи ва шоир ҳам эди. Олимнинг араб тили, адабиёти ва услуби соҳасидаги илмий билимлар унинг бадиий асарларда амалий акс этган.

Замахшарийнинг “Навобиғу-л-калим”, “Мақомату-з-Замахшарий”, “Атвоқ уз-заҳаб” асарлари ва бошқа китобларнинг айрим қисмлари бадиий насрнинг юксак намуналари ҳисобланади.

Замахшарийнинг “Атвоқ уз-заҳаб фи-л-маваъиз ва-л-хутаб” ва “Ан-насоиҳу-с-сиғар ва-л-баволиғу-л-кибар” китоблари ҳам дидактик асарлар бўлиб, кичик мақолачалардан иборат.

Муътазилийликнинг асосий тамойилларидан бири тавҳиддир. Муътазилиярнинг тавҳид таълимотига кўра, Аллоҳ маълум бир жисмга, кўринишга ва муайян, бир маконга эга эмас, ҳамда унинг зоти билан сифати ягонадир, зотидан ташқари мустақил сифатларга эга эмас. Уни ҳам дунёда ва охиратда кўриш мумкин эмас.

Муътазилликнинг иккинчи муҳим тамойили инсон эркинлигидир. Муътазилларнинг фикрига кўра, инсон хатти-ҳаракати олдиндан белгилаб қўйилган эмас, шунинг учун инсонинг қилмиши ўзига боғлиқ. Унинг ҳаракати қадарда белгиланган тарзда эмас, ўз ихтиёри билан эркин равишда содир бўлади. Бинобарин, инсон ўз қилмишига ўзи жавобгардир.25

Муътазилийликнинг яна бир муҳим тамойили “адл”, яъни адолатдир. Адл тамойили шундан иборатки, табиат одилона яратилган ва адолат ҳукм суради яхшиликка яхши мукофот бор. Ёмонликка ўзига яраша жазоси бордир. Бу тамойиллар инсондан одил бўлишини, ёмонликдан узоқ бўлиб, яхшилик қилишини ва бошқаларни ҳам ёвузликдан қайтариб, эзгуликка ундашини талаб қилади.

Замахшарийнинг асарларида мана шу фалсафий қараш ва шу фалсафага асосланган эзгу ният ва хайрли ишларга насиҳатлар акс эттирилган.26

Буюк аллома Жоруллоҳ Замахшарий буюк олимнинг ёзиб қолдирган бебаҳо дурдона асарлари ўтган ҳамма аср зиёлийларининг диққат марказида бўлиб келган. Унинг қаламига мансуб 70 дан ортиқ асарлари ичида “Атвоқуз-заҳаб” (Олтин шодалар) ўзига хос катта аҳамият касб этади. Зеро, муаллиф бу асарида инсонлийликни камолига етказишига олиб борадиган улуғ сифат ва фазилатларни тараннум этган.

“Устозу-л-араб ва-л-ажам”, “Фахри Хоразм”, “Жоруллоҳ” сингари номлар билан машҳур мутафаккир Маҳмуд Замахшарий мероси мустақиллик шарофати билан кенг миқёсда ўрганила бошланди. Бу улуғ аллома ижодининг кўлами бениҳоя юксак ва серқирра экани маълум.

“Атвоқ уз-заҳаб” асарининг ҳикматли сўзлар таржималарини шакл ва маъно мазмунини қиёслаб ўрганар эканмиз, қуйидаги манбалардан фойдаландик. 2010 йили “Атвоқ уз-заҳаб фи-л-мавоизи ва-л-хутаб” асари “Ехтремум пресс” нашриётида “Олтин шодалар” номи билан Маҳкам Маҳмуд, Назарбек Раҳим таржимаси ўзбек тилида чоп этилди. Асар таржимасини заррача камситмаган ҳолда, биламизки “ Олтин шодалардаги” ҳикматли гапларни ўзбек тилига ё бошқа тилларга таржима қилишда ўзига хос нозикликларига дуч келамиз. Бу нозикликлар баъзан шу даражада бўртиб намоён бўладики, бир ҳикматли гапни ўгиргандан кўра, бундайроқ расмана асарни таржима қилиш ҳам ўнғай кўринади.

Ҳикматли сўзларнинг таржимасини иродали, ўз ишига қасд қилиб киришган, фидоий кишигина уддалаши мумкин.27

Маҳкам Маҳмуд, Назарбек Раҳим таржималарини туркча матн асосида амалга оширишган. Шундай экан, бошқа тилдан таржима қилинганда, ўзбек тилининг ўзидагина бор луғат “захираси” ҳисобига “соф” ўзбекча сўз ва ибораларигина ишлатиш, сўз ва бирикмаларнинг фақат ўз тилимизда бор экивалентлари ва ўхшашларинигина қўллаш керак бўлади.

Иккинчидан таржимон изоҳлари асосий матнга қўшиб юборилган. Бу ўзгартиришлар матнни усмонли туркчадан ўзбекчага ўгирган таржимонларимизнинг ташаббуси билан содир этилмагани табиийдир. Улар туркча матн қандай бўлса, шундайлигича ўгирилган, албатта. Натижада айрим мақолотларнинг туркча намунаси аслиятдан фарқли бўлиб ўзбекчада ҳам тўлиқ очилмаган.

Ҳар ҳолда, аслият матни билан таржимон изоҳи ажратилса, тўғрироқ ва таржиманинг аслиятдан бир қадар узоқлашиш ҳолатининг олди олинган бўларди. Таъкидлаш керакки оддий гаплар образли, образли гаплар эса оддий таржима қилинган. Ҳозирда истеъмолдан чиқиб бораётган эски туркий сўзлардан ҳам кўп таржимада фойдаланганлиги учун ҳозирги замон ўқувчиси ва китобҳони тушунишида қийинчиликларга дуч келади.

2011 йилда Замахшар тасбеҳи ёҳуд 101 манзума Тошкент “Муҳаррир” нашриёти. “Атвоқ уз-заҳаб фи-л-мавози ва-л-хутаб” ( Насиҳат ва ваъзлардан тузилган олтин шодалар) асари асосида ҳикматли сўзлар таржимасини ўрганишимизда, аввалги таржима билан қиёслаганимизда, бизнингча, Рашид Зоҳид таржимасида бир қанча афзалликларга эга.

Биринчидан, асар тўғридан-тўғри араб тилидан ўгирилган. Таржимон, сўзбошида мазкур нашрга асос бўлган манбалар, хусусан, асарнинг қўлёзма ва тошбосма нусхалари, ҳақида қимматли маълумотлар берган.

Рашид Зоҳид эса матнни бевосита аслиятдан таржима қилгани учун ҳар жиҳати жозибадор. Таржима тили равон, инсонни қалбига таъсирчан қилиб ёритилган. Баъзан аслиятдаги саъжни ҳам сақлашга ҳаракат қилингани асарни ўқишли бўлишини таъминлайди. Маҳмуд Замахшарий ҳикматларига Фозил Зоҳид томонидан битилган назмий шарҳлар асар моҳиятини бугунги китобхон руҳи ва шуурига етказишда алоҳида аҳамиятга эга. Рашид Зоҳид юз ҳикмат шарҳига шеърий муқаддима ҳам битган. Шунга кўра, асарнинг ушбу ўзбекча нашри ўзига хос тарзда “Замахшар тасбеҳи ёҳуд 101 манзума” деб аталар экан.

Шуни ҳам таъкидлаш керакки, назмий шарҳ асардаги Ўгитлар моҳиятини англашда, ҳис этишда беқиёс аҳамият касб этса керак.

Ҳикмат ҳақиқатан ҳам таъсирли: инсонни Ўзининг ва ҳақнинг моҳиятдан огоҳ этишга қаратилади. Уни мағзини чақиш ва мушоҳада қилган одам маърифатга, юксалишга интилади, жаҳолатдан, тубан иллатлардан сақланишга ҳаракат қилади.

Йиққан мол-дунёсига, имконияти катта бўлган яқинларга суянмайди, аксинча ўзи илм ва тақво билан қўрғонлайди.

2010 йил 15 январдан бошлаб Ислом нури газетасида Шайх Абдулазиз Мансур имоми Замахшарий насиҳатлар сарлавҳасида машҳур алломанинг “Олтин шодалар” асаридан бир қатор мақомалар чоп этилди.

Мақолларнинг аслига ва юқоридаги таржимонларнинг таржималарга қиёслаб ўрганганимизда, Шайх Абдулазиз Мансур асарнинг туркча таржимасидан эмас, Мисрнинг “Тамаддун” матбаасида, чоп этилган нашридан ўзбек тилига таржима қилганлигини билдик.

Шу сабабли Замахшарий ҳикматли замиридаги мазмунини шуурларига таъсирчан тарзда тўлиқ очиб етказа билган. Чунки илм аҳли орасида тан олинган бир ҳақиқат бор. Мутолаа инсон тафаккурини юксалтиради, унинг интеллактуал даражаси ошишига сабаб бўлади. Замахшарий ҳикматларини ўқиган ва уққан одамга, шубҳасиз, алломанинг улуғворлигидан муайян насиба етишади. “Атвоқ уз-заҳаб” мутолааси ва мушоҳадаси давомида назмий шарҳ моҳият ва бадиият жиҳатдан мукаммаллашиб, теранлашиб боргани ҳам бу ҳақиқатни тасдиқлайди. Шайх Абдулазиз Мансурнинг таржимасида бир қатор, афзалликлар бор. Ҳикматли гаплар шакли маъно мазмуни теранлиги ва китобҳонни қалбида онгида ҳаётда қийинчиликка дуч келганида зиёлийлар сингари, оқу-қорани дўсту душманни ота онага қариндошларга, меҳру-муҳаббатли бўлиб, жамиятга ва она Ватанига фойдаси тегадиган инсон бўлишига ҳар томонлама ёрдам беради.

Ушбу ҳадисда. الحكمة ضالة المؤمن اخذها حيث وجدها Ҳикматли сўз мўмининг йўқотган нарсаси, қаердан топса, унга ҳақлидир. “Сунани” Термизийда Абу Ҳурайра (Р.а.)дан ривоят қилинган. (20687) ҳадис.

Ҳикматли сўзларнинг таржимаси: ҳикмат муаллиф қалбидан бамисоли лахта чўғ бўлиб отилиб чиқади. Афоризимлар мажмуаси тартиб берганда, улар ўз манбаларидан ажратиб олингани туфайли, макро-контекст, яъни воқеа-ҳодисалар майдони, замини мавжуд бўлмайди. Мана шу белги ва хусусиятларнинг барчаси уларни бир тилдан бошқа тилга таржима қилишда жуда жиддий қийинчиликлар туғдиради. Асардаги кичик мақолларнинг ҳар бирини таржима қилишнинг ўз тартиби талаби, шарти, инжиқлиги бор.

Ҳикматлар таржимасида бадиий таржимага хос кўпгина аломатлар учрайди. Энг муҳим талаби шуки, бу ерда айниқса ҳижжалаб ўгириш иллатидан эҳтиёт бўлиш керак, акс ҳолда бирон чуқур фикр ифодаланган қўшма гап оддий, жўн сўзлар тизмасига айланиб, мантиқий жозиба, кўзни қувонтириб, дилни ёриштирадиган луқма ўрнига қандайдир англашилмовчилик, дудмаллик, чучмаллик, мантиқий чалкашлик-алогизим пайдо бўлади. Ҳижжали таржима ҳикматли сўз (афоризимнинг) бош кушандаси ҳисобланади. Сўзма-сўз таржима эса муайян ҳолларда қонуний ҳодисадир.28

Ваҳоланки, бадиий таржималар тилни тобора бойитиб боради: унга янги тушунчлар, янги сўзлар, янги мақол маталлар, қисман, янги идиомалар кириб келади, унутилиб қолган айрим ҳикматлар яна ҳаётимизга қайтади.


  1. Ҳикмат мақол ва маталларни-таркибидаги сўзларнинг (бизнингча айтганда-обеъктларнинг) моддий маъносини айнан сақлаган ҳолда-аниқ таржима қилиш.

  2. Асл нусхадаги ҳикматли гап, мақол, матал ва “фразеологик аборотлар” таркибидаги сўзларнинг моддий мазмунини ёки шаклини бирмунча ўзгартириб таржима қилиш.

  3. Асл нусхадаги мақол, матал ҳикматли сўз ва фразеологик бутунликларни асар таржима қилинаётган тилда ҳақиқатда бор бўлган ўхшаши билан алмаштириш,

Хуллас, бир тилдан бошқа тилга таржима қилишнинг, айниқса шеърий таржиманинг қийинлиги, тилларда айрим формал элементларнинг бир-бирига мувофиқ келмаслиги, баъзи тилларнинг ўзигагина хос бўлган категориялар орқали ифодаланган маънони бошқа тилда айнан шундай ифодалаб бўлмаслиги, айрим формал элементга ортиқча баҳо бериб юбориш каби ҳоллар баъзи олимларнинг бир тилдан иккинчи тилга умуман таржима қилиб бўлмайди, деган зарарли хулоса чиқаришларга сабаб бўлган.

Айрим мақол, ҳикматли гаплар, метал ва хусусан “идомаларни” бир тилдан бошқа тилга сўзма-сўз таржима қилиб бўлмаслиги ҳам уларни шундай хулоса чиқаришга олиб келган эди. Ҳақиқатда эса ҳикматли сўзлар иборалар бир тилдан иккинчи тилга таржима қилиб бўлмайдиган хорижий тиллардан ўзбек тилига қилинган таржима материаллари асосида исботлаш бундай назариянинг асоссиз ва пуч эканлигини, ўзбек тилига ва жаҳондаги истаган тилдан ҳар қандай қийин ибораларни гапларни афаризимларни идиомаларни ҳам таржима қилиш мумкинлигини яққол кўрсатади.29

Машҳур аллома Маҳмуд Замахшарий ватандошимиз ижодига бўлган қизиқиш айниқса хорижий Шарқ мамлакатларида бугунги кунда ҳам жуда катталигини кўришимиз мумкин. Мамнуният билан шуни қайд қилиш керакки, мустақил Ўзбекистонимизда ҳозирги вақтда содир бўлаётган улкан ўзгаришлардан бири-бой ва қадимий маданий меросимиз, тарихимиз, динимиз, қадриятларимиз, маданиятимизни муносиб баҳолаш ва янада равнақ топтиришга алоҳида аҳамият берилаётганидир. Маҳмуд Замахшарий “Атвоқ уз-заҳаб” асарини Маккадалик пайтида, ўзининг илмий фаолияти барқ урган даврда ёзган. “Атвоқ уз-заҳаб” асарининг мазмуни, диний маърифий, ахлоқий-таълимий ва ижтимоий-сиёсий, тасаввуфий, фалсафий, ишқ-муҳаббат, табиат ва фасллар тасвирига оид мавзулар чуқур мазмун ва бетакрор бадиият уйғунлигида қаламга олинади.

Маҳмуд Замахшарий асарларида у яшаган давр руҳи теран ифодаланган. Ижодкорнинг ушбу асари адабиёт тарихида ҳам алоҳида мавқега эга деб ҳисоблашимиз мумкин. Маҳмуд Замахшарий ҳикматли сўзларида инсон камолоти, маънавий юксалиши, унинг жамиятдаги ўрни, ўзликни англаш ва Она Ватанга муҳаббат мавзулари кенг кўламда ёритилган десак асло муболаға бўлмайди. Маҳмуд Замахшарий ушбу асари орқали, жамият барқарорлиги, миллат келажаги, давлат мустаҳкамлиги, фуқаро садоқати, айниқса ёш авлодни баркамолликка, инсонпарварликка, аждодлар ўтмишини билишга қизиқишга, уни хурмат қилиш руҳида тарбиялашга, ҳаётни севувчи, келажакка ишончи баланд, комил шахсларни етиштиришга хизмат қилади десак тўғри бўлади.



2.2.“Атвоқ уз-заҳаб” асари таржималарининг қиёсий таҳлили Юртимиздан азалдан жаҳон фани ва маданияти ривожига улкан ҳисса қўшган кўплаб алломалар етишиб чиққан. Айниқса ўрта асрларда бу диёрда илм фаннинг турли соҳалари бўйича самарали ижод қилган Муҳаммад Мусо Хоразмий, Ибн Сино, Абу Райҳон Беруний, Ибн Мискавайҳ, Абу-л-Қосим Маҳмуд Замахшарийлар яшаган. Булар орасида аллома Маҳмуд Замахшарийнинг муносиб ўрни бор. Унинг аксарият мероси филология соҳасига бағишланган.

Замахшарийнинг туркум асарлари ҳикматли сўзларга оид бўлиб, уларга“Навобиғу-л-калим”, “Мақомату-з-Замахшарий” “Ал-мустақсо фи амсоли-л-аъраб” асарлари киради.

“Атвоқ уз-заҳаб” қадимдан олимлар диққатини ўзига тортган. Жумладан, “Атвоқу уз-заҳаб” бир қанча тилларга таржима қилинган. Фон Жозеп Фон Хаммер томонидан бажарилган немисча таржимаси арабча асли билан 1835 йилда Венада, ўша йили яна Лейпципда босилган, шунингдек, Густав Файл 1863 йилда Штутгорда бошқа немисча таржимасини нашр эттирди. “Атвоқ уз-заҳаб” билан француз шарқшуноси Борбе Мейнард, француз тилига қилган таржимасини, 1876 йилда Парижда бостирди. Шунингдек, бу асарнинг туркчага ўгирилган таржимаси 1288 ҳижрий йилда Константинополда чоп қилинди. “Атвоқ уз-заҳаб” нинг 1314 ҳижрий йилда босилган Байрут нашри 1321 ҳижрий йилда Мирзо Юсуфхон ибн Иътисом ал-Малик томонидан ёзилган шарҳ (у “Қалоид ул-адаб фи шарҳ” “Атвоқуз-заҳаб” деб аталади.

Асар ўзбек тилига ҳам таржима қилинган, жумладан Шайх Абдулазиз Мансур Маҳкам Маҳмуд, Назарбек Раҳим, Рашид Зоҳидларнинг таржималари бор. Машҳур аллома Замахшарий “Атвоқу уз-заҳаб фи-л-мавоиз ва-л-хутаб” (“Ваъз ва хутбаларнинг олтин шодалари” асарини Маккадалик пайтида, ўзининг илмий фаолияти барқ урган даврда яратган. Асарнинг дастлабки номи “Ан-Насоих ас-сиғар” (“Кичик насиҳатлар”) деб аталиб, юз мақоладан иборат ибратомуз ҳикматлар, фойдали насиҳат ва гўзал ахлоқий ўгитлар мужассам. “Атвоқ уз-заҳаб” га шарҳ ёзган Мирза Юсуфхон Аштиёний шундай ҳикоя қилади:

Замахшарий бу асарини Маккани (Байтуллоҳни) тавоф қилган вақтида ёзган. Чунончи Байтуллоҳни тавоф қилиб ҳар бир айланганидан кейин бир мақола ёзган. Мақолани ёзиб, яна айланган ва шу тариқа юз марта тавоф қилганидан кейин юз мақола ёзилган. “Атвоқ уз-заҳаб” асари мазмуни билан танишар эканмиз, муаллиф унда ўз даврининг ижтимоий-иқтисодий ва маънавий ҳаётига доир кўп масалаларини қамраб олганлини кўрамиз.

Таъкидлаш керакки, ўгитлар моҳиятини англашда, ҳис этишда беқиёс аҳамият касб этади. “Атвоқ уз-заҳаб” даги ҳикматли сўзларини мутолаа ва мушоҳада қилган одам маърифатга, юксалишга интилади, жаҳолатдан, тубан иллатлардан сақланишга ҳаракат қилади. Йиққан мол-дунёсига, имконияти катта бўлган яқинларига суянмайди, аксинча ўзини илм ва тақво билан қўрғонлайди.

Замахшарий ҳикмати замиридаги мазмунни шуурларга таъсирчан тарзда етказа олган. Илм аҳли орасида тан олинган бир ҳақиқат бор: мутолаа инсон тафаккурини юксалтиради, унинг интеллектуал даражаси ошишига сабаб бўлади. Замахшарий ҳикматларини ўқиган ва уққан одамга, шубҳасиз, алломанинг улуғворлигидан муайян насиба етишади.

1-мақола


المقالة الاولي

رفعة الانسان بعلوم و تقواه

ما يخفض المرء عدمه و يتمه، اذا رفعه دينه و علمه، ولا يرفعه ماله و اهله، اذا خفضه فجوره و جهله، العلم هو الاب، بل هو للثاي اراب، و التقوي هي الام، بل هي الي اللبان اضم، فاحرز نفسك في حرزهما، و اشدد يديك بعزهما، يسقك الله نعمة صيبة، و يحيك حياة طيبة.30

Маҳкам Маҳмуд, Назарбек Раҳим таржимасида

“Билим ва тақвонинг қиймати”.

Эътиқод ва билим соясида юксалган бир инсоннинг фақир ва йўқсил бўлиши унинг қадрини пастга урмайди. Бирор кимса агар ёмон ахлоқи ва илмсизлиги сабабли обрўсизланса, бойлиги ва қариндошларининг кўп эканлиги ҳам уни юксалтира олмайди. (обрўйини тиклолмайди).

Илм инсонни барча зарарлардан, ёмонликлардан ҳимоя қилувчи бир отадир. Тақво эса паноҳ истаганни бағрига босиб сақлаган онадир...

Эй, инсон ўғли! Илм ва тақводан паноҳ иста ва икки қўлинг билан уларнинг узангисига ёпиш. Токи Жаноби Ҳақ сени ўз неъматига сарафроз қилсин ва умрингни гўзал кунлар билан зиёда қилсин.31

Шайх Абдулазиз Мансур таржимасида:

Кишининг қадрини дину диёнати ва илму маърифати ошириб қўйгандан кейин унинг фақирлиги ва етимлиги тушириб қўя олмайди. Шунингдек, ёмон сифатлари ва нодонлиги туфайли ўз қадрини ўзи тушириб қўйган бўлса, ҳеч вақт бойлик ёки кўп авлодлик билан уни тиклай олмайди.

Инсоннинг асл отаси- бу унинг одобидир. Балки одоб бебош фарзанд учун отадан ҳам яхши тарбиячидир. Парҳезкорлик эса инсоннинг асл онасидир. Балки у онадан ҳам дилкашроқдир. Ўзингни шу икки меҳрибон мураббийлар бағрига топшир ва улардан зинҳор айрилма. Шундагина сени Аллоҳ таоло ўзининг неъматлари билан сероб қилур ҳамда ҳаётингни файзу барокотли этур.32

Рашид Зоҳид таржимасида:

“Юксалиш”

Кишини дини ва илми юксакка кўтарган экан, на йўқлик-қашшоқлик, на етим-есирлик қаддини бука олади. Кимнинг бузуқлиги ва жаҳолати тубанлашувига сабаб бўлган экан, на мол-дунёси, на аҳлу яқинлари қаддини тиклай олади. Илм, бамисоли ота! Дунёни танитади, тўғриликка йўллайди, йиқилганда суяйди, дардга малҳам бўлади. Тақво, бамисоли она! Бағрига босиб, меҳрини беради, қалбни поклаб, кўзни яшнатади. Бас, шундай экан, ўзингни илм ва тақво билан қўрғнла. Қўлларингни илм ва тақво иззати билан қувватлантир. Оллоҳ сенга ўз неъматини ёмғир қилиб ёғдирсин, пок ҳаёт билан тирилтирсин.33

Юқоридаги таржималарни шакл мазмунини қиёслаб кўрсак: Асарнинг сарлавҳаси, رفعة الانسان بعلوم و تقواه" ”

Рашид Зоҳид таржимасида “Юксалиш” дейилгани таржимада тушунарсиз, аниқ эмас, “Инсонинг билими тақвосининг юксалиши” дейилса мақсадга мувофиқ.

Маҳкам Маҳмуд, Назарбек Раҳим туркий тилдан таржима қилишгани учун мақолага ном беришган. Маҳкам Маҳмуд, Назарбек Раҳим таржимасида, " دين "- сўзи ўзбекчада эътиқод деб берилган, Рашид Зоҳид таржимасида "дин" дейилган. Шайх Абдулазиз Мансур ҳикматли сўзида "дину диёнатъ маъноси чуқур шу сабабли “дину диёнат” дейилгани тўғри. Маҳкам Маҳмуд, Назарбек Раҳим таржимасида араб тилидаги "علم" сўзи ўзбек тилида “билим” дейилган. Рашид Зоҳид таржимасида "илм", Шайх Абдулазиз Мансур таржимасида эса "илму маърифат" таржимага мос тушади.

"Илму маърифат" деб ифодалангани маъно мазмуни инсонинг қалбига таъсирчан бўлиб чиққан.

Маҳкам Маҳмуд, Назарбек Раҳим таржимасида, араб тилидаги «يتم» сўзи ўзбек тилидаги етим-есир ҳикматли сўзида учрамайди.34 Араб тилидаги баъзи сўзлар ўзбек тилида шакл маъно мазмуни акс этмайди. Шайх Абдулазиз Мансур, Рашид Зоҳид ҳикматли сўзлар таржимасида етим есир сўзи бор. Шайх Абдулазиз Мансур Маҳкам Маҳмуд, Назарбек Раҳим таржималарида араб тилидаги "فقير" сўзи ўзбек тилида тўғридан тўғри “фақир” дейилган.

Рашид Зоҳид таржимасида "фақир" сўзи қашшоқ дейилган " فقير " сўзи камбағал, " فقير " ўзбек тилида бир неча хил маънолари бор.

" الأب هو العلم " асардаги ҳикматли сўзини Маҳкам Маҳмуд, Назарбек Раҳим, илм инсонни барча заралардан, ёмонликлардан ҳимоя қилгувчи бир ота деб таржима қилган. Таржимонлар ҳикматли сўз шакл маъно мазмун бузибгина қолмай, ўзидан қўшиш баёнийлик бор.

Рашид Зоҳид таржимасида “илм бамисоли ота”!

Шайх Абдулазиз Мансур таржимасида “инсоннинг асл отаси бу унинг адабидир, яъни одоб бебош фарзанд учун отадан ҳам яхши тарбиячидир”. Рашид Зоҳид илм отага қиёсланаётган бўлса Абдулазиз Мансур ҳикматли сўзларида илм ҳам ота ҳам одоб яъни отадан ҳам яхши тарбиячидир, дейилиб таржима чуқур маъно мазмунни акс этган,таржимага мос тушади.

Асардаги " الأم هى التقوى و " ҳикматли сўзини, Маҳкам Маҳмуд, Назарбек Раҳим таржимасида "тақво эса паноҳ истаганни бағрига босиб сақлаган онадир”.35

Рашид Зоҳид ҳикматли сўзида "Тақво”, бамисоли она!36 Шайх Абдулазиз Мансур ҳикматли сўзида шакл маъно мазмунни бузмаган ҳолда, "Парҳезкорлик эса инсоннинг асл онасидир" араб тилидаги " التقوى " сўзини ўқувчи китобҳонга тушунарли бўлиши учун парҳез сўзини ишлатган.37Фикримизча таржимада парҳез сўзи тўғри қўлланилган, чунки ўзбек тили ҳам бошқа жаҳон тиллари қатори улкан сўз захирасига эга."Атвоқу уз-заҳаб" асарида " اللبالن الى هى بل " иборасини Маҳкам Маҳмуд, Назарбек Раҳим таржимасида "Эй инсон ўғли!" илм ва тақводан паноҳ иста ва икки қўлинг билан уларнинг узангисига ёпиш” деб мурожат қилган. Ваҳоланки асарда "Эй инсон ўғли "деб мурожаат этилмаган, таржимонлар шакл ва маъно мазмунни бузиб баёнийлик ва ўзидан қўшибгина қолмай эски туркий сўзларидан фойдаланиб узангисига ёпиш дейилгани ҳозирда ўқувчи ва китобҳонга тушунарсиз.

Рашид Зоҳид таржимасида "тақво” бағрига босиб меҳрини беради, қалбини поклаб, кўзни яшнатади, таржимада баёнийлик бор.

Шайх Абдулазиз Мансур ҳикматли сўзида "Балки у онадан ҳам дилкашроқдир. Бу таржима аслига яқин баёнийлик йўқ қисқа ва лўнда акс эттирилган. Демак Маҳкам Маҳмуд, Назарбек Раҳим таржимасида образли гап оддий гап эса образли ифода этган ва баъзи сўзлар имловий ҳатолар яъни сарафроз сўзини саоафроз, шунга ўхшаш хатолар учраб туради.

2-мақола


المقالة الثانية


Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет