Әжинияз атындағы Нӛкис мәмлекетлик педагогикалық институты



Pdf көрінісі
бет3/164
Дата25.03.2024
өлшемі4.15 Mb.
#496396
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   164
1-секция

Шөлкемлестириў комитети
 
 
 



1-СЕКЦИЯ
 
 СОЦИАЛ-ГУМАНИТАР ИЛИМЛЕР 
 
ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИ НАЗАРИЯСИ - ИЖТИМОИЙ-ГУМАНИТАР 
ФАНЛАР УЧУН НАЗАРИЙ-МЕТОДОЛОГИК АСОС 
 
К.А.Юнусов – с.ф.д., профессор
Андижон давлат давлат университети 
 
Маълумки, ҳар қандай фан, мафкура, таълимот ўзининг чуқур ва 
бақувват назарий асосларига эга бўлади. Табиатшунослик, ижтимоий-
гуманитар фанлар ҳам ўзларининг турли тадқиқот объектларига, мазмун-
моҳиятига, предметига, ижтимоий функцияларига эга бўлсалар-да, уларни 
ўзаро боғлаб турувчи, бирлаштирувчи ягона ўқ илдиз бўлиб хизмат қилувчи, 
шахс, миллат, жамият ва давлат манфаатларига хизмат қилишига қаратилган 
ғоявий асосларига эга бўлиши зарур. Айниқса, ижтимоий-гуманитар фанлар 
ўзларининг тарихий, фалсафий ва илмий негизларига эга бўлиши билан 
бирга, назирий- методологик асосларига ҳам эга бўлиши шарт. Ана шу 
назирий- методологик асос, шу фанларнинг ва улар доирасида олиб 
борилаѐтган илмий тадқиқотларнинг назарий жиҳатдан нечоғли пухталигини 
ва амалий жиҳатдан инсон, жамият, миллат ва давлат манфаатларига қай 
даражада мувофиқ келиши, халқ корига яраши, наф келтириши, ижтимоий 
самарадорлигини таъминлашга хизмат қилади. 
Шу жиҳатдан олиб қараганда, фуқаролик жамияти назарияси, юртимизда 
олиб борилаѐтган ҳар қандай илмий, амалий тадқиқот ишлари, хусусан, 
ижтимоий-гуманитар фанларнинг назарий-методологик асоси бўлиб хизмат 
қилади.
Илғор миллат ва ривожланган давлат даражасига эришишнинг зарурий 
шартларидан бири – бой, юксак маънавиятга эга бўлишдир. Шу сабабдан 
Юртбошимиз Шавкат Мирзиѐев таъкидлаб кўрсатадики: ―Халқимиз сиѐсий-
ҳуқуқий тафаккурининг юксак намунаси бўлган Конституциямиз юртимизда 
демократик давлат ва фуқаролик жамияти барпо этиш, Ўзбекистоннинг 
халқаро майдонда муносиб ўрин эгаллашида мустаҳкам пойдевор бўлиб 
хизмат қилмоқда.‖[1].
Юксак ижтимоий-иқтисодий тараққиѐт даражасига эришган ғарб 
давлатлари ҳам, Ҳинди-Хитойда жойлашган Япония, Жанубий Корея, 
Малайзия, Индонезия, Хитой каби юксалиб бораѐтган давлатларнинг 
ривожланишида муайян бир ғояга асосланганлиги сир эмас. Ушбу 
давлатларнинг тарихий ривожланишига бир назар солинса, уларда амалга 
оширилган ҳар қандай йирик ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар таг заминида, 
шу давлатларда яшовчи миллат ва фуқаролар манфаатларини ўзида 
мужассамлаштирган муайян миллий ғояни кўриш мумкин. Юқорида номлари 
келтирилган мамлакатларда демократик ғоя, оддий фуқаро ва миллат онги 



ҳамда қалбига шу қадар чуқур сингдирилдики, бу ғоя уларнинг ҳаѐт тарзи, 
мазмун-моҳиятининг асосини ташкил қилади. 
Фуқаролик жамияти тамойиллари, бизнингча, мамлакатимиз таълим 
тизимининг барча босқичларида ўқитилаѐтган ижтимоий-гуманитар 
фанларнинг назарий-методологик ва амалий жиҳатдан қай даражада самарали 
эканлигини белгиловчи мезон сифатида амал қилиши зарур. 
Фикримизга мисол сифатида, тарих фани, хусусан, Ватанимиз тарихини 
ўрганишни келтиришимиз мумкин. Унинг муҳим воқеаларини ўрганишда 
аниқ илмий-назарий концепцияларга, таълимотларга ҳамда методологияга 
асосланган ҳолда илмий тадқиқот ишлари олиб бориш талаб этилади. Акс 
ҳолда, тарихий жараѐнлар, воқеа-ҳодисалар нохолис, тарихий ҳақиқатга зид 
талқин этилиши, уларнинг асл моҳияти бузиб кўрсатилиши мумкин. Бу эса, 
миллатимиз, Ватанимизнинг дунѐ ҳамжамиятида тутган мавқеига путур 
етказиши мумкин. Масалан, яқин ўтмишимизда, 73 йил ҳукмронлик қилган 
Шўролар тузуми даврида миллатимиз тарихининг сохталаштирилганини 
келтиришимиз мумкин. Мазкур даврда ѐзилган тарихимиз, демократик 
жамият тамойилларига мутлақо зид бўлганлиги боис, соҳта ва тарихий 
ҳақиқатдан йироқ бўлган.
Фалсафа фани хусусида ҳам шундай фикрни маъқуллаймиз. Шўролар 
даври фалсафаси, ижтимоий ҳаѐт воқеалигини, миллий тафаккуримизга 
мутлақо зид бўлган диалектик материализм ва тарихий материализм назарий 
концепцияси билан асослашга уринди. Бу концепцияларни ўзида ифодалаган 
марксизм-ленинизм таълимоти, инсоният тараққиѐтини фақат синфий кураш 
ва социал инқилоблар орқалигина ривожлантириш мумкинлигини даъво 
қилди. Бунинг оқибатида, Ватанимиз тарихини умуминсоний, демократик 
қадриятларга ва миллат манфаатларга зид бўлган назарий-методологик асосда 
ўрганилиши оқибатида эса тарихимиз ва ижтимоий-маънавий ҳаѐтимизнинг 
сохталашувига олиб келди. 
Иқтисод, ҳуқуқшунослик, педагогика, психология, маданиятшунослик 
каби ижтимоий-гуманитар фанларни ўқитишда ҳам, фуқаролик жамияти 
назарияси - уларнинг назарий-методологик асоси ва амалий жиҳатдан 
самарадорлик даражасини белгиловчи мезон сифатида амал қилиши зарур.
Ватан тарихи, миллат манфаатлари, истиқболига бефарқ, лоқайдлик 
билан қараш, тушкунлик кайфияти миллий онг, маънавий заифлик 
белгисидир. Кишиларда демократик онг заиф бўлса, уларда ватанпарварлик 
фазилати юксак бўла олмайди, балки худбинлик юқори бўлади. Айрим 
ѐшларда ана шундай қусурлар бўлиши туфайли, диний экстремистик оқимлар 
тузоғига тушиб қолиш холлари кузатилмоқда. Айрим юртдошларимиз, диний 
экстремистик, террорчилик оқимларининг бузғунчиликка асосланган 
ғояларини чуқур англамаган ҳолда, нафс кўйига кириб, уларнинг ―ҳайр-
садақалари‖га учиб, Ватан, миллат олдидаги фуқаролик бурчларини унутиб
ўз ҳаѐтини барбод қилмоқдалар. 
Жамият ижтимоий ҳаѐтининг ҳар жиҳатдан юксалиб бориши шахс ва 
миллат равнақининг маънавий асосларига боғлиқ. 



Ижтимоий-гуманитар 
фанлар, 
жамият 
ижтимоий-иқтисодий 
муносабатларидаги мавжуд муаммоларни ўрганади.
Шунинг учун ҳам,
мамлакатимизда, ҳозирда амалга оширилаѐтган иқтисодий, ижтимоий-сиѐсий, 
таълим тизимидаги туб ислоҳотлар демократик ғоя ва унинг тамойилларига 
тўла мувофиқ бўлиши зарур.
Ижтимоий-гуманитар фанларнинг асосий тадқиқот объекти бўлмиш 
Ўзбекистоннинг келгуси тараққиѐти, жамият аъзоларининг, ҳар бир шахс ва 
айниқса, ѐшларнинг маънавий камолоти, иқтиқлол ва демократик ғояларнинг 
кишилар онгига, кундалик ҳаѐтига чуқурроқ сингиб боришига боғлиқдир.
Фуқаролик жамияти назарияси ва унинг асосий тамойиллари, 
жамиятимизнинг ижтимоий-маънавий жиҳатдан юксалиши негизини ташкил 
қилади. Ҳар қандай илмий тадқиқот иши эса, у ѐки бу жиҳатдан инсон 
моҳиятини, инсоннинг табиат ва жамиятдаги фаолиятини ўзида мужассам 
этган бўлади. Шундай экан, фуқаролик жамияти назарияси – мамлакатимиз 
илм-фани тараққиѐти, хусусан, ижтимоий-гуманитар фанларнинг назарий-
методологик асосларидан бирини ташкил этади, деб айта оламиз. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   164




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет