Әжинияз атындағы Нӛкис мәмлекетлик педагогикалық институты


Ўқитувчининг инновацион фаолият асосий функциялари



Pdf көрінісі
бет58/164
Дата25.03.2024
өлшемі4.15 Mb.
#496396
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   164
1-секция

Ўқитувчининг инновацион фаолият асосий функциялари:
касбий фаолиятнинг онгли таҳлили;
меъѐрларга нисбатан танқидий ѐндашув;
касбий янгиликларга нисбатан шайлик;
дунѐга ижодий яратувчилик муносабати;
ўз имкониятларини рўѐбга чиқариши;
ўз турмуш тарзи ва интилишларини касбий фаолиятида мужассам 
қилиши. 
Ўқитувчининг инновацион фаолиятга бўлган қобилиятининг асосий 
хислатлари:
шахснинг ижодий-мотивацион йўналганлиги;
бу қизиқувчанлик, ижодий қизиқиш, ижодий ютуқларга ва 
пешқадамликка ҳамда ўз камолотига интилиши;
креативлик, таваккал қилиш;
танқидий фикрлаш;
баҳо бера олиши;


108 
ўзича мушоҳада юритиши;
касбий фаолиятни баҳолаши;
педагогик тадқиқот методларини эгаллаши;
ижодий фаолиятда ҳамкорлик ва ўзаро ѐрдам бериши; 
индивидуаллиги, ижодий фаолиятдаги иш қобилияти, қатъиятлиги,
ўзига ишончи, масъулиятлиги, ҳалоллиги, ҳақиқатгўйлиги, ўзини тута 
билиши. 
Ўқитувчининг инновацион салоҳиятини ривожлантришга таъсир 
кўрсатувчи омиллар.
ўқитувчи ижод килиши учун эркинликнинг тақдим этилганлиги;
новатор ўқитувчиларни ресурслар билан таъминланишининг раҳбарият 
томонидан қўллаб-қувватланиши; 
жамоада мунозара ва фикрлар алмашинувининг фаол йўлга 
қўйилганлиги; 
касбий 
компетентликни 
ривожлантиришга 
иштиѐқнинг 
рағбатлантирилганлиги; 
ўқитувчининг ўз-ўзини ривожлантириши учун имкониятларнинг тақдим 
этилиши; 
юқори даражадаги ахборий таъминотнинг йўлга қўйилганлиги; 
жамоада ишонч ва ўзаро бир-бирига ѐрдам бериш жараѐнининг қўллаб-
қувватланиши; 
дарсликларда берилган матн, муаммоли машқ ва масалаларни 
иллюстратив материаллар, жадвалларни танлашда ўқув-билув фаолиятини 
бошқариш; 
дарслик материаллари воситасида ўқувчиларнинг билим, кўникма, 
малакалари, эгаллаган шахсий сифатларини назорат қилиш механизмини 
ишлаб чиқиш.
Муаммоли таълимни ташкил этиш ва олиб боришда ўқитувчи
ўзининг таълим-тарбия беришдаги фаолиятини аниқ тушуниб, етиши ҳам 
муҳим аҳамиятга эга. У ўқувчиларга тайѐр фикр бермай, балки уларнинг 
изланишига тўғри йўналиш бериши лозим. Ўқувчилар дарсда ва кундалик 
ҳаѐтда учрайдиган воқеа, хабар, ҳодиса ва турли далилларни ўзлари таҳлил
қилиб, мустақил фикрга эга бўлишни мақсад қилиб қўйиши керак.
Шунингдек, муаммоли ўқитиш ўқувчиларнинг изланиш фаолияти, 
билим ва малакаларни чуқур эгаллаб олишини, теварак-атрофдаги 
ўзгаришларга бўладиган қарашига катта ижобий таъсир кўрсатиш 
имкониятини ҳам яратиб беради. 
Ўқитувчи муаммоли ўқитишда тизимида ўқувчилар ўқув-изланиш 
фаолиятини шундай ташкил этадики, уларнинг диққати юзага келган 
қийинчилик ва камчиликларни ҳал этишга, турли ахборотларни мустақил 
таҳлил қилишга, ечимини топиш, умумлаштириш ва хулосалар
чиқаришга, олган билим ва малакаларини кейинги дуч келадиган вазиятларда 
қўллай олишга қаратилган бўлиши лозим.


109 
Демак, бунинг натижасида ўқувчиларда мустақил фикр юритиш, билим 
олиш, янгидан-янги мақсадларни қўйиш, янгича фикрлаш йўлларига ўрганиш 
ҳамда тафаккурни ривожлантириш қобилиятининг шаклланишига имкон 
беради. Улар муаммоли ўқитиш жараѐнида ўқув материалларини муаммоли 
вазият шароитида ўрганишлари, тегишли маълумотларни мустақил таҳлил 
қилишлари, берилган ўқув масалаларини фаразларини олдинга суриб, уларни 
исбот қилиш йўллари билан ечишлари, таълим жараѐнини ўзлаштиришга ақл 
билан ҳаракат қилишлари уларнинг интеллектуал фаолиятларини оширади. 
Муаммоли ўқитишни таълим жараѐнига татбиқ этишда эса ўқитувчи 
илмий ва ўқув муаммолар орасидаги умумийликни ва фарқни ажратиши 
лозим. Уларнинг умумийлиги - ҳар иккаласида ҳам объектив зиддиятлар 
мавжудлиги бўлса, илмий ва ўқув муаммоларини фарқи шуки, илмий 
муаммода қўйилган масала ҳали ечилмаган, ўқув муаммода эса масала 
ечилган, уни ечиш йўли ва натижаси маълум. Фақат бу йўллар ва 
натижаларни ўқувчилар излаб топиши керак. Муаммоли ўқитишнинг якуний 
мақсади - ўқувчиларни муаммоларни кўриш ва ечишга ўргатишдан иборат 
бўлиб, бу фақат фикрлаш фаолияти жараѐнида амалга оширилади. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   164




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет