Әжинияз атындағы Нӛкис мәмлекетлик педагогикалық институты



Pdf көрінісі
бет64/164
Дата25.03.2024
өлшемі4.15 Mb.
#496396
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   164
1-секция

Адабиѐтлар 
1. Батиров А.Р.Фауна пищери Сель-Унгур (тез.док I конф. Мал. Учен.Ср 
Азии и Каз.Душанбе: Док.1984). 
2. Батыров Б.Х. Фауна млекапетающи городиша Кучук-тепа юга 
Узбекистан (Мат. 23 наук. Конф.п\преп сте СамГУ Самарканд 1966). 
3. Батыров Б.Х. Фауна млекоп-х камнедобывающих мастерских Учтута в 
низовях реки Зерафшан. Самарканд 1968 г. 
4. Бибикова В.И. Некоторне замечание по фауне из мустыерской пещери 
Аман-Кутан. М.1958. 
5. Верешагин Н.К. Батыров Б.Х. Фрагменти истории териофауна Средий 
Азии (Бюлл.мос.обш.и.пр.М.1967.) 
6. Громова В.И. Остатки млекопитающих из пишеры Тешик-таш 
Тр.Уз.фил.Ан. Сеер. Ташкент 1940. 
7. Громова В.И. Материали к изучению древнеймих домаш-х животних 
Средней Азии.(по мат.Каунчи-тепа) Ташкент фан.1940. 
8. Ермолова Н.М. Костные остатки млекопитающих из посилеий эпохи 
эниолита и бронзы южнего Туркменистан (Каракумеские древности, Ашкабад 
Илым 1968.) 


122 
9. Кашкаров Д.Н.Ископаемый челюсть верблюда из Самарканд (тр. 
Туркс. Н.Обш. Ташкент 1925 г.) 
10. 
Массон М.Е. Из исторического архива полеонтологии Средней 
Азии (Ср. наука и тех-к Таш.1934.)
МУСТАҚИЛЛИК ЙИЛЛАРИДА МИЛЛИЙ ФАЛСАФА РИВОЖИДА 
МАЪНАВИЙ МЕРОСНИНГ РОЛИ 
 
Х.Э Бобоқулова – ўқитувчи, Т.Н.Очилов - 3 босқич талаба 
СамДЧТИ “Ижтимоий фанлар”кафедраси 
 
Буюк аждодларимиз яшаган бу кўҳна заминда қадим – қадимдан буѐн 
ҳур фикр қадрланганлиги, фан ва маданият, адабиѐт ва саънатининг нақадар 
равнақ топганида буни яққол кўриш мумкин. Шу туфайли буюк 
аждодларимиз жаҳоншумул асарлар яратганлар. Улар қолдирган улкан 
маънавий мерос, миллий фалсафани юксалтириш билан боғлиқ анъаналар 
тарихий тараққиѐт жараѐнида авлоддан авлодга ўтиб келмоқда. Булар 
албатта, ўзбек фалсафасининг тарихий асослари мустаҳкам эканлигини 
кўрсатади. 
Ана шу мустаҳкам пойдеворимиз асоси бўлган маънавий меросимиз 
баркамол авлод тарбиясида ўзлигини англашда беқиѐс хазина ўрнини 
бажаради; тарихий хотира муайян ҳаѐт, тузум ва тизим моҳиятини чуқур 
англашга олиб келади; шахс индивидуаллиги шаклланади; маънавияти юксак 
халқнинг тарихи ва аждодлар меросини ўрганиши шахснинг миллий 
менталитетини мустаҳкамлайди, уларда миллий ғурур, ўз халқи 
маънавиятидан фахрланиш, аждодлар руҳи олдидаги қарзини, келажак авлод 
олдидаги масъулиятини ҳис қилишга чорлайди; бинобарин, ҳар бир шахс 
онги ва тафаккурида кечадиган ўзгариш, ислоҳот ва янгиланиш, пировард 
натижада, жамиятнинг янгиланишига ўзгаришига, инсонпарварлик ва 
демократик тамойилларнинг мустаҳкамланишига олиб келади. 
Шу маънода, муайян халқнинг умумбашарий цивилизацияга нисбатан 
уйғунлигини таъминлаш жараѐни моҳиятини англашда миллий давлатчилик 
анъаналари ва унга хос миллий фалсафани яратиш орқали содир бўлиши 
билан боғлиқ мавзу алоҳида эътиборни талаб қилади. Бу борадаги энг муҳим 
масала фалсафадаги миллийлик, умуминсонийликни рад этиш эмас, балки 
уни ижодий бойитиш, муайян халққа хос жиҳатларини намоѐн қилиш орқали 
ривожлана боришини ҳисобга олишдан иборат. Миллий фалсафалар 
шаклланиши ва такомиллашуви билан боғлиқ тарихий жараѐнларда бундай 
мисоллар кўп учрайди.
Ўз даврида ана шундай вазифани, халқимизнинг асл фарзанди, аллома 
бобомиз Алишер Навоий ҳам бажарган. Навоий озодликка эришган миллат 
фалсафасини адабиѐт фалсафасига, мустақил давлат тилини адабиѐт тилига 
айлантира олган, ўз халқининг бу соҳадаги даҳоси буюк эканлигига нафақат 
замондошлари, балки келажак авлодларни ҳам қойил қолдирадиган даражада 
ижод қилган эди.[Назаров: 30] 


123 
Навоий ѐш авлодга маънавий – ахлоқий қадриятлар ва хулқ – одоб 
қоидаларни сингдирса бўлади, деб уқтиради. Навоий ақлнинг кучига катта 
баҳо беради. Ақл, гарчи дунѐдаги ҳамма нарсаларни била олмаса ҳам, унинг 
ѐрдамида коинотнинг сир – асрорига, мураккаб ҳодисаларнинг моҳиятига ета 
олади; яхшилик ва ѐмонлик бир биридан фарқ қила олади. Ақл билан илмни 
боғлиқ тарзда кўради. Ул зот томонидан яратилган бадиий тимсоллар: 
Фарҳод, Ширин, Лайли, Мажнун, Арасту,Афлотун, Искандар ва бошқалар 
илмнинг кўп соҳаларидан хабардор бўлиб, ақлли, адолатли, доно, жасур ва 
инсонпарвар шахслар сифатида тасвирланади. Масалан, Навоий Фарҳод 
ҳақида шундай дейди: 
Жаҳонда қолмади ул етмаган илм, 
Билиб таҳқиинни касб этмаган илм. 
Бўлуб ўн ѐшқа умрининг мурури, 
Йигирма ѐшча қадду жисми зўри. 
Улум авроқи чун бир – бир ѐпилди 
Диловарлиқ силоҳи майл қилди.[ Алишер Навоий: 40] 
Мутафаккир нодонлик ва жоҳиллик, билимсизликни қоралайди. Шу 
билан бирга у ―Маҳбуб ул – қулуб‖ асарида илмни ўрганиб, унга амал 
қилмаган ишилар ҳақида сўз юритиб, уларни ―уруғ сочиб ҳосил ололмаган‖ 
деҳқонга қиѐслайди. Бошқа бир жойда эса фосиқ олим билан давландманд 
бахилни бир бирига таққослаб ―бу икки киши умрни бекорга ўтказади ва 
гўрга ҳасрат ва армон олиб кетди. Бири буки, илм ўрганишга машаққат чекти 
– амал қилмади, бири буки, мол йиғишга меҳнат қилди, сарф қилишни 
билмади‖, дейди.[ Алишер Навоий: 222] 
Ҳазрат Алишер Навоийнинг адабий ва ижтимоий – фалсафий қарашлари, 
доно фикрлари, ибратомуз сўзлари, панд – насиҳатлари ва ўгитлари ҳозир ҳам 
ўз тарбиявий аҳамиятини йўқотгани йўқ. Зероки, улар инсонпарварлик ва 
маънавий-ахлоқий фикрларга бой бўлиб, баркамол ва соғлом авлодни 
тарбиялашда, улар онгига миллий ва умуминсоний қадриятларни 
сингдиришда, миллий тафаккурнинг келгусидаги порлоқ ривожида кенг 
аҳамият касб этади.
Баркамол авлод тарбиясида миллий фалсафанинг ўрни тўғрисида гап 
кетганида тарихий – маданий мерос иштирокида ворисийлик тамойилини, 
унинг миллий ўзликни англашдаги ўрнини алоҳида таъкидлаш лозим. 
Ворисийлик кишиларнинг англанган хатти – ҳаракатлари, фаолияти, 
жамиятни ўзгартиришдаги интилишлари натижаси сифатида бир – бирлари 
билан 
ўрнатилган 
алоқаларининг 
ифодасидир. 
Ворисийлик 
ушбу 
алоқалардаги барча ижобий тажрибаларни сақлаш, шу тариқа ижтимоий 
тараққиѐтни таъминлаш учун зарурдир. 
Истиқлол туфайли халқимизнинг ҳақиқий фалсафасини, унинг 
ижтимоий, маънавий – маърифий ҳаѐтдаги ўрни ва аҳамиятини англаш, улуғ 
аждодларимизнинг 
илмий 
ва 
фалсафий 
меросини 
ўзлаштириш, 
фарзанларимизнинг ушбу қадрият асосида тарбиялаб, вояга етказиш, ана шу 
бебаҳо бойликни асраб – авайлаш имкони яратилди. Бу эса, ўз навбатида 


124 
ўзбек фалсафасининг боқийлик ва бардавомлигини таъминлашга хизмат 
қилиши шубҳасиз. 
Элим деб, юртим деб, келажагини ўйлаб заҳмат чеккан, Ватанимиз 
озодлиги йўлида курашган, миллатимиз равнақи учун умрини бағишлаган, 
ўзидан обод шаҳару воҳалар бетакрор гўзал ѐдгорликлар қолдирган 
аждодларимиз меҳнатини юзага чиқариш, уларни қадрлаш, руҳи покларини 
шод қилиш, эзгу ишларини давом эттириш бугунги авлоднинг зиммасидаги 
энг катта вазифадир 
Ҳар бир ижтимоий тизимда ѐшлар катта ижтимоий куч сифатида 
умуммиллий ва умуминсоний қадриятлар асосида ҳаѐт кечиришга интилади 
ва ўз орзу – истакларини рўѐбга чиқариш учун фаолият олиб боради. Айни 
чоғда миллий менталитет ―давлатимиз, жамиятимиз, халқимизнинг юксалиши 
йўлида, буюк келажак барпо этишдек эзгу мақсадга эришиш ва жаҳон 
ҳамжамиятида ўзига муносиб обрў – эътибор топишимизда бирлаштирувчи 
куч – қанот бўлиши шарт‖дир.[ Каримов: 472] 
Миллий истиқлол бугунги фуқаролик жамияти ривожида ѐшларнинг 
фаоллигига эҳтиѐж сезиб келмоқда. Бунинг асосида ѐшларнинг ижтимоий - 
фалсафий тафаккурида янги эркин фикр юритиш, ҳуқуқий давлат асосларини 
яратиш, ватандошларимизда ўз халқига, ватанига садоқат ҳис – туйғуларини 
шакллантириш, уларни халқпарварлик руҳида тарбиялаш, давлатчилигимизни 
барпо этишнинг амалий ва маънавий воситаларини вужудга келтириш 
имконини яратиб беради. Бу борада ўтмиш аждодларимизнинг тарихий 
тажрибаларини ўрганиш, уларнинг ибратли ишларидан сабоқ олиш, 
умуминсоний қадриятларга асосланган дунѐқарашимизни шакллантириш, 
миллатнинг ўзлигини англаш энг долзарб ҳисобланади. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   164




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет