Эрматова шодия


Шарқ мутафаккирлари асарларида бошқарув маданияти тўғрисидаги ғоялари



бет2/6
Дата07.07.2016
өлшемі0.55 Mb.
#182135
1   2   3   4   5   6

1.3. Шарқ мутафаккирлари асарларида бошқарув маданияти тўғрисидаги ғоялари
Шарқда қадимдан бошқарув соҳасига эътибор қаратиб келинган. Сабаби, жамият ва давлат бошқаруви қадимдан шарқлик мутафаккирларнинг эътиборини ўзига жалб қилиб келган. Кўплаб олимлар ва уламолар жамият ва давлатни бошқаришда адолат ва тенглик ғояларини илгари суришган. Туркий халқларнинг тарихини ёритувчи қадимги манбаларда панд-насиҳат ва ўгитлар айтилган асарлар ҳам кўплаб учрайди. Ана шундай асарлар жумласига Маҳмуд Қошғарийнинг «Девону луғатит-турк» асари ҳам киради. Аллома мазкур асарни 1076-1077 йилларда ёзган.

Маҳмуд Қошғарийнинг «Девону луғотит турк» асарида шахсни бошқаришга доир қарашларнинг акс этиши. Ижтимоий муносабатлар мазмуни, одамлар ўртасидаги ўзаро мулоқот ҳолати ҳам билимли, донишманд кишиларнинг азият чекишларига сабаб бўлади. Зеро, ҳаётда аксарият ҳолатларда манман, зўравон, худбин одамларнинг омадлари келади, улар юқори мансабларни эгаллаб, халқ ва юрт манфаатларига зид бўлган ҳаракатларни амалга оширадилар. Билимли кишилар эса уларни бундай йўлдан қайтариш имкониятига эга бўлмаганликларидан афсусланадилар, чорасизликларидан ранжийдилар. Ҳукмдорларнинг нодон, калтафаҳм бўлишлари туфайли оқил инсонлар муносиб равишда ҳурмат топмайдилар, қадр-қимматлари топталади. Маҳмуд Қошғарий ушбу ҳолат сўйилган жонлиқ танасининг ерларга судралиб хор бўлганига ўхшайди, дейди шоир.

«Девону-луғотит-турк» асарида бошқарувга доир фазилатларнинг яна бири – хушхулқлик алоҳида ажратиб кўрсатилади. Билим ва ҳунар эгаси бўлиш, эзгулик, яхшилик йўлида ҳамда умум манфаати учун меҳнат қилиш хушхулқ инсонга хос фазилат эканлигини аллома алоҳида қайд этиб ўтади:

Улуғлигинг ошса агар,

Хушхулқ бўлғил.

Бек ёнида халқ учун

Хўб иш қилғил (1-т. 95-бет)6.

Шундай қилинса, меҳмон ушбу хонадон аъзолари ҳақида яхши фикрга эга бўлади, сенга очиқ юз билан боққан кишига сен ҳам муносиб жавоб қайтар, деган хулоса чиқади.

Ўрта аср ижтимоий-фалсафий фикр тараққиёти мутафаккир Абу Наср Форобий номи билан боғлиқ бўлиб, унинг инсон камолоти ҳақидаги таълимоти шахсни бошқариш соҳасида катта аҳамиятга эга. Машҳур юнон файласуфи Арастудан кейин Шарқда ўз билими, фикр доирасининг кенглиги билан ном чиқарган Форобийни йирик мутафаккир – «Муаллимий соний» – «Иккинчи муаллим» деб атайдилар.

Абу Наср Форобий қомусий олим ҳисобланади. Тадқиқотчилар унинг 160 дан ортиқ илмий асарлар яратганлигини қайд этадилар. Абу Наср Форобий ўрта аср даври илм-фани тараққиётига катта ҳисса қўшган олим, Форобий табиий, илмий ва ижтимоий билимларнинг барча соҳаларида илмий иш олиб борган. Форобий ўзидан кейин жуда бой илмий мерос қолдирган. Фалсафа, мусиқа, филология ва бошқа табиий, илмий билимларнинг турли соҳаларида асарлар яратган. Демак, Форобий инсон бахт – саодатга эришуви учун уларни бахтли-саодатли қила оладиган жамоа раҳбари бўлиши керак дейди. У фозил шаҳрини бошқарадиган ҳоким табиатан: 1) соғ-саломат бўлиб, ўз вазифасини бажаришда ҳеч қандай қийинчилик сезмаслиги; 2) табиати нозик, фаросатли; 3) хотираси мустаҳкам; 4) зеҳни ўткир; 5) ўз фикрини тушунтира оладиган нотиқ; 6) билим-маърифатга ҳавасли; 7) таом ейишда, ичимликда, аёлларга яқинлик қилишда очофат эмас, аксинча, ўзини тия оладига бўлиши (қимор ёки бошқа ўйинлардан) завқ, ҳузур олишдан узоқ бўлиши; 8) ҳақ ва ҳақиқатни, одил ва ҳақгўй одамларни севадиган, ёлғонни ва ёлғончиларни ёмон кўрадиган; 9) ўз қадрини билувчи ва ориятли бўлиши; 10) мол дунё кетидан қувмайдиган; 11) адолатпарвар; 12) қатъиятли, саботли, журъатли, жасур бўлиши муҳимлигини қайд этади7. Форобий бу фазилатларни ҳар бир етук инсонда кўришни истайди.

Форобий ўзининг фозил жамоасида одамларни турли белгиларига қараб гуруҳларга бўлади. Бунда у, кишиларнинг диний масҳабига, миллатига, ирқига қараб эмас, балки табиий ҳусусиятларига, қобилиятларига, ақлий иқтидорига, билим кўникмаларига эътибор беришлик зарур дейди. У ўзининг «Бахт саодатга эришув йўллар ҳақида рисола» асарида «Давлатнинг вазифаси инсонларни бахт-саодатга олиб боришдир, - деб ёзади. У, - бу эса илм ва яхши ахлоқ ёрдамида қўлга киритади». Форобий давлатни етук шахс бошқариши лозим дайди; яъни жамоани идора этувчи адолатли, доно бўлиши, қонунларга риоя этиши ва қонунлар ярата олиши, келгусини олдиндан кўра билиши, бошқаларга ғамхўр бўлиши лозим дейди.

Форобийнинг фикрича касбий малакани таълим ва тарбия орқали раҳбарлик жараёнида ўргатиб бориш мумкин. Аммо шахснинг раҳбарлик қобилияти унинг болалигидан бошланиб, узоқ давр мобайнида шаклланади ва мутлақо табиийлашган бўлади ҳамда барча даврларда чуқур ўзгаришларсиз сақланади. Шунга кўра раҳбарлик қобилияти раҳбарлик даврида тартибга солинади ва мувофиқлаштирилади, бунда фақат айрим жузъий ўзгартишлар қилиниши, бошқарув иши билан боғлиқ баъзи янги билимлар ўргатилиши мумкин. Касбий қобилият эса амалий фаолият ўзгариши билан ўз моҳиятини ўзгартиради. Хуллас, Форобий фикрига кўра фозил жамиятнинг адолатли бошқарув тизимида фаолият кўрсатувчи раҳбарларни танлашда аввало унинг шахсий характерига доир белгилар биринчи даражали бўлмоғи лозим. Танлашнинг худди мана шу белгилардан бошланиши унинг моҳиятини ҳам очиб беради. Форобий танлаш йўллари ҳақида ошкора гапирмаган бўлса-да, ҳокимлар мисолида раҳбар бўлажак шахс учун зарур бир қатор фазилатларни санаб ўтади. Уларни турига кўра иккига бўлади:

1. Кишида ёшликдан шаклланган, аввал бошданоқ қобилиятга айланиб, фаолиятининг моҳиятини ташкил этадиган табиий фазилатлар: “Тўрт мучаси соғ-саломат бўлиб, ўзига юкланган вазифаларни бажаришида бирор аъзосидаги нуқсон халал бермаслиги лозим, аксинча, соғ-солимлиги туфайли бу вазифаларни осон бажариши керак”; “табиатан нозик фаросатли бўлиб, суҳбатдошининг сўзларини, фикрларини тез тушуниб, тез илғаб олиши, шу соҳада умумий аҳвол қандайлигини равшан тасаввур қила олиши зарур”; “англаган, кўрган, идрок этган нарсаларни хотирасида тўла-тўкис сақлаб қолиши, барча тафсилотларини унутмаслиги зарур”; “зеҳни ўткир, зукко бўлиб, ҳар қандай нарса (ёки ҳодиса-Ф.Р.)нинг билинар-билинмас омонатларини ва у омонатлари нимани англатишини тез билиб, сезиб олиши зарур”; “фикрини равшан тушунтира олиш мақсадида, чиройли (ҳамда тушунарли ва ўша воқеа-ҳодисабоп-Ф.Р.) сўзлар билан ифодалай олиши зарур”; “таълим олишга, билим, маърифатга ҳавасли бўлиши, ўқиш, ўрганиш жараёнидан сира чарчамайдиган, бунинг машаққатидан қочмайдиган бўлиши зарур”; “таом ейишда, ичишда, аёлларга яқинлик қилишда очофат эмас, аксинча, ўзни тия оладиган бўлиши, (қимор ёки бошқа шунга ўхшаш) ўйинлардан завқ, ҳузур олишдан узоқ бўлиши зарур”; “ҳақ ва ҳақиқатни, одил ва ҳақгўй одамларни севадиган, ёлғонни ва ёлғончиларни ёмон кўрадиган бўлиши зарур”; “ўз қадрини билувчи ва номус-ориятли одам бўлиши, пасткашликлардан юқори турувчи, туғма олийҳиммат бўлиши, улуғ, олий ишларга интилиши зарур”; “бу дунё молларига, динор ва дирҳамларига қизиқмайдиган (мол-дунё кетидан қувмайдиган) бўлиши зарур”; “табиатан адолатпарвар бўлиб, одил одамларни севадиган, истибдод ва жабр-зулмни, мустабид ва золимларни ёмон кўрувчи, ўз одамлари (раҳбарият тизимидагилар-Ф.Р.)8га ҳамда бегона (қолган барчани адолатга чақирувчи, ноҳақ жабрланганларга мадад берувчи) барчага яхшиликни ва ўзи суйган гўзалликни истовчи бўлиши зарур. Ўзи ҳақ иш олдида ўжарлик қилмай, одил иш тутгани ҳолда ҳар қандай ҳақсизлик ва разолатларга муросасиз бўлиши зарур”; “ўзи зарур ҳисоблаган чора-тадбирларни амалга оширишда қатъиятли, саботли, журъатли, жасур бўлиши, қўрқиш ва ҳадиксирашдан узоқ бўлиши зарур”.

Форобий бу хусусиятларнинг ҳаммасини ўзида мужассамлаштирган инсонларни кам учрайдиган, нодир шахслар деб атайди ва улардан раҳбарликда муносиб фойдаланиш кераклигини таъкидлайди. У бундай одамларнинг пайдо бўлиши ва кўпайиши жамиятнинг фозиллигига, бошқарув вазифаларида фаолият кўрсатиши эса бошқарув тизимининг адолатлилигига боғлиқ деб ҳисоблайди.

2. Ҳосил қилинадиган фазилатлар, яъни бўлажак раҳбар шахс юқоридаги табиий хислатлардан ташқари одатланиши ва ҳар қандай шароитда ўзини риоя қилишга мажбур эта оладиган хусусиятлар: “донишмандликка (яъни илм олишга) интилиш”; “аввалги раҳбарлар ўрнатган қонунлар ва тартиблар (аввалги раҳбарларнинг иш юритиш усуллари, хатти-ҳаракати, феъл-атвори, қоида ва бошқа таомиллари-Ф.Р.)ни хотирада яхши сақлаб қолиши ва уларга (албатта ижобий жиҳатларига-Ф.Р.) амал қилиши учун қувваи ҳофизага эга бўлиши керак”; “агар аввалги раҳбарлар давридан бирор соҳага тааллуқли қонун қолмаган бўлса, бундай қонунни ўйлаб топиш учун ижод, ихтиро қилиш қувватига эга бўлиш” (ҳозирги пайтда аввалги раҳбарлар дуч келмаган янгиликлар ёки даврий алмашинишлар юз берган вазиятда, ўша нарса ёки ҳодисалар учун чиқарилган қонунларни амалиётга жорий этишда ижод ва ихтиро қилиш қувватига эга бўлиш-Ф.Р.); “ҳозирги ҳақиқий аҳволни тез пайқаб олиш ва келгусида юз берадиган, аввалги раҳбарлар кўзда тутмаган воқеа (ҳодиса-Ф.Р.)ларни олдиндан кўра билиш учун башоратгўйлик хислатига эга бўлиш. Бу хислат уларга фуқаролар фаровонлигини яхшилаш йўлида жуда керак бўлади”; “аввалги раҳбарлар амалга оширган ишларга ҳурматли, шунингдек, ибратли, қизғин сўзлаш – нотиқлик хислатига эга бўлиши зарур”; “зарур ҳолларда ҳарб ишларига моҳирона раҳбарлик қилиш учун етарли жисмоний қувватга эга бўлиши, ҳам жанг қилишни, ҳам саркарда сифатида жанггу жадалга раҳбарлик қилиш учун ҳарбий санъатни яхши билиши керак”.

Форобийнинг фикрича, раҳбарнинг табиий ва ҳосил қилинадиган юқоридаги фазилатларга эга бўлиши адолатли бошқарув тизими барпо этишда муҳим ўрин тутади. Бироқ инсонларда бу хусусиятларнинг ҳаммаси ҳам мужассам бўлмаслиги мумкин ва айни шунинг учун ҳам гуруҳлашган бошқарувга – раҳбариятга эҳтиёж туғилади (161). Чунки унинг таркибидаги раҳбарларнинг бирида у, бирида бу фазилатлар мавжуд бўлади. Шунинг учун уларнинг ҳар бирига хос фазилатларни тўғри аниқлаш ва уларнинг турига қараб муносиб раҳбарликка танлашга эътибор қаратилиши керак. Албатта, замон ва макондаги ўзгаришлар муайян нарса ва ҳодисалар моҳиятида ҳам сезилмай қолмайди. Бугунги кун нуқтаи назаридан қараганда Форобий таъкидлаб кўрсатган хусусиятларда раҳбар учун кераксиз, керакли ва эҳтимоллилари бўлиши мумкин. Лекин аллома белгилаган принциплар эзгуликка интилиш ва тараққиёт йўлида ҳеч қайси раҳбарга ортиқчалик қилмайди.

Қомусий олим Абу Райҳон Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний X асрнинг иккинчи ярми ва XI асрнинг бошларида, ғоят мураккаб тарихий даврда яшади ва ижод этди. Абу Райҳон Беруний 362 йил 3-зулҳижжада (милодий 973 йил 4-сентябр) Хоразмнинг Қиёд (Кот) шаҳрида дунёга келди. Берун ёки бирун сўзи «ташқари» деган маънони англатади.

Беруний фикрича, ахлоқийлик раҳбар кишининг энг асосий сифати бўлиши керак. Бу хислат бирданига таркиб топмайди. У кишилар билан ўзаро мулоқот, ижтимоий муҳит-жамият тараққиёти жараёнида таркиб топади.

У бошқарув маданиятига доир хислатларга тўғрилик, одиллик, ўзини вазмин тутиш, инсоф, камтарлик, лутф, собитқадамлик, эҳтиёткорлик, сахийлик, ширинсуханлик, раҳбарликда адолатлилик, тадбиркорлик кабиларни киритади.

Ёмон иллатларга эса хасадгўйлик, бахиллик, носоғлом рақобат, ўз манфаатини кўзлаш, мансабпарастлик ва ҳоказоларни киритади.

Беруний саховат (ўзаро ёрдам, бир-бирига фойда келтириш учун ҳамкорлик), мурувват (одамларга хайрихоҳ бўлиш, ҳалоллик ва ҳақгўйлик, ўз меҳнати билан кун кўриш в.б.)ни инсоннинг ахлоқий камолотини кўрсатувчи хислатлар деб билади.

Абу Райҳон Беруний эзгу тилакка етишга тўсқинлик қилувчи зиқналик, ёлғончилик, мунофиқлик, манманлик, такаббурлик каби нуқсонларни қоралайди, бойликка ружу қўйиш ва таъмагирлик, ғазаб ва жоҳиллик бошқарув жараёни учун энг ашаддий душман деб қарайди.

Мутафаккир илгари сурган бошқарувга доир ҳислатлардан яна бири адолатдир. У жамиятда адолат ўрнатиш, уни ёвузликлардан халос этиш учун доно, адолатли хукмдор бўлиши керак, дейди.

Беруний ички бошқарув масалалари, шахс эҳтиёжлари, раҳбар имиджи масалаларига ҳам катта эътибор берган. Ҳар бир ахлоқан баркамол инсон ўзининг турмуш тарзини ҳам уйғун, гўзал эта олади. Уйғунлик, гўзаллик ва нафосатнинг асоси саналади. Беруний инсоний хислатлардан муҳими – озодалик, тарбиялилик бўлса, инсонга энг яқин нарса унинг табиати, руҳи дейди. Шунинг учун инсон ўз табиатига ёқадиган ишларни бажариши зарур, деб кўрсатади. Бунда инсоннинг ички дунёси билан ташқи гўзаллиги, турмуш тарзидаги гўзалликнинг уйғун бўлишини талаб этган. Бунга инсон киядиган кийимидан тортиб, кундалик турмушидаги юриш-туруши, сўзи, қалби, қилган иши – ҳаммасининг гўзал бўлиши таъкидланган.

Ҳар бир шахсда шарм-ҳаё, озодалик, нафис дид, иффат, латофат, ширинсуханликнинг таркиб топиши турмушнинг янада гўзал бўлишига олиб келади.

Олимнинг бошқарувга хос ҳулқ-одоб қоидалари ҳақидаги фикрлари педагогик-психологик жиҳатдан муҳим аҳамият касб этади. Инсон ҳам ички, ҳам ташқи томондан гўзал бўлсагина ҳақиқий камолотга эришиши мумкин дейди. У озодалик ва орасталикни олижаноблик билан тенглаштиради. Инсон доимо буларга риоя этиши зарур деб таъкидлайди. Бунда инсон ўзини бошқара олишга қодир бўлиши, ҳар бир етук инсон учун зарур бўлган хислатларни таркиб топтиришда куч ва иродага эга бўлиши зарур, дейди. «Минерология» асарида бу фикрни қуйидагича ифодалайди. «Инсон ўз эҳтиросларига хукмрон, уларни ўзгартиришга қодир, ўз жон ва танини тарбиялар экан, салбий жиҳатларни мақтагулик нарсаларга айлантиришга ҳамда аста-секин, ахлоқ ҳақидаги китобларда кўрсатилган усуллар билан иллатларни бартараф этишга қодирдир».

Беруний бошқарувга доир хислатлардан яна бири олижаноблик деб кўрсатади. Олижанобликнинг мазмунини яхшилик ташкил этади. Бунда олим инсонга инсон сифатида муомала қилишни назарда тутади.

Беруний инсон камолотида уч нарса муҳимлигини таъкидлайди. Бу ҳозирги давр педагогикаси ҳам эътироф қилувчи ирсият, муҳит, тарбиядир.

Шарқ ва Европада маърифат, маданият тараққиётига катта ҳисса қўшганлиги туфайли, Шарқда «Шайх-ур-раис», яъни «Олимлар бошлиғи», Европада «Олимлар подшоси» номи билан машҳур бўлган алломалардан бири ўрта аср буюк мутафаккири Абу Али ибн Синодир. Ибн Сино ҳам бошқа замондош қомусий олимлар қатори математика, астрономия, физика, кимё, биология, тиббиёт, доришунослик, руҳшунослик, физиология, фалсафа, филология, таълим-тарбия соҳаларида ижод этган ва дунёга машҳур йирик асарлар мерос қолдирган олим.

IX аср охири – X аср бошларига келиб, ўлкада сиёсий-ижтимоий вазият мураккаблашди. Шу туфайли Ибн Сино Хоразмга – Урганчга кўчиб ўтади. Хоразмда у бир қатор олимлар билан ҳамкорликда Абу Райҳон Беруний бошқараётган «Маъмун академияси»да илмий иш билан шуғуллана бошлайди. Хоразмда ўзининг йирик асарлари – «Тиб қонунлари», «Аш-Шифо» китоблари устида иш олиб боради.

Маҳмуд Ғазнавий 1017 йилда Хоразмни ўзига қарам қилиб олгач, нуфузли олимларни ҳам ўз саройига чақириб ола бошлайди. Ибн Сино Маҳмуд Ғазнавий саройига бормай, бошқа юртларга кетишга мажбур бўлади. Гурганжда, Райда, кейин эса Ҳамадонда ва умрининг сўнгги йиллари Исфахонда яшайди. Ибн Сино 1037 йилда вафот этди.

Талабага билим бериш ўқитувчининг маъсулиятли бурчидир. Шунга кўра Ибн Сино ўқитувчининг бошқарувчилик фаолияти ҳақида фикр юритар экан, шундай йўл-йўриқлар беради. Булар қуйидагилардан иборат:

- болалар билан муомалада босиқ, жиддий бўлиш;

- берилаётган билимнинг талабалар қандай ўзлаштириб олаётганига эътибор бериши;

- таълимда турли метод ва шакллардан фойдаланиши;

- талабанинг хотираси, билимларни эгаллаш қобилияти, шахсий хусусиятларини билиши;

- фанга қизиқтира олиши;

- берилаётган билимларнинг энг муҳимини ажратиб бера олиши;

- билимларни талабаларга тушунарли, унинг ёши, ақлий даражасига мос равишда бериши;

- ҳар бир сўзнинг болалар ҳиссиётини уйғотиш даражасида бўлишига эришиши зарур, дейди олим.

Ибн Сино таълимотида билишда қайси методлардан фойдаланилмасин – у оғзаки ифодами, билимларни тушунтиришми, турли кўринишдаги суҳбатми, тажрибаларми, барибир талабада ҳақиқий билим ҳосил қилиш мустақил, мантиқий фикрлаш қобилиятини ривожлантириш, олган билимларини амалиётга татбиқ эта олиш қобилиятини таркиб топтириш асосий мақсад бўлган.

Ибн Сино инсон камолотининг муҳим ахлоқий жиҳатларини ҳам таҳлил этади ва ҳар бирига таъриф беради: масалан, адолатни руҳий лаззатнинг бош мезони санайди. Инсон қаноат, жасурлик, донолик билан адолатга эга бўлади, ёмон иллатлардан ўзини тийиб, яхшиликни мустаҳкамлайди, ҳақиқий руҳий лаззат олади, дейди олим. Инсондаги ижобий, ахлоқий ҳислатларга сахийлик, чидамлилик, камтарлик, севги-муҳаббат, мўътадиллик, ақлилик, эҳтиёткорлик, қатъиятлилик, садоқат, интилиш, уятчанлик, ижрочилик ва бошқаларни киритади.

Қаноат ва мўътадилликни инсоннинг ҳиссий қувватига киритади, чидамлилик, ақллиликни ғазаб қувватига, донолик, эҳтиёткорликни зийракликка, садоқат, уятчанлик ижрочилик, ачиниш, софдилликни тафовут қувватига киритади.

Олим қаноатни ҳиссий фазилатлардан санайди ва инсон ўзини таъмагирликдан тийса, мўътадилликка риоя қилса, ўзида хирснинг намоён бўлишини енгади, инсон ёмон иллатларни енгишда ўз имкониятларини онгли сарф этиши лозим, дейди.

Ибн Сино ҳар бир ахлоқий ҳислатнинг таърифини беради:

мўътадиллик – тан учун зарурий озиқ ва хулқ маъёрларига тўғри келмайдиган ишларни қилмаслик;

саҳийлик – ёрдамга муҳтож кишиларга кўмаклашувчи инсоний қувват;

ғазаб – бирор ишни бажаришда жасурлик; чидамлилик – инсон ўз бошига тушган ёмонликларга бардош берувчи қувват;

ақллилик – бирор ишни бажаришда шошма-шошарликдан сақловчи қувват дейди. Зийракликни нарсалар ва ҳатто ҳаракатларнинг ҳақиқий маъносини тезлик билан тушунишга ёрдам берувчи қувват, ачиниш, кишилар бахтсизлик, азоб-уқибатга дучор бўлганда, улар билан хушмуомалада бўлувчи инсоний қувват; камтарликка худбин ишлар билан шуғулланишдан тўхтатувчи куч сифатида таъриф беради.

Ибн Сино инсоннинг камолга етишида тўсқинлик қилувчи нуқсонлар сифатида жоҳиллик, нодонлик, шафқатсизлик, такаббурлик, нафратни кўрсатиб ўтади. Жоҳилликни – илмга, нодонликни – зеҳни ўткирликка, шафқатсизлик, такаббурликни адолатга, нафратни – севги-муҳаббатга қарама-қарши иллат сифатида таърифлайди.

Юсуф Хос Ҳожиб инсонларнинг улуғликка етишувида билимдан кейинги ўринга тил, муомала ва тилга эҳтиёткорликни қўяди. Тил барча одамларга бирдек тақдир (обрў) ёки таҳқир (беобрўлик) келтириши мумкин.

Тил мақсад ва ғояларни ифодаловчи восита экан, ундан оқилона фойдалана билиш керак. Муаллифнинг фикрича, тилга эрк бериш ва қўпол сўзлик, сергаплик раҳбарни тинглаётган халқни унинг ғоялари, жамиятни ривожлантириш дастурлари (гарчи улар эзгуликка қаратилган бўлса-да) асл моҳиятидан чалкаштириб юборади. Бир фармоннинг маъноси муомаланинг нолойиқлиги туфайли халққа етиб келмаса, ундан кейинги фармонни фуқаро моҳиятан қабул қила олмайди ва бу ҳол охир-оқибатда давлат тузуми, раҳбар ва халқ, раҳбар ва хизматчи орасида келишмовчилик, адоват ва ажралишни юзага келтириши мумкин. Айниқса, сергаплик – кўп сўзлаш энг аввало, раҳбар шахс ва шундан келиб чиқиб эзгу ғоялар, амалий ишлар ташвиқотининг кушандасидир. Шунингдек, сўзламайдиган кишининг билим даражаси баланд бўлса-да, камгаплиги оқибатида бу билим яширин, бефойда қолиб кетади. Бундай одам раҳбар бўла олмайди. Сўзни ўртача сўзлайдиган ва унинг сўзидан одамлар ўзлари учун аниқ бир маънавий ёки амалий хулоса чиқариб ола биладиган кишигина раҳбарликка муносиб. Шундай раҳбар ҳам назарий жиҳатдан одамлар билимини тўлдириб боради, ҳам амалий ривожланишни йўлга қўяди . 

Юсуфнинг раҳбарлар учун умумий мезон сифатида танлаган асосий хусусияти бу ҳам сўзда, ҳам амалдаги бир хил эзгулик, яъни яхшиликдир. Раҳбар муваффақиятли иш юритмоғи учун амалда ҳам, сўзда ҳам эзгу бўлиши шарт. Агар раҳбар амалда яхши бўлиб, сўзда шундай бўлмаса ёки сўзда эзгу бўлиб амалда шундай бўлмаса ҳам қадрсизланади, эътибордан қолади. Бундай ҳолдаги раҳбар фуқаро ёки хизматчи назарида икки юзламачи бўлиб қолиб, одамлар унинг на айтган сўзини тинглайди, на буюрган ишини тўғри бажаради. Оқибат яна ўша парокандаликни келтириб чиқаради. Кишининг эзгу фикрлиги ёки ёвузлиги унинг билими ва ақл-идрокини йўналтирувчи кучдир. Шунга кўра билим билан ақл-идрок фарқланади, яъни олинган билимдан ақл-идрок билан фойдаланиш, агар бу заковат эзгуликка йўналтирилган бўлса, одам қадр-қийматини беҳад кўтаради. Агар ёвузликка йўналтирилган бўлса, ундай раҳбар тезда бартараф этилади ва тез унутилади. Шунингдек, қаҳр-ғазаб, ёлғончилик, ваъда устидан чиқмаслик, ичкиликбозлик, ўзбилармонлик ва пасткашлик (зинокорлик) кабилар шундай хусусиятларки, улар гарчи билимли бўлса-да, ёвузликка мойил кишиларни тез ишдан чиқаради. Шундай баъзи бир раҳбарлар ёнида ҳам шундай хизматчилар кўпаяди, натижада бу раҳбарнинг иши ортга кетиб, таназзул сабабини топа олмай қолади. Таназзулнинг барча оғир азобини ҳамма вақт бошқарувчи раҳбарлар тортади.

Юсуф Хос Ҳожиб ана шу уч хусусиятни ҳар бир раҳбарликка танланувчи шахсда мавжуд бўлмоғи лозим, деб ҳисоблайди. Ҳақиқатан, бу уч хусусият шахсда ташаббускорлик хусусиятини вужудга келтиради. Ташаббускорлик эса раҳбарни раҳбар сифатида намоён қилиб турувчи алоҳида хусусиятдир. Бироқ ушбу хусусиятларга эга бўлган ҳолда айрим қусурларнинг ҳам мавжуд бўлиши (биз юқорида қайд этдик) ташаббускорликни салбий йўналишга буриб юбориши ҳам мумкин. Бундай ҳолда жамиятда тартибсизлик, бошбошдоқлик ва энг ёмони раҳбар ва ходим, раҳбар ва фуқаро, тузум ва халқ ўртасида айирмачилик кайфияти юзага келади. Билим, ақл-заковат, тил ва муомала, эзгу муносабат хусусиятлари бошқа хусусиятларнинг ўзлаштирилишига сабаб бўлади. Юсуф Хос Ҳожибнинг фикрича, бошқарув тизими шундай хусусиятли кишилар қўлида бўлсагина жамият ривожланади, давлат узоқ умр кўради.

Юсуф Хос Ҳожиб биринчи даражали раҳбар ҳақида сўзлашдан олдин дунёнинг бевафолиги, ўткинчилиги ҳақида фикр билдиради. Бу билан раҳбар шахс буни доим ёдда тутмоғи лозимлигини таъкидлайди. Раҳбарлик ортидан мол-давлат тўплаш ва фақат ўз бахтини кўзлаб яшашга интилиш халқнинг қашшоқлашуви айни вақтда раҳбар обрўси ва таъсирига ҳам зиён етказиш демакдир. Раҳбар – бу ўзини жамият хизматига ёллаган киши бўлиб, ундан унутилмас ном, сўз ҳамда бузиб бўлмас амалий ишлар, яъни билим - қонунлар, урф-одатлар, анъаналар, тартиблар, маданий, маънавий-ахлоқий юксак кўникмалар, эзгулик ва ривожланишга ундовчи мафкура, руҳий жўшқинлик қолмоғи керак. Акс ҳолдаги раҳбар жамиятга зиён келтиришдан бошқага ярамайди.

Юсуф Хос Ҳожибнинг «Қутадғу билиг» асари 6500 байтдан ёки 13000 мисрадан иборат. Буюк мутафаккир асарни ёзиб тугатгач, қорахонийлар ҳукмдори Тавғачхон (китобда Тавғоч Улуғ Буғра Қорахон (хоқон), Або Али Ҳасан бинни Сулаймон Арслон Қорахон (хоқон) номлари билан зикр этилган) ҳузурига келиб, унга тақдим этади. Китоб хонга манзур бўлиб, унинг муаллифига Хос Ҳожиблик унвонини беради. «Қутадғу билиг» асари катта шуҳрат қозонади. Шунинг учун ҳам «Қутадғу билиг»ни чинликлар (Хитой) «Адаб ул-мулук» («Ҳукмдорлар одоби»), мочинликлар (Шарқий Туркистон) «Анис ул-мамолик» («Мамлакатнинг тартиб усули»), эронликлар «Шоҳномаи туркий», Шарқ элида «Зийнал ул-умаро» («Амирлар зийнати»), туронликлар «Қутадғу билиг», баъзилар эса «Пандномаи мулук» («Ҳукмдорлар насиҳатномаси») деб атагани китоб муқаддимасида келтирилади.

Мазкур асарнинг шуҳрат топиши бежиз эмас эди. Чунки Юсуф Хос Ҳожиб ўз даврининг етук мутафаккири, чуқур билимли, донишманд кишиси эди. Буни асарнинг мундарижаси ва мазмунидан билсак бўлади. У ўз асарида тиббиёт, фалакиёт, тарих, табииёт, география, риёзиёт, ҳандаса, фалсафа, адабиёт, таълим-тарбия, фиқҳга оид фикрларни баён этиб, файласуф ва қомусий олим сифатида ўзини намоён этди. Чунончи у барча ижтимоий табақалар ўртасидаги муомала, муносабатларни ёритиш билан дипломатияга оид қоидалар тизимини яратди, турли касб эгаларининг касб корига оид талаблар ва жамиятнинг ахлоқий тамойилларини тараннум этиш билан таълим-тарбия соҳасида ўзига хос услубни яратди.

Қутадғу билиг – бахт ва саодатга элтувчи билим, таълим деган маънони билдиради. Демак, асар номидан ҳам унинг панд-насиҳатлар, таълим-тарбияга оид, ҳар томонлама комил инсонни тарбиялайдиган етук дидактик асар эканлиги яққол кўриниб турибди.

Юсуф Хос Ҳожиб бу мураккаб вазифани ҳал этишда фақат донишманд, қомусий мутафаккир сифатидагина эмас, балки тарбияшунос олим сифатида ҳам ўзини намоён этди. Шунга кўра у яратган «Қутадғу билиг» асари таълим-тарбия тарихи, унинг назарий масалалари, комил инсонни шакллантиришда айниқса муҳим аҳамият касб этади.

Юсуф Хос Ҳожиб инсонларнинг улуғликка етишувида билимдан кейинги ўринга тил, муомала ва тилга эҳтиёткорликни қўяди. Тил барча одамларга бирдек тақдир (обрў) ёки таҳқир (беобрўлик) келтириши мумкин.

Тил мақсад ва ғояларни ифодаловчи восита экан, ундан оқилона фойдалана билиш керак. Муаллиф фикрича, тилга эрк бериш ва қўпол сўзлик, сергаплик раҳбарни тинглаётган халқни унинг ғоялари, жамиятни ривожлантириш дастурлари (гарчи улар эзгуликка қаратилган бўлса-да) асл моҳиятидан чалкаштириб юборади. Бир фармоннинг маъноси муомаланинг нолойиқлиги туфайли халққа етиб келмаса, ундан кейинги фармонни фуқаро моҳиятан қабул қила олмайди ва бу ҳол охир-оқибатда давлат тузуми, раҳбар ва халқ, раҳбар ва хизматчи орасида келишмовчилик, адоват ва ажралишни юзага келтириши мумкин. Айниқса, сергаплик – кўп сўзлаш энг аввало, раҳбар шахс ва шундан келиб чиқиб эзгу ғоялар, амалий ишлар ташвиқотининг кушандасидир. Шунингдек, сўзламайдиган кишининг билим даражаси баланд бўлса-да, камгаплиги оқибатида бу билим яширин, бефойда қолиб кетади. Бундай одам раҳбар бўла олмайди. Сўзни ўртача сўзлайдиган ва унинг сўзидан одамлар ўзлари учун аниқ бир маънавий ёки амалий хулоса чиқариб ола биладиган кишигина раҳбарликка муносиб. Шундай раҳбар ҳам назарий жиҳатдан одамлар билимини тўлдириб боради, ҳам амалий ривожланишни йўлга қўяди. 

Юсуф Хос Хожибнинг раҳбарлар учун умумий мезон сифатида танлаган учинчи хусусияти бу ҳам сўзда, ҳам амалдаги бир хил эзгулик, яъни яхшиликдир. Раҳбар муваффақиятли иш юритмоғи учун амалда ҳам, сўзда ҳам эзгу бўлиши шарт. Агар раҳбар амалда яхши бўлиб, сўзда шундай бўлмаса ёки сўзда эзгу бўлиб амалда шундай бўлмаса ҳам қадрсизланади, эътибордан қолади. Бундай ҳолдаги раҳбар фуқаро ёки хизматчи назарида иккиюзламачи бўлиб қолиб, одамлар унинг на айтган сўзини тинглайди, на буюрган ишини тўғри бажаради. Оқибат яна ўша парокандаликни келтириб чиқаради (95-103, 109-111). Кишининг эзгу ёки ёвузлиги унинг билими ва ақл-идрокини йўналтирувчи кучдир. Шунга кўра билим билан ақл-идрок фарқланади, яъни олинган билимдан ақл-идрок билан фойдаланиш, агар бу заковат эзгуликка йўналтирилган бўлса, одам қадр-қийматини беҳад кўтаради. Агар ёвузликка йўналтирилган бўлса, ундай раҳбар тезда бартараф этилади ва тез унутилади (105, 107, 109). Шунингдек, қаҳр-ғазаб, ёлғончилик, ваъда устидан чиқмаслик, ичкиликбозлик, ўзбилармонлик ва паст-кашлик (зинокорлик) кабилар шундай хусусиятларки, улар гарчи билимли бўлса-да, ёвузликка мойил кишиларни тез ишдан чиқаради. Шундай баъзи бир раҳбарлар ёнида ҳам шундай хизматчилар кўпаяди, натижада бу раҳбарнинг иши ортга кетиб, таназзул сабабини топа олмай қолади. Таназзулнинг барча оғир азобини ҳамма вақт бошқарувчи раҳбарлар тортади (109-111).

Юсуф Хос Ҳожиб ана шу уч хусусиятни ҳар бир раҳбарликка танланувчи шахсда мавжуд бўлмоғи лозим, деб ҳисоблайди. Ҳақиқатан, бу уч хусусият шахсда ташаббускорлик хусусиятини вужудга келтиради. Ташаббускорлик эса раҳбарни раҳбар сифатида намоён қилиб турувчи алоҳида хусусиятдир. Бироқ ушбу хусусиятларга эга бўлган ҳолда айрим қусурларнинг ҳам мавжуд бўлиши (биз юқорида қайд этдик) ташаббускорликни салбий йўналишга буриб юбориши ҳам мумкин (111). Бундай ҳолда жамиятда тартибсизлик, бошбошдоқлик ва энг ёмони раҳбар ва ходим, раҳбар ва фуқаро, тузум ва халқ ўртасида айирмачилик кайфияти юзага келади. Билим, ақл-заковат, тил ва муомала, эзгу муносабат хусусиятлари бошқа хусусиятларнинг ўзлаштирилишига сабаб бўлади. Хос Ҳожибнинг фикрича, бошқарув тизими шундай хусусиятли кишилар қўлида бўлсагина жамият ривожланади, давлат узоқ умр кўради (105).

Хос Ҳожиб биринчи даражали раҳбар ҳақида сўзлашдан олдин дунёнинг бевафолиги, ўткинчилиги ҳақида фикр билдиради. Бу билан раҳбар шахс буни доим ёдда тутмоғи лозимлигини таъкидлайди. Раҳбарлик ортидан мол-давлат тўплаш ва фақат ўз бахтини кўзлаб яшашга интилиш халқнинг қашшоқлашуви айни вақтда раҳбар обрўси ва таъсирига ҳам зиён етказиш демакдир. Раҳбар – бу ўзини жамият хизматига ёллаган киши бўлиб, ундан унутилмас ном, сўз ҳамда бузиб бўлмас амалий ишлар, яъни билим - қонунлар, урф-одатлар, анъаналар, тартиблар, маданий, маънавий-ахлоқий юксак кўникмалар, эзгулик ва ривожланишга ундовчи мафкура, руҳий жўшқинлик қолмоғи керак. Акс ҳолдаги раҳбар жамиятга зиён келтиришдан бошқага ярамайди.

Юсуф Хос Ҳожибнинг «Қутадғу билиг» асари таълимий-ахлоқий асар сифатида педагогика тарихида энг юқори ўринларда туради.

«Қутадғу билиг» асари Шарқда панднома йўлидаги анъанавий китоб тузиш тартибига риоя қилган ҳолда тузилган. Аввал насрий муқаддима, сўнг 73 бобдан иборат китобнинг мундарижаси берилади. Асарда тўрт қаҳрамон – Кунтуғди –адолат рамзи, вазир – Ойтўлди – давлат ва бахт рамзи, вазирнинг ўғли Ўгдулмиш – ақл рамзи сифатида, Ўзғурмиш – вазирнинг қариндоши – қаноат тимсоли ўртасидаги мунозара асосида ҳаётий масалалар бир-бирига боғланган ҳолда баён этилиб, китобни ёзишдан ўз олдига қўйган мақсадга бўйсундирилади.

Айниқса, Юсуф Хос Ҳожибнинг амалдорлар ахлоқи ҳақидаги ўгитлари диққатга сазовор ва бу фикрлар ҳозирги даврда ҳам қимматли саналади. Алломанинг беклар, ҳожиблар, вазирлар, саройбошилар, элчилар, лашкарбошилар, девонбошилар, хазинадорлар, саркотиблар каби кўплаб амалдорларнинг ҳатти-ҳаракатлари, иш юритишлари, хулқ-одоби ҳақидаги ўгитлари ва йўл-йўриқлари ҳар бир амалдор учун дастур саналади. Масалан, ҳар бир амалдорнинг ўз ишининг устаси, илм-фанни эгаллаган, унинг турли соҳалари борасида фикр юрита оладиган, сўзга чечан, зеҳнли, фаҳм-фаросатли, ҳимматли, кўзи тўқ, очиқ қўл, сахий, тадбирли, зукко, ҳушёр, жиддий, қаноатли, жасур, соғлом, самимий, садоқатли, ўз сўзининг устидан чиқадиган, андишали, шеър баҳсида иштирок этиб, ўзи ҳам шеър тўқий оладиган, турли тилларни биладиган ва ёза оладиган, нард, шатранж, човгон ўйинларида ўйнай оладиган, мерганлик каби хислатларга эга бўлиши кераклигини таъкидлайди. Шунингдек, ҳар бир инсоннинг камолга етишида тўсқинлик қиладиган ёмон иллатлар, нуқсон ва камчиликлардан биринчи навбатда эл-юрт хизматида бўлган амалдорлар ҳам холи бўлиши лозимлиги уқтирилади: маишат, ишратпарастликка берилиш, кек, гина, адоват, низо, хусумат, фисқи-фасод, маиший бузуқлик, майпарастлик, кайфу сафога берилиш, мутакаббирлик, хиёнат, давлат кетидан қувиш, манфаатпарастлик, худбинлик, бошқаларнинг ҳақ-ҳуқуқларини топташ, таъмагирлик, ҳақорат кабилар шундай иллатлардирки, бунинг натижаси давлатнинг ривожига путур етказиб, жамиятни маънавий қашшоқликкка олиб боради, деб бундай ёмон иллатлардан тийилишни маслаҳат беради.

Юсуф Хос Ҳожиб такаббурлик, мағрурланиш, кеккайишга камтарлик, хушсуханлик, хушфеълликни қарши қўяди. Шунингдек, амалдорларга хоҳ катта, хоҳ кичик бўлсин, баланд ҳимматлилик, мурувватли бўлиш, самимийлик, хос фазилат эканлигини алоҳида таъкидлайди. Инсоннинг ҳақиқий бойлиги унинг кўз ва кўнгил тўқлиги деб баҳо беради. Зеро, очкўзлик, таъмагирлик инсонда порахўрлик каби ёмон иллатнинг томир отишига олиб келади, дейди.

«Сиёсатнома» – персонални бошқаришга доир ноёб манба саналади. Раҳбарлик ва раҳбар танлаш масаласининг ўта мураккаб иш эканлиги, «етти ўлчаб, бир кесиш» лозимлиги ҳақида XI асрдан буён катталар учун таълим-тарбия соҳасида намуна бўлиб келган ва Шарқ тарихи, маданиятида ўзининг «Сиёсатнома» асари билан ўчмас из қолдирган Абу Али Ҳасан ибн Али Тусий – Низомулмулкдир. Низомулмулк кишиларни ишга тайинлаётганда нималарга эътибор бериш лозимлиги ҳақида фикр юритиб, амалдорларни тўғри танлаб, уларга қўлларидан келадиган ишлар ва вазифаларни топшириб, уларнинг ижросини ўз вақтида талаб қилиш лозимлигини қайд этади9.

Кўриниб турибдики, Низомулмулк ўз даврида давлатни бошқаришда лавозимга эга бўлган вазирлар, бошқа кичикроқ лавозимга эга кишиларни ўз ишларига жиддий муносабатда бўлишини, уларни ҳалол ва покиза ишларни бажаришга даъват этган. Унинг бу гаплари ҳозир ҳам ўзининг аҳамиятини йўқотмайди. Шарқда қадимдан жуда машҳур бўлган «Сиёсатнома» деган асарда подшоҳ, ҳоким, амир ва беклар, қози-ю куззотнинг, замонавий тил билан айтганда, раҳбарнинг бош вазифаси «қў-ю қўзиларни бўрилардан муҳофаза қилиб, ҳаром қўлларни кесиб, ер юзини ёмонлик қилувчилардан тозалаш, жаҳонни адолат ва осойишталик билан обод қилишдан иборат», – деб кўрсатган.

Ҳар сафар шу каби ҳикматли фикрларни ўқиганимда чуқур ўйга толаман. Қани эди, шу сўзлар ҳар бир раҳбарнинг, амал курсисида ўтирган катта-кичик мансабдорларнинг иймон-эътиқодига айланса, деб орзу қиламан»10, – деб таъкидлайди Президент И. Каримов.



Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет