Эрматова шодия



бет5/6
Дата07.07.2016
өлшемі0.55 Mb.
#182135
1   2   3   4   5   6

Амалий фаолиятда бошқарувчилар доимий ўзгарувчан муҳит билан боғлик бўладилар ва фавқулодда ходисалар ҳамда аниқ вазитларни хисобга олган ҳолда ўз тажрибаси ва ички сезгисига таянган ҳолда қарор қабул қилишлари лозим. Окилона бошқаларникига ўхшаш бўлмаган қарорларни ижодий ёндашган ҳолда қидириш бошқарувга санъатга хос бўлган хусусиятларни беради. Бундан ташқари қатор йирик олимлар ва амалиётчилар (Г.Кунц, С.ОДоннел ва х.к.) бошқарув энг аввало санъатдир деган фикрда катъий туриб олганлар: «бошкарув жараёни санъат бўлиб унинг моҳияти фанни (бошқарув сохасидаги шаклланган билим асосларини) ҳар қандай вазиятнинг мавжуд ҳолатига қуллай билишдир» ёки булмаса бошкарувда фаннинг: гарчи бошқарув буйича фаолият санъат булсада у билан шуғулланувчи кишилар бу фаннинг асосда ётадиган маҳоратни тушуна олсалар ва қуллай билсалар яхши натижаларга эришадилар. Гуруҳли ҳамкорликнинг натижадорлиги ва самарадорлиги ҳар қандай жамиятга эътироф этилаётган вақтда бошқарув барча санъатлар ичида энг муҳимидир деб бемалол айтиш мумкин.

Инсон фаолиятининг барча сохаларида фан ва санъат бир-бирини инкор этмайди, балки тулдиради. Бошқарувда гуруҳли фаолият натижасида юзага келган ҳар қандай қарор бошқа муқобил кўринишлардан (мақсади билан бўлмасада усуллари билан) фарқ қилган ҳолатда оқилона, ҳам зарарли ечимини топиш бошқарувчи санъатининг намоён бўлишидир. Шунинг учун, жахон бошқарув ғоялари ютуқлари орасида бошқарув назариясининг катта бир кисми бошқарув санъати катта ўринни эгаллашини тушуниш унчалик қийин эмас. Албатта бу санъатни эгаллаш ва умуман санъатнинг кандайдир бошқа турларини эгаллаш ҳаммага ҳам берилмаган, бирок бошқарув санъати асосларини билиш унинг муҳим тамойиллари ва усулларини кўллашга интилиш ҳар бир мутахассис ва ҳар қандай босқичдаги раҳбарнинг вазифасидир.

Айтайлик бир кишида чуқур касбий билимлар, хаётий тажриба меҳнатсеварлик сидқидиллик бор. Бирок у ҳақиқий обрўли етакчи бўлолмаган. Яна нимадир керак (айнан шу «нимадир», айнан шу «бирозгина» санъат учун жуда характерлидир). Мана шу нарсага ҳар бир раҳбар интилиши лозим. Биринчи навбатда бу талант, мусиқа, рассомлик, шеърият ва наср усталарида мана шу талант бор. Усиз санъат ҳунарга айланади.

Ўз иш сохасидаги техника ва технологияни яхши биладиган қобилиятли инженер бошқарув ишидаги махсус билимлар ва тажрибага эга бўлмаса нари борса ўртача раҳбар бўла олади. Агар, у ўзининг касб доиралари билан чекланган мутахассис нуқтаи-назаридан чиқиш ва бошқарув асосларининг тамойилларини ўрганишда қатъийлик кўрсатса раҳбарлик талантини қўлга киритиб, ўз ишининг яхши ташкилотчиси ва ўз жамоасида эътироф этилган етакчига айланиши мумкин.

Раҳбар оддий шахс бўлмаслиги, айниқса мулоқот, ишонтириш, суҳбатлашиш санъатини моҳирона эгаллаши, ўткир ўзига хос ақлга ва ҳаёт ва билимнинг барча соҳаларида салмоқли тажрибага эга бўлиши зарур. Ҳар кандай раҳбар биринчи навбатда кишилар билан ишлайди ва у инсон тафаккурининг барча нозик жиҳатларини билиши ҳамда кенг ижтимоий инсонни ўрганишга оид билимларга эга бўлиши лозим. Альберт Эйнштейн фан ва санъат ўртасидаги чамбарчас алоқа зарурлиги хакидаги ғояларни илгари сурган; Нильс Бор санъат усуллари табиатни билиш усулларини кенгайтиради ва бойитади деб хисоблаган, Луций Сенека эса алоҳида фан бўлмиш психологиянинг асосий белгиларини аниқлашга уринган, бу фан инсон калбини бошқариш санъатининг муаммолари билан шуғулланиши лозим.

Ҳар бир кишининг хаётий тажрибаси нуфузли шахснинг мулокот махорати мухолиф, гурух фикрига таъсир эта олиш тажрибасига эга. Доно онахон, олий билимга эга бўлмасада, оиладаги зиддиятни ҳал қилади ва тинчитади, олис қишлоклар ёки тоғ ҳовлиларидаги аҳоли такдири оксоқолларнинг ишончли қўлларида; моҳир актёр ёки тажрибали нотик ўз санъатининг кучи билан тингловчиларни ром этиши мумкин.

«Санъат» атамаси кенг маънода инсон фаолиятнинг хар соҳасига агар бирон иш технологик жихатдан моҳирона меъёрига етказиб бажарилганда кўпинча эса эстетик маънода қўлланилади. Санъат, бир неча умумий тизимлар (эстетика, маданият)нинг таркибий кисми ҳисобланади ва билимларнинг алоҳида унсурларини бирлаштиришнинг олий махорати ва янгиликни, илгари номаълум бўлган нарсаларни ички туйғуси сифатида намоён бўлади. Ижодий тасаввурни ривожлантиради, шахсни ахлоқий жиҳатдан ўзини англаши ва ўз ўрнини топишига имкон яратади. Эстетик ҳиссиётлар ва орзуларни шакллантиради. Агар санъат бизни ўраб турган борлиқни ўрганиш ва рамзли шакллантиришга йўналтирилган фаолият бўлса бошқарув маҳорати шу тамойилга мос келади. Чунки раҳбар вужудга келаётган вазиятларни доимий тарзда таҳлил қилиши ва қабул қилинаётган бошқарув қарорларини ижодий жиҳатдан тасаввурида шакллантира олиши лозим. Санъатнинг муҳим хусусияти инсон фаолиятининг ажойиб маҳсулларини сақлаб қолишга қодирлик инсоният ютуқларининг хазинаси ва тенгсиз хотирадир. Бошқарув назарияси ва санъати ҳам минг йиллик тарихга эга бўлиб, билимлардан мисқоллаб йиғилган ва тажрибага айланиб бизнинг хотирамизда сақланмоқда.

Фан ва санъатнинг бир бирига чамбарчас боғликлиги хақида 1812 йилда рус армиясида хизмат қилган йирик немис ҳарбий назариётчиси Карл фон Клаузевиц ажойиб фикрларни келтирган. У ўзининг «Уруш хакида» китобида фаннинг максадибилим, санъатнинг максади - махорат деб тасдиқлаган. «Маҳорат бирон бир китобда тасвирлаб берила олмайди – демак санъат бирон бир китобнинг сўз бошиси бўлолмайди. Бироқ санъат назариясини умумий ном остида бирлаштириш одати шаклланган экан ёки санъат учун зарур бўлган барча билимларни бирлаштириш санъати (бунинг ўзи алоҳида бир мукаммал фан бўлиши мумкин), унда тақсимлашнинг ушбу тамойилига келгусида ҳам амал қилиш керак ва яратувчилик маҳорати бўлган барча нарсаларни санъат деб аташ мумкин, масалан меъморчилик санъати, фан деб эса максад соф билим булган масалан, математика, астрономияни айтиш мумкин. Ўз-ўзидан тушунарлики ҳар бир санъат назариясига айрим илмий мулоҳазалар кириши мумкин. Билим ва маҳорат ўртасидаги фарк, нақадар қўпол ва яққол бўлмасин, инсон билимининг мураккаб натижаларида инсоннинг ўзидаги бу икки нарсани кўра билиш ва уларни бир-биридан тўла чегаралаш ўта мушкулдир. Ижод ва яратувчилик максад бўлган ерда, санъат ҳокимлик қилади, фан эса тадқиқот ва билим мақсад бўлган ерда ҳокимдир».

Бошқарув назарияси муайян хаётий вазиятлар учун тайёр тавсиялар бера олмайди. ҳар бир одам ўзининг ички сезгиси ва тажрибасига таяниб қарор қабул қилади. Бироқ ҳар қандай тайёргарликсиз фаолият, қонунларни чуқур билиш ва инсон учун илмий асосланган ва тушунарли бўлган маҳорат усулларига таянади. Ҳар қандай санъатнинг асосида ижод жараёнида вужудга келган пухта ўйланган умумлаштирувлар ётибди. Санъат асарини композиция қонунлари, ижод қилиш қонунларини билгандагина яхши тушуниш мумкин. Бошқарув тамойилларини билиш бошқарув санъати усулларини танлашни янада пухтарок ва таъсирчанроқ қилишга имкон беради. Кунц ОДоннел бошқарув функцияларини тизимли ва вазиятли таҳлили ҳақидаги китобида қуйидагиларни ёзади: «Бошқарув бу медицина ёки композиторлик фаолияти, инженерлик иши ёки футболга ўхшаган санъатдир, бироқ ҳар қандай санъат ўз асосида қарор топган шаклланган билимлар (фаразлар, назариялар, тамойиллар, усуллар)дан фойдаланади ва уларни кутилаётган амалий натижага эришиш учун мавжуд вазиятни хисобга олган ҳолда қўллайди».

Бошқарув санъати инсоннинг ахборот ва вақт етишмаслиги шароитида тўсатдан қарор қабул қилиш қобилиятидир. Унинг асосида бошқарув фанининг методологияси ва тамойиллари ётибди ва у ҳам ўз навбатида фанлар интеграцияси даври ҳақидаги илм бўлиб автоматик бошқарув назарияси, ахборот назарияси, кибернетика, иктисодиёт ютуқларига таянади ва жамият сиёсий ҳаётидаги асосий тамойилларнинг ўзгаришларига мос равишда фаолият кўрсатади. Бир вақтнинг ўзида бошқарув санъати психология, мантик, риторика, этика, фалсафа, хуқуқ фанларнинг умумжахон ютуқларини шунингдек очкўзликка қарши таъсир усуллари ва турли диний уюшмаларга таъсир этиш усулларини ўзига сингдирган.

Бошқарув кадрларини касбий тайёрлаш сармоя киритишнинг энг юқори рентабелли соҳаларидан биридир, чунки ушбу вазифани бажарибгина биз юқори ижтимоий-иктисодий кўрсаткичларга эриша оламиз. Конфуций икки ярим минг йил аввал «Яхши бошқариладиган давлатда камбғалликдан уяладилар. Ёмон бошқариладиган давлатда бойликдан ор киладилар» деб ёзган эди. Биз ҳам мамлакатни яхши бошқаришни ўрганишимиз лозим.

Бир сўз билан айтганда самарали бошқарув учун унинг назарий асосларини билиш, амалий тажрибага эга бқлиш ва назария ҳамда амалиётдан ижодий фойдалана билиш яъни бошқарув махоратини эгаллаш лозим.



4- илова

Юсуф Хос Ҳожибнинг бошқарув маданияти ва ахлоқий масалалари тўғрисидаги қарашлари

Юсуф Хос Ҳожибга мансуб ушбу асар XI асрда яратилган бўлиб, қорахонийлар ҳукмдорларидан Тавғач Бўғрахонга бағишланади. XI аср бошлари қорахонийлар давлатининг энг кучайган даври бўлса-да, ягона давлат таркибидаги кўп сонли халқларнинг турли-туман ҳаёт тарзи, шунингдек, ўша вақтда ўзаро ғоявий курашлар исканжасида бўлган турли диний таълимотлар давлат идорасига таъсир этмай қолмас эди. Ўз давлати ҳудудини кенгайтириш ёки мавжуд ҳудудни парчаланиб кетишдан асраб қолиш ўша давр давлат тузумининг асосий хатти-ҳаракатини белгилаб берарди.  Шунинг учун бўлса керак, сиёсий-фалсафий қарашлар ҳам маълум даражада ўзгариб, бу даврда асосан давлат сиёсий тузуми, бошқарув тизими, раҳбар ва раҳбариятнинг жамиятда тутган ўрни, айнан эса уларни қандай мустаҳкамлаш тўғрисида гап боради. Натижада бу масалада олиб борилган тадқиқотлар, билдирилган фикрлар кўпроқ дидактик характер касб этган.

“Қутадғу билик”ни XIX аср охири ва бутун ХХ асрда тадқиқ этган Ғарб ва Шарқ олимлари уни асосан тилшунослик, адабиётшунослик, тарихшунослик, туркшунослик нуқтаи назаридан ўрганадилар.  Аммо асар мазмуни ва ундан кўзда тутилган мақсадга кўра сиёсий давлат тузуми, унда муҳим ўрин тутувчи, раҳбар ва раҳбарият тўғрисидаги фикрлар мажмуасидан иборат. Фақат Юсуф Хос Ҳожиб давлатчилик масаласидаги муносабат ва қатъият (принцип)ларини ижтимоий қадриятлар ва дидактик омиллар асосида ифодалайди.

Юсуф Хос Ҳожиб инсонларнинг улуғликка етишувида билимдан кейинги ўринга тил, муомала ва тилга эҳтиёткорликни қўяди. Тил барча одамларга бирдек тақдир (обрў) ёки таҳқир (беобрўлик) келтириши мумкин.

Тил мақсад ва ғояларни ифодаловчи восита экан, ундан оқилона фойдалана билиш керак. Муаллиф фикрича, тилга эрк бериш ва қўпол сўзлик, сергаплик раҳбарни тинглаётган халқни унинг ғоялари, жамиятни ривожлантириш дастурлари (гарчи улар эзгуликка қаратилган бўлса-да) асл моҳиятидан чалкаштириб юборади. Бир фармоннинг маъноси муомаланинг нолойиқлиги туфайли халққа етиб келмаса, ундан кейинги фармонни фуқаро моҳиятан қабул қила олмайди ва бу ҳол охир-оқибатда давлат тузуми, раҳбар ва халқ, раҳбар ва хизматчи орасида келишмовчилик, адоват ва ажралишни юзага келтириши мумкин. Айниқса, сергаплик – кўп сўзлаш энг аввало, раҳбар шахс ва шундан келиб чиқиб эзгу ғоялар, амалий ишлар ташвиқотининг кушандасидир. Шунингдек, сўзламайдиган кишининг билим даражаси баланд бўлса-да, камгаплиги оқибатида бу билим яширин, бефойда қолиб кетади. Бундай одам раҳбар бўла олмайди. Сўзни ўртача сўзлайдиган ва унинг сўзидан одамлар ўзлари учун аниқ бир маънавий ёки амалий хулоса чиқариб ола биладиган кишигина раҳбарликка муносиб. Шундай раҳбар ҳам назарий жиҳатдан одамлар билимини тўлдириб боради, ҳам амалий ривожланишни йўлга қўяди. 

Юсуфнинг раҳбарлар учун умумий мезон сифатида танлаган учинчи хусусияти бу ҳам сўзда, ҳам амалдаги бир хил эзгулик, яъни яхшиликдир. Раҳбар муваффақиятли иш юритмоғи учун амалда ҳам, сўзда ҳам эзгу бўлиши шарт. Агар раҳбар амалда яхши бўлиб, сўзда шундай бўлмаса ёки сўзда эзгу бўлиб амалда шундай бўлмаса ҳам қадрсизланади, эътибордан қолади. Бундай ҳолдаги раҳбар фуқаро ёки хизматчи назарида иккиюзламачи бўлиб қолиб, одамлар унинг на айтган сўзини тинглайди, на буюрган ишини тўғри бажаради. Оқибат яна ўша парокандаликни келтириб чиқаради. Кишининг эзгу ёки ёвузлиги унинг билими ва ақл-идрокини йўналтирувчи кучдир. Шунга кўра билим билан ақл-идрок фарқланади, яъни олинган билимдан ақл-идрок билан фойдаланиш, агар бу заковат эзгуликка йўналтирилган бўлса, одам қадр-қийматини беҳад кўтаради. Агар ёвузликка йўналтирилган бўлса, ундай раҳбар тезда бартараф этилади ва тез унутилади. Шунингдек, қаҳр-ғазаб, ёлғончилик, ваъда устидан чиқмаслик, ичкиликбозлик, ўзбилармонлик ва паст-кашлик (зинокорлик) кабилар шундай хусусиятларки, улар гарчи билимли бўлса-да, ёвузликка мойил кишиларни тез ишдан чиқаради. Шундай баъзи бир раҳбарлар ёнида ҳам шундай хизматчилар кўпаяди, натижада бу раҳбарнинг иши ортга кетиб, таназзул сабабини топа олмай қолади. Таназзулнинг барча оғир азобини ҳамма вақт бошқарувчи раҳбарлар тортади.

Юсуф Хос Ҳожиб ана шу уч хусусиятни ҳар бир раҳбарликка танланувчи шахсда мавжуд бўлмоғи лозим, деб ҳисоблайди. Ҳақиқатан, бу уч хусусият шахсда ташаббускорлик хусусиятини вужудга келтиради. Ташаббускорлик эса раҳбарни раҳбар сифатида намоён қилиб турувчи алоҳида хусусиятдир. Бироқ ушбу хусусиятларга эга бўлган ҳолда айрим қусурларнинг ҳам мавжуд бўлиши (биз юқорида қайд этдик) ташаббускорликни салбий йўналишга буриб юбориши ҳам мумкин. Бундай ҳолда жамиятда тартибсизлик, бошбошдоқлик ва энг ёмони раҳбар ва ходим, раҳбар ва фуқаро, тузум ва халқ ўртасида айирмачилик кайфияти юзага келади. Билим, ақл-заковат, тил ва муомала, эзгу муносабат хусусиятлари бошқа хусусиятларнинг ўзлаштирилишига сабаб бўлади. Хос Ҳожибнинг фикрича, бошқарув тизими шундай хусусиятли кишилар қўлида бўлсагина жамият ривожланади, давлат узоқ умр кўради.

Хос Ҳожиб биринчи даражали раҳбар ҳақида сўзлашдан олдин дунёнинг бевафолиги, ўткинчилиги ҳақида фикр билдиради. Бу билан раҳбар шахс буни доим ёдда тутмоғи лозимлигини таъкидлайди. Раҳбарлик ортидан мол-давлат тўплаш ва фақат ўз бахтини кўзлаб яшашга интилиш халқнинг қашшоқлашуви айни вақтда раҳбар обрўси ва таъсирига ҳам зиён етказиш демакдир. Раҳбар – бу ўзини жамият хизматига ёллаган киши бўлиб, ундан унутилмас ном, сўз ҳамда бузиб бўлмас амалий ишлар, яъни билим - қонунлар, урф-одатлар, анъаналар, тартиблар, маданий, маънавий-ахлоқий юксак кўникмалар, эзгулик ва ривожланишга ундовчи мафкура, руҳий жўшқинлик қолмоғи керак. Акс ҳолдаги раҳбар жамиятга зиён келтиришдан бошқага ярамайди.

Юсуф Хос Ҳожибнинг бош раҳбар масалаласидаги принциплари ана шулардан иборат. Бироқ муаллифнинг фикрича, бош раҳбар бутун халқни ва айни вақтда бош-қарув тизимини бир ўзи тўла назорат қилишга барча икир-чикирларигача кузатиб юришга имконияти бўлмайди. Унинг давлат аҳамиятига молик ишларни кузатиши ҳам кўп вақт ва ҳаракат талаб қилади. Шу сабабли, жамиятнинг ички тартиби, ривожи ва фаровонлигини, шунингдек, адолатни таъминлаб турадиган ва фақат унинг измида бўлган ёрдамчи раҳбарларгина бош раҳбарнинг жамият ички ҳолатидан муносиб даражада хабардор бўлиб туришига имкон беради.

Юсуф Хос Ҳожиб давлат лавозимидаги ҳар бир раҳбарни мана шундай танлаш тарафдоридир. Шуни ҳам айтиш керакки, кадр танлаш муаллиф фикрича, икки хил бўлиши мумкин:

1. Лидерлик асосида.

2. Маълум даражадаги раҳбар тавсиясига кўра.

Бундан ташқари, Хос Ҳожиб масаланинг иккинчи томонига ҳам эътибор қаратади, яъни танланувчи шахс-да қандай хусусиятлар мавжуд бўлиши керак? Бу масалага муаллиф аниқ лавозимлар нуқтаи назаридан ёндашади. Ўз даврида мавжуд бўлган айрим йирик раҳбарлик лавозимларини алоҳида олиб, уларга муносиб кўриладиган кадрларга хос хусусиятлар билан боғлиқ ўз принципларини маълум қилади. Шунингдек, айрим раҳбарлик лавозимларини у моҳиятига кўра ҳам талқин қилиб беради ва давлат ёки ташкилот мустаҳкамлигида бу лавозимлар ва унда фаолият кўрсатувчи шахслар таянч вазифасини бажаришини таъкидлайди. Қуйида биз Юсуф Хос Ҳожиб талқинидаги давлат бошқаруви тизими - раҳбариятдаги раҳбар лавозимларга танлашда кадрларда мавжуд бўлиши шарт бўлган маънавий характерли хусусиятлар ҳақида тўхталамиз.

Бошқарув тизимида муаллиф фикрича, бош раҳбардан сўнг бош вазир туради. У давлат бошқарувида давлат бошлиғидан сўнг иккинчи шахсдир. Уни танлашда албатта эълон бермоқ лозим. Чунки бу лавозимда кучли билимдонликдан ташқари ҳеч қандай, айниқса, бойликка муҳтожлиги бўлмаган одам ўтирмоғи керак, токи у вақти келиб давлат хазинасига кўз тикмасин ёки бош вазир давлат ишларида давлат раҳбарига ўринбосар мақомида туради, шунинг учун билим масаласида, ундан бир қанча илмларни пухта билиш талаб этилади. Бу билимлар асосида у жамиятда бўлаётган ишларнинг асл моҳияти ва мақсадини, оқибат натижаларини билиб олиши, ақл-заковати билан эса ушбу жараён ва ҳодисаларни давлат учун мақбул ёки номақбулга ажратиб тадбир кўриши лозим, яъни таҳлил қила олиши керак.

Муаллиф бошқарув тизимида фаолият кўрсатувчи раҳбарларни умумий характер-хусусиятлар боғлаб туришига ишора қилади. Лекин ҳар бир раҳбарнинг ўз касбий хусусиятлари ҳам борлигини алоҳида таъкидлайди. Буни биз шартли равишда индивидуал-касбий хусусиятлар деб ҳам аташимиз мумкин. Юсуф Хос Ҳожиб ўз даврида мавжуд давлат бошқарувида муҳим ўрин тутган айрим лавозимларга қандай кишиларни тайинлаш масаласида батафсилроқ тўхталади.

Юсуф Хос Ҳожиб раҳбариятни, яъни бошқарув тизимини ташкил қилувчи раҳбарларни танлашда ана шундай хусусиятларга таянишни маъқул топган. Муаллиф умумий хусусиятларни алоҳида қайд этиб ўтса-да, алоҳида лавозимларга хос хусусиятлар ҳам диққат билан қараганда бир-бирига жуда мос келади. Бунинг мақбул томони шундаки, турли лавозим ҳамда турли йўналишдаги раҳбарлар хусусиятларининг ўзаро яқинлиги уларнинг ўзаро мувофиқликда иш кўришига имконият яратади, бошқарув тизимида юзага келиши мумкин бўлган айирмачилик, бошбошдоқлик ва бошқа номувофиқликларнинг олдини олади. Бу ҳолат охир-оқибатда бошқарув тизимидаги раҳбарларнинг ўзаро бирикиб, иш юритишларига олиб келиши керак. Бошқарув тизимидаги бирлик жамият бутунлигининг рамзидир. Бошқарув тизимида келишмовчиликларнинг мавжудлиги халқ ичида тарафкашлик кайфиятини вужудга келтиради. Тарафкашлик эса айирмачиликка замин ҳозирлаб, исёнлар, ғалаёнлар шундан келиб чиқади буларнинг барчаси дав-латларнинг парчаланиб кетишига олиб келиши мумкин.

Муаллифнинг қарашларига кўра, давлат хизматчиси ва раҳбарларига нисбатан бош раҳбарнинг доимий намоён этиб турадиган қатъиятлари шундан иборат бўладики, аввало у қўл остидагиларни умид ва хавотир орасида тутмоғи керак, яъни ҳам меҳр кўрсатиши, ҳам қаттиққўл сиёсат юргизмоғи шарт. Бошқарув тизимидаги якдиллик йўқолмаслиги учун ғийбат ва бўҳтонларга учмасдан, қўл остидаги раҳбарлардаги ёмон хусусиятларни доим баратараф қилиб бориши, улар ўртасида қандай бўлмасин келишмовчилик, курашларнинг келиб чиқишига йўл қўймаслиги лозим. Ана шу шартлар асосида бош раҳбарнинг бошқарув тизимига нисбатан бурчлари юзага келади. Бу бурчлар қуйидагилардан иборат:

1. Раҳбарият иқтисодий таъминланган бўлиши.

2. Хизмат доирасига кўра моддий шарт-шароит, қулайлик, жиҳоз, уловларга эга бўлиши.

3. Ҳар бир раҳбар кўрсатган ишига қараб моддий ва маънавий рағбатлантирилиб бориши.

4. Раҳбариятдаги ҳар бир хизматчининг давлатга келтирадиган манфаатига кўра мансабдорлиги қондирилиши.

5. Раҳбариятнинг бурч ва эркинликлари таъминланиши;

6. Хизматчи маълум сабабларга кўра, раҳбар топшириғи билан сафарда юрганда ёки бирор фалокатга йўлиқиб ҳалок бўлганда, унинг бутун оила аъзолари таъминоти ва муҳофазасини ўз назоратига олиши, дардга йўлиқса, қаровсиз қолдирмаслиги.

7. Бошқарув тизими – раҳбариятнинг барча хатти-ҳаракати ва фикр-ғояларини кучли назоратда тутиши.

8. Давлат бошқарув тизимида билимсиз – жоҳил ва манфаатпараст кимсаларнинг йиғилиб қолишига тўс-қинлик қилиши керак. Чунки раҳбар раҳбарият кўзи билан кўради, қулоғи билан эшитади, қўли билан иш қилади.

Бошқарув тизимига кадр танлашда уларнинг ёшига ҳам эътибор қаратмоқ лозим. Муаллиф бу масалада икки тоифани фарқлайди:

- ёшлик вақтидан давлат хизматига кирганлар;

- улғайгандан кейин шунга қўл урганлар.

Раҳбарликка танлашда уларнинг афзалроғи ёшлигидан ишлаётганларидир. Улар хизматга кўникиб, ҳам тор доирадаги, ҳам кенг доирадаги ишларнинг тартиб-усулларини, расм-русумлари, қонун-қоидалар, одоб-ахлоқини ўрганиб борадилар ва бошқарув тизимидаги эскилик ва янгиликларни фарқлай оладилар.

Юсуф Хос Ҳожиб яна шундай нарсаларга ҳам эътибор қаратишни таъкидлайдики, раҳбарнинг буларни билиши ва ҳисобга олиб иш юритиши жуда муҳимдир. Яъни энг яхши хусусиятларни ўзида қанчалик жамлаган бўлмасин, ҳар бир шахсда унинг фаолиятини бошқариб турувчи манфаат бор. Раҳбарликка танловчи танланувчининг ана шу манфаатига асос бўлувчи сабабларни аниқ билиши керак. Зеро, раҳбарликка интилаётган кишининг асл мақсади ва у туфайли юзага келадиган келгуси фаолиятини шундан билиш мумкин. Хос Ҳожиб уларнинг айримларини қайд этиб, мисол келтиради. Унингча, хизматчилар бир неча турга бўлинади: айрим раҳбарлар иззат ва обрўталаб бўлади; бошқа бир тоифаси мол-давлатга интилувчан; баъзилари сиёсатга (ҳукм юритишга) қизиқувчан; яна бир хиллари эса билган билимларини ҳаётга татбиқ этадиган донишмандсифат бўладилар.

Бундай манфаатларни бош раҳбар ҳам маълум даражада қондириб туриши, айни вақтда маълум даражада жиловлаб ҳам турмоғи керак. Шунингдек, биз юқорида қайд этган хусусиятларнинг аксига эга бўлган шундай манфаатдагиларни бошқарув тизимига умуман яқинлаштирмаслик лозим. Чунки муаллиф фикрича салбий хусусиятлар билан қоришган манфаат бошқарув тизими ва бош раҳбарга ҳам фуқаро ёки оддий хизматчиларга ҳам катта зарар келтиради.

Юсуф Хос Ҳожибнинг раҳбар кадр танлашда муҳим деб ҳисоблайдиган маънавий хусусиятлари умумий кўринишда асосан ана шулардан иборат. Диққат билан қараганда асарда муаллифнинг кадр танлаш принциплари бир вақтнинг ўзида бир неча хилда таснифланганлигини кўриш мумкин.

1. Умумий мезонлар:

а) адолат; давлат; ақл-заковат; сабр-қаноат;

б) билим, ақл-идрок; тил, муомала, муносабат; эзгулик, ҳиммат.

Барча раҳбар кадрлар учун умумий деб қараладиган ушбу икки йўналишдаги ҳар бир принципнинг ўрнини муаллиф қатъий асосда белгилайди. Шунингдек, бу белгилашда давлат ва раҳбар масаласидаги мувофиқлик ҳам кўзда тутилади. Биринчи мезоннинг биринчи бандида адолат қатъият сифатида жой олади. Муаллиф нуқтаи назарига кўра давлатнинг ҳам уни бошқарувчи раҳбар-ларнинг ҳам бурчи адолатлилик бўлмоғи керак. Иккинчи ўриндан эса давлат жой олган бўлиб, у адолатнинг таянчидир, яъни давлатга ҳам, раҳбарга ҳам адолат бош мақсад бўлса, иқтисод асосий таянчдир. Ушбу тизимдан учинчи ўринни эгаллаган ақл-заковат хусусияти адолат ва давлатдан кейин туриб, давлат ва бошқарувдан кўзланган мақсадни амалга оширишда асосий ўрин тутади. Тўртинчи хусусият сабр-қаноат ушбу бандда охирги талабдир. У албатта ақл-заковатдан кейинги ўриндан жой олиб, давлат ва бошқарув масалаларининг воқеликда тутган ўрнига кўра белгилаб борилади, яъни сабр-қаноат давлат ишларида ҳам, раҳбар танлашда ҳам амалга ошириладиган мақсад сифатини таъминлашда катта аҳамиятга эга. Муаллиф ушбу тўрт хусусиятни инсон ҳаётига ҳам қиёслаган, яъни тўрт хусусиятнинг ҳар бири тўрт қисмдан иборат инсон ҳаётининг бир давридир. Масалан, адолат – ёшлик, давлат - йигитлик, ақл-заковат - ўрта ёшлик, сабр-қаноат – кексаликдир.

Ушбу мезоннинг иккинчи банди ҳам давлат бошқаруви ва раҳбар танлашдаги муҳим хусусиятларни қамраб олган бўлиб, унда билим, ақл-идрок биринчи даражали талаб сифатида намоён бўлади. Муаллифнинг бу фикридан шундай хулоса чиқади: давлат билим, ақл-идрок билан ташкил этилса, у тараққий этади. Раҳбар ҳам шундай танланса, давлат ёки ташкилот узоқ мавжуд бўлади ва ривожланади. Банддаги иккинчи талаб тил, муомала, муносабатдан иборат бўлиб, у давлат яшов-чанлигини таъминлаш, бошқарув тизими эътиборини ошириш, шунингдек, раҳбар танлашда муҳим ўрин тутувчи асосий қатъиятдир. Хуллас, уларнинг кетма-кетлигида муаллиф биридан бошқасининг ҳосил бўлишини назарда тутади.

Юсуф Хос Ҳожибнинг раҳбар кадр танлаш принциплари ушбу таснифга кўра алоҳида тармоқларга ажралиб турса-да, амалда уларнинг барчаси ўзига хос кетма-кетлик асосида бири иккинчисини тўлдиради ва танлов талабларини такомиллаштириб боради.

“Қутадғу билик” раҳбаршунослик масаласини ўз даври учун анчагина кенг тарзда, шунингдек, амалий-ҳаётий тажрибалар асосида жамланган кўп йиллик кузатувлар воситасида ёритиб берган. Унда: раҳбарликка номзодлик; раҳбарликка илк тайёргарлик; раҳбарликка мувофиқлик; раҳбарликка зид айрим қусурлар; раҳбарликка умуман тўғри келмаслик; бузғунчиликка олиб борувчи раҳбарлик хусусиятлари ҳақидаги фикр-мулоҳазалар батафсил баён қилинган. Асар шунинг учун ҳам турли халқлар томонидан эҳтиром билан қабул қилинган ва турли халқларда турлича, масалан, чинликларда ”Одобул мулук”, мочинликларда “Ойинул мамлакат”, машриқликларда “Зийнатул умаро”, эронликларда “Шоҳномаи туркий”, туронликларда эса “Қутадғу билик” номи билан улуғланган.



Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет