— иқтисодиётнинг тузилмали-молиявий инвести
ция (акция, облигация ва бошқа қимматбаҳо қоғоз-
ларни сотиб олиш) сиёсати ва илмий-техник сиёса-
ти кабиларнинг жорий ва истиқболли йўналишлари-
нинг тараққий этиши қўшиб
олиб борилиши лозим;
— ишчи кучларининг эркин ҳаракат қилишини
ва меҳнат меъёрига риоя қилиш қонунчилиги ва ху
сусий ёлланишни тартибга солиш ва меҳнатга ҳақ
тўлаш тартибини таьминлаш;
аҳолининг кўпгина
табақаларига мос келадиган
ижтимоий мувозанат ва қўллаш мумкин бўлган да-
ромад тақсимотини маъқуллаш.
Давлат томонидан ф аолиятни тартибга солиш
йўналишлари, шакллари ва механизми, доимий ўзга-
риб
туриши сабабли, мос равишда
қонунчилик, иж-
рочилик органлари орқали амалга оширилади. Ҳозир-
ги шароитда иқтисодиётни давлат томонидан тартибга
солишда, энг аввало, ишлаб чиқариш (хизмат кўрса-
тиш)ни ташкилий-хўжалик борасида тартибга солиш-
га фаол қатнашилади.
Бугунги кунда бозор шароити учун бозорни тўйин-
ганлиги тавсифдир, чунки ишлаб чиқариш ҳажми
бозорга тезда таъсир кўрсатади ва нарх ўзгаради. Шу
нинг учун рақобат самарали
ишлаб чиқариш зару-
ратининг муҳим кўрсаткичи сифатида қатнашади. Ра-
қобат мустақил маҳсулот ишлаб чиқарувчи (хизмат
кўрсатувчи) корхоналар ўртасида маҳсулотларни
қулай шароитда ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш)
ва яхши фойда келтирадиган нархда, катта ҳажмда
сотишдир. Шу билан бирга бозор иқгисодиётида кор
хона ўз мавқе (обрў)сини мустаҳкамлаш учун, ўз
манфаати учун, рақобатда ғолиб чиқиш учун маҳсу-
лот сифатини ошириши, маҳсулот (хизмат кўрса-
тиш) сотилишини
харидор учун қулайлаштириши
зарур.
Корхонанинг молиявий, иқтисодий, ишлаб чиқа-
риш, хўжалик каби
фаолияти даврий текширилиб
турилиши, улар ишининг иқтисодий экспертизаси
ўтказилиши лозим. Юқоридан берилган кўрсатмалар-
1 7 -7 7
257
www.ziyouz.com kutubxonasi
нинг бажарилиши доимий назоратда бўлиши керак.
Акс ҳолда корхона раҳбарининг таъсири саёзлаша-
ди, оқибатда самарали бошқаришга путур етади.
Достарыңызбен бөлісу: