Ғ. м. қосимов менежмент ўзбекистоп Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги упиверситетлар ва олий техника


Менежмент ва ташкилотнинг муҳитлари



Pdf көрінісі
бет14/148
Дата07.10.2022
өлшемі5.78 Mb.
#462186
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   148
Menejment (G\'.Qosimov)

1.2. Менежмент ва ташкилотнинг муҳитлари
М енежментнинг умумий тавсифига хос бўлган 
ресурслар, меҳнат тақсимоти, ички ва ташқи муҳит- 
лар, ташкилотнинг ташкилий тузилмалари, таш ки­
лот фаолиятини бошқаришнинг зарурлиги кабилар 
тизим ва кичик тизимлар, таркибий қисмлар, ахбо­
рот, мақсад, масала, муносабат, муваффақият ва 
ҳ.к.ларга ажратиб ўрганилади.
Ташкилотлар асосан қуйидаги белгилари билан 
ажралиб туради:
21
www.ziyouz.com kutubxonasi


— ресурслар: ходимлар, сармоя, материаллар, тех­
нология ва ахборот;
— ташқи муҳитга боғлиқлик: рақобатчилик, таъ- 
минловчилар, истеъмолчилар, 
қонунлар ва дав- 
латнинг бошқарув органлари, иқтисодиётнинг ҳола- 
ти, жамоат ташкилотлари, жамиятдаги қадриятлар 
тизими, фан-техника тараққиёти натижалари таш ­
килотнинг фаолиятига бевосита таъсир кўрсатади;
— меҳнат тақсимоти: меҳнатнинг горизонтал тақ- 
симоти; меҳнатнинг вертикал тақсимоти;
— бошқаришнинг 
зарурийлиги: 
ташкилотлар 
ўзларининг мақсадларига эришиши учун бир-бирла- 
ри билан ўзаро боғлиқ масалаларни мувофиқлашти- 
риш зарурийлиги туғилади.
Ташкилот ички таркибий қисм ва бўлимлар (гу- 
руқларЭдан, бошқариш поғоналаридан, турли ва бир 
вақтнинг ўзида умумий мақсадларни кўзлаб хатти- 
ҳаракат қилувчи ходимлардан ташкил топган ва улар 
ташқи муҳитга боғлиқ. Агар мураккаб ташкилотнинг 
таркибида бир неча минглаб ташкилий бўлимлар (ма- 
салан, қурилиш, маркетинг, реклама, транспорт, 
савдо-сотиқ, умумовқатланиш ва бошқа хизмат бўлим 
ва бўлинмалари) бўлиши мумкин бўлса, шундай ки­
чик таш килотлар борки, юқорида таъкидланган 
кўрсаткичлар аниқ ажратилмаслиги мумкин. Масалан, 
катта бўлмаган савдо магазинида икки киши ишла- 
са, улардан бири \аф та даьомида согиб олиш ва со- 
тиш бўйича ечим қабул қилади, бажаради, худди шу 
функцияни иккинчиси — иккинчи ҳафтада бажара­
ди. Магазин ишини белгиланган иш соатларида таъ- 
минлаш учун иккала ходим ўзига тегишли кишилари 
билан иш жадвалини мувофиқла^итиради. Доимо ик­
кала шерик барча жараёнларни бажаради, савдо рас- 
таларига маҳсулотларни жойлаштиради ва харидор- 
ларга хизмат кўрсатади. Уларнинг бирортаси бошқа 
бирини бошқарувчи ёки бошлиқ деб ҳисобламайди. 
Ваҳоланки, бошқарув функциялари аниқ ажратил- 
маган бўлсада, асосий функция — мувофиқлашти- 
риш — бажарилади.
22
www.ziyouz.com kutubxonasi


Ҳатто йирик ташкилотлардаги кўпчилик раҳбар- 
лар аксарият ҳолларда ўзларининг ишларига боғлиқ 
бўлмаган бошқа ишларни мувофиқлаштириш билан 
шуғулланишларига тўғри келади.
Менежмент фани билан атрофлича танишиш ва 
ўрганиш давомида ташкилий тузилма, ахборот алма­
шиш, ҳужжатлар, ечим қабул қилиш, мақсад, маса- 
ла, муносабат, муваффақият каби кўрсаткичларнинг 
моҳияти ва мазмуни ҳақида батафсил тўхталамиз. 
Ҳозирча ташкилотнинг умумий тавсифидан қуйида- 
ги маълумотларга эътиборни қаратамиз.
Ташкилотлар иқтисодий мураккаб ижтимоий ва 
сиёсий жараёнлар кечадиган макондир, у статик бўла 
олмайди, доимо ривожланишдадир. Демак, ана шу 
жараёнда ташкилотлар иқтисодиётининг хилма-хил 
муаммолари пайдо бўлади, хилма-хил ечимлар талаб 
этади.
Ташкилотлар иқтисодиётининг горизонтал жой- 
ланиши алоқида масаладир. Чунки бутун мамлакат- 
нинг макроиқтисодий ва ижтимоий ҳолатлари 
ма- 
ҳаллий, туман, вилоят, ҳудудий мажмуалардаги 
иқгисодиётнинг ҳолатига бевосита боғликдир. Бунда 
мамлакат иқтисодиётини белгилашда ҳар бир туман, 
вилоят ёки ҳудуднинг у ёки бу ресурсларини яратишда 
тутадиган мавқеи ҳам аҳамиятлидир.
И қтисодиётнинг бирламчи, бошланғич бўғини 
бўлмиш ташкилотларининг муаммолари ҳақида мик- 
роиқгисодиёт фани шуғулланади. Illy билан бирга таш­
килотнинг умумий тавсифлари: ташкилот назарияси, 
ташкилий бошқариш назарияси, ташкилот мадания- 
ти, ташкилотчилик фаолиятининг самарадорлиги, 
ташкилотларнинг қонунлари, тамойиллари, андоза- 
лари сифатида ўрганилади.
Ташкилот назарияси ташкилий тузилма тизими 
далилларини тушунтириш ва умумлаштиришга кел- 
тиришда ифодаланади.
Назария ва тамойиллар барча муайян ҳодиса, му­
носабат, жараён ва тизимлар кўринишини ифодала- 
майди.
23
www.ziyouz.com kutubxonasi


Қонун атамаси муайян ҳодиса, муносабат, жара- 
ён ва тизимларнинг юқори даражада аниқлигини так- 
лиф этади. Қонунларни билиш илмий башоратнинг 
асосидир. Иқтисодий қонунлар — одамларнинг иш ­
лаб чиқаришдаги муносабатлар қонунининг талаб ва 
эҳтиёжини қондиришдир. Масалан, вақтни тежаш 
қонуни, маҳсулот ишлаб чиқариш қонуни, қўшимча 
қиймат қонуни ва бошқалар.
Иқтисодий назария тақлилнинг ёки ўрганишнинг 
пировард натижаси, бу эса далилларни теришда улар- 
ra бир бутун қилиб (синтез) боғлайдиган тартиб ва 
мазмун беради, улар орасидаги ўзаро боғлиқликни 
белгилайди. Демак, ташкилотдаги жараёнлар, муно­
сабатлар, ҳодисаларнинг бориш қонуниятининг на- 
зариясини белгилайди. Қонунчилик ва сиёсатнинг таъ- 
сири, ижтимоий ва маданий таъсирлар, иқтисодиёт 
ва рақобатларнинг таъсирлари, таъминловчилар ва 
технологияларнинг таъсирлари ташкилот фаолияти­
га билвосита, яъни аста-секин таъсир кўрсатадилар.
Замонавий ташкилотлар атроф-муҳитдаги ўзгариш- 
ларга мослашишлари шарт.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   148




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет