кин сотиш имкониятига эга бўлишди. Бу, бир то-
мондан, халқимиз ичидан янги ихтирочилар, ижод-
корларнинг етишиб чиқишига хизмат қилса, иккин-
чи томондан, маънавият, маърифат,
илм-фан каби-
ларнинг ўсишига имконият яратади.
Замонавий фирмаларнинг иқтисодиётига ўзлари
фаолият кўрсатаётган жамият аста-секин бўлса ҳам
таъсир қилади. Шунинг учун фирмалар жамоатчилик
муҳити билан қандай муносабатда бўлиши керак,
ўзларини ижтимоий жавобгар ҳисоблашлари керак-
ми? Албатта, қонунларни ва давлат томонидан бошқа-
риладиган меъёрларни бузмай фойдаланиш фирма
ларнинг ижтимоий жавобгарлигида ифодаланади. Бу
томондан фирмалар иқтисодий мақсадларини кўзлаш-
лари керак. Шу билан бирга фирмалар иқтисодий
жавобгарликларига қўшимча фаолиятларида инсоний
ва ижтимоий йўналишларни ҳисобга олиб фирма
жамоасига, жамиятга таъсирларини ҳис этишлари
лозим, оқибатда ижтимоий муаммоларнинг ечили-
шига ижобий ҳисса қўшишлари мақсадга мувофиқ.
Ижтимоий жавобгарлик деганда фирма томони
дан ижтимоий муаммоларга жавобан ихтиёрий \apa-
катнинг маълум даражаси тушунилади. Бу ҳаракат
қонун билан белгиланган ва органлар томонидан бош-
қариладиган талаблардан ташқариси ёки бу талаблар
меъёридан юқори бажарилиши назарда тутилади.
Фирмаларда ҳар хил ёрдам жамғармалари,
атроф
муҳитни муҳофаза қилиш, табиий офатларда кўрса-
тиладиган ёрдамлар, ободонлаштиришга ажратмалар
ва шу кабилар ижтимоий жавобгарликка киради.
Профессор Ли Престоннинг фикрича, ташкилот
ни муваффақиятли бошқариш мақсадида ижтимоий
муҳитда пайдо бўлувчи муаммоларга жавобан шу му-
ҳит ташкилотга нисбатан хайрихоҳ бўлиши учун ўзи-
нинг ижобий муносабатлари билан мослашиши ке
рак. Ижтимоий жавобгарликнинг харажатлари жами-
ятнинг гуруҳларини такомиллаштириш, ташкилотга
жамият муносабатини яхшилаш кабиларда ўз ифода-
сини топади ва шулар орқали қопланади.
66
www.ziyouz.com kutubxonasi
Ижтимоий жавобгарлик муаммосининг маркази-
да шахсий ходим туради. Ж амоатчилик фикрини
сўраш
натижасига мувофиқ, кенг омма ўртасида бу-
гунги кунда АҚШда ахлоқий хулқнинг қадри пасай-
мокда.
Раҳбарлар ва оддий ходимларнинг ахлоқий хулқи-
нинг хусусиятларини кўтариш мақсадида фирмалар-
га ҳар хил чора-тадбирлар кўрилмоқда. Масалан, ах-
лоқий меъёрноманинг иш ланмаси, ахлоқ бўйича
қўмиталар тузиш, ижтимоий тафтиш ўтказиш ва ах-
лоқий хулққа ўргатиш каби.
Хулоса қилиб айтмоқчимизки, албатта, таълимот-
лар, мактаблар,
доно тадқиқотчилар, уларнинг тав-
сиялари биз учун ва бошқарувчилар учун бениҳоя
қадрли. Аммо уларни қандай бўлса шундайлигича
ҳозирги тараққиёт даврига айнан кўчириб бўлмайди.
Чунки инсонлар, гурухдар, ташкилотлар янги муҳит-
да, янги ижтимоий муносабатлар тизимида яшамоқ-
да. Шу кунга қадар сақланган маҳаллий халқ, таш ки
лот, корхона, давлат руҳига мослаб, ҳаётийлашиб кел-
ган ахлоқий меъёр, дунёқараш ва қадриятларимизга
истиқлол руҳини сингдирган ҳолда бошқариш керак.
Демак, раҳбар касбий, ўз зиммасига жамият олдида-
ги масъулият ва
жавобгарликни теран идрок этиш,
ҳалоллик, маслак-эътиқодида маҳкам туриш, ўзига
ва ходимларига талабчанлик, айни вақтда одамгар-
чиликни унутмаслик, эзгу орзуларинииг ушалиши
йўлида белбоғини боғлаб қилинадиган меҳнатга ҳам
жисмонан, ҳам ақлан мос бўлиши керак.
Ж авобгарлик иж тим оий-иқтисодий муносабат
ифодасида ўз объектив мазмуни ва турли ифодала-
ниш шаклларига эга. Масалан, ташкилотларни му-
ваффақиятли
бошқариш учун маъмурий, ҳуқуқий,
ахлоқий (эстетик) масъулиятлар мавжуд. Атроф му-
ҳитдаги ҳодиса-жараёнларни ва муносабатларни ту-
шуниш ва билиш, бошқа кишилар билан ҳамкорлик
қилиш ва уларни тушуниш, бошқа кишилар олдида
ҳурмат-эътиборга сазовар бўлиш ва уларни иззат-
67
www.ziyouz.com kutubxonasi
ҳурмат қилиш, ақл-заковати ва илмий билимларини
кўрсатиш кабилар ходимнинг фирма олдидаги масъ
улияти бўлса,
иккинчи томондан, унинг ижтимоий
эҳгиёжи ҳамдир. Маъмурий, ҳуқуқий ва ахлоқий масъ-
улиятлар орқали фирмалар бир-бирлари билан ўзаро
боғлиқцир.
Достарыңызбен бөлісу: