Ғ. м. қосимов менежмент ўзбекистоп Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги упиверситетлар ва олий техника


Маърифат, ахлоқ ва замонавий бошқариш



Pdf көрінісі
бет32/148
Дата07.10.2022
өлшемі5.78 Mb.
#462186
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   148
Menejment (G\'.Qosimov)

5.4. Маърифат, ахлоқ ва замонавий бошқариш
Масъулият ҳамиша ҳам мавҳум бўлиб қолмайди. У 
буюртмачи билан ишлаб чиқарувчи ўртасида боғлиқ 
бўлим ва бўлинмалар, бозор инфраструктуралари 
ўртасидаги муносабатларда намоён бўлади.
Ижтимоий масъулият муаммосининг марказида 
шахсий қадрият, маънавият, ахлоқ, хулқ ва уларнинг 
қоидаларининг бажарилиши ётади.
Қонунга риоя қилиб, ташкилот фойдасини мак- 
сималлаштиришга эришиш керак деган кишилар ак- 
сарият фойдани ошириш, қонунга қаттиқриоя қилиб 
самарадорликка эришиш мумкинлигини тушунади- 
лар. Бундай кишилар ташкилот ўзини тўғри олиб бо- 
раяпти ва ижтимоий жавобгар деб ҳисоблайдилар. 
Уларнинг ишдаги ҳамкасблари билан маданиятли 
муомалада бўлиши, бўйсунувчилари билан сизлаб 
гаплашиши, меҳнат интизомини сақлаши, бошқалар- 
ни диққат билан эшитиши, ўзгалар томонидан бил- 
дирилган таклифларни рад қилмаслиги, луқма таш- 
ламаслиги, йиғилиш ларда фаолликни рағбатлан- 
тириш и, бўйсунувчиларга топшириқ бераётганда 
хушмуомала бўлиши, бўйсунувчиларга нисбатан эъти- 
борли бўлиши, улар муваффақиятини ўз вақтида 
тақцирлаши, жазога тортилишда унинг ёши, жин- 
си, мижозига эътибор бериши, суҳбатдошларига 
одил бўлиши, танқид қилишда усталик ва эҳтиёт- 
корлик билан фойдаланиши, ўзига ва ақлий қоби- 
лиятига мустақил кишиларни қадрлаши, лаганбар- 
дорлар хизматидан узоқроқ бўлиши, яккаҳокимлик 
ҳуқуқидан ортиқча фойдаланмаслиги, бошқа илғор 
ғояларни ҳурмат қилиши кабилар ахлоқ меъёрлари 
ҳисобланади.
Одамлар ҳарактининг тўғри эканлигини танлашда 
ахлоқ ҳақидаги тушунчани кўра билиш муҳимдир. 
Шарқона урф одат, анъана, хулқ-атворини бошқа- 
ришга тайёрлиги, меҳрибон ва хушмуомалалиги, оғир 
шароитда ҳам ўзини тута билиши, нимани қилиш
70
www.ziyouz.com kutubxonasi


мумкин, нимани қилмаслик керак деган саволларга 
ижтимоий нуқтаи назардан ёндаша олиш кабилар 
ахлоқ меъёрлари ҳисобланади. Ахлоқ жамият томо­
нидан бошқарилади. У орқали кишиларнинг ижти­
моий ва иқтисодий муносабатларини, хулқини ўрга- 
ниш ва фирма фаолиятида қўллаш жамоани катта 
муваффақиятларга олиб келади.
Хулқ — шахснинг фаолият ва муаммоларда тар- 
киб топадиган ва намоён бўладиган барқарор инди­
видуал хусусиятлари бўлиб, индивид учун типик хулқ- 
атвор усулларини юзага келтиради. Хулқ давлат орган- 
лари томонидан бошқарилади ва тартибга солинади. 
Киш ининг хулқини иродаси (дадиллик, ишончсиз- 
лик, қўрқоғушк), ҳис-туйғулари 
(хушчақчақлик, 
руҳан сиқилганлик), ақдлилик, енгилтаклик, эм о­
ция, шубҳалилик, олийҳимматлилик, саҳоватлилик, 
кек сақлаш кабилар белгилайди.
Замонавий бошқариш маърифатли бўлишни, ўз 
касбини кенг ва чуқур эгаллашни, юқори ахлоқ меъ- 
ёрларига амал қилишни талаб этади. Маърифат ва ах- 
лоқ орқали кишиларнинг иқтисодий ва ижтимоий 
муносабатларини, хулқини ўрганиш ва таш килот 
фаолиятида қўллаш катта муваффақиятларга олиб 
келади.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   148




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет