Ғ. м. қосимов менежмент ўзбекистоп Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги упиверситетлар ва олий техника



Pdf көрінісі
бет9/148
Дата07.10.2022
өлшемі5.78 Mb.
#462186
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   148
Menejment (G\'.Qosimov)

4. Бизнесни ташкил этиш асослари
Биз бу мавзуда бизнесни ривожлантиришга дойр 
муҳим ҳужжатлар: бизнесни ўрганиш ва бизнесдан 
ўрганиш, бизнеснинг мақсади, соҳалари ва турлари
бизнеснинг объектлари ва субъектлари, тадбикорлик 
ғояси бизнеснинг асосидир каби масалаларни кўриб 
ўтамиз.
а) Ўзбекистонда бизнесни ривожлантиришга дойр 
муҳим ҳужжатлар: «Мулк тўғрисида», «Корхоналар 
тўғрисида», «Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусу- 
сийлаштириш тўғрисида», 
«ЎзРда тадбиркорлик 
тўғрисида», «Хорижий инвестициялар тўғрисида», 
«Кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш- 
ни рағбатлантириш тўғрисида», «Ташқи иқтисодий 
фаолият тўғрисида», «Корхоналар, бирлашмалар ва 
ташкилотлардан олинадиган солиқлар тўғрисида», 
«Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривож- 
лантиришни қўллаб-қувватлаш давлат дастури тўғри- 
сида»ги қарор ва қонунлар;
б) ҳақиқий бизнеснинг асоси тадбикорлик фао­
лиятидир. Тадбиркор бўлиш, тадбир кўриш деган 
сўзнинг тагида бирор ишни бошлаш, бажариш, уд- 
далаш деган маъно ётади. Ишни кичкинадан бошлаб, 
кейинчалик йирик бизнес соҳасига кириш, йирик 
тадбиркор бўлиб олиш мумкин. Бунда қонунга бўйсу- 
ниш, ҳалоллик, хушмуомалалик, икир-чикирларга 
аралашвермаслик, реклама қила билиш, ҳалол ше- 
риклар билан бизнесни олиб бориш, ҳаддан ошмас- 
лик ва турмушда маромни билиш керак;
в) бизнеснинг мақсади — одатда фойдани оши- 
риб бориш; соҳаси — икки киши, икки фирма ўрта-
14
www.ziyouz.com kutubxonasi


сида олиб бориладиган ҳар қандай хўжалик ишининг 
олди-берди муомалалари.
Бизнеснинг турлари: катта, ўрта ва кичик бизнес. 
Францияда 93%, Англияда 96%, Италияда 99% май- 
да корхоналар. Ҳозир ЎзРда 32 мингдан ортиқ кичик 
корхоналар бор. Саноат маҳсулотларининг 44% ини 
ва қишлоқ хўжалик маҳсулотининг 99%ини хусусий 
сектор етказиб бермоқда;
г) субъект — эга, объект эса предмет, нарса дега- 
ни. Ўзбекистонда қуйидаги бизнес субъектлари бор: 
қонун олдида жавоб бераоладиган фуқаро, фуқаро- 
лар гуруҳи, жамоа бизнеси, чет эл фуқароси ёки 
юридик шахе; аралаш мулк субъектлари;
д) бизнесда ўзига хос бир қобилият — «Тижорат 
уқуви» ҳам бўлиши керак. Бизнесда тадбиркорлик 
ғояси унинг фаолиятидан келиб чиқади, қандай қилиб 
кўпроқ фойда олиш керак. Тадбиркорлик ғоясини 
аввал бизнес режада ҳисоблаш керак.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   148




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет