- маънавий ва жисмоний эскирган асбоб-ускуналарда сифатсиз ва “омбор
учун” маҳсулотлар ишлаб чиқаришни олдини олиш мақсадида янги моддий-
техника
базасини барпо этиш;
- янги ташкил этилаѐтган корхоналар фаолияти учун қулай шароитлар
яратиш;
- саноат тармоғи ривожланишида кичик
корхоналар сонини янада
кўпайтириш ва уларни ташкил этиш чора-тадбирларини рағбатлантириш.
Саноат тармоғидаги муаммоларнинг бартараф этилиши мамлакат
иқтисодиётини бундан юқори чўққиларни забт этиши учун бирламчи омил бўлиб
хизмат қилади.
2.2. Саноат соҳасидаги корхоналар ва тадбиркорлик субъектлари
фаолияти таҳлили
Ўтказилган тадқиқотларга кўра, бугунги кунда, саноат тармоғини барқарор
суръатлар билан ўсиб бораётганлигига қарамай, саноат корхоналарида бир қатор
ички муаммолар мавжуд бўлиб, мазкур ҳолат саноат корхоналарини стратегик
ривожлантириш вазифаларини амалга оширишга салбий таъсир кўрсатмоқда.
Булар қуйидагилардан иборат:
- маҳаллий хомашёларнинг етишмаслиги
натижасида хориждан импорт
қилиниши;
- саноат корхоналарида молиявий ресурсларнинг самарали бошқаруви тўғри
йўлга қўйилмаганлиги оқибатида тўла қувват билан ишламаслиги;
- банкдан олинган хорижий валютадаги кредитлар учун фоиз тўловлари
валюта курсларининг ошиб кетиши ҳисобига
ортиши ва валюта курсидаги
фарқлардан зиён кўриш;
-
дебиторлик қарзлари ўз муддатида ундирилмаслиги,
тузилган
шартномаларнинг бажарилишини тўлиқ назоратга олмаслик, менежмент ишлари
яхши йўлга қўйилмаганлиги;
- мавжуд имкониятлардан тўлиқ фойдаланилмаганлик ва айланма
маблағларнинг етишмаслиги;
- саноат корхоналарида фойдаланилаётган ишлаб
чиқариш воситаларининг
жисмоний ва маънавий эскирганлиги натижасида, уларда ишлаб чиқарилаётган
маҳсулотнинг таннархи ошиб кетиши
ва сифати пастлиги;
Достарыңызбен бөлісу: