Факультети


- жаҳон бозорида саноат корхоналари томонидан ишлаб чиқарилаётган  маҳсулотларга глобал инқироз оқибатида талаб пасайиб кетиши; -



Pdf көрінісі
бет14/23
Дата29.11.2022
өлшемі0.71 Mb.
#466021
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   23
- жаҳон бозорида саноат корхоналари томонидан ишлаб чиқарилаётган 
маҳсулотларга глобал инқироз оқибатида талаб пасайиб кетиши;
- бюджет ва бошқа тўловлар бўйича ўз вақтида тўланмаган кредиторлик 
қарзлари учун пеня ва жарималар ортиб бориши.
Баъзи ҳолатларда саноат корхоналарини барқарор ишламаслигига ташқи ва 
ички омиллар биргаликда таъсир кўрсатади ва мазкур муаммолар йирик саноат 
корхоналарида юзага келмоқда. Бундай салбий ҳолатларни бартараф этиш 
бугунги куннинг энг долзарб масалаларидан бирига айланиши лозим.
Саноат корхоналари ичида хорижий инвестициялар иштирокидаги 
корхоналар ҳам мавжуд бўлиб, бу корхоналарнинг 2012 йилдаги иш фаолиятини 
қуйидагича баҳолаш мумкин. Мазкур корхоналар томонидан республика бўйича 
18463 млрд.сўмлик саноат маҳсулоти яратилган ва 2011 йилга нисбатан ўсиш 
суръати 112,8 фоизни ташкил этган.
Шу ўринда бу корхоналарнинг саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг 
умумий ҳажмидаги улушига эътибор қаратадиган бўлсак, бу корхоналар улуши 
саноат маҳсулоти ишлаб чиқаришнинг 36,4 фоизини ташкил этган. Бу кўрсаткич 
Андижон вилоятида 78,9 фоизни, Тошкент шаҳрида 63,2 фоизни, Самарқанд 
вилоятида 43,7 фоизни ташкил этган. Демак бундай шаклдаги саноат 
корхоналарининг аксарият қисми айнан шу ҳудудларда фаолият кўрсатади. 
Бошқа вилоятларда бу кўрсаткич умумреспублика даражасидан анча паст. 
Бунинг асосий сабаби мазкур ҳудудларнинг хорижий инвесторлар учун 
жозибадар эмаслигидир. 
Қуйидаги жадвалда 2012 йилда республикамиздаги турли соҳадаги саноат 
корхоналари томонидан саноат маҳсулотини яратиш ва 2011-2012 йиллардаги 
ўсиш суръатлари келтирилган. 
Жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, 2012 йилда жами саноат 
корхоналари маҳсулоти 50730,6 млрд. сўмни ташкил этган ва бу кўрсаткич 2011 


йилдагига нисбатан 7,7 фоиз кўпдир. Маҳаллийлаштириш жараёнларини 
чуқурлаштириш, корхоналарнинг молиявий барқарорлигини ошириш ва рақобат 
муҳитини шакллантириш бўйича чора-тадбирларнинг амалга оширилиши 
республика саноат корхоналарининг жадал ривожланиши учун замин яратди. 
4-жадвал 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   23




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет