Факультети



Pdf көрінісі
бет10/23
Дата29.11.2022
өлшемі0.71 Mb.
#466021
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   23
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
II БОБ. ЎЗБЕКИСТОНДА ИҚТИСОДИЁТНИ МОДЕРНИЗАЦИЯ 
ҚИЛИШ ШАРОИТИДА САНОАТ КОРХОНАЛАРИ ВА БУ СОҲАДАГИ 
ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИ ФАОЛИЯТИ ТАҲЛИЛИ 
 
2.1. Ўзбекистонда иқтисодиётни модернизация қилиш шароитида 
саноат соҳасидаги ўзгаришлар таҳлили 
Ўзбекистонда иқтисодиётни модернизация қилиш шароитида саноат 


соҳасидаги ўзгаришлар муҳим аҳамиятга эгадир. Бизга маълумки саноат 
республикамизнинг миллий ишлаб чиқариш соҳасидаги асосий тармоқларидан 
бири ҳисобланади. Саноат ўзининг қўшимча қиймат яратиши, аҳоли эҳтиёжини 
қондиришдаги ўрни ва юқори даражага эга бўлган ишлаб чиқариш соҳаси 
бўлганлиги сабабли бошқа соҳа ва тармоқлардан тубдан фарқ қилади. Саноат 
моддий ишлаб чиқаришнинг асосий ва етакчи тармоғи бўлиб, унинг 
ривожланиши 
миллий 
иқтисодиётнинг 
барқарор 
суръатлар 
билан 
ривожланишига олиб келади ва қуйидаги афзалликлар билан ифодаланади.
Биринчидан, саноат моддий ишлаб чиқариш соҳасининг бирламчи тармоғи 
бўлиб, истеъмол товарлари бозори конъюнктурасини миллий ва жаҳон 
бозоридаги мавқеини таъминлайди. Натижада бозорлар истеъмол товарлари 
билан тўлади, аҳоли эҳтиёжлари қондирилади ва миллий иқтисодиётнинг пул 
айланиши даражасига ўзининг ижобий таъсирини кўрсатади. 
Иккинчидан, саноат қўшимча қиймат яратишга қаратилган иқтисодиётнинг 
улкан тармоғидир. Саноат соҳасида қазиб олинган барча ресурсларни қайта 
ишлаш, улардан янгидан-янги маҳсулотлар ишлаб чиқариш, ассортимент ва 
номенклатуранинг кўпайиши ҳисобига диверсификациялашув жараёнлари 
такомиллашади. Бунга Президентимиз томонидан билдирилган қуйидаги 
фикрлар яққол далилдир: “2013 йилда саноат таркибида юқори қўшимча 
қийматга эга бўлган, рақобатдош маҳсулотлар тайёрлаётган қайта ишлаш 
тармоқларининг ўрни тобора ортиб бормоқда. Бугунги кунда мамлакатимизда 
ишлаб чиқарилаётган саноат маҳсулотларининг 78 фоиздан ортиғи айнан ана шу 
тармоқлар ҳиссасига тўғри келмоқда. 2013-йилда юқори технологияларга 
асосланган машинасозлик ва металлни қайта ишлаш саноати 121 фоизга, 
қурилиш материаллари саноати 113,6 фоизга, йенгил саноат 113 фоизга ва озиқ-
овқат саноати 109 фоизга ўсгани мисолида буни яққол кўриш мумкин”
9

Учинчидан, саноат тармоғи йирик ишлаб чиқариш институти бўлиши билан 
биргаликда, аҳолини иш билан таъминлаш ва янги иш жойларини ташкил 
9
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 2013-йилнинг асосий якунлари ва 2014-йилда 
Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар 
Маҳкамасининг мажлисидаги маърузаси. Халқ сўзи, 2014 йил 18 январ. 


этишда ҳам муҳим аҳамият касб этади. Сўнгги йилларда республикамиздаги 
жами меҳнат ресурсларининг қарийб 14 фоизи шу соҳада банд бўлган ишчи-
ходимлар ҳисобланади. Саноат тармоғини иш билан бандликни оширишдаги яна 
бир муҳим хусусияти қайта ишлаш ва қўшимча қиймат яратишдаги фаоллиги 
ҳисобига юзага чиқади. Яъни, қайта ишловчи корхоналарнинг кўпайгани ва 
қўшимча қийматни ортгани сари саноатда ҳам банд бўлган ходимлар сони 
ортаверади. Бундан кўринадики, қўшимча қиймат ва қайта ишлашнинг ўсиши 
билан саноатда банд бўлган ходимлар сонининг ўзгариши ўртасида тўғри 
пропорционал боғлиқлик мавжуд. 
Тўртинчидан, саноат жаҳон иқтисодиётида иштирок этаётган давлатлар 
ўртасидаги иқтисодий интеграция жараёнларини мувофиқлаштириш ва халқ 
хўжалиги тармоқлари ўртасидаги мувозанатни таъминлашга ёрдам беради. 
Натижада, барча мамлакатларнинг табиий, меҳнат ва молиявий ресурслари, фан-
техниканинг барча ютуқларидан оқилона фойдаланиш имкониятлари юзага 
келади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2011-2015 йилларда 
Ўзбекистон Республикаси саноатини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари 
тўғрисида”ги 2010 йил 21 декабрдаги ПҚ-1442-сонли қарорига асосан, 2011-2015 
йиллар учун умумий қиймати 47,5 млрд.АҚШ доллари миқдорида 519 та лойиҳа 
тасдиқланди. Шу билан бирга, саноат корхоналарини модернизациялаш, техник 
ва технологик қайта жиҳозлаш бўйича қуйидаги 12 та тармоқ дастурларини 
амалга ошириш Ҳукумат даражасида белгилаб қўйилган:
1. Пахтани қайта ишлаш саноати (129,7 млн.доллар миқдоридаги 41 лойиҳа).
2. Тўқимачилик саноати (477,7 млн.доллар миқдоридаги 65 лойиҳа).
3. Ёғ-мой саноати (31,7 млн.доллар миқдоридаги 63 лойиҳа).
4. Кимё саноати (291,7 млн.доллар миқдоридаги 30 лойиҳа).
5. Автомобилсозлик саноати (255,1 млн.доллар миқдоридаги 26 лойиҳа).
6. Қурилиш материаллари саноати (343.1 млн.доллар миқдоридаги 36 
лойиҳа).
7. «Ўзметкомбинат» (49 млн.доллар миқдоридаги 9 лойиҳа).
8. Фармацевтика саноати (26,5 млн.доллар миқдоридаги 45 лойиҳа).


9. Навоий ТМК (1068.0 млн.доллар миқдоридаги 29 лойиҳа).
10. Олмалиқ ТМК (798.0 млн.доллар миқдоридаги 15 лойиҳа).
11. Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги (28 млн.доллар миқдоридаги 13 
лойиҳа).
12. Темир йўллар (2724.0 млн.доллар миқдоридаги 23 лойиҳа).
Республикамизда, саноат ривожланиши ва халқ хўжалигининг энг етакчи 
тармоғига айланиши учун барча ресурс ва заҳираларимиз етарли. Бу борада 
бугунги кунда, илдам суръатлар билан ўсишда давом этаётган ёқилғи-
энергетика, кимё саноати, озиқ-овқат ва енгил саноат, фармацевтика ва қоғоз-
целлюлоза саноати ҳамда қора ва рангли металлургия, машинасозлик ва 
автомобилсозлик каби ўнлаб тармоқ ва юзлаб саноат соҳалари мамлакат 
иқтисодиётининг жаҳон бозоридаги ўрнини янада мустаҳкамланишига ўзининг 
улкан ҳиссасини қўшиб келмоқда. Айниқса, республикамиз мустақилликни 
қўлга киритганидан сўнг, аграр давлатдан эркин индустриал ривожланган 
давлатга ўтиш борасида амалга оширилган иқтисодий ва таркибий сиёсат тўла 
ўзини оқлади, дейишга барча асослар етарли. Буни сўнгги йилларда ялпи ички 
маҳсулот таркибида саноат ишлаб чиқариш соҳаси улушининг мунтазам ўсиб 
бораётганлигидан кўриш мумкин.
Маълумотлардан кўриниб турибдики, агар 2000 йилда мамлакатимиз ялпи 
ички маҳсулотида саноатнинг ҳиссаси атиги 14,2 фоизни ташкил этган бўлса, 
2010-2012 йилларда бу кўрсаткич 24 фоизни, 2013 йилда эса 24,2 фоизни ташкил 
этди.
10
10
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасидан олинган маълумотлар асосида муаллиф томонидан 
ишлаб чиқилган 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   23




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет