Факультети


-2013 йилда масъулияти чекланган жамият шаклидаги “Покиза туз



Pdf көрінісі
бет18/23
Дата29.11.2022
өлшемі0.71 Mb.
#466021
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   23
2012-2013 йилда масъулияти чекланган жамият шаклидаги “Покиза туз 
савдо” маҳсулотларини сотишдан соф тушуми таркиби
17
 
Кўрсаткичлар номи 
2012 йил 
Жамига 
нисбатан 
2013 йил,
Жамига 
нисбатан 
минг сўмда 
фоизда 
минг сўмда 
фоизда 
Маҳсулотларни сотишдан соф 
тушум 
257162,2 
100 
481072,1 
100 
Сотилган маҳсулотларнинг 
таннархи 
189745,8 
73,8 
396630,3 
82,4 
Маҳсулотларни сотишнинг ялпи 
фойдаси 
67416,4 
26,2 
84441,2 
17,6 
Маъмурий харажатлар 
25263,9 
9,8 
24965,9 
5,2 
Бошқа операцион харажатлар 
2252,4 
0,8 
12753,6 
2,3 
17
Масъулияти чекланган жамият шаклидаги “Покиза туз савдо”маълумотлари асосида тузилган 


Асосий фаолиятнинг фойдаси 
29855,1 
11,6 
47322,3 
9,8 
Молиявий фаолиятнинг 
даромадлари, жами 


54000 
11,2 
Дивидендлар шаклидаги 
даромадлар 


54000 
11,2 
Молиявий фаолият бўйича 
харажатлар, жами 


60980 
12,7 
шу жумладан, фоизлар шаклидаги 
харажатлар (дивидендлар) 


54000 
11,2 
Молиявий фаолият бўйича бошқа 
харажатлар 


6980,4 
1,5 
Умумхўжалик фаолиятининг 
фойдаси 


40341,9 
8,4 
Фойда солиғи тўлангунга қадар 
фойда 
29855,1 
11,6 
40341,9 
8,4 
Фойдадан бошқа солиқлар ва 
бошқа мажбурий тўловлар 
15428,7 

24205,1 

Соф фойда 
14425,4 
5,6 
16136,8 
3,4 
 
 
III 
БОБ. 
ЎЗБЕКИСТОН 
ИҚТИСОДИЁТИДА 
САНОАТ 
КОРХОНАЛАРИНИНГ 
РОЛИНИ 
ОШИРИШ 
ВА 
УЛАРНИ 
РИВОЖЛАНТИРИШ ЙЎЛЛАРИ 
 
3.1. Ўзбекистон иқтисодиётида саноат корхоналарининг ролини 
ошириш йўллари 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг «2012 йил 
Ватанимиз тараққиётини янги босқичга кўтарадиган йил бўлади» номли 
маърузасида, - мамлакатимиз иқтисодиётида рақобатдошликка эришиш ва дунё 
бозорларига чиқиш, биринчи навбатда иқтисодиётни изчил ислоҳ этиш, 
таркибий жиҳатдан ўзгартириш ва диверсификация қилишни чуқурлаштириш, 
юқори технологияларга асосланган янги корхона ва ишлаб чиқариш 
тармоқларининг жадал ривожланишини таъминлаш, фаолият кўрсатаётган 
қувватларни модернизация қилиш ва техник янгилаш жараёнларини 


тезлаштириш вазифасига устуворлик берилиши, бу борада, биринчи навбатда
маҳаллий хомашё ва материаллар асосида саноат кооперацияси ва ишлаб 
чиқаришни маҳаллийлаштириш тизимини янада ривожлантиришга оид ишларни 
давом эттиришга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди.
Истеъмол бозоридаги конъюнктура анъаналарига эътибор берадиган бўлсак, 
тайёр маҳсулотларга бўлган талаб юқорилигича қолмоқда. Демак, тайёр 
маҳсулот ишлаб чиқарувчи саноат корхоналарининг биринчи галдаги 
вазифалари бозор конъюнктурасига тезкор жавоб чораларини ишлаб чиқиш, 
яъни корхоналар, цехлардаги мавжуд техника ва меҳнат ресурсларидан самарали 
фойдаланиб, истеъмолчиларнинг рақобатбардош тайёр маҳсулотларга бўлган 
талабларини тўлароқ қондиришдан иборат бўлмоғи даркор. Шу ўринда 2014 
йилда мамлакатимизда устувор аҳамиятга эга бўлган вазифалар сифатида 
қуйидагилар қўйилган: 
– иқтисодиётни ўстиришнинг барқарор юқори суръатларини таъминлаш 
бўйича қабул қилинган стратегияни давом эттириш, бунинг учун мавжуд 
резервлар ва имкониятларни сафарбар этиш; 
– саноатда юқори технологияли ва замонавий бўлган энг муҳим объектлар 
ҳамда қувватларни ишга тушириш, инвестиция жараёнини ошириш ва 
такомиллаштириш; 
– мамлакатда ишлаб чиқаришни техник ва технологик жиҳатдан янгилаш ва 
модернизациялашнинг, жаҳон бозорларига чиқишнинг асосий омили 
ҳисобланган тўлақонли рақобат муҳитини шакллантириш; 
– ишбилармонлик муҳитини («бизнес билан шуғуллан» тамойили бўйича) 
шакллантириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-
қувватлаш ва янада рағбатлантириш. 
2014 йилда республикамизда ялпи ички маҳсулотнинг 8,1 фоизга ўсиши 
прогноз қилинмоқда. Иқтисодий ўсишнинг бундай юқори суръати 
мамлакатимизда саноат, қишлоқ хўжалиги, капитал қурилиш, аҳолига пуллик 
хизматлар кўрсатиш тармоқларида маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва хизматлар 
кўрсатиш ҳажмининг юқори суръатларда ошиши ҳамда экспорт ҳажмининг 


кўпайиши ҳисобига таъминланади. 
Жумладан, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмининг 8,3 фоизга, 
қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқариш ҳажмининг 6,0 фоизга ва чакана савдо 
айланмасининг 13,9 фоизга ўсиши прогноз қилинмоқда. Шунингдек, бозор 
хизматлари ҳажмининг 16,2 фоизга ошиши ҳисобига хизматлар ҳажмининг ялпи 
ички маҳсулотдаги улуши 55,0 фоизга етиши прогноз қилинмоқда. 
Иқтисодий ўсишнинг юқори суръатлари иқтисодиётни таркибий жиҳатдан 
диверсификация қилишни чуқурлаштириш, юқори технологик ишлаб чиқаришга 
асосланган янги корхоналарни барпо этиш ва фаолият юритаётган корхоналарни 
замонавий талаблар асосида модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан 
қайта жиҳозлаш, инфратузилмани ривожлантириш, қишлоқ жойларда янги, 
замонавий инфратузилмага эга бўлган турай-жой массивларини барпо этиш, 
ижтимоий объектларни кенгайтириш ва реконструкция қилиш каби инвестицион 
лойиҳаларни амалга оширишга йўналтириладиган капитал қўйилмалар реал 
ҳажмини ошириш ҳисобига эришилади. 
Шунинг учун ҳам саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда саноат 
корхоналарининг ролини ошириш муҳимдир. Саноат корхоналари ролини 
оширишда муҳим шарт бу корхоналарда самарадорлик ва меҳнат унумдорлигини 
ошириш билан боғлиқдир.
Ҳозирда халқ истеъмол молларига бўлган эҳтиёжни қондириш учун ишлаб 
чиқариш ҳажмини ошириш билан бир қаторда маҳсулот сифатини, унинг техник 
даражасини оширишни яхшилаш, пухталигини ошириш асосий вазифадир. 
Бунинг учун саноат корхоналарни бошқариш тузилмасини такомиллаштириш, 
ишлаб чиқаришни ташкил қилиш ва ривожлантириш, иш вақти, ишчи кучи ва 
ишлаб чиқаришнинг барча ресурсларидан оқилона фойдаланиш лозимдир.
Саноат корхоналарида ишлаб чиқариш самарадорлиги ва уни ошириш 
масаласи доимо долзарб муаммо бўлиб келган. Айниқса, кучли рақобатчилик 
шароитида бу масала янада кескинлашади. Чунки санао корхоналарининг ишлаб 
чиқариш самарадорлигини оширмасдан туриб, рақобат курашидан омон чиқиш 
амру маҳол.


Шунингдек, рақабатчилик муҳити саноат корхоналарда ишлаб чиқариш 
жараёнларини ташкил этиш даражасига алоҳида талаб қўяди.
Саноат корхоналарида ишлаб чиқаришнинг иқтисодий самарадорлиги 
корхонадаги ишлаб чиқариш жараёнининг барча соҳаларини қамраб олган ҳолда 
ишчиларнинг меҳнати натижаларини ўзида акс эттиради ва сарф-даромад 
кўринишида шаклланиб, корхонада ишлаб чиқаришни кенгайтириш, корхона 
ишчи ва ходимлариларнинг моддий фаровонлигини ошириш орқали жамиятнинг 
ижтимоий, иқтисодий юксалиши йўлида мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилади.
Самарадорликнинг иқтисодий мазмуни сифатида ҳар доим ишлаб 
чиқаришнинг пировард натижаси билан унга сарфланган ресурслар, маблағлар 
ёки қилинган харажатлар ўртасидаги нисбат тушунилади.
Бозор иқтисодиёти шароитида ишлаб чиқаришнинг асосий мақсади фойда 
олишга қаратилганлиги сабабли ҳар бир иқтисодий субъект кўпроқ фойда 
олишга интилади. Шунинг учун ҳам ишлаб чиқариш самарадорлиги олинган 
фойданинг ишлаб чиқаришга сарфланган ресурс харажатлари нисбати билан 
аниқланади. 
Бизга маълумки ишлаб чиқариш корхоналарида ишлаб чиқариш 
самарадорлигига кўплаб омиллар таъсир кўрсатиб, улар ташкилий – иқтисодий, 
ижтимоий – иқтисодий ва бозор муҳити омиллари ҳисобланади. 
Бозор муҳити омиллари саноат корхоналари учун янги омиллар бўлиб, улар 
бозор муносабатлари асосида пайдо бўлган. Бозор муҳити омиллари 
республикамизда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг ҳозирги 
босқичи ва келажак тараққиёти жараёнида асосий омиллар қаторидан жой олган. 
Бозор муҳити омиллари саноат корхоналарининг хоҳиш ва истакларидан 
ташқарида объектив равишда мавжуд бўлган фаол кучлар бўлиб, маҳсулотларга 
нисбатан шаклланадиган бозордаги талаб ва таклифлар ўз таъсирини ўтказади, 
шунингдек, корхонанинг молиявий натижалари шаклланиши жараёнига ўзининг 
ижобий ва салбий таъсирини ўтказади. Ушбу омиллар гуруҳи таркибига 
қуйидагиларни киритиш мумкин:
- бозордаги рақобатчилар;


- саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва сотиш жараёнида иштирок этувчи 
воситалар;
- саноат корхоналарининг бозордаги мижозлари;
- ҳукумат томонидан қабул қилинган қарорлар, қонунлар;
- аҳолининг даромадлари даражаси ва миллий анъаналари ва ҳ.к.
Саноат корхоналари самарадорлигини оширишда меҳнат унумдорлигининг 
аҳамияти бениҳоя каттадир.
Саноат корхоналари маҳсулот ҳажмини муттасил ошириш ва шу асосда 
истеъмолчиларнинг турмуш фаровонлигини яхшилашда муҳим омил – меҳнат 
унумдорлигини бетўхтов оширишдир. Биз биламизки, меҳнат унумдорлиги - бу 
меҳнат харажатларининг самарадорлиги бўлиб, у вақт бирлигида ишчилар 
томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулот бирлиги, ишлаб чиқаришга кетган иш 
вақти миқдори ва маҳсулот миқдорида ифодаланади, яъни меҳнат унумдорлиги 
маълум вақтда ишчилар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулот сонидир.
Меҳнат унумдорлигини ўстириш учун унга сарфланган жонли меҳнатнинг 
қийматини камайтириш лозим, яъни ишлаб чиқаришда қатнашаѐтган 
ишчилардан оқилона фойдаланиш зарур бўлади. Бу ўз навбатида маҳсулот 
таннархининг камайишига ва фойданинг эса ўсишига олиб келади. Шундай 
қилиб, меҳнат унумдорлигини ошириш манбалари хилма-хил бўлиб, улар 
миллионлаб ишчиларнинг фаолияти билан бойиб боради. Уларни икки йўналиш 
бўйича гуруҳлаш мумкин.
Улардан бири – бу ишлаб чиқариш таркибини жадал ўзлаштириш, янги 
технологияни 
жорий 
этиш, 
бошқаришни 
такомиллаштириш 
ва 
ихтисослаштиришни ривожлантириш ва бошқариш.
Саноат корхоналарида меҳнат унумдорлигининг оширишнинг энг муҳим 
омилларидан ишлаб чиқаришни ташкил этиш, ишлаб чиқаришнинг ҳажми ва 
тизимини ўзгариши, тармоқ омиллари, ишловчиларнинг билим савияси, 
малакаси ва бошқалар ҳам катта таъсир кўрсатади.
Саноат корхоналарида меҳнат унумдорлигини ошириш захираларининг бир 
неча таснифлари мавжуд бўлиб, улар иккита катта гуруҳларга бўлинади:


- жонли меҳнатдан (меҳнат ресурсларидан) фойдаланишни яхшилаш 
захиралари;
- асосий ва айланма фондлардан янада самаралироқ фойдаланиш 
захиралари.
Биринчи гуруҳга, меҳнатни, меҳнат шароитларини ташкил этиш, 
ишловчиларнинг иш қобилиятларини ошириш, кадрлар таркиби ва уларни жой-
жойига қўйиш, шунингдек, ходимларнинг меҳнат натижаларидан юқори моддий 
ва маънавий манфаатдорликларини оширишни таъминлаш билан боғлиқ 
масалалар киритилади. Иккинчи гуруҳ асосий ишлаб чиқариш фондлари 
қувватидан тўлиқ фойдаланиш захираларини, шунингдек, хомашё, материаллар, 
бутловчи буюмлар ва айланма маблағлардан янада тежамкор фойдаланишни 
ўзига олади.
Саноат корхоналарининг ички ишлаб чиқариш захиралари, шунингдек, 
маҳсулотнинг сермеҳнатлилик даражасини пасайтириш захираларига ва жами 
иш вақтидан яхшироқ фойдаланиш захираларига бўлинади. Жами иш вақти 
фондидан фойдаланишни яхшилашга иш вақтининг бекор сарф бўлишини 
тугатиш ва кадрлар таркибини яхшилаш билан, яъни ишловчиларнинг умумий 
сонидан асосий ишчилар салмоғини ошириш билан эришилади.
Юқоридагиларни инобатга олиб, саноат корхоналарида самарадорлик ва 
меҳнат 
унумдорлиги, 
улар 
ишлаб 
чиқараётган 
маҳсулотлар 
рақобатбардошлигини ошириш учун, ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ҳажмини 
кўпайтириш, ишлаб чиқаришга янги, замонавий техника ва технологияни татбиқ 
этиш, корхонани ишчи кучи, малакали мутахассислар билан таъминлаш, уларни 
рағбатлантириш тизимини такомиллаштириш орқали меҳнат унумдорлигини 
ошириш, кадрлар олдини олиш, мавжуд табиий, моддий ресурсларидан оқилона, 
тежаб-тергаб фойдаланиш чораларини татбиқ этиш кучли рақобатчилик 
шароитида муваффақият гаровидир.
Ўзбекистон иқтисодиётида саноат корхоналарининг, айниқса кичик бизнес 
ва тадбиркорлик субъекти ҳисобланган саноат корхоналарининг ролини 
оширишда уларда бизнес жараёнларини ташкил этиш ва бошқариш механизмини 


такомиллаштириш ҳозирги модернизация жараёнлари кечаётган даврда ўта 
муҳим ва ўринлидир. Шу сабабдан ҳам 2013 йилда бу масалага алоҳида эътибор 
берилди. Ушбу эътибор мамлакатимиз Президенти томонидан чиқарилаётган 
қонунлар, фармонлар ва қарорларда ўз аксини топмоқда. Ўзбекистон 
Республикаси Президентининг 2012 йил 18 июлдаги "Ишбилармонлик муҳитини 
янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янадакенг эркинлик бериш чора-
тадбирлари тўғрисида” 4455-сонли Фармонида қуйидагилар таъкидлаб ўтилган:
18
2013 йилнинг 1 январидан бошлаб шундай тартиб ўрнатилсинки, унга 
мувофиқ тадбиркорлик субъектлари тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви 
органларида қуйидаги тартиб-таомилларни ўз хоҳишларига кўра электрон 
шаклда амалга ошириш ҳуқуқига эга бўладилар: 
банк ҳисобварақларига масофадан туриб хизмат кўрсатиш тизими, шу 
жумладан, «Интернет-банкинг» тизими орқали солиқларни ва бошқа мажбурий 
тўловларни тўлаш; 
юкларни божхонада расмийлаштиришда тадбиркорлик субъектлари 
томонидан товарларни декларация қилиш; 
«бир ойна» тамойили бўйича юридик шахсларнинг кўчмас мулкка бўлган 
эгалик ҳуқуқларини рўйхатга олиш;
тадбиркорлик субъектларининг даъво аризалари ва илтимосномаларини 
хўжалик судларига бериш. 
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бошқа манфаатдор 
идоралар билан биргаликда тадбиркорлик тузилмаларига хизмат кўрсатишнинг 
электрон шакллари ва тизимларини жорий этишда юқорида кўрсатилган суд ва 
давлат бошқаруви органларига, тижорат банкларига амалий ёрдам кўрсатиши 
кўзда тутилган. 
Тижорат банкларига, тўловларни электрон шаклда амалга оширувчи кичик 
тадбиркорлик субъектларининг ҳисобварақларига хизмат кўрсатганлик учун 
ундириладиган тўлов миқдорини камида 20 фоизга камайтириш тавсия этилди. 
Албатта бу тадбирларни амалга оширилиши кичик бизнес ва хусусий 
18
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 18 июлдаги "Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан 
яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида” 4455-сонли Фармони 


тадбиркорликни янада тараққий этишига кўмаклашади, лекин шу билан бирга 
ушбу вазифаларни амалга оширишда бизнес жараёнларини ташкил этилиши ва 
бошқарилиши механизмида юз бериши лозим бўлган ўзгаришларни ҳам кўзда 
тутиш лозим. Шу хусусда масъулияти чекланган жамият шаклидаги “Покиза туз 
савдо” корхонасида ҳам келгуси даврда амалга оширилиши кўзда тутилган 
режалар ишлаб чиқилган. 
Мазкур корхонанинг бизнес-режасида 2014 йилда чиқарилаётган 
маҳсулотларнинг сифатини яхшилаш, ишлаб чиқаришни кенгайтириш, 
Ўзбекистон Республикаси ички бозорини корхона маҳсулотларига янада кўпроқ 
тўлдириш учун юқори рентабелликка эга ишлаб чиқаришни модернизациялаш 
мақсадида сотиб олинаётган технологик ускуналарнинг иқтисодий жиҳатдан 
мақсадга мувофиқ эканлигини асослаш асосий мақсад қилиб қўйилган. 
Бундан ташқари бизнес режада фойдани ошириш, барча солиқларни тўлаш, 
дебиторлик ва кредиторлитк қарзларни камайтириш, ишчи ва хизматчиларнинг 
иш ҳақисини ошириш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг сифатини янада 
яхшилаш ҳамда чиқарилаётган маҳсулот хилларини кўпайтириш кўзда тутилган. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   23




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет