2013 йилда, машинасозлик корхоналари томонидан 12079,5 млрд. сўмлик
маҳсулотлар ишлаб чиқарилиб, ўсиш суръати ўтган
йилнинг тегишли даврига
нисбатан 121,1 фоизни ташкил этди. Ҳисобот даврида, ўтган йилга нисбатан, ёғ-
мой саноати корхоналари томонидан маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми – 16,8
фоизга, гўшт-сут саноатида – 9,2 фоизга, мева-сабзавот саноатида – 8,9 фоизга
ошди.
2012
йилга нисбатан, озиқ-овқат соҳасидаги йирик саноат корхоналари
томонидан истеъмол молларининг ишлаб чиқариш кўрсаткичлари ошди.
Ўтган йилга нисбатан қуйидаги истеъмол
молларининг баъзи турлари
бўйича жумладан пишлоқ (брынзани қўшган ҳолда) – 4,0 мартага, сариёғ – 21,3
фоизга, ўсимлик ёғи – 11,2 фоизга, шакар – 10,3 фоизга, сут ва сут маҳсулотлари
– 9,6 фоизга, нон ва нон маҳсулотлари – 7,6 фоизга, хўжалик совуни – 5,8 фоизга,
макарон маҳсулотлари – 4,2 фоизга ошган. Шунингдек, ўтган йилга нисбатан,
истеъмол спирти 107,8 фоиз, коньяк 118,3фоиз, ароқ ва ликер-ароқ маҳсулотлари
105,8 фоиз, пиво 104,9 фоиз ишлаб чиқариш ҳажми ошди.
Ўтган йилда автомобилсозлик саноати корхоналари томонидан 251342 дона
автомобиллар ишлаб чиқарилди ва бу ўтган йилнинг шу давридаги кўрсаткичга
нисбатан 4,8 фоизга кўпдир, шу жумладан юк
ташиш автомобиллари ишлаб
чиқариш 36,9 фоизга, енгил автомобиллар (махсус автомобилларсиз) – 4,5
фоизга, автобуслар ишлаб чиқариш – 3,3 фоизга ўсди.
2012 йилга нисбатан, автомобил двигателлари 4,4 мартага, кузовлар 2,7
мартага, автомобил ғилдирак дискалари 34,4 фоизга,
автомобил прицеплари ва
яримприцеплар 17,4 фоизга ишлаб чиқариш ҳажми ошди.
Ўтган йилга нисбатан қишлоқ хўжалик техникаларини ишлаб чиқариш
ҳажмларининг ўсиши қайд этилди: йиғиштириб олувчи пресс-машиналар – 3,0
мартага, бороналар – 2,1 мартага, тракторлар – 63,7 фоизга, ғалла ўриб-
йиғадиган машиналар – 36,5 фоизга, культиваторлар – 23,1 фоизга,
трактор
прицеплари ишлаб чиқариш – 9,3 фоизга ўсган.
5-жадвал