Кўп бўшлиқли темир бетон плита – Ораёпма панеллари
ясси яхлит, қовурғали ва
ички ковак қилиб тайёрланади .
Ораёпмаларни ўрнатишда кўп бўшлиқли плиталар кенг кўламда
қўлланилади. Уларни класси В20 ва В30 бўлган бетонлардан,
қалинлиги 220 мм, узунлиги 2,4 дан 6,4 м гача ва кенглиги 0,8 дан
2,4 м гача қилиб олинади. Бундай
панеллар нисбатан қиммат
бўлади.
Пойдевор – бинонинг асосий
конструктив элементлардан
бири ҳисобланиб, у бинони ер усти қисмидан тушаётган
оғирликни асосга узатиб беради. Бинолар ертўлали бўлса,
пойдеворлар ертўла хоналарини ўраб турувчи конструкция
вазифасини ҳам ўтайди. Пойдеворни қуришда ёғоч, харсанг тош,
харсанг
тош бетон, бетон ва темир бетон каби материаллардан
фойдаланилади.
Темир битон блок – узунлиги 2.4 м баландлиги
0.6 м, кенглиги 0.4 м бўлади.