Юрт қайғуси (шеърлар). Абдурауф Фитрат
www.ziyouz.com kutubxonasi
4
Сенинг Туронингни ўзим талатдим,
Сенинг турклигингни ўзим эздирдим,
Сенинг омонатларингга хиёнат ўзим қилдим.
Мен уч кунлик умримни тинчгина ётиб ўтказмоқчи бўлмаса эдим, шуларнинг бирортаси
бўлмас эди.
Мен қўлимға топширдиғинг қилични ташлаб, чолғуни олмаса эдим, Туроним таланмас эди!..
Мен ёлғиз қонли кўз ёшларимни бу сағанангга тўкмак
учун эмас, ўз ёзиқларимни иқрор
этарға келдим, ХОҚОНИМ.
Мени қўйма!
Мен ёлғиз ёзиқларимни
иқрор этарға эмас, Туронға бердигим зарарларни тўламоқ учун
келдим, ХОҚОНИМ.
Мендан нафрат этма!
Эй арслонлар арслони!
Меним ёзуқларимдан ўт,
Мени қўлимни тут,
Белимни боғла, муқаддас фотиҳангни бер!
Сенинг дунёга сиғмаган ғайратингга онт ичаманки, Туроннинг
эски шараф ва улуғлиғини
қайтармасдан бурун аёғларингда ўтирмасман.
ЮРТ
ҚАЙҒУСИ (Темур олдинда). Сочма. «Ҳуррият» газетасининг 1917 йил 31 октябрь 47-сонида илк бор
эълон қилинган. Қайта нашри: «Фан ва турмуш» ж., 1990, 9-сон, 7-бет.
*
қарлуқ
темурлар — темир панжаралар.
Достарыңызбен бөлісу: