Бакалавр:
-ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичларни умумлаштиришда ишлаб чиқариш ва бошқариш ҳолатини хисобга олиш ҳақида;
-ижтимоий-иқтисодий ривожланиш тенденцияларини замонавий тахмин қилиш асослари ҳақида;
-иқтисодий ишни ва бошқаришни ташкил этишни такомиллаштириш ҳақида;
-бошқарма қарорларини ишлаб чиқиш, меҳнатни ва ишлаб чиқаришни оқилона шаклда ташкил этишни излаш ҳақида тасаввурга эга бўлиши;
-ишлаб чиқаришнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолатини амалий ўрганишни олиб бориш;
-ишлаб чиқаришдаги ишлаб чиқариш ва иқтисодий аҳволни ўрганиш учун дастлабки маълумотларни йиғиш тажрибасига;
-ижтимоий-иқтисодий моделлар статистик маълумотларини таҳлили;
-илмий-техник маърузалар, хабарлар;
-ташкилотни келгуси ривожлантириш дастури ва бизнес-режасини тузиш учун ишлаб чиқариш кўрсаткичларини ишлаб чиқаришни билиши ва улардан фойдалана олиши;
-ишлаб чиқариш-иқтисодий тахлилни амалга ошириш учун керакли бўлган дастлабки маълумотларни йиғиш;
-статистик маълумотларни ва кадрларни бошқариш;
-бўлинмани келгусидаги ишлаб чиқариш кўрсаткичларини ва ривожлантириш учун бизнес режасини ишлаб чиқиш;
-ишлаб чиқаришнинг техник-иқтисодий кўрсаткичларини ҳисоблаш кўникмаларига эга бўлиши керак.
2.3.4 Ихтисослик фанлари бўйича талаблар
Ихтисослик фанлари курси
Бакалавр:
- ихтисосликка мос техника соҳасининг асосий илмий-техникавий муаммолари ва ривожининг истиқболини ҳамда уларнинг турдош соҳалар билан ўзаро алоқасини тушуниши;
- ихтисосликнинг муайян соҳаси билан боғлиқ бўлган асосий объектларни, ҳодиса ва жараёнларни билиши, уларни илмий-тадқиқ қилиш усулларидан фойдалана билиши;
- лойиҳаларни компьютерлардан фойдаланиб бажариши ва тузилган лойиҳа натижаларини ҳимоя қила олиш қобилиятига эга бўлиши;
- ўрганилаётган техникавий объектларга қўйиладиган техникавий-иқтисодий талабларни таърифлаб беришни уддалаши, уларни амалга оширишнинг мавжуд илмий-техник воситаларини билиши керак.
Бакалавр ихтисослигига қўйиладиган муайян талаблар ихтисослик ўқув фанлари блокидан танланган вариантдаги ўқув фанларининг мазмуни бўйича олий таълим муассасаси томонидан ўзгартирилиши мумкин.
Саноат чиқиндиларини тозалаш технологияси асослари
Бакалавр:
-Саноат ишлаб чиқариш корхоналарининг турлари, улардаги ишлаб чиқариш жараёнлари, корхоналардаги чиқинди ташлаш манбалари, газсимон, суюқ оқава сув, қаттиқ чиқиндилар, корхоналарнинг санитар ҳимоя зоналари ҳақида тасаввурга эга бўлиши;
- саноат чиқиндиларини синфлаш, тозалаш, қайта ишлаш ва керакли маҳсулотга айлантириш усулларини, тозалаш ва зарарсизлантириш ускуналарини ишлатиш, уларни конструкцияларини, танлаш ва ҳисоблашни билиши ва улардан фойдалана олиши;
-саноат чиқиндиларини тозалаш аппаратларини автоматик лойиҳалаш ва ишлатиш, чиқиндилардан самарали фойдаланиш кўникмаларига эга бўлиши керак.
Экологияни ҳуқуқий асослари
Бакалавр:
-Экологиянинг ҳуқуқий асослари, фани, келиб чиқиши, тамойиллари, экология назорати, табиатни муҳофаза қилиш Давлат қонунлари, Ўзбекистоннинг экологик сиёсати ҳақида тасаввурга эга бўлиши;
-Ўзбекистоннинг табиатни асраш ва ундан самарали фойдаланиш қонунларини билиши ва улардан фойдалана олиши;
-табиатни муҳофаза қилиш қонунларини бузган жисмоний ва юридик шахсларни, ташкилотларни экологик ҳуқуқбузарлик учун жиноий жавобгарликка тортиш кўникмаларига эга бўлиши керак.
Саноат катализи
Бакалавр:
-Саноатда қўлланиладиган каталитик жараёнлар, катализнинг турлари, келиб чиқиши, назариялари, синфланиши, катализаторларнинг турлари, уларни ишлатиш соҳалари ҳақида тасаввурга эга бўлиши;
-катализаторларни тайёрлаш усуллари, уларни заҳарланишдан сақлаш, ишлатиш йўллари, катализаторларни регенерацияси ҳақида билиши ва улардан фойдалана олиши;
-катализаторларнинг чиқиндиларни зарарсизлантириш жараёнларида қўллаш, уларни қайта ишлатиш, катализаторларни физик – кимёвий усуллар ёрдамида активлигини текшириш кўникмаларига эга бўлиши керак.
Экологик лойиҳалаш ва экологик экспертиза
Бакалавр:
-саноат корхоналаринининг тузилиши, уларни жойлашиши, танланган майдонлари, санитар ҳимоя зоналари, тозалаш қурилмалари, ускуналари, бинолари, технологик жараёнлари ҳақида тасаввурга эга бўлиши;
-саноат корхоналарини лойиҳалаш босқичлари, уларни ўтказиш йўллари, давлат экологик экспертизасини ўтказишни ташкил этиш, тозалаш қурилмаларини ўрнатишни билиши ва улардан фойдалана олиши;
-тозалаш объектларини лойиҳалаш, саноат ва тозалаш иншоатлари учун майдон танлаш, тайёр лойиҳаларни давлат экспертизасидан ўтказиш, экологик нуқтаи назаридан экспертизаларни ўтказиш кўникмаларига эга бўлиши керак.
Атроф- муҳит сифат анализи ва мониторинги
Бакалавр:
-атроф муҳит ҳолати, саноат объектларининг экологик ҳолати, ҳаво, сув ҳавзалари, тупроқларни саноат чиқиндилари билан ифлосланиш даражаси, ифлосланган объектларда мониторинг ишларини олиб бориш сиёсати, рухсат этилган чегаравий концентрациялар ҳақида тасаввурга эга бўлиши;
-чиқиндилар билан ифлосланган ҳудудларда ҳаво, сув ва тупроқ намуналарини олиш усулларини, ифлосланган модел газ аралашмаларини тайёрлаш усулларини, ҳаво ва сувлар таркибидаги зарарли моддаларни анализ қилиш ва текшириш усулларини билиши ва улардан фойдалана олиши;
-ҳаво ва оқава сув намуналарини тўғри олиш ва улар асосида анализ тадқиқот ишларини олиб бориш кўникмаларига эга бўлиши керак.
Технологик ускуналарни кимёвий ҳимоя қилиш услублари
Бакалавр:
-саноат корхоналари технологик ускуналарини ишлаш муддати, уларни коррозия натижасида емирилиши, уларни келиб чиқиш сабаблари, коррозиявий емирилишга таъсир этувчи омиллар, коррозиядан ҳимоя қилиш усуллари ҳақида тасаввурга эга бўлиши;
-технологик ускуналарни коррозиядан сақлаш усуллари, йўллари, ҳимоя воситалари, металл қотишмаларнинг турлари, коррозияга чидамли қотишмаларни ишлатишни билиши ва улардан фойдалана олиши;
-металларнинг электрокимёвий коррозияси, металларнинг пассивланиши, коррозион емирилишларни олдини олишни, ускуналарни коррозиядан ҳимоялаш усуллари, кимёвий эритмаларни металларга таъсирини аниқлашни, ингибиторларни ишлатиш кўникмаларига эга бўлиши керак.
Ихтисослик фанлари бўйича бакалавр:
- ихтисосликка мос хизмат сохасининг асосий илмий-назарий муаммолари ва ривожининг истиқболини ҳамда уларнинг турдош сохалар билан ўзаро алоқасини тушуниши;
- ихтисосликнинг муайян сохаси билан бођлиқ бўлган асосий объектларни, ҳодиса ва жараёнларни билиши, уларни илмий-тадқиқ қилиш усулларидан фойдалана билиши;
- ўрганилаётган объектларга қўйиладиган иқтисодий талабларни таърифлаб беришни уддалаши, уларни амалга оширишнинг мавжуд илмий-техник воситаларини билиши керак.
Бакалавр ихтисослигига қўйиладиган муайян талаблар ихтисослик ўқув фанлари блокидаги ўқув фанларининг мазмуни бўйича олий таълим муассасаси томонидан ўзгартирилиши мумкин.
2.3.5 Битирув малакавий иши (лойиҳаси)га қўйиладиган талаблар
Битирув малакавий иши (лойихаси)да бакалавр фанларнинг ҳамма туркумлари бўйича билимлар қўлланилишини талаб қиладиган тугалланган касбий топшириђни ечади.
Бу иш(лойиҳада)да бакалавр:
-
ечилаётган топшириқ бўйича масала ҳолатининг шарҳини ва бу масала ҳолатининг таҳлилини беради;
-
техникавий-иқтисодий талабларни шакллантиради, топшириқни ечишнинг турли вариантларини кўриб чиқади ва рационал вариантини аниқлайди;
-
рационал вариантнинг ҳисобий, конструкцион ва иқтисодий ечимини беради;
-
топшириқ ечими бўйича хулоса ва таклифларни беради ва уларни ишлаб чиқаришнинг мос соҳаларида қўллаш имкониятини аниқлайди.
2.3.6 Малакавий амалиёт бўйича талаблар
Ишлаб чиқариш амалиёти
Бакалавр:
Талаба амалий малака ва кўникмаларни амалий машғулотлар, лаборатория ишлари, мустақил иш ва малакавий амалиётларни ўтиш даврида эгаллайдилар.
Малакавий амалиёт бўйича талаблар
Малакавий амалиёт
Бакалавр:
-
нефт ва газни қайта ишлаш, азот бирикмалари ишлаб чиқариш, фуран бирикмалари ишлаб чиқариш, электркимёсаноат бирлашмаси, нефт ва газ саноати ва бошқа турдош корхоналарининг чиқиндиларни тозалаш, зарарсизлантириш ускуналари бўйича илмий-тадқиқод, лойиҳавий-конструкторлик, технологик ишларни амалга ошириш методларини;
-
газсимон, оқава сув ва қаттиқ чиқиндиларини тозалаш қурилмаларини монтаж қилиш ва улардан рационал фойдаланиш методларини;
-
илғор технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни ташкил қилишни тадбиқ қилиш ва кенг ёйиш методларини билиши ва фойдалана олиши;
масалани ечиш лойиҳаси (дастури) мақсадларини шакллантириш, масала ечимининг
устувор йўлларини топиш;
-
нефть ва газ саноатини ривожлантириш бўйича ахборот технологияларидан фойдаланиш;
-
конструкторлик-технологик ҳужжатлар, техникавий адабиётлар, илмий-техникавий ҳисоботлар, маълумотномалар, интернет материаллари ва бошқа ахборот манбалари билан ишлаш;
-
махсус топшириқни бажаришда ҳисоблаш техникасидан фойдаланиш;
-
саноат ташламаларини зарарсизлантириш тизимини автоматик лойиҳалаш ва ҳисоблаш амалий малака ва кўникмаларига эга бўлиши керак.
3 Таълим дастурининг мазмуни ва компонентлари
3.1 5850100 – Экология ва атроф-муҳит муҳофазаси (Саноат корхоналари бўйича) таълим йўналиши бўйича бакалаврларни тайёрлашнинг таълими дастури таълимнинг кундузги шакли бўйича 4 йил ўқишга мўлжалланган бўлиб, қуйидаги вақт тақсимотига эга:
Назарий таълим ва амалий машғулот, жумладан оралиқ ва якуний аттестациялар
|
136 ҳафта
|
Малакавий амалиёт
|
24ҳафта
|
Битирув малакавий иши
|
7 ҳафта
|
Давлат аттестацияси
|
1 ҳафта
|
Таътиллар
|
36 ҳафта
|
Жами
|
204 ҳафта
|
3.2 Талабанинг ҳафталик ўқув юкламасининг максимал ҳажми 54 соат, шундан аудиториядаги ўқув юкламаси – 28 соатгача, қолган соатлар ҳажми мустақил таълим учун ажратилади.
3.3 Жорий, оралиқ ва якуний аттестацияларни ҳисобга олган ҳолда таълим дастурининг умумий ҳажми 4 йиллик ўқув даври учун 9072 соатни ташкил этади.
3.4 Таълим дастурини ўзлаштиришда бир қатор масалалар аудитория соати ҳисобига интеграллаштирилган курслар муаммоси бўйича талабаларнинг мустақил таълими кўзда тутилади.
3.5 5850100 – Экология ва атроф-муҳит муҳофазаси (Саноат корхоналари бўйича)таълим йўналиши бўйича таълим дастурининг зарурий мазмуни
3.5.1 Гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий фанлар
Гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий фанлар блоки фанлари мазмуни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тасдиқлаган ««Гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий фанлар» блоки бўйича бакалаврлар тайёргарлик даражаси ва зарурий билимлар мазмунига қўйилган талаблар» асосида белгиланади.
3.5.2 Математик ва табиий-илмий фанлар
Математик коммуникатив курс
Олий математика:
алгебра: асосий алгебраик тузилмалар, айрим векторли фазовий ва чизиқли ифодалар, Буль алгебраси;
геометрия: аналитик геометрия, кўп ўлчамли Евклид геометрияси, чизиқлар ва сиртларнинг дифференциал геометрияси, топология элементлари;
дискрет математика: мантиқий ҳисоблашлар, графлар, алгоритмлар назарияси, тиллар ва грамматикалар, автоматлар, комбинаторика;
таҳлил: дифференциал ва интеграл ҳисоблаш, функция назарияси ва функционал таҳлил элементлари, комплекс ўзгарувчилар функциялари назарияси, дифференциал тенгламалар;
эҳтимоллик ва статистика: эҳтимоллик назариясининг математик асослари, тасодифий жараёнларнинг моделлари, фаразларни текшириш, юқори тартиб ўхшатишлар тамойили, экспериментал маълумотларга ишлов беришнинг статистик усуллари.
Информатика ва ахборот технологиялари:
ахборот тушунчаси: ахборот тўплаш, узатиш, қайта ишлаш ва жамғариш жараёнларининг умумий тавсифи; информацион жараёнларни амалга оширишнинг техникавий ва дастурий воситалари; функционал ва ҳисоблаш масалаларини ечиш моделлари; алгоритмлаш ва дастурлаш; юқори даражадаги дастурлаш тиллари; маълумотлар базаси; дастурий таъминот ва дастурлаш технологияси; компьютер графикаси асослари.
Табиий-илмий курс
Физика:
механиканинг физик асослари: классик механикада ҳолат тушунчаси, ҳаракат қонунлари, сақланиш қонунлари, релятив механика асослари, механикада нисбийлик тамойили, қаттиқ жисм, суюқлик ва газлар кинематикаси ва динамикаси;
электр ва магнетизм: вакуумда ва моддада электростатика ва магнетостатика, интеграл ва дифференциал кўринишдаги Максвелл тенгламалари, моддий тенгламалар, квазистационар токлар, электродинамикада нисбийлик тамойили;
тебраниш ва тўлқинлар физикаси: гармоник ва ногармоник осциллятор, спектрал ёйилманинг физикавий маъноси, тўлқин жараёнлари кинематикаси, меъёрий моддалар, тўлқинлар интерференцияси ва дифракцияси, Фурье оптикаси элементлари;
квант физикаси: корпускуляр-тўлқин дуализми, ноаниқлик тамойили, квант ҳолатлари, суперпозиция тамойили, ҳаракатнинг квант тенгламалари, физикавий катталиклар операторлари, атомлар ва молекулаларнинг энергетик спектри, кимёвий боғланиш табиати;
статик физика ва термодинамика: термодинамиканинг уч қонуни, ҳолатнинг термодинамик функциялари, фазовий мувозанатлар ва фазовий ўзгаришлар, мувозанатсиз термодинамика элементлари, классик ва квант статикаси, кинетик ҳодисалар, зарядланган зарралар тизимлари, конденсациялашган ҳолат.
Назарий механика:
статика: статика аксиомалари, (бир нуқтада) кесишувчи кучлар тизими, жуфт кучлар назарияси, куч моменти, эркин жойлашган кучлар тизими, массалар маркази;
кинематика: нуқта кинематикаси (нуқта ҳаракати берилишининг усуллари, нуқта тезлиги ва тезланиши), нуқтанинг мураккаб ҳаракати, қаттиқ жисм кинематикаси (қаттиқ жисмнинг оддий, текис ва сферик ҳаракати), қаттиқ жисмнинг мураккаб ҳаракати;
динамика: нуқта динамикаси, инерцион ва ноинерцион ҳисоб тизимларида нуқта ҳаракатининг дифференциал тенгламалари, қаттиқ жисм динамикаси (илгарилама-қайтма, текис ва айланма ҳаракатларнинг динамик тенгламалари, Эйлернинг динамика ва кинематика тенгламалари, Даламбер тамойили, динамик реакциялар), аналитик механика асослари (динамиканинг умумий тенгламаси, эҳтимолий силжиш тамойили, Лагранж тенгламаси), механик тизимлар тебранишлари ва турғунлиги.
Экология:
биосфера ва инсон: биосферанинг тузилмаси, экологик тизимлар, муҳит ва организмларнинг ўзаро муносабати, биогеоценозлар, популяцилар, экологик тизимлар, экология ва инсон саломатлиги, атроф-муҳитнинг глобал муаммолари, антропоген ўзгаришлар;
табиатдан фойдаланиш: табиий ресурслардан рационал фойдаланиш ва табиат муҳофазасининг экологик тамойиллари, табиатдан тежаб-тергаб фойдаланиш асослари, экологик ҳимоя техникаси ва технологияси, чиқиндиларни ҳосил бўлиши, уларни
синфланиши, қайта ишлаш йўллари, экологик ҳуқуқ асослари ва касбий масъулият, атроф-муҳит соҳасида халқаро ҳамкорлик.
Кимёвий курс
Умумий ва ноорганик кимё:
кимёвий тизимлар: эритмалар, дисперс тизимлар, электркимёвий тизимлар, катализаторлар ва каталитик тизимлар, полимерлар ва олигомерлар;
кимёвий термодинамика ва кинематика: кимёвий жараёнлар энергетикаси, кимёвий ва фазовий мувозанат, реакция тезлиги ва уни бошқариш методлари, тебранувчи реакциялар;
моддаларнинг реакцияга киришиш қобилияти: кимё ва элементларнинг даврий тизими, моддаларнинг кислотали-асосли ва оксидланиш-қайтарилиш хоссалари, кимёвий боғланиш, комплиментарлик;
кимёвий идентификация: сифатий ва миқдорий таҳлил, аналитик сигнал, кимёвий, физикавий-кимёвий ва физикавий таҳлил.
Органик кимё:
Органик бирикмаларнинг асосий синфланиши, тузилиши ва номенклатураси, органик бирикмаларнинг асосий синфланиши, органик реакцияларнинг асосий хусусиятлари органик, элемент органик ва гетероциклик бирикмаларни асосий синтез усуллари; органик бирикмаларнинг асосий хом ашёлари, табиий газ, нефть, кўмир ва бошқа табиий ва синтетик хом ашёлар.
Углеводород бирикмаларининг асосий турлари, гомолог қатори, Бутлеровнинг изомеризация назарияси ва унинг органик кимёдаги талқини. Номенклатураси ва номланиши; тўйинган углеводородларнинг гомологик қатори, уларнинг мухим вакиллари, изомеризацияси; тўйинмаган углеводородларнинг гомологик қатори, изомеризацияси; ароматик, алициклик, полициклик, карбоциклик, гетероциклик углеводородлар, уларнинг олиниши, хусусиятлари ва реакцияларининг бориш механизмлари; юқори молекулали табиий ва синтетик бирикмалар, уларнинг хом ашёлари, асосий реакциялари ва хусусиятлари.
Физик ва коллоид кимё:
кимёвий термодинамика асослари: термодинамиканинг бошланиши, термодинамик функциялар, кимёвий потенциал ва система мувозанатининг умумий шароитлари, газ ва газ аралашмасининг термодинамик хусусиятлари.
эритмаларнинг фаза мувозанати ва хусусиятлари: бир компонентли системадаги мувозанат, эритмаларнинг термодинамик хусусиятлари, икки компонентли системада мувозанат, кимёвий мойилликнинг термодинамик назарияси, Электролитлар эритмасидаги мувозанат, э.ю.к.нинг термодинамик назарияси.
кимёвий кинетика: формаль кинетика, кимёвий кинетика назарияси, мураккаб гомоген, фотохимик, занжирли ва гетероген реакциялар кинетикаси.
сирт ходисалари термодинамикаси: адсорбция, хўлланиш ва капилляр ходисалар, силлиқ ва ғоваксимон адсорбентлардаги адсорбция, капилляр конденсация, адгезия ва хўлланиш, сирт-актив моддалар, иккиламчи электр қатламини тузилиши ва ҳосил бўлиш механизми, электрокинетик ходисалар.
Дисперс системанинг барқарорлиги, диспер системаларда седиментация, агрегат барқарорликнинг термодинамик ва кинетик омиллари, мицелла ҳосил бўлиши, дисперс системаларда оптик ходисалар, суюқ ва газсимон эксперс муҳитли системалар, золалар, суспензиялар, эмульсиялар, кўпиклар, пасталар, коллоид системада структура ҳосил бўлиши.
Аналитик кимё:
Элемент, молекуляр фаза таҳлили, сифат таҳлили, моддаларни ажратиш, концентрлаш усуллари, эритмаларни тайёрлаш усуллари, водород кўрсаткичи, буфер эритмалар, миқдор таҳлили усуллари, гравиметрик таҳлил, титрометрик таҳлил, кислота-асосли, оксидланиш-қайтарилиш, чўктириш ва комплексонометрик титрлаш, физик-кимёвий таҳлил усуллари,
электрокимёвий таҳлил усуллари, хромотографик таҳлил.
3.5.3 Умумкасбий фанлар
Лойиҳалаш-конструкторлик-технологик курси:
Чизма геометрия ва муҳандислик графикаси:
чизма геометрия, чизмачилик: фазовий шаклларни текисликда тасвирлашнинг проекциялар методи; нуқта, тўғри чизиқ ва текисликларнинг ўзаро тегишлигига оид масалалар, масалани ечиш алгоритмлари; ўлчами аниқланадиган (метрик) масалалар; ортогонал проекцияларни қайта тузиш усуллари; кўпёқликлар, кўпёқлиларни текислик ва тўғри чизиқлар билан кесишуви; эгри чизиқлар; сиртлар; айланиш сиртлари; чизиқли сиртлар; винтли сиртлар; циклик сиртлар; умумлашган позицион масалалар; аксионометрик проекциялар; чизмачиликка оид давлат стандартлари; форматлар; масштаблар; чизиқлар; шрифтлар; деталларга ўлчамлар қўйиш усуллари ва белгилари;
муҳандислик графикаси ва лойиҳалаш асослари: геометрик моделлаштириш асослари, проекциялар ва проекциялаш турлари, комплекс чизма, чизмани қайта ҳосил қилиш, тасвирлар (кўринишлар, қирқимлар, кесимлар), аксонометрик тасвирлар, сиртлар, сиртдаги нуқталар ва чизиқлар, сиртларнинг кесишуви, деталларнинг чизмалари ва эскизлари, чизма бўйича ўқиш ва деталлаштириш, ёйилма, ажраладиган (резьбали, шлицали, шпонкали) ва ажралмайдиган бирикмалар, конструкторлик ҳужжатларининг мажмуи, стандартлашнинг давлат тизими; муҳандислик графикасининг техникавий воситалари, компьютернинг график воситалари, интерфаол компьютер графикаси, дастурий воситалар, маълумотлар базасининг тузилиши.
Метрология, стандартлаш ва сертификатлаш (экология соҳасида):
стандартлаш ва иқтисод, стандартлашнинг методик асослари, стандартлаштириш давлат тизими, стандартлаштириш ва маҳсулот сифати; ўзаро алмашувчанликнинг умумий тамойиллари, ўлчов усуллари ва воситалари, ўлчов воситаларининг метрологик кўрсаткичлари, ўлчашнинг универсал ва махсус воситалари; ишлаб чиқаришни метрологик таъминлаш, геометрик ўлчашларни ўлчаш, электрик кўрсаткичларни ўлчаш, ноэлектрик катталикларни электрик ўлчаш, бирламчи ўзгартиргичлар, ўлчов ахборот тизимлари, халқаро ISO 14000 стандарти ва уни ўтказиш тадбирлари.
Иссиқлик техникаси асослари:
асосий тушунчалар; термодинамиканинг биринчи қонуни; термодинамиканинг иккинчи қонуни; термодинамик жараёнлар; нам ҳаво; оқим термодинамикаси;
иссиқлик узатиш назарияси:
асосий тушунчалар; иссиқлик ўтказувчанлик; иссиқлик ўтказувчанликнинг дифференциал тенгламаси; стационар иссиқлик ўтказувчанлик жараёнлари; чегаравий шартлар; иссиқлик узатишни тезлаштириш ва унинг усуллари;
конвектив иссиқлик алмашиш: асосий тушунчалар; конвектив иссиқлик алмашишнинг дифференциал тенгламаси ва унинг чегаравий шартлари; суюқликнинг ламинар ва турбулент қатламларидаги иссиқлик бериш жараёни; суюқликнинг қувур ичида мажбурий ҳаракати давомида иссиқлик бериш жараёни; чекланган ва чекланмаган фазода жойлашган суюқликнинг эркин конвекция жараёнида иссиқлик бериш жараёни; фазавий ўзгариш давомида иссиқлик алмашиш;
нурланиш: асосий тушунчалар; нурли иссиқлик алмашиш қонуниятлари; ёнилғи; қозон қурилмалари; иссиқлик алмашиш аппаратлари; иссиқлик двигателлари; совитиш машиналари.
Электротехника, электроника ва электр юритмалар:
электр занжирлари ва уларнинг элементлари, электр занжирларини моделлаш, чизиқли ток электр занжирларини ҳисоблаш ва таҳлил қилиш усуллари; чизиқли динамик занжирлар ва уларнинг матрицали математик моделлари, чизиқли тўртқутбли электр фильтрлари; ночизиқли электр, электрон ва магнитли занжирлар ва уларни математик моделлаш, ҳисоблаш ва
таҳлил қилиш усуллари; ночизиқли динамик занжирлар ностационар режимларининг барқарорлиги масалалари ва бу режимларни таҳлил қилишнинг сонли усуллари, электромеханик тизимлар ва бошқа физикавий табиатлар (механик тизимлар)нинг электр моделларини тузиш тамойиллари; электрон техника элементлари, транзисторлар ва улар асосидаги схемалар; интеграл операцион кучайтиргичлар, операцион тизимлар, импульс техникаси элементлари, қувват кучайтиргичлар ва куч ўзгартгичлар, базавий мантиқий элементлар; рақамли интеграл схемалар схемотехникаси, кетма-кетлик ва комбинацияланган рақамли схемалар, рақамли электрониканинг арифметик ва мантиқий асослари, математикавий мантиқ элементлари; хотиранинг яримўтказгичли элементлари, катта интеграл схемалар, электрон ва яримўтказгичли қурилмаларни лойиҳалаш ҳақидаги умумий қоидалар; микропроцессорлар, микропроцессорли мажмуа элементлари, микропроцессорли тизимлар ва технологик объектларни бошқариш учун воситалар; электр машиналари ва электроюритма асослари; автоматлаштирилган электроюритма ҳақида умумий маълумотлар, бу юритма функционал узеллари ва элементларининг тавсифлари, ўзгармас ток двигатели, асинхрон, синхрон ва қадамли двигателлар; автоматлаштирилган электроюритмалар, юклаш диаграммалари ва уларнинг қувватини танлаш усуллари, статик ва динамик режимлар, электроюритма координаталарини созлаш усуллари; саноат роботларининг автоматлаштирилган электроюритмалари; манипуляторлар ва саноат роботларини адаптив дастурли бошқариш тизимлари; рақамли дастурли бошқариладиган станокларнинг электроюритмалари, уларнинг иш режимларини оптималлаштириш усуллари, технологик жараён хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда дастурлар тузиш.
Сув кимёси ва микробиология асослари:
Сув кимёси фанининг мақсади, сувнинг физик-кимёвий кимёвий кўрсаткичлари; Бактерияларнинг синфланиши, сув ўтлари, замбуруғлар, уларнинг тузилиши; Табиий сувларда учрайдиган турли хил организмлар, уларнинг характеристикаси; Сувнинг ион таркиби, қаттиқлиги, ишқорийлиги, сувдаги эриган газлар, сувдаги азот, темир, марганец, хлорид, сульфат, силикатлар; Сувни зарарсизлантириш усуллари: хлорлаш, озонлаш, махсус лампалар ёрдамида дезинфекциялаш; Сувни юмшатиш ва тузсизлантириш усуллари; Сувни темир бирикмаларидан тозалаш; Оқава сувларни зарарсизлантириш усуллари.
Атроф-муҳит кимёси:
Табиий ва антропоген хусусиятга эга бўлган ифлослантирувчи моддаларнинг атмосферага, гидросферага ва литосферага келиб тушишида борадиган кимёвий ўзгаришлар; атроф-муҳитда ифлослантирувчи моддаларнинг миграция ва трансформация жараёнлари; радиацион кимё асослари, нурланиш манбаалари, нурланишнинг атроф-муҳит билан ўзаро таъсири; атмосферанинг таркиби ва тузилиши, атмосферадаги физик-кимёвий жараёнлар, атмосферанинг юқори қатламидаги фотохимик жараёнлар;
атмосфера озон қатламининг антропоген парчаланиши, ифлослантирувчиларини атмосферадан чиқариб танлаш йўллари; табиий сувнинг синфланиши, табиий сув ҳавзаларидаги гидролиз реакциялари, сув ҳавзаларидаги оксидланиш-қайтарилиш жараёнлари, сувнинг карбонат мувозанати, сув ҳавзаларининг ачиш жараёнлари; ернинг тузилиши ва таркиби, элементларнинг ер қарида тарқалганлиги, ернинг ифлосланиши, диффузия ва ишқорланиш жараёнлари.
Токсикология:
Биологик таъсир даражаси ва заҳарли моддаларнинг тизимини таҳлиллари.Биологик объект гомеостази. Зарарли моддалар таъсирини мунтазам тартибга солиш қобилияти. Танланма заҳарлилик. Заҳарлиликни вақтга нисбатан таъсири. Ўткир ва сурункали заҳарланишлар. Зарарли моддаларнинг ўзига хос ва ўзгача таъсири. Ўзига хос таъсирнинг турлари. Рецептор ҳақида тушунча. Заҳарлиликнинг намоён бўлишида заҳар –рецептор билан алоқадорлиги, таъсири. Зарарли моддаларнинг биологик объект билан ўзаро таъсирининг асосий босқичлари. Токсикометрия ва унинг асосий тушунчалари. Таъсир зоналарида РЭЧК ни аниқлаш.
Зарарли моддаларнинг кумуляцияси. Кумуляция коэффициенти. Сенсибилизация.
Кўникиш. Зарарли моддаларнинг таъсири вақтидаги шароитга мослашиши, адабтация ва компенсация. Турли энергетик омилларнинг ва заҳарларнинг комбинирланган таъсири. Радиация. Ионлаштирувчи дозаларнинг ўзига хослиги. Кимёвий тузилиш ва биологик активлик ўртасидаги боғлиқлик. Чиқиндиларнинг ҳавфлилик даражасини аниқлаш. Ҳаво, сув, тупроқни баҳолашда асосий токсинометрик кўрсаткичлар.
Лойиҳалаш жараёнларини автоматлаштириш асослари:
кириш:
лойиҳалашнинг принциплари ва вазифалари; лойиҳалашнинг даражалари, аспектлари ва босқичлари; лойиҳалашнинг намунавий масалалари; лойиҳалаш жараёнларини автоматлаштириш зарурати;
автоматлаштирилган лойиҳалаш тизимлари (АЛТ):
АЛТ лойиҳалаш объекти сифатида; АЛТларни ишлаб чиқиш жараёнлари; АЛТларни техникавий таъминланиши; АЛТларда қўлланиладиган ЭҲМ ва ҲМ ҳақида умумий маълумотлар; АЛТларни умумтизимли дастурий таъминланиши; АЛТларни лингвистик таъминланиши; АЛТларни амалий дастуравий таъминлаш (АДТ); АЛТларнинг информацион таъминланиши; АЛТларда диалогни ташкил қилиш; АЛТнинг график тизимлари;
Mathcad:
Mathcad интерфейси; Mathcad да тенгламалар ва тенгламалар тизимларини ечиш; Оптималлаштириш; Дифференциал тенгламаларни ечиш; Mathcad да ва Mathcad учун дастурлаш;
AutoCAD (Компас):
умумий маълумотлар; координатлар тизими; оддий (примитив)лар хоссалари; экранни бошқариш; объектларни қуриш; чизмаларни шакллантириш командалари; чизмаларни таҳрирлаш; фазо ва чизма компановкаси; уч ўлчамли объектларни шакллантириш; уч ўлчамли фазода таҳрирлаш; уч ўлчамли моделларни визуаллаштириш; иловалар билан ишлаш.
Умумий кимё технологияси:
Кимёвий технологияни ишлаб чиқаришда ўрни ва роли; кимё техникасини ривожланиши ва унинг асосий босқичлари; Кимё-технологик жараёнларни синфланиши, улар ҳақида тушунча, гомоген ва гетероген жараёнлар ва уларда қўлланиладиган аппаратлар; каталитик жараёнлар ва уларда қўлланиладиган аппаратлар; технологик жараёнларни хисоблашнинг асосий йўллари; ишлаб чиқаришда экологик масалаларни хал этиш усуллари; технологик жараён режимини назорат қилиш; кимё саноатининг хом ашё базаси, иккиламчи материал ресурслар ва уларни ишлатиш аҳамияти; хом ашёни бойитиш усуллари; кимё саноатининг энергия базаси, иккиламчи энергия ресурсларини ишлатиш аҳамияти; азотли бирикмаларни ишлаб чиқариш технологияси; сульфат кислота ишлаб чиқариш технологияси; нефтни қайта ишлаш технологияси; минерал ўғитлар ишлаб чиқариш технологияси; целлюлоза ишлаб чиқариш технологияси; сода ишлаб чиқариш технологияси.
Кимёвий ишлаб чиқаришни асосий жараёнлари ва аппаратлари:
Харакат, иссиқлик, массани миқдорини ўтиш назариясининг асослари: кимёвий технология жараёнларини математик ва физик моделлаштириш назарияси:
гидродинамика ва гидромеханик жараёнлар: суюқликларнинг ҳаракатланишини асосий тенгламаси, оқимларнинг гидродинамик тузилиши, суюқликнинг силжиш, турли хил суюқ ва газ системаларини ажратиш, суюқ муҳитда аралаштириш:
иссиқлик жараёнлари ва аппаратлари: иссиқликни узатиш назарияси асослари, кимёвий аппаратура иссиқликни бериш ва олишнинг саноат усуллари, шунингдек иссиқлик алмаштиргич аппаратларининг конструкциялари.
фаза чегаралари бўш бўлган системаларда масса алмаштириш жараёнлари ва аппаратла-
ри: массаузатиш назариясини асослари ва массаалмашиш аппаратурасини хисоблаш усуллари, абсорбция, хайдаш, реактификация, экстракция, фазаларни қўзғалмас юзасидаги массаалмашиш жараёнлари, адсорбия, қуритиш, ион алмашиш, эриш, кристалланиш, кимёвий технологияда мембрана жараёнлари;
механик жараёнлар ва аппаратлар: қаттиқ жисмни майдалаш назарияси асослари, турли қаттиқ жисмлар системасининг синфланиш усуллари, шунингдек майдалагич ва классификаторларнинг конструкцияси.
-совутиш машиналари ва совутиш коэфициенти, совутиш агентларининг физик ва физиологик хусусиятлари.
-икки босқичли сиқишнинг асосий схемалари, иссиқлик сарфловчи совутиш машиналари;
-абсорбцион совутиш машинасининг ишлаш принципи;
-совутиш иншоотлари ва уларни ишлатиш асослари;
-озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишловчи корхоналарни совуқлик билан таъминлаш усуллари;
-совутиш агентларининг бевосита қайнаш схемаси;
-рассол билан совутиш системаси, хоналарни совутиш усуллари, совуқ ва иссиқлик инерция циклидаги совутиш муаммолари.
Электрон ҳисоблаш машиналарини кимёвий технологияда қўллаш:
Кимё-технологик системалар (КТС). КТСни таҳлили, синтези ва оптималлаш масалалари. КТСни математик моделлаш усулида ўрганиш.
Математик моделлаштириш этаплари. Моделлаштиришнинг экспериментал-статистик усули. Аппаратдаги оқим тузилишининг типли моделлари. Идеал сиқиб чиқариш модели, идеал аралаштириш модели, диффузион моделлар, уяли моделлар, комбинирланган моделлар. Моделлаштириш мисоллари, буғли гидравлик сиғим модели, кимёвий реакторларни моделлаштириш. Кимёвий кинетика асослари, даврий равишда ишлайдиган кимёвий реакторни моделлаштириш, КТСни оптималлаш масаласини қўйиш ва ечиш. Оптималлик критерияси. Оптималлик критериясининг мақсадли функцияси. Оптималлаш масаласини ечишнинг умумий стратегияси. КТСни оптималлаш усуллари.
Технологик жараёнларни автоматлаштириш ва назорат қилиш:
Тизим тўғрисида умумий маълумотлар ва уларни автоматлаштириш муаммолари. Технологик тизимлар, тизимларни таҳлили ва синтези муаммолари. Назорат қилинаётган ва бошқарув тизимлари. Технологик жараёнларнинг технологик параметрлари ахборотларини олишнинг асосий усуллари. Созлаш объектлари ва уларнинг хусусиятлари, автоматизация объектларининг статик ва динамик тавсифлари тахлили.
Технологик жараёнларни бошқариш тизимини типли зоналари ва ўтиш жараёнлари. Автоматик бошқариш тизимлари (АБТ). Регуляция қонунлари. Автоматик регуляциянинг техник воситалари. Автоматлаштириш тизимини лойиҳалаш асослари.
Асосий ишлаб чиқаришлар технологияси ва саноат экологияси:
Асосий ишлаб чиқаришлар технологияси ва саноат экологияси фани экология ва атроф мухитни мухофаза қилиш фанларининг узвий бир қисми бўлиб, экологик муаммоларни бартараф этишда техника воситалари ва технологиялардан самарали фойдаланиш томонлари чуқурроқ ўрганилади. Фанни ўқитишдан мақсад бакалаврларга атроф-муҳитнинг ҳозирги аҳволи, унинг ифлосланиши, табиий ресурсларнинг заҳиралари, улардан унумли фойдаланиш, ҳамда тозалаш иншоотлари ва технологиялари ҳақида маълумот беришдан иборатдир. Бундан ташқари курсда бугунги кунда халқ хўжалиги ва саноатнинг турли соҳаларида мавжуд бўлган асосий ишлаб чиқариш жараёнлари, бориш механизмлари, технологиялари – кимё саноати, қурилиш, металлургия, ёғочни қайта ишлаш, целлюлоза, резинатехника, пластмасса, сунъий толалар, қоғоз саноатининг ҳам муҳим технологиялари батафсил муҳокама этилган, ҳамда бу корхоналарда мавжуд бўлган экологик муаммолар, уларни бартараф этиш йўлларига ҳам алоҳида эътибор берилади.
Материалшунослик ва конструкцион материаллар технологияси:
Металларнинг хоссалари ва кристаллик тузилиши, металлар мустаҳкамлиги ва пластиклигининг физикавий асослари, тоза металлар совишининг эгри чизиқлари, металл ва қотишмаларни модификациялаш – уларнинг мустаҳкамлигини ошириш усули сифатида; қотишмалар назарияси, темир-углеродли қотишмалар, фазавий ва структурали ҳолат диаграммалари, қотишмалар хоссаларининг уларнинг тузилишига ва кимёвий таркибига боғлиқлиги, чўян, пўлат ва рангли металларни ишлаб чиқариш; металларни кесиб ишлашнинг физик-математик асослари, ишлов беришнинг электрофизикавий ва физикавий-кимёвий усуллари кукун материалларидан деталлар (буюмлар) тайёрлаш технологияси, кукун материаллари; нометалл материаллар ҳақида умумий маълумотлар, пластмассалар, резина ва силикат материалларидан буюмлар ишлаб чиқариш технологияси.
Гидравлика асослари:
Машинасозлик гидравликаси асослари, станоклар гидроприборларининг ишчи муҳитлари, ишчи суюқликларнинг хоссалари, гидромеханиканинг асосий қонунлари; энергиянинг бир турдан иккинчи турга ўзгариш усуллари, технологик жиҳозларнинг ҳажмий гидромашиналари, гидроюритмалар тузилиши, гидравлик ижрочи органлар; созлаш, тақсимлаш, технологик жиҳозларни назорат қилувчи гидравлик аппаратуралар, ижрочи орган тезлигини созлаш усуллари, тезликни барқарорлаштириш (стабиллаштириш); электрогидравлик нусхаловчи юритмалар, электрогидравлик қадамли юритмалар; пневматик юритмалар, пневмоаппаратура, гидропневмоавтоматика элементлари; гидропневмоюритмани лойиҳалаш.
Корхоналарни атроф муҳитга таъсирини баҳолаш:
Экологик экспертизадан ¢тиши лозим б¢лган лойиҳа ҳужжатларининг асосий тушунчаси. Эколоик лойиҳалаш ва экспертизанинг вужудга келиши ва риожланиш босқичлари. Объектларнинг категориялари. Объектнинг категориясига қараб экологик экспертизани т¢лови. ОВОС, ЗВОС, ПДО, ПДВ, ПДС, ЗЕП лойиҳалари, объектнинг физик географик жойлашиши, иқлими, атмосфера ҳавоси, ер ости ва ер усти сувлари, аҳоли пунктлари ижтимоий-иқтисодий аҳволи. Экологик меёрлар, экологик таъсир даражасини пасайтириш б¢йича тавсиялар ва тадбирлар, ташланма учун лицинзияни экологик асослаш.
Саноатда янада тоза ишлаб чиқариш:
Саноатда янада тоза ишлаб чиқариш фанининг вужудга келиши, ривожланиши ва бошқа мамлакатларда ривожланиш динамикаси. Асосий тушунча ва принциплар. Янада тозароқ ишлаб чиқариш стратегияси ва сиёсати. Маќсулотнинг «ҳаёт даври» тушунчаси. Саноатда янада тоза ишлаб чиқаришни йўлга қўйилишида экологлар билими салохиятининг ўрни. Саноат корхонасида олиб борилаётган ишлаб чиқариш жараёнларининг атроф мухитга таъсирини камайтиришга қаратилган чора-тадбирлар мажмуасининг йиғиндиси. Ишлаб чиқаришни атроф муҳитга салбий таъсирини камайтириш йўналишлари, яъни корхонанинг экологик сиёсати. Махсулотларни экологик маркировкалаш, сертификатлаш, экологик дизайни асослари. Саноат ишлаб чиқаришни безарар ва кам чиқинди асосида олиб боришни жамоатчилик ва ишлаб чиқарувчиларга, истеъмолчиларга «ақлий хужум» усулида тушунтириш йўллари. Турли шаклда фаолият олиб борувчи корхоналарнинг ишлаб чиқариш тури ва махсулотидан қатъий назар инвестицияларни киритиш йўллари. Инвесторларнинг маъсулиятини ва бошқа мухим аспектлари.
Замонавий физик кимёвий анализ усуллари:
Физик-кимёвий тахлил фани аналитик кимё фанининг ривожланган қисми бўлиб, унинг вазифаси модда таркибини аниқлашдан иборатдир. Бу фанда асосан асбоблар ёрдамида моддаларни тахлил қилиш усулларини ўргатади. Моддаларнинг кимёвий реакциялар натижасида ўзгараётган физикавий ва физик-кимёвий мухим аспект хисобланади. Таҳлилнинг кимёвий усулларида реакция механизмларини аниқлашда, реакцияга киришаётганлигини, индикатор нуқтасини аниқлашда катта ахамиятга эга бўлса, физикавий усулларида моддаларни кимёвий реакцияга киритмасдан, уларнинг физик хусусиятларини асбоб ёрдамида аниқланади. Тахлилнинг физик-кимёвий усуллари моддаларнинг реакция натижасида ўзгараётган физик параметрларини асбоб ёрдамида ўлчашга асосланади.
Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги:
инсон ва яшаш муҳити: меҳнатнинг физиологик асослари ва ҳаёт фаолиятининг қулай шароитлари; антропоген омилларнинг манбалари, ишлаб чиқариш муҳити микроиқлимининг параметрлари, ҳавони ифлослантириш манбалари, механик ва акустик тебранишлар, электромагнит майдонлар ва ионловчи нурлаш, электр токи таъсири;
хавфсизлик: техник тизимларнинг хавфсизлиги ва экологиклиги; фавқулодда ҳолатларда хавфсизлик; ҳаёт фаолияти хавфсизлигини бошқариш; электр хавфсизлиги асослари; ишлаб чиқариш санитарияси, ёнғин хавфсизлиги.
Менежмент ва иқтисодиёт:
менежмент: бозор иқтисодиётида корхоналар; корхонани бошқариш асослари; бизнес-режа структураси; корхонани бошқаришдаги иқтисодий-математик усуллар; бошқарувчи ходимларни шакллантириш жараёни, бошқарувчилик компетенцияси, якка ва умумий бошқариш, ҳудудий ва соҳавий бошқариш, қарорларни қабул қилиш жараёни; корхонанинг ҳаёт цикли, корхона генетикаси; корхоналарда ҳисоб-китоб, ҳисоб-китоб турлари, корхона баланси; моддий-техник таъминотини ташкил қилиш ва режалаштириш, функционал-нарх таҳлил усули;
иқтисодиёт: Ўзбекистон иқтисодий сиёсатининг асосий устувор йўналишлари, соҳа ривожининг шу кундаги аҳволи, интеграцион жараёнларнинг таъсири, талаб ва таклиф назариясидан фойдаланиш, талаб ва таклифнинг қайишқоқлиги, рақобатли бозорларнинг самарадорлиги, нархни ташкил қилиш сиёсати, монополистик ва такомил рақобат шароитларида нархни ташкил қилиш тамойиллари, ишлаб чиқариш ва ишлаб чиқариш омиллари, ишлаб чиқариш омилларининг бир-бирини ўрнини босиши, ишлаб чиқариш масштабларининг самараси, асосий ва айланма воситалар структураси ва фойдаланиш кўрсаткичлари, инвестиция лойиҳаларини баҳолаш усуллари, инвестицияларни жалб қилиш; меҳнат ресурслари, соҳа меҳнат ресурсларига бўлган талабларни башорат қилиш, меҳнат унумдорлигининг ўзгарувчан омиллари, меҳнатга ҳақ тўлаш тизимлари ва уларнинг меҳнат унумдорлигини оширишдаги рағбатлантирувчи роли, ишлаб чиқариш чиқимлари, иқтисодий чиқим, ишлаб чиқаришнинг вақтинчалик чиқимлари, қисқа муддатли ва узоқ муддатли даврдаги чиқимлар, таннарх турлари, илмий-техникавий прогресс, инновация жараёнининг хусусиятлари, инновацияларни рағбатлантириш механизмлари.
3.5.4 Ихтисослик фанлари
Cаноат чиқиндиларини тозалаш технологияси асослари:
Атроф-муҳитни муҳофаза қилишнинг умумий муаммолари. Атроф-муҳитни муҳофаза қилишнинг техник тадбирлари. Дунёда ва Ўзбекистонда атроф муҳитнинг аҳволи. Антропоген ўзгаришлар. Чиқиндисиз технология яратишнинг назарий асослари. Биологик ишлаб чиқариш. Газ чиқиндиларининг зарарсизлантиришни усуллари ва аппаратларини синфланиши. Чангларни қуруқ механик ва хўл чангушлагичларда тозалаш. Газларни фильтрларда, шунингдек электрофильтрларда тозалаш. Туманларни тозалаш. Чангларни рекуперациялаш. Газларни олтингугурт диоксиди, сераводород, серауглерод ва меркаптанлардан тозалаш. Газларни азот оксидларидан, гологен ва унинг бирикмаларидан углерод оксидларидан тозалаш. Саноат корхоналарининг ёпиқ сув хўжалик тизими. Оқава сувларни тозалаш усулларининг синфланиши. Сузиб юрувчи қўшимчаларни ажратиш. Фильтрлаш. Муаллақ заррачаларни марказдан қочма куч таъсирида ажратиш. Коагулация ва флокулация. Флотация. Адсорбция. Ион алмашиш. Экстракция. Қайтар осмос ва ултра фильтрация. Десорбция, дезодарация ва дегазация. Электрокимёвий усуллар. Табиий шароитлар ва сунъий иншоотларда тозалаш. Биокимёвий тозалашнинг анаэроб усуллари. Чўкмаларга ишлов бериш. Нефткимё ва нефтни қайта ишлаш корхоналарини қаттиқ чиқиндиларни қайта ишлаш ва ишлатиш йўллари.
Экологияни ҳуқуқий асослари:
Экология ҳуқуқи тушунчаси, хусусиятлари, манбаалари ва умумий экология тизимида тутган ўрни. Экология ҳуқуқи асослари фанининг ривожланиш тарихи; асосий йўналишлари ва предмети; тамойиллари, усуллари ва тизими. Табиатни мухофаза қилиш принциплари. Ўзбекистоннинг экологик сиёсати. Табиий ресурслар ва уларга нисбатан мулк ҳуқуқи. Экология сохасида давлат бошқаруви ва бошқарув органларининг ваколатлари. Экология назорати ва экологик экспертизанинг ҳуқуқий холати. Экологик қонун хужжатларини бузганлик учун жавобгарлик ҳолатлари, мохияти ва турлари. Атроф мухитга етказилган зарарни ундиришнинг ҳуқуқий асослари. Табиий ресурсларга бўлган ҳуқуқни чеклаш, тўхтатиб туриш ва ундан маҳрум этиш. Ерларни мухофаза қилиш ва улардан фойдаланиш ҳуқуқий холатининг тушунчаси ва хусусиятлари. Сув ресурсларини мухофаза қилиш ва улардан фойдаланиш ҳуқуқий холатининг тушунчаси ва хусусиятлари.
Ер ости бойликлари тушунчаси, ўзига хос томонлари ва унинг ҳуқуқий холатига тавсиф. Ер ости бойликларидан фойдаланишнинг ҳуқуқий-экологик талаблари ва уларни мухофаза қилиш юзасидан давлат бошқаруви.
Ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва мухофаза қилиш ҳуқуқий холатининг тушунчаси ва хусусиятлари. Ўрмонлардан фойдаланиш ва мухофаза қилишнинг ҳуқуқий холати.
Ҳайвонот дунёсини мухофаза қилиш ва улардан фойдаланиш ҳуқуқий холатининг тушунчаси ва хусусиятлари. Ов қилиш ва балиқ овлашни ҳуқуқий тартибга солиш.
Атмосфера хавосини мухофаза қилишнинг ҳуқуқий холати тушунчаси ва умумий характеристикаси. Алохида мухофаза этиладиган табиий худудлар ҳуқуқий холатининг тушунчаси ва хусусиятлари. Алохида мухофаза этиладиган худудларнинг асосий турлари. Атроф табиий мухитни халқаро ҳуқуқий мухофаза қилиш тушунчаси, манбалари, объектлари ва принциплари. Халқаро экологик ташкилотлар, конференциялар ва жамғармалар. Халқаро ҳуқуқий жавобгарлик.
Саноат катализи:
Катализ ва унинг аҳамияти. Катализнинг синфланиши, унинг хусусиятлари. Катализаторларнинг реакция мувозанатига таъсири, қайтар реакциялар ва уларни тезланиши. Каталитик жараёнларни саноатда тутган ўрни ва вазифалари. Гомоген ва гетероген катализ. Катализаторларнинг активлигига турли факторларни таъсири, катализаторларни тайёрлаш усуллари. Катализаторларни заҳарланиш турлари, промоторлар. Катализнинг назариялари. Катализаторларни физик-кимёвий текшириш усуллари, механик қаттиқлиги, юзаси, зичлиги, фазовий таркиби. Катализаторларни атроф муҳит муҳофазаси жараёнларида қўллаш.
Экологик лойиҳалаш ва экологик экспертиза:
Саноат корхоналарини лойиҳалаш бўйича умумий тушунчалар. Қурилиш турлари ва характери. Корхоналарни лойиҳалаш технологик қисмини тузиш. Корхона лойиҳасини техник-иқтисодий асослаш хужжатини тузиб чиқиш. Лойиҳани технологик қисмини ишлаб чиқиш ва бошланғич маълумотлар. Ишлаб чиқаришнинг ва корхонанинг материаллар оқимини, тизимини материал ва иссиқлик балансини тузиш. Тозалаш қурилмалари ва цехларнинг технологик қисмини лойиҳалаш. Тозалаш қурилмаларини технологик жараёни чизмасини ишлаб чиқиш. Давлат экспертизасини ўтказиш объектлари. «Ўзбекистон Республикаси экспертизаси» тўғрисидаги қонун, унинг моҳияти.
Давлат экологик эспертизасини ташкил қилиш ва ўтказиш органлари. «Бошдавэкоэкпертиза» бошқармаси ва унинг структураси. Экспертиза турлари: Давлат санитар-экологик ва жамоат экологик экспертизаси. Давлат экспертизасини ўтказиш бўйича меёрий хужжатлар. Давлат экспертизасини ўтказишни ташкил этишнинг умумий схемаси ва босқичлари. Давлат экспертизаси амалга ошириладиган фаолият турлари.
Давлат экспертизасини ўтказиш шартлари. Экспертизани ўтказишда томонларнинг мажбуриятлари ва жавобгарликлари. Давлат экспертизасига топшириш тартиби ҳамда янги техника ва технология материаллари, буюмлар экспертизаси. Давлат экспертизаси хулосасининг структураси ва мазмуни. Экспертиза хулосанини тузиш тартиблари ва унга қўйиладиган талаблар.
Атроф муҳит сифат анализи ва мониторинги:
Дунё бўйича ифлосланишлар туфайли содир бўлган йирик ҳолатлар. Атмосфера ифлосланишини атроф-муҳитга таъсири. Ифлосланишни зарарли оқибатини олдини олиш учун кўриладиган чора тадбирлар. Турли мамлакатларда саноат фаолиятини тартибга солувчи фуқаролик қонунчилиги.
Атмосфера ҳавоси ҳолатини назорат қилиш. Атмосфера ҳавосини ифлословчи манбалар. Яшаш ва иш жойлари ҳавосини органик, ноорганик ва радиоактив моддалар билан ифлосланиши. Ҳавони саноат чиқиндилар билан ифлосланишига қарши кураш чоралари. Гигиена нуқтаи назаридан ҳавони ифлосланиши. Ҳаво таркибини анализ қилиш усуллари.
Анализнинг маҳсус усуллари. Ҳавонинг олтингугуртли чиқиндилар билан ифлосланиши. Ҳавонинг азот сақловчи ифлослантирувчилари. Атмосферанинг углеродли моддалар билан ифлосланиши. Сув ва ёғинлар таҳлил объекти сифатида. Сувларнинг асосий характеристикалари ва уларни аниқлаш. Сувнинг сифатини йиғинди кўрсаткичлари ва уларни аниқлаш.Тупроқ ва қор қатлами таҳлил объекти сифатида.
Атроф-муҳит мониторинги. Авиация мониторинги, асосий мониторинг, биологик мониторинг, глобал мониторинг, масофадан ўтказиладиган мониторинг, импакт мониторинг, космик мониторинг, атроф-муҳит мониторинги, минтақавий мониторинг, санитар токсикологик мониторинг; Мониторинг мақсади. Миллий мониторинг.
Технологик ускуналарни кимёвий ҳимоя қилиш услублари:
Ускуналар коррозияси назариясига кириш. Кимё ва нефть газни қайта ишлаш саноатлари учун фаннинг ўрни ва аҳамияти. Фанни ўрганишдан мақсад ва вазифалар. Коррозион жараёнлар таснифи. Металларнинг электрокимёвий коррозияси. Қаттиқ жисмлар тузилишининг ўзига хос хусусиятлари. Электролит эритмаларининг физик-кимёвий хусусиятлари. Электрокимёвий коррозия механизми. Металл-электролит эритмаси чегарасида кечадиган жараёнлар. Электрод потенциаллари. Коррозиявий элементнинг бажарган иши. Анод поляризацияси. Катод поляризацияси. Металларнинг пассивланиши. Ускуналар коррозиявий дарзланишни олдини олиш усуллари. Коррозион емирилишлар таснифи. Ускуналарни коррозиядан ҳимоялаш усуллари. Металларнинг кимёвий коррозияси. Металл ва қотишмалар коррозияси. Рангли металлар ва қотишмалар коррозияси. Нометалл материаллар. Полимеризацион пластмассалар. Полиэтилен, полипропилен, полиизобутилен, полиформалдегидларнинг хусусиятлари ва қўллаш чегаралари.
* Юқорида келтирилган ихтисослик фанларининг рўйхати ва мазмуни кадрлар буюртмачиларининг талаблари ҳамда бакалаврлар тайёрланадиган ушбу йўналиш фани, техникаси ва технологиясидаги замонавий ютуқларни ҳисобга олган ҳолда таълим муассасаси томонидан ўзгартирилиши мумкин.
Талабалар умумкасбий фанларни ўзлаштиришида олган билимларини назарий ва амалий мустаҳкамлаш; техникавий, лойиҳавий ва технологик ҳужжатлар турларини ва ўтиш босқичлари тартибини ўрганиш; саноат чиқиндиларини зарарсизлантириш, тозалаш ва қайта ишлаш лойиҳаларини ишлаб чиқиш кўникмаларини эгаллаш; соҳада қўлланиладиган ҳисоб методлари билан танишиш; корхона конструкторлик бўлимлари чизмалари хўжалигини ва структурасини ҳамда автоматлаштирилган лойиҳалаш тизимини ўрганиш; корхонада конструкциялашнинг даражалари ва босқичлари билан танишиш; тозалаш ускуналари чизмаларини чизиш ва мураккаб узелларини лойиҳалаш бўйича конструкторлик кўникмаларини ҳосил қилиш; деталлар ва узелларни мустаҳкамликка, ишлов берилиши аниқлигига, ишончлиликка ва бошқа шу кабиларга ҳисоблаш кўникмаларини эгаллаш.
Ўқув-танишиш амалиёти:
Талабалар шахарда жойлашган турли ишлаб чиқариш корхоналарининг тозалаш иншоатлари, илмий – тадқиқод институтларининг илмий лабораториялари, экология бўлимлари билан танишадилар.
Ишлаб чиқариш амалиёти:
Талабалар республикада жойлашган турли ишлаб чиқариш корхоналарининг экология бўлимларида, корхоналарининг тозалаш, чиқиндиларини зарарсизлантириш, қайта ишлаш ва рекуперациялаш ускуналарида ишлайдилар ва курс лойиҳаси усун керакли материалларни тўплайдилар.
Битирув-малакавий иш (лойиҳа) олди амалиёти:
Битирувчини бевосита стандарт талабларига мувофиқ мустақил ишлашга тайёрлаш; ўзлаштирган назарий билимларини чуқурлаштириш ва мустаҳкамлаш; жамоада ташкилотчилик ва тарбиявий ишлар олиб бориш бўйича тажриба ҳосил қилиш; конструкторлик бюросида конструкторлик иши амалий кўникмаларини эгаллаш ҳамда битирув малакавий ишини бажариш учун материалларни тўплаш.
3.5.6 Битирув малакавий иш (лойиҳа)
Битирув малакавий иш (лойиҳа)лар мавзулари таълим муассасасининг битиртирувчи кафедралари томонидан мутахассисларга талабгорларнинг талабларини, шунингдек замонавий фан, техника, технологиялар ютуқларини ҳисобга олган ҳолда белгиланади.
Битирув малакавий иш(лойиҳа)ларининг мавзуи технологик, конструкторлик ёки илмий-тадқиқот йўналишида бўлиши мумкин.
Талабага битирув малакавий иш (лойиҳа) топшириғи, одатда, у учинчи курсни тугатгандан сўнг берилади. Иш(лойиҳа) умумкасбий ва ихтисослик фанларни талаба ўзлаштириб боргани сари тўртинчи курс мобайнида, шунингдек, мазкур стандартда бажариш учун ажратилган вақт мобайнида бажарилади.
Битирув малакавий иш (лойиҳа)нинг ҳажмини кафедра белгилайди.
3.5.7 Таълим дастурини амалга ошириш
5850100 – Экология ва атроф-муҳит муҳофазаси (Саноат корхоналари бўйича) таълим йўналиши бўйича бакалаврлар тайёрлашнинг таълим дастури мазкур йўналиш бўйича аккредитацияланган олий таълим муассасаларида замонавий педагогик ва ахборот-коммуникацион технологиялари асосида замонавий техника воситаларидан унумли фойдаланиб амалга оширилади.
Хорижий тилларни талабалар томонидан ўзлаштирилишига хамда педагоглар томонидан ўқитилишига эътибор устувор бўлмоғи ва шароит яратилиши лозим.
Достарыңызбен бөлісу: |