I – Мавзу “Бухгалетрия ҳисобининг назарияси” фанининг предмети ва методи


БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИНГ АВТОМАТЛАШТИРИЛГАН ШАКЛИ



бет16/43
Дата12.07.2016
өлшемі4.32 Mb.
#193019
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   43

8. БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИНГ АВТОМАТЛАШТИРИЛГАН ШАКЛИ


Ҳисобнинг компьютер шакли ўзидан олдинги эски, долзарблигини йўқотган дафтар шаклини ўрнини эгаллайди.

Компьютер ҳисоби ҳам дафтар шаклига ўхшаб тизимга ахборотни киритишни ва тизимни ишлаш қоидаларини белгилашни талаб қилади. Тизимда ахборотларга автоматик равишда ишлов берилади.

Компьютер тузилма сифатида аппарат қисми ва дастурий таъминотдан иборат. Аппарат қисми бухгалтерия ҳисобининг қизиқиш доирасига кирмайди. Ҳисобда бевосита қўлланиладиган дастурий таъминот, одатда бир неча гуруҳларга бўлинади:


  1. функционал бухгалтерия дастурий таъминоти (ДТ);

  2. минибухгалтерия;

  3. бухгалтерия конструкторлари;

  4. бухгалтерия комплекслари;

  5. якка амалга ошириладиган тизимлар;

  6. ҳисобнинг алоҳида участкаларини автоматлаштирадиган дастурий таъминотлар.

Компютер ҳисоби албатта методология даражасида амалга оширилиши керак. Лекин ҳисобни компьютерлаштиришнинг ҳозирги ҳолати бу талабдан узоқроқ.

Янги технологияга киритилган методология потенциалидан фойдаланишнинг ўрнига дастурий маҳсулотлар дафтар шаклини тақлил қилади. Лекин ҳисоб жараёнида қандай техник тузилмадан фойдаланганлиги эмас, балки айнан методологияси муҳим.



Тест саволлари:
1. Ҳисоб регистрларини қандай таърифлайсиз?

A. Пул маблагларини ҳисобга оладиган ҳужжат.

Б. ТМЗларни ҳисобга оладиган ҳужжат.

B. Тайёр маҳсулотларни гуруҳлаш учун мослашган қоғоз варақлари.

Г. Дастлабки ҳужжатларда қайд этилган муомалалар тўғрисидаги маълумотларни рўйхатта олиш ва гуруҳлаш учун мосланган қоғоз варақлари.
2. Ҳисоб регистрлари қандай шаклларда бўлади?

A. Фақат карточкаларда.

Б. Фақат бўш қоғозларда.

B. Фақат дафтарларда.

Г. А + Б + В.
3. Ҳисоб регистрлари ёзувлар белгисига қараб қандай икки гуруҳга бўлинади?

A. Мазмуннинг ҳажми ва муомилаларига қараб.

Б. Ёзув ҳарактерига ва ҳужжатлар мазмунига.

B. Мазмуннинг ҳажми ва ёзув характерига.

Г. Муомалалар мазмуни ва счётлар корреспонденциясига.
4. Хисобни компьютер шаклида ҳисобда йўл қўйилган хато қандай тузатилади?

A. Қўшимча ёзув.

Б. «Қизил сторно» усулида.

B. Аралаш ёзув.

Г. Эски ёзувни ташлаб янгисини ёзиш.

Д. Эски ёзувни тўғрилаш.

Е. Г + Д.

8– Мавзу. “Бухгалтерия ҳисобнини ташкил этиш”

Бозор иқтисодиёти шароитида корхоналарда бухгалтерия ҳисоби шундай ташкил этиш керакки, у тежамли бўлиб, кам маблағ сарфланган ҳолда ички ва ташқи фойдаланувчиларни кўпроқ ахборотлар билан таъминлансин.

Бозор муносабатларига ўтиш ва давлат мулкини хусусийлаштириш хўжалик юритишнинг мазмуни, тузулиши ва психологиясида жиддий ўзгаришларга олиб келади. Бу ўз навбатида, бухгалтерия ҳисобида туб ўзгаришларни талаб қилади.

Бухгалтерия ҳисоби халқаро бизнес тили сифатида давлат қонунларини бажарилишини кафолатлаши, тадбиркорликни ривожлантиришига мулкни сақлаш ва кўпайишига хизмат қилиши, манфаатдор (инвесторлар, акциядорлар, банклар, фондлар, мол юборувчилар, мол олувчилар, расмий органлар ва ш.к.) лар томонидан муҳим иқтсодий қарорларни қабул қилишда (капиталини инвестиция қилиш, бозорга чиқиш, ходимларни ёллаш, солиқ сиёсати, молиялаш манбаларини қидириб топиш, ҳисоблашишлар ва ш.к.) зарур бўладиган тўлиқ ва ишонарли ахборотларни ўз вақтида етказиб бериш керак.

Бухгалтерия ҳисобини ҳозирги замон талаби даражасида ташкил этиш қуйидаги комплекс тадбирлар билан таъминланади:


  1. Бухгалтерия ҳисобини қонуний тартибга солиш ва унинг меъёрий базасини шакллантириш;

  2. Услубий таъминот (йўриқномалар услубий кўрсатмалар, шархлар) билан;

  3. Кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан;

  4. Халқаро профессионал ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш йўли билан;

  5. Ҳисобни бошқариш тизимини қайтадан ташкил этиш йўли билан.

Жаҳон амалиётига мос келадиган замонавий «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги қонунсиз бухгалтерия ҳисобини етарли даражада қайта қуриш мумкин эмас. Жаҳон талабларига жавоб берадиган, халқаро тамойиллари ва қоидаларига мос келадиган, Ўзбекистонда бухгалтерия ҳисобини ривожланишини ҳуқуқий асосларини таъминловчи қонун зарур эди.

Қонун бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш, бухгалтерия ҳужжатлари ва регистрлари, актив ва мажбуриятларни инвентаризация қилиш ва баҳолашнинг асосий тамойиллари ва қоидалари, ўз ва қарзга олинган капитални ҳисоби, молиявий ҳисоботлар олдига қўйилган негиз вазифалар, мақсад ва талабларни белгилаб бериши керак.

Бундай муҳим ҳужжат 1996 йилнинг 30 августида қабул қилиниб «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни» номини олди. Ўзбек экспертларининг таърифи бўйича бу қонун: бухгалтерия ҳисобини юритишнинг халқоро стандартлари талабларига жавоб беради; Ўзбекистон Республикасида бухгалтерия ҳисоби тизимини тузилиш концептуал асосларини назарда тутади; турли мулк шаклларига асосланган барча корхона, муассаса ва ташкилотларда ҳисоб юритишнинг ягона давлат томонидан тартибга солишни таъминлайди; бухгалтерия ҳисобини юритиш андазалари олдига қўйиладиган талабларни белгилайди. Бундан ташқари, у бухгалтерия ҳисобини юритишда хўжалик юритувчи субъектнинг ҳуқуқи, бурчи ва масъулиятларини, шунингдек молиявий ҳисоботни топшириш ва чоп этиш бўйича қўйилган талабларни белгилаб беради.

«Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонунда халқаро талабларга биноан бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш ва юритишнинг қуйидаги асосий тамойилллари келтирилган:



  • бухгалтерия ҳисобини икки ёқламали ёзув усулида юритиш;

  • бухгалтерия ҳисобини узлуксизлиги;

  • актив ва пассив муомалаларини пулда баҳолаш;

  • ахборотларни ишончлилиги;

  • ҳисоблаш;

  • эҳтиёткорлик;

  • шаклдан иқтисодий мазмунининг устиворлиги;

  • корхона фаолиятининг давомийлик тамойили;

  • ҳисобот кўрсаткичларини таққослаб бўладиганлиги;

  • молиявий ҳисоботни холислиги (бетарафлиги);

  • ўринлилик (жойидалиги);

  • ҳисобот давр даромад ва харажатларини мувофиқлиги;

  • актив ва мажбуриятларни ҳақиқий баҳолаш.

Қонун корхонанинг ички бухгалтерия ҳисоби олдига қуйидаги асосий талабларни қўяди: - раҳбарнинг қонунчиликка итоат қилиши; ҳисоботда келтирилган ахборотларга ташқи фойдаланувчилар томонидан ишонч ҳосил қилиш мақсадида келтирилган маълумотларни ишончлилигини аудитор томонидан тасдиқлангандан сўнг ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 майигача чоп этиш.

Бухгалтерия ҳисоби юритишнинг тамойилларидан бири махфийлик (ошкор қилмаслик)ни сақлаш бўлиб ҳисобланади. Бундан бухгалтерия ҳисоби регистрлари мазмуни билан танишиш маъмурият рухсати ёки қонунчилик билан тутилган ҳолларда рухсат этилади. Бухгалтерия ҳисоби регистрлари билан танишишга рухсат этилган шахслар махфийликни сақлаши керак.


2. БУХГАЛТЕРИЯ ВА УНИ БОШҚА БЎЛИНМАЛАР БИЛАН АЛОҚАСИ

Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини корхона, муассаса ва ташкилт раҳбари ташкил этади ва у қуйидаги ҳуқуқларга эга:



  • бош бухгалтер раҳбарлигида бухгалтерия ҳисоби хизмати ташкил этиш ёки шартнома асосида жалб қилинган бухгалтерлар хизматидан фойдаланиш;

  • бухгалтерия ҳисобини юритишда шартнома аосисида ихтисослашган бухгалтерия фирмаларига ёки таркибидаги бухгалтерия ҳисоби субъекти кирадиган марказлашган хўжалик бирлашмалари ҳисоби бўлимига топшириш;

  • бухгалтерия ҳисобини мустақил юритиш.

Корхона, муассаса ва ташкилот раҳбарларига қўйиладиган таъминлаш маъсулияти юклатилган:

  • ҳисоб сиёсатини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

  • ички ҳисоб ва ҳисобот тизимини ишлаб чиқиш;

  • хўжалик муомалаларини назорат қилиш тартиби;

  • тўлиқ ва ишончли бухгалтерия ҳисобини юритиш;

  • ҳисоб ҳужжатларини сақлаш;

  • ташқи ва ички фойдаланувчилар учун молиявий ҳисоботларни тайёрлаш;

  • солиқ ҳисоботлари ва бошқа молиявий ҳужжатларни тайёрлаш;

  • ҳисоб – китобларни ўз вақтида юритиш.

Бухгалтерия ҳисобини юритишда алоқадор бўлган раҳбарлар, бухгалтерлар ва бошқа шахслар бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш ва юритишда бухгалтерия ҳисобининг асосий тамойилларига риоя қилишлари керак.

Бухгалтерия аппарати ҳужжатларни ишлаб чиқиши, бухгалтерия регистрларида ҳисоб ёзувларини оқилона олиб бориши ва улар асосида бошқарув ва молиявий ҳисоботларни тузишни таъминлаши зарур.

Бухгалтерия аппарати, қуйидаги бўлимлардан ташкил топган:


  • материал бўлими, бу ерда сотиб олинган материал қийматликларни, материал юборувчилар билан ҳисоб - китобларни, материалларни сақлаш ва фойдаланиш жойлари бўйича кирими ва сарфланишини ҳисоби юритилади. Кўпам катта бўлмаган корхоналарнинг бу бўлимида асосий воситалар, арзон ва тез эскирувчи буюмлар ва тайёр маҳсулотлар ҳисоби ҳам юритилади. Йирик корхоналарда бу участканинг маълумотларини ишлаб чиқиш учун махсус бўлим ташкил этилади;

  • ҳисоблашиш бўлими, бу ерда дастлабки ҳужжатларга асосан иш ҳақи ҳисоблаш ва ундан ушланмалар бўйича барча ҳисоблашишлар олиб борилади, меҳнат ҳақи фонди ва истеъмол фондидан фойдаланиш бўйича назорат амалга оширилади, ижтимоий суғурта ва таъминотга ажратмалар бўйича, пенсия фондига бандлик фонди ва бошқалар бўйича ҳисоблашиш ҳисобини олиб боради;

  • ишлаб чиқариш - калькуляция бўлими, бу бўлимда барча турдаги ишлаб чиқаришга қилинган харажатлар ҳисоби юритилади, ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг ҳақиқий таннархи аниқланади ва ҳисобот тузилади, тугалланмаган ишлаб чиқаришга сарфланган харажатлар таркиби аниқланади.

  • умумий бўлим, бу бўлимда юқорида санаб ўтилган бўлимларда ҳисобга олинмайдиган муомалалар ҳисоби юритилади, Бош дафтар юритилади ва бухгалтерия ҳисоби тузилади. Йирик корхоналарда молиявий бўлим ажратилиб, унда пул маблағлари, корхона ва айрим шахслар билан ҳисоб - китоблар ҳисоби юритилади.

Бухгалтерия корхонанинг барча ишлаб чиқариш бўлинма (цех, бўлим)лари билан бевосита муносабатда бўлади. У улардан бухгалтерия ҳисобини юритиш учун тегишли маълумотлар олади, чунончи:

  • кадрлар бўлимидан – ишга қабул қилинганлиги, ишдан бўшатилганлиги, таътилга чиққанлиги, корхона ичида бир жойдан иккинчи жойга ўтказилганлиги тўғрисида шахслар рўйхати (буйруқ)ни олади;

  • омборлардан – товар – материал қийматликларини ҳаракати (кирим, чиқим, бир жойдан иккинчи жойга ўтказилиши) тўғрисида ҳужжатлар олади;

  • цехлардан – айрим хўжалик муомалалари (маҳсулотни ишлаб чиқариш ва ш.к.) бўйича ҳужжатлар, харажатлар бўйича ишлаб чиқариш ҳисоботи ва бошқаларни олади.

  • Бош механикдан – асбоб - ускуналани ҳаркати ва уларни таъмири тўғрисида, автотранспортни ишлари ва бошқалар тўғрисида ҳужжатлар олади;

  • Режа бўлимидан – корхонанинг барча фаоличти бўйича тасдиқланган режа кўрсаткичлари (даромад ва харжатлар сметаси) ни олади;

  • Меҳнат ва иш ҳақи бўлимидан – алоҳида категория ишловчиларига ҳақ тўлаш ва мукофатлаш, ставкалар, окладлар, штатларни ўзгариши тўғрисида низоми.

Корхонадаги ҳисоб ахборотларини бозор иқтисодиёти талабларига жавоб беришига, объектив, ҳаммага тушунарли рўйи – рост ва бошқарув фаолияти, шунингдек ташқи фойдаланувчилар учун ҳужжатларни ўзлаштирганда эришиш мумкин.

Ўзбекистон ҳудудида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботининг ташкилий – услубий асосини 1996 йил 30 - августида қабул қилинган «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонун, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг раиси томонидан 1999 йил 5 - февралда тасдиқланган «Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида»ги Низом ташкил этади. Шунингдек, 21 - сонли бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти «Хўжалик юритувчи субъектлар моливий - хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби счётлар режаси ва уни қўллаш бўйича йўриқнома» ҳам меъёрий ҳужжатлар жумласига киради. 21 - бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти 2004 йилнинг 1 - январида амалга тадбиқ этилиши мўлжалланган.

Бу меъёрий ҳужжатлар бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш ва юритишнинг умумий қоидаларини белгилайди ва кимнинг қарамоғида бўлиши, мулк шакллари ва фаолият турларидан, қатъий назар барча корхона ва ташкилотларга тегишлидир.

Шу билан бирга корхоналар бу меъёрий ҳужжатларга асосланиб хўжалик юритишнинг ташкилий – ҳуқуқий шакллари, тармоқ хусусиятлари ва фаолият характерлари, ходимлар малакаси ва бошқа вазифаларни инобатга олган ҳолда бухгалтерия ҳисоби ва назоратни ташкил этиш усулларини ўзлари мустақил белгилаш ҳуқуқига эга.

«Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги қонун Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳам ундан ташқарида жойлашган барча Ўзбекистон ҳудудида ҳам ундан ташқарида жойлашган барча Республикаси рўйхатдан ўтган давлат ташкилотлари ва корхоналари, юридик шахслар, уларнинг шўъба корхоналари, филалллари, вакилликлари ва бошқа ташкилий бўлинмалари бухгалтерия ҳисобининг субъектлари эканлигини белгилайди.

Бухгалтерия ҳисобининг мақсади фойдаланувчиларни тўлиқ ишонарли, ўз вақтида тузилган молиявий ва бухгалтерия ҳисобининг бошқа ахборотлари билан таъминлаш бўлиб ҳисобланади.

Бу мақсадга муваффақиятли эришиш учун бухгалтерия ҳисоби қуйидаги вазифаларни ҳал этиши керак:



  • бухгалтерия ҳисоби счётларида активлар ҳолати ва ҳаракати, мулкий ҳуқуқ ва мажбуриятлар ҳолати тўғрисида тўлиқ ва ишонарли маълумотларин шакллантириш;

  • самарали бошқариш мақсадида бухгалтерия ҳисоби маълумоларини умумлаштириш;

  • молиявий, солиқ ва бошқа ҳисоботларни тузиш.





Хўжалик юритувчи субъектларда бухгалтерия ҳисоби маълум қоидалар ва тамойиллар бўйича юритилади.

Тамойил ва қоидаларнинг шундай мажмуини ўрнатиш керакки, уни амалда қўллаш ҳисоб юритишининг максимал самарасини таъминласин. Бунда самара деб молиявий ва бошқарув ахборотларни ўз вақтида шакллантириш кенг доирадаги фойдаланувчилар учун ишончлилиги, равонлиги ва фойдалилигини таъминлаш тушунилади.

Назарий жиҳатдан корхоналарда бухгалтерия ҳисоби юритиш қоидаларини ўрнатишга уч хил ёндашиш мавжуд:

  1. Марказлаштирилган – бунда бухгалтерия ҳисобини юритиш ягона марказдан бошқарилади;

  2. Марказлаштирилмаган - ҳар бир хўжалик субъекти учун бухгалтерия ҳисоби қоидаларини индивидуаллаштириш. Бу хил ёндашиш ҳисоб ишларини фаолият характерига айнан мос келишини таъминлагани билан бу бозор иқтисодиёти шароитида тўғри келмайди.

  3. Аралаш – бу биринчи ва иккинчи ёндашишни оқилона бирлаштиришдир.

Жаҳон амалиёти шуни кўрсатмоқдаки, аралаш усулда марказлаштирилган тартибда қуйидагилар белгиланади.

Молиявий ахборотларни ишончлилиги, таққосланувчанлиги ва фойдалилигини таъминлайдиган ҳисоб юритишнинг асосий қоида ва тамойилларини белгилаш.

Ҳисоб юритишнинг умумий қоидалари ва тамойиллари ҳар бир корхонанинг фаолият кўрсатиш шароитлари, ходимлар квалификацияси, мавжуд бошқарув техник базасидан келиб чиққан ҳолда конкретлаштирилади. Бошқача қилиб айтганда корхона ўзининг ҳисоб сиёсатини ишлаб чиқади ва амалга оширади.

БҲМСга асосан хўжалик юритувчи субъект ҳар бир хўжалик йили учун ўз ҳисоб сиёсатини ишлаб чиқиши керак.

Ҳисоб сиёсати деганда бухгалтерия ҳисоби тамойиллари ва асосларига биноан ҳисоб юритиш учун хўжалик юритувчи субъект раҳбари тамонидан қабул қилинади.

Бухгалтерия ҳисобини юритиш усулларига хўжалик фаолияти фактларини гуруҳлаш ва баҳолаш, активлар қийматини ҳисобдан чиқариш, ҳужжат айланиш ва инвентаризацияни ташкил этиш усуллари, бухгалтерия ҳисоби счётларини қўллаш усуллари, ҳисоб тизими, ахборотларни ишлаб чиқиш ва бошқа тегишли усуллар киради.

Бу ҳисоб сиёсатида моддий қийматликларни тайёрлаш, сотиб олиш ва баҳолаш қоидалари ва тартиби, буюмларни асосий воситалар ва арзон ва тез эскирувчи буюмларга киритиш мезони, уларнинг эскириши, тайёр маҳсулотларни баҳолаш ва сотиш тартиби, бухгалтерия ҳисобини иш счётлар режасини ишлаб чиқиш ва бошқалар белгиланади. Навбатдаги ҳисобот йили учун ишлаб чиқилаган ҳисоб сиҳсати корхона раҳбари томонидан тасдиқлангандан сўнг юридик ҳужжат статусига эга бўлади.

Хўжалик юритувчи субъектнинг ҳисоб сиёсати хўжалик раҳбарининг буйруғи билан тасдиқланади.

Ҳисоб сиёсатининг шакллантиришда субъект томонидан қабул қилинган бухгалтерия ҳисобини юритиш усуллари буйруқ чиққан йилдан кейинги йилнинг 1 - январидан қўлланилади. Бунда хўжалик субъекти бўлинмаларининг жойлашган жойларидан қатъий назар, барча структуравий бўлинмалари (алоҳида балансга ажратилагналари ҳам қўшилган ҳолда) томонидан қўлланилади.

Янги ташкил этилган хўжалик субъектлари қабул қилаган ҳисоб сиёсатини молиявий ҳисоботини матбуотда биринчи нашр этилишигача, лекин давлат рўйхатидан ўтган санадан 90 кундан кечикмасдан расмийлаштириши керак.

Календар йили ичида ҳисоб сиёсати ўзгармайди.

Фақат қуйидаги ҳолларда ҳўжалик юритувчи субъектнинг ҳисоб сиёсати ўзгариши мумкин:



  1. Субъект қайтадан ташкил этилса (бирлашиш, ажралиш);

  2. Мулкдорларнинг алмашиши натижасида;

  3. Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ўзгарса ёки Ўзбекистон Республикасида бухгалтерия ҳисобини тартибга солувчи норматив тизимида ўзгариш бўлса;

  4. Бухгалтерия ҳисобининг янги усуллари ишлаб чиқилса.

Ҳисоб сиёсати олдига қуйидаги асосий талаблар қўйилади:

  • Тўлиқлилик (барча фактларни ҳисобда тўлиқ акс эттиршини таъминлаш);

  • Эҳтиёткорлик - нобудгарчиликларни акс эттиришга тайёр бўлиш;

  • Мазмуннинг шаклдан устунлиги (муомалаларни иқтисодий мазмунига қараб акс эттирилиши);

  • Қарама - қаршисизлик (синтетик ва аналитик ҳисоблар маълумотларини тенглиги);

  • Оқилона (ҳисобни тежамкорлик билан юритиш).



Тест саволлари:

1. «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги қонунча кўра Бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш ва юритишнинг нечта тамойили бор?

  1. 10 та

  2. 11 та


9-МАВЗУ: АСОСИЙ ВОСИТАЛАР ВА НОМОДДИЙ АКТИВЛАР ҲИСОБИ.

РЕЖА:

  1. Асосий воситалар ҳисобининг аҳамияти ва вазифалари

  2. Асосий воситаларни туркумлаш ва баҳолаш

  3. Асосий воситалар ҳаракатини хужжатлаштириш

  4. Асосий воситалар ҳаракатини ҳисобга олиш

  5. Асосий воситалар амортизацияси (эскириши) зщсоби

  6. Асосий воситалар таъмирини ҳисобга олиш

  7. Номоддий активлар ўисобининг вазифалари, уларни туркумлаш ва баҳолаш

  8. Номоддий активлар ҳаракатини ҳисобга олиш

  9. Номоддий активлар амортизацияси (эскириши) ҳисоби

1. Асосий воситалар ҳисобининг аҳамияти ва вазифалари

Бозор иқтисодиёти шароитида корхоналар молия-хўжалик фаолиятини амалга оши-

Вйшда асосий воситаларнинг урни нихрятда каттадир. Асосий воситалар корхонанинг ишлаб

чиқариш жараёнида жуда катта роль уйнайди, чунки улар барча корхона таянадиган ва

корхонанинг ишлаб чиқариш кувватини бадолаш мезони бўлган ишлаб-чиқариш техника

базасини ташкил этади.

«Асосий воситалар» номли 5-сон БҲМСнинг 7-бандига асосан, асосий воситалар уэоқ давом этадиган вақт мобайнида (бир йилдан ортик вақт давомида) моддий ишлаб « чиқариш соҳасида хам, ноишлаб чиқ;ариш соҳасида хўам амал қиладиган, шунингдек ижарага бсриш учун фойдаланиладиган моддий активлардир.

Корхоналар да асосий воситаларни ҳисобга олиш қуйидагиларни таъминлаши лозим: асосий воситаларнинг ҳаракати билан боғлиқ муомалаларни ҳужжатларда ўз вақтида .ҳамда тўғри расмийлаштириш;



  • асосий воситаларнинг олиниши, жойи ўзгартирилишини тўғри ва ўз вақтида акс
    эттириш;

  • асосий воситаларни бошқа активлардан ажратилган ҳолда гуруҳларга булиб, уларни
    ҳисобга олишни ташкил қилиш;

  • асосий воситаларни жорий ҳисобда ҳамда бухгалтерия балансида тегишли
    андозаларга ва меъёрий ххужжатларга асосан тўғри ва ўз вақтида баҳолаш;

  • уларни сотиб олинганидан кейин ҳисобдан чиқарилишига кадар турган жойи
    (фойдаланиш жойи) бўйича мавжудлиги ва сақланишини, айрим холларда уларнинг
    сақланиши учун маъсул бўлган шахслар бўйича назорат қилиш;

  • асосий воситаларнинг эскиришини тўғри ва ўз вақтида ҳисоблаб чиқиш ҳамда уни
    ҳисобда тўғри акс эттириш;

  • таъмирлаш бўйича харажатларни аниқлаш ва бу максадлар учун ажратилган
    маблағларнинг окилона ишлатилишини назорат қилиш;

эскирган, хўжалик учун ошикча бўлган асосий воситаларни ўз вақтида ҳисобдан чиқаришни таъминлаш

2. Асосий воситаларни туркумлаш ва баҳолаш

Асосий воситалар бажарадиган вазифасига кўра ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш воситаларига бўлинади. Ишлаб чиқариш асосий воситалари бевосита моддий неъматларни яратишда иштирок этадиган воситаларидир, Ноишлаб чиқариш асосий воситалари гурухига уй-жой ҳамда коммунал-хўжалик маиший хизмат, согликни саклаш, таълим ва бошқа-ларнинг асосий воситалари киритилади.

Ишлаб чиқариш ва хўжалик фаолиятида асосий воситалар объектлардан фойдаланиш даражасига кўра қуйидаги гурухдарга бўлинади:


  • фойдаланилаётган;

  • захирада турган;

  • ишламаётган асосий воситалар.

Асосий воситаларнинг бундай гурухланиши улардан фойдаланиш самарадотля баҳолаш, эскирган воситаларни алмаштириш, кераксиз асосий воситаларни бошқа ког бериш ёки сотиш тўғрисида Қарор қабул қилиш, шунингдек уларнинг эскирипшн::ҳисоб-китоб қилиш учун зарур.

♦ ♦ ♦


♦ ♦

Асосий воситалар натурал-моддий таркибига кўра қуйидаги гурухларга булин!

ер;


ерни ободонлаштириш бўйича капитал сарфлар;

иморатлар;

иншоотлар;

ўзатувчи мосламалар;

машина ва жихрзлар; е

транспорт воситалари;

асбоб-ускуналар;

ишлаб чиқариш инвентарлари;

хўжалик инвентарлари;

иш хайвонлари ва махсулдор чорва;

кўп йиллик дарахтлар;

бошқа асосий воситалар.



Ер амалдаги конунчиликка биноан корхонага мулк тарзида берилган ер майдс Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 17-моддасига биноан, «юридик шахс: кодекси ва бошқа конун хужжатларига мувофиқ доимий эгалик қилиш, доимий фонда, муддатли (вақтинча) фойдаланиш, ижарага олиш ва мулк хукуки асосида ер участка эга булишлари мумкин». Ернинг қийматига уни харид қилишда кучмас мулк агентлик тўланадиган комиссион тўловлар, адвокатлик хизмати учун ҳақ харид қилишдаги тўловлари, дренаж қиймати, ерни тозалаш ва бошқа харажатлар қўшилади.

Ерни ободонлаштириш бўйича капитал сарфлар таркибига ернинг унумдорлигини ошириш, автомобиль ва бошқа транспорт турларига тўхташ жойларини барпо этиш шунга ўхшаш бошқа харажатлар киради.

Иморатлар ҳамда биноларга ишлаб чиқариш корпуслари, цехлар, бошқарма бинолари, омборхоналар, турар-жой бинолари ва бошқа ишлаб маъмурий-хўжалик ва ижтимоий-маиший максадлардаги объектлар, шунингдек тўғри фойдаланиш учун зарур бўлган жами коммуникация воситалари (иситиш, шамоллатиш, сув-газ таъминоти тизими, ички телефон ва сигнализация воситалари. хужалиги) киради.

Иншоотларга меҳнат жараёни ва унинг натижаларини ўзгартирмаган ҳолда чиқариш жараёнларининг техникавий ёки умумий вазифаларини бажаришга қиладиган объектлар (нефть ва газ кудуклари, шахта йуллари, автомобиль кўприклар, сув омборлари ва бонқалар) киради.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   43




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет