I – Мавзу “Бухгалетрия ҳисобининг назарияси” фанининг предмети ва методи



бет15/43
Дата12.07.2016
өлшемі4.32 Mb.
#193019
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   43

Мемориал ордер № 31


200__ йил январь учун

Асосий (ҳужжатларга илова ва ёзув мазмуни)

Дебети бўйича

Счёт кредити бўйича

Сумма

3 – сонли иш ҳақини тақсимлаш ведомости

20

23

25



26

29





123500

16700


65600

30650


9010

Жами




70

245460

200__ йил, 3 - феврал

Илова: 4 варақдан иборат.

Мемориал ордер бир турдаги ҳужжатлар маълумотларини бирлаштирувчи йиғма ҳужжатлар асосида (мисолда - иш ҳақини тақсимлаш ведомости) ёки шу маълумотлар корреспонденцияланувчи счётлар бўйича гуруҳланадиган жамғарувчи ведомостларнинг якуний маълумотлари асосида тузилади. Ёзув учун асос ҳисобланадиган ҳужжатлар албатта ордерга бириктириб қўйилади. Ҳар бир мемориал ордер учун доимий рақам белгиланиб, бир турдаги муомалалар (касса, ҳисоб - китоб счётлари, иш ҳақи ва ҳоказо)нинг ҳар бир тури учун бир ойда битта ордер тузиш имконини беради.

Ордерлар рўйхатга олиш журналида - синтетик ҳисобнинг хронологик регистрида руйхатга олинади. Рўйхатга олиш журнали мемориал ордерларни навбат билан рақамлаш ва уларни уларга тикиб қўйилган ҳужжатлар билан биргаликда бут сақланишини назорат қилиш ҳамда кейинчалик синтетик счётнинг тизимли регистрида хўжалик муомалаларининг тула - тўкис қамраб олинганлигини текшириш учун мўлжалланган. Бу текшириш ойнинг охирида рўйхатга олиш журналининг якунларининг синтетик счётлар бўйича айланма ведомостда ҳисоблаб чиқиладиган барча синтетик счётлар бўйича алоҳида дебетли ва алоҳида кредитли айланма суммаларининг якунлари билан солиштириб текшириш йўли билан амалга оширилади

Рўйхатга олиш ведомости қуйидаги кўринишга эга:


Рўйхатга олиш ведомости

200___ йил январи учун



Мемориал ордерларнинг тартиб рақами

Ордерлар санаси

Мемориал ордерлар бўйича сумма

1

2

3



4

2

2

4



8

ва хоказо



16700

2350-50


11750

197361


Январдаги жами




2056743

Мемориал ордерлар рўйхатга олингандан кейин муомалаларни Бош дафтарга ёзиш учун ишлатилади. Бош дафтар ёки назорат ведомости (пастроққа қаралсин) ҳар бир счётни ҳар бир корреспонденцияланувчи счёт бўйича айланма суммаларни ёзиш учун ажратиладиган устунларга бўлинган ҳолда, яъни шахмат тамойили бўйича, тузилади.

Унда фақат жорий айланмалар рўйхатга олинади ва счётлар бўйича сальдо чиқарилмайди. Бош дафтар асосида синтетик ҳисоб счётлар бўйича айланма ведомостни тузилади. Бунда Бош дафтарни таркибий тузилиши шахматли айланма ведомостни тузишни енгиллаштиради, чунки шахматли ведомость бевосита ҳар бир счётнинг якунлари билан тўлдирилади.

Таҳлилий ҳисоб бу ерда «копиручёт»дагидек - карточкаларда бевосита ҳужжатлар маълумотлари асосида юритилади. Лекин карточкадаги ёзувлар журналларга нусха кўчирмасидан қилинади. Шу билан бирга таҳлилий ҳисобнинг айрим участкаларида (материаллар, ҳисоб - китоблар ва бошқалар ҳисобида) юқорида эслатиб ўтилган шакллардан олинган тамойиллар (нусха кўчириш, қисман териб тахлаш тамойиллари) қўлланилади.

Ҳисоб регистрларига, айниқса синтетик ҳисоб регистрларига ўзувларни тайёрлашни жамғарувчи ва гуруҳловчи ведомостлардан фойдаланиш анча осонлаштиради.

Таҳлилий ҳисоб регистирларига ёзувлар бевосита мемориал ордерларга тикиб қўйилган ҳужжатлардан олинади. Таҳлилий ва синтетик ҳисобларнинг тўғрилигини текшириш таҳлилий счётлар бўйича айланма ведомостларнинг якунларини синтетик счётлар бўйича айланма ведомотларнинг тегишли суммалари билан солиштириб текшириш йўли орқали амалга оширилади.

Ҳозирги пайтда ҳисобни мемориал - ордер шаклида юритишда ПЭҲМдан кенг миқёсда фойдаланса бўлади.

Мемориал - ордер шакли баъзи афзалликларга эга. Масалан, унинг регистрлари узининг таркибий тузилишига кўра оддийроқ бўлади. Уларнинг ўртасидаги боғланиш осонлик билан белгиланади. Ҳисоб ёзувларининг техникаси унча қийин эмас ва тез ўзлаштирилади. Шу муносабат билан бу шакл юзага келган биринчи йилларда у ҳисоботчиликнинг илгариги (китобли) шаклларига қараганда жиддий афзаликларга эга бўлган. Лекин у бухгалтерия техникасининг муҳим муамолари бўлган таҳлилий ҳисобнинг қўполлиги, унинг синтетик ҳисобдан орқада қолиши, ҳисоботни ҳисоб регистрлари мълумотлари бўйича бевосита (қўшимча ҳисоб - китоблар ва танлаб олишсиз) тузиш, ёзувларини юритишнинг ишчи амалларини қисқартириш ва ҳисоб регистрларида хўжалик муомалаларини акс эттиришни тартибга солиш (регламентация) каби масалалари еча олмади. Бу камчиликларнинг барчаси деярли журнал - ордер шаклида бартараф қилинган эди.

Мемориал - ордер шаклининг вариантларидан бири «Бош - журнал» шаклидир. У кичиқ ва ўрта бизнес корхоналари ҳамда бюджет муассасалари, турар - жойлардан фойдаланиш идоралари ва бошқа ташкилотларда кенг тарқалган.

«Бош - журнал» шаклининг мемориал - ордер шаклидан биргина фарқи шундаки, синтетик ҳисоб регистирининг таркибида битта очилган варақнинг бетида ҳам хронологик ҳам тизимли (систематик) ёзувлар биргаликда олиб борилади. Бу регистр одатда китобда юритилади ва бош счётлар дафтари ёки Бош журнал деб номланади.

Дафтарнинг биринчи уч устуни хўжалик муомалаларини хронологик тартибда ёзиш учун мўлжалланган. Улар рўйхатга олиш журналининг таркибий тузилишига ўхшаб кетади. Дафтар варағининг қолган қисми барча синтетик счётлар бўйича тизимли ёзувлар учун ишлатилади. Агар счётлар сони кўп бўлиб, уларни дафтарни бир неча бетига сиғдириб бўлмаса, унда қўшимча варақлар кўзда тутилади. Ҳар бир счёт учун иккита чизиқча дебетли ва кредитли устун ажратилади.

Бош - журнал биринчи қаторда барча счётлар бўйича 1 - январга бўлган қолдиқларнинг ёзуви билан очилади. Кредит бўйича қолдиқларнинг умумий якунига тенг бўлган дебетли қолдиқларнинг умумий якуни «Мемориал ордерлар бўйича сумма» устунга ёзиб қўйилади. Сўнгра бир ойдаги барча муомалалар акс эттирилади. Ойнинг охирида барча счётлар бўйича бир ойлик айланма суммалар ва келгуси ойнинг биринчи кунига қолдиқлар ҳисоблаб чиқилади. Бир жойда йиғиб чиқилган бундай маълумотларнинг мавжудлиги синтетик счётлар бўйича айланма ведомостларни тузишдан озод қилади.

Синтетик ҳисобнинг таҳлилий ҳисоб билан солиштириб текшириш ва балансни тўлдириш бевосита Бош журнал маълумотлари бўйича амалга оширилиши мумкин. Бу китобга операцяларни ёзиш, мемориал - ордер шаклидаги каби, жамғарувчи ёки гуруҳловчи ведомостларнинг маълумотлари бўйича ёки дастлабки ҳужжатлар бўйича тузиладиган мемориал ордерлар асосида амалга оширилади.

Бу шаклдаги таҳлилий ҳисоб одатда дафтарларда юритилади. Синтетик ҳисобнинг таҳлилий ҳисоб билан солиштириб текшириш айланма ведомостлар ёрдамида амалга оширилади, ҳисоботни тузиш учун эса маълумотларни танлаб олиш ва қўшимча ҳисоб - китоб қилинади. Шундай қилиб, Бош - дафтар шаклидаги ҳисоб юритиш техникаси мемориал - ордер шаклидан синтетик ҳисоб регистирининг тузилишидан ташқари, хеч нарса билан фарқ қилмайди.

Ҳисобнинг бу шаклининг асосий афзаллиги - хронологик ҳисоб билан тизимли ҳисобнинг биргаликда олиб бориладиган бош счётлари дафтарнинг таркибий тузилишидир. Бу дафтар унда счётларнинг бир варақнинг бетида жойлаштирганлиги туфайли жуда яққол ва осонлик билан кузатилади. Ҳисобли рўйхатга олиш техникаси унча катта малакани талаб қилмайди. Шу афзалликларнинг барчаси бу шаклнинг, айниқса юқори малакали ҳисоб ходимларига эга бўлмаган корхоналарда, кенг тарқалишига олиб келади.

Лекин Бош журнал китоби баъзи камчиликларга ҳам эгадир. Счётлар кўп бўлган ҳолда у ахборотни қўлда ишлаш шароитида бесўнақай ва ноқулай бўлиб қолади.

Қўшимча варақлардан фойдаланиш муомалаларини қийинлаштиради ва суммаларни тегишли бўлмаган бошқа счётларга ёзиб қўйишдан иборат бўлган хатларнинг кўпайишига олиб келади. Шунинг учун Бош журнал китобнинг юритиш учун мумкин бўлган счётларнинг сони 20 - 25 тадан ошмаслиги лозим. Бош журнал шаклига келсак, мемориал – ордер шаклида қандай камчиликлар бўлса, унга ҳам шу камчиликлар бўлиши мумкин.


6. ЖУРНАЛ - ОРДЕР ШАКЛИ

Журнал - ордер шакли 40 - йилларнинг бошида юзага келган. Унда ўша йилларда ҳисоб фани ва амалиёти томонидан яратилган барча энг илғор бўлган нарсалардан фойдаланилган эди. Журнал - ордер шакли билан бухгалтерияга киритилган ўзгаришлар асосан ҳисобдаги рўйхата олиш техникасига тегишли бўлган, лекин у бир вақтнинг ўзида ҳисоб регистрларига ҳужжатли маълумотларни тайёрлаш тизмини ҳам яхшилашга олиб келди.

Журнал - оредер шаклининг асосида дастлабки ҳужжатларнинг маълумотларини жамғариш тамойили ётади. Бу тамойилни ҳисоб ишларининг айрим участкаларида, масалан бухгалтерияли ҳужжатлаштиришда баъзи бир синтетик счётлар бўйича ёзувларни тайёрлашда қўллаш мемориал - ордер шаклида ҳам мавжуд бўлган. Лекин журнал - ордер шаклида ҳисобни амалга оширишда ҳисоб маълумотларини жамғариб боришни асосий тамойли сифатида қабул қилинган.

Журнал - ордер шаклида бир турдаги муомалаларни, яъни битта синтетик счётда акс эттириладиган муомалаларни, ҳисобот даври мобайнида нафақат муомалаларнинг суммаларини жамғариш имкониятини бера қолмайди, шу билан бир вақтда уларни корреспонденцияланувчи счётлар бўйича гуруҳлаш имкониятини ҳам яратади. Ҳисобот даврининг охирида ҳар бир регистрда барча ёзувларнинг якунлари ҳам корреспонденцияланувчи счётлар бўйича, ҳам унда рўйхатга олинган барча муомалалар бўйича бутунлай ҳисоблаб чиқилади, сўнгра улардан Бош дафтарга ёзиш учун фойдаланилади.

Журнал - ордер шаклида қўлланиладиган асосий регистрлар журналлардан иборатдир, чунки ҳужжатлар уларда хронологик тартибда рўйхатга олиб борилади. Журналларнинг якунлари эса корреспонденцияланадиган счётлар бўйича гуруҳланган синтетик счётларнинг бир ойлик айланма суммалари ҳисобланади. Бу якунлар мазкур счётнинг айланма суммаларини Бош дафтарда акс эттириш учун тайёр бухгалтерия ёзувларини беради, яъни ордерлар вазифасини бажаришади. Шунинг учун ушбу шаклнинг асосий регистирлари журнал - оредерлар, шаклнинг ўзи эса – журнал - ордер шакли деб номланади.

Ҳисобнинг журнал - ордер шаклида хўжалик муомалалари тўғрисидаги маълумотлар ҳужжатладан журнал - ордерларга ёки жамғарувчи ва гуруҳловчи ведомостларга ўтказилади. Маълумотларни ҳужжатлардан бевосита журнал - ордерларга ёзиш фақат унча кўп бўлмаган муомалаларни қайд этиладиган счётлардангина («Асосий воситалар», «Касса», «Ҳисоб-китоб счёти», «Устав капитали ва бошқалар») мумкиндир. Бошқа счётлар бўйича эса маълумотларни аввал жамғариш ёки гуруҳлаб олиш лозим. Шу мақсадда жамғарувчи ва гуруҳловчи ведомостлар қўлланилади ва уларга қилинадиган ёзувлар хўжалик муомалаларни кўпчилик журнал - орделарга акс эттиришдан албатта олдин амалга оширилади. Журнал - ордерларда синтетик ҳисобнинг барча маълумотларини, уларнинг кўпчилигида эса таҳлилий ҳисоб маълумотлари ҳам мавжуд. Шунинг учун мустақил таҳлилий ҳисоб фақат баъзи энг мураккаб бўлган счётлар бўйича юритилади. Журнал - ордерларнинг якунлари бир йилга очиладиган Бош дафтарга кўчирилади ва уларда фақат бир ойлик айланма акс эттирилади. Бош дафтарда ҳар бир счёт бўйича айланмалар кўрсатилади ва қолдиқлар чиқарилади; счётнинг кредити бўйича айланмалар умумий якун билан берилади (чунки улар журнал - ордерларда очиқ берилади), дебети бўйича эса корреспонденцияланувчи счётлар бўйича берилади (ҳар хил журналларга тарқатилиб юборилган дебетли айланманинг корреспонденциясини кўрсатиш учун).

Бош дафтар, журнал - ордерлар, жамғарувчи ва гуруҳловчи ведомостларнинг маълумотларидан бухгалтерия баланси ва ҳисоботни тузиш учун фойдаланилади.

Журнал - ордер шакли олдинги ҳисоб шаклларига қараганда, ахборотни айниқса қўл билан ишлаш шароитида ҳисобни юритишнинг меҳнат сиғимини пасайтириши билан албатта афзалликларга эга. Шунинг учун у фақат саноатда эмас, балки халқ хўжалигининг бошқа тармоқларида ҳам кенг қўлланила бошлаган.

Журнал - ордер шаклининг асосий регистри ҳисобланган журнал ордерлар (мемориал - ордер шаклидаги бош китобдагидек) хўжалик муомалаларини шахмат тамойилида акс эттиришга асосланган.

Журнал - ордерлар икки йўналишда - дебетли ёки кредитли белги бўйича тузилиши мумкин. Кредитли белги қулайроқ деб қабул қилинган, чунки у товар - моддий бойликлар ва пул маблағларидан фойдаланиш устидан назоратни амалга оширишга хизмат қилади ва шунинг учун ҳам у журнал - ордерларни тузишда қабул қилинган. Унинг моҳияти шундан иборатки, ҳар бир журнал - ордерларда мазкур синтетик счётнинг (ёки бир турдаги счётнинг) кредитли айланмаси улар билан корреспонденцияланувчи дебетланадиган счётлар бўйича акс эттирилади.

Кўпчилик журнал - ордерларда рўйхатга олинадиган муомалалар, уларни корреспонденцияланадиган счётлар бўйича акс эттиришдан ташқари, субсчётлар, харажатлар моддалари ва мазкур ҳисоб объектини тасвирлаш учун талаб қилинадиган иқтисодий кўрсаткичларнинг хусусиятларидан келиб чиқадиган бошқа белгалар бўйича гуруҳланади. Шундай тарза моддий бойликлар, умумишлаб чиқариш, маъмурий ва умумхўжалик харажатларни, ишлаб чиқариш ва бошқаларни ҳисобга олиш бўйича журнал - ордерлар (ва уларнинг ёрдамчи ведомостлари) юритилади.

Ҳисобнинг журнал - ордер шакли (кўпчилик счётлар бўйича) синтетик ва таҳлилий ҳисобни бирга олиб бориш, ҳисобот кўрсаткичларини бевосита ҳисоб регистрларининг ўзидан олиш, иш амаллари сонини қисқартириш ва хўжалик муомалаларини акс эттириш анча тартибга солиш имконини таъмин қилади.

Синтетик ва таҳлилий ҳисобни биргаликда юритиш учун чизиқли (линейный) ёзув ва суммаларни таҳлилий қисмлар бўйича гуруҳлаш усулларидан фойдаланилади.

Чизиқли ёзув - синтетик ва таҳлилий ҳисобнинг биргаликда олиб борилишининг энг оддий ва яққол амалидир. Ҳисобнинг журнал - ордер шаклида тегишли регистрлар 6-сонли журнал - ордер ва 16 -сонли ведомост кўринишида келтирилади. Икки ҳисоб турининг биргаликда олиб бориш шунингдек харидорлар ҳисобдор шахлар ва бошқалар билан ҳисоб - китобларни ҳисобга олишда ҳам қўлланилади. Синтетик ва таҳлилий ҳисоб суммаларини таҳлилий қисмлар бўйича гуруҳлаш йўли билан биргаликда юритиш айниқса ҳар хил харажатларни акс эттириш учун қулайдир.

Масалан, «Давр харажатлари» счётининг дебетига ёзиладиган барча суммаларни тегишли ведомостда (15 - сонли ведомостда) субсчётлар ва шу харажатларнинг моддалари бўйича гуруҳлаш мумкин. Натижада, «Ойлик якун» номли устун ҳар бир субсчёт ҳамда шу счётнинг ҳар бир таҳлилий моддаси бўйича харажатларни умумий суммасига эга бўлади. Барча харажатларнинг умумий суммаси умумий кўрсаткич бўлиб, шу охириги устуннинг якуни билан тавсифланади.

Бундай амал шунингдек умумишлаб чиқариш харажатлари, давр харажатлари ва бошқаларни ҳисобида ҳам қўлланилади.

Ҳисобот кўрсаткичларини бевосита регистрларнинг олиш журнал - ордер шаклида ҳар хил йўллар билан амалга ошириш мумкин. Лекии уларнинг барчаси ҳисобот жадвалларига тўғридан - тўғри киритиладиган суммаларни кўрсатувчи ҳисоб маълумотларининг бевосита регистрларнинг ўзида гуруҳлашни таъминлашга асослангандир.

Бунда энг кенг тарқалган амалга таҳлилий ҳисобни ҳисоб кўрсаткичлари бўйича юритиш ва ҳисобот маълумотларини ҳисоб - китоб қилиш учун ҳисоб регистрига махсус жадвал киритиш ҳисобланади. Таҳлилий ҳисобнинг тузилишини ҳисобот кўрсаткичларига мувофиқ равишда тузилишига мисол қилиб «Фойда ва зарарлар» счёти бўйича журнал - ордерни келтириш мумкин. Унда молиявий натижалар таҳлилий ҳисобнинг барча моддаларининг рўйхатидан иборат бўлган жадвал келтирилади.

Суммаларни кўрсатиш учун иккита устун: «йил бошидан ҳисобот ойигача» ва «жорий ой учун» устуни кеттирилган. Бу устунларнинг ҳар бири «дебет» ва «кредит» устунларига бўлинади. Фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисобот шаклига киритиладиган ҳисобот маълумотларини олиш учун суммали устунларга (дебет ва кердит бўйича тегишли тартибда) ёзиб қўйилган ҳар бир модданинг якуний маълумотлари жуфт равишда суммалаштирилади. Ҳисобот маълумотлари ҳисоб суммаларини у ёки бошқача гуруҳланишини талаб қилган тақдирда, ҳисоб регистрларига махсус жадвал киритилади. У ушбу регистрнинг асосий бўлимларида акс эттириладиган суммаларни ёзиш билан бир вақтда (бирданига) тўлдирилади. Шунга ўхшаш жадваллар ишлаб чиқариш харажатларини, маҳсулот сотилишини, меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ходимлар билан ҳисоб - китоблар ва бошқаларни ҳисобга олиш учун мўлжалланган журнал - ордерларда ҳам мавжуд.

Ҳисобнинг журнал - оредр шаклида эришилган иш амаллари сонининг қисқартирилиши жуда муҳим аҳамиятга эгадир. Бу ерда, масалан, мемориал - ордер шаклида ишлатиладиган мемориал ордерлар ва рўйхатга олиш журнали йўқ,; кўпчилик счётлар бўйича синтетик ҳисоб таҳлилий ҳисоб билан бирлаштирилган; ҳисобот кўрсаткичлар автоматик тартибда, қўшимча танлаб олиш ёки қўшимча ҳисоб - китобларсиз, бевосита ҳисоб регистрларидан олинади. Буларнинг барчаси ҳисоб регистларида қилинадиган ёзувларни бартараф қилиш ва ҳисобни асосан қуйидаги учта иш амаллари: муомалаларни ҳужжатларда қайд этиш, ҳужжатлардан маълумотларни ҳисоб регистрларига кўчириш ва ҳисоб регистрларининг якуний кўрсаткичларини ҳисоботда умумлаштириш ёрдамида амалга ошириш имконини беради.

Шундай қилиб, журнал - ордер шаклидаги қайта - қайта кўчиришлар сони мемориал ордер шаклидагига қараганда икки мартадан ортиқроққа камаяди, натижада ҳисоб юритишларга кетадиган вақт тежалади, хатоларнинг юзага келиш имкониятлари камаяди, ҳисоб регистрлари анча яққоллашади, чунки уларда акс эттирилган барча объектлар ҳақидаги маълумотлар мавжуддир.

Журнал - ордер шаклидаги хўжалик муомалаларини акс эттиришни тартибга солиш унинг барча регистрларидан кўриш мумкин. Масалан, 2 - сонли журнал - ордерда ҳисоб - китоб счётидан пул харажатлари тўғрисидаги барча маълумотлар қатъий муайян устунларга ёзиб борилади. Ёзувларнинг янада ҳам кўпроқ тартибга солиниши юқорида эслатиб ўтилган 15 - сонли ведомость, 10 - сонли журнал - ордер (ишлаб чиқариш харажатлари) ва бошқа регистрлар ёрдамида эришилади. Уларда акс эттириладиган ҳар бир сумма нафақат маълум бир устунгагина эмас, балки тегишли бўлган қаторга ҳам ёзиб борилади. Кўриб чиқилган хусусиятлар журнал - ордер шаклининг ҳисобининг ва бошқа турларидан кескин фарқ қиладиган, шубҳасиз, афзалликларидан ҳисобланади. Лекин у камчиликлардан ҳам ҳоли эмас. Масалан, айрим регистрларнинг тузилиши жуда мураккаб бўлиб, уларни тўлдириш жараёни жуда қийин кечади. Унда ҳисобли рўйхатга олиш техникасини ўзлаштириш кўп ҳаракатни талаб қилади, чунки ҳар бир журнал - ордер тегишли ҳисобнинг объекти хусу
сиятларига мослашган.


7. ХАТО ЁЗУВЛАР: ТАСНИФИ ВА ТУЗАТИШ УСУЛЛАРИ

Бухгалтерия ҳужжатларини тузишда ва ҳисоб регистрларини юритишда айрим вақтларда хатоларга йўл қўйилади. Бухгалтерия ҳисобини юритишда йўл қўйлган хатолар қуйидаги белгиларига қараб тасвирланади.


  1. Ҳужжатлар реквизитларидаги хатолар. Бунда хато тўлдирилган реквизит тўғрисига ўзгартирилади.

  2. Хатога йўл қўйган шахс. Агар хатога йўл қўйилган бўлса, уни кимдир бажарган. Бу тамойил асосан маъмуриятни қизиқтиради.

  3. Ғаразлик. Барча хатолар беғаразлик ва ғаразликка бўлинади. Ғаразлик билан қилинган хато хатога йўл қўйган шахс учун оқибатлари турли бўлиши мумкин. Аммо беғараз қилинган хато ҳам яхши оқибатларга олиб келмайди, айниқса кейинги тамойил нуқтаи назаридан.

  4. Солиққа тортишга таъсири. Хатолар тўланадиган солиқ суммасини ўзгартирадиган ва ўзгартирмайдиган бўлиши мумкин.

  5. Хатоларни юзага келиш сабаблари. Беғараз хатоларни юзага келиш сабаблари қуйидагилар бўлиши мумкин: чарчаш, толиқиш, бепарволик, техниканинг носозлиги ва ш.к.

  6. Хатоларни кейинги ҳужжатларда қайтарилиши. Айрим хатолар биргина хужжтда бўлиб, кейнги ҳужжатларда такрорланмайди. Айримлари эса бир неча ҳужжатларга ўтиб занжир халқасидек такрорланади. Шундай хатолар бир жойнинг ўзида (локальный) ва транзит (бошқа ҳужжатларга ҳам ўтган) бўлиши мумкин.

Бухгалтерия ҳисобида компютердан фойдаланилса, барча ҳолларда ҳам хатолар бир марта ўўғирланади. Бунда барча ҳисоб реквизитлари автоматик равишда янгиланади.

  1. Бошқарув қарорларини қабул қилишга таъсири. Бунда хатолар бошқарув қарорларини қабул қилишга таъсир этадиган ва тўғирлаб бўлмайдиган бўлиши мумкин.

  2. Хатолар характери. Бунда хатолар тўғриласа бўладиган ва тўғрилаб бўлмайдиган бўлиши мумкин.

Масалан, бухгалтерия ходимлари томонидан хато қилиниб бюджетга ортиқча сумма ўтказилган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодексининг 124-моддасига биноан ортиқча тўланган солиқ суммасини қайтариб бериш муддати 3 йил белгиланган. Агар даъво қилиш муддати ўтиб кетса, бундай хато аниқлангани билан тузатиб бўлмайди.

Бухгалтерия ҳисобида йўл қўйилган хатолар албатта тўғриланиши шарт. Хато ёзувларни тузатиш ҳисобда алоҳида методологик масалани ташкил этади ва «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги Қонун» билан тартибга солинади. Лекин хато ёзувларни тўғрилашнинг назарий ва амалий имкониятлари норматив ҳужжатларилар билан белгиланган доирадан кенгроқ.

Тузатиш усуллари йўл қўйилган хатоларни аниқланаган вақти ва қўлланиладиган ҳисоб шаклларига боғлиқ.


  1. Агар хатолар даврий ҳисоботни солиқ органларига топширилган қадар аниқланган бўлса, хато ёзувни тўғрисига алмаштириш йўли билан тўғирланади.

Хато ёзувларни алмаштириш деб қуйидагилар тушунилади:

Ҳисобнинг дафтар шаклида – тозалаш, суваш, устидан чизиш, изоҳланган тузатиш ва бошқа тузатиш усуллари;

Ҳисобнинг коспьютер шаклида – бевосита олиб ташлаш ёки таҳрир қилиш йўли билан нотўғри ёзувни тўғрисига алмаштириш.

Хато ёзувларни тўғирлашда у ёки бу усулни қўллаш аниқ вазиятга боғлиқ.

Мазмуни муомала маълумотлардан иборат бўлган айрим ҳужжатларда хато рақамни ўчириб ёнига тўғрисини ёзиш етарли.

Агар ўчириш, суваш ёки устидан чизиш имконияти бўлмаса, тузатилган рақамга шундай изоҳ берилади:

«_____ га тузатилганлиги ишонилсин», «қўшиб ёзилган____ га ишонилсин» ёки «устига чизилгани_____ ўқилмасин» деб тегишли лавозимли шахснинг имзоси қўйилади, айрим ҳолларда муҳр ҳам босилади.

Хато ёзувларни бундай усулларда маълум вақтларгача тўғрилаш мумкин. Бу вақтни шартли равишда қайтиш нуқтаси деймиз. Хатоларни тузатиш бўйича қайтиш нуқтаси деб маълум сана эмас, балки даврий ҳисоботни солиқ органига топшириш куни ҳисобланади. Даврий ҳисоботни солиқ органига топшириш қонунчилик билан тартибга солинганлиги учун қайтиш нуқтаси солиқ даврининг бошланиш куни билан ҳисоботни солиқ органига топшириладиган охирги кун орасида бўлади. Маълумки, ҳисобот ҳақиқаттан топширилгандан сўнг уни қайтаришнинг иложи йўқ.

Агар хатолар қайтиш нуқтасини ўтгандан кейин аниқланган бўлмса, тўғрилаш проводкаларини бериш йўли билан тузатилади (албатта айрим хатолар бўйича проводкалар берилмайди. Масалан, ҳисобот давридан олдинги чоракда сотиб олинган асосий воситалар бўйича хатога йўл қўйиб кафолат муддати кўрсатилмаган экан. Буни тузатиш учун ҳеч қандай қўшимча проводка талаб қилинмайди. Бу хато таҳририй усул билан тузатилади).

I. Қўшимча ёзув усули. Бу усулдан фойдаланишнинг иккита шарти бор: а) хўжалик муомалаларини суммасида хатога йўл қўйилган; б) хато камайиш томонига йўл қўйилган (проводкада келтирилган сумма ҳақиқий кўрсатиладиган суммага қараганда кам бўлган).

Бунда хато ёзилган сумма билан тўғрисини орасидаги фарқ суммага илгаригидек қўшимча проводка берилади ва шу билан хато ёзув тузатилган бўлади.

Масалан, асосий ишлаб чиқаришга ҳақиқий сарфланган материал 5000 сўм, лекин хато қилиб 4000 сўм ёзилган. Бунда хатони тузатиш схемаси қуйидагича бўлади.




Д-т 1010 К-т




Д-т 2010 К-т




1) 4000

2) 1000





1) 4000

2) 1000




II. Тескари проводка бериш усули. Шундай бўлиши мумкинки, хатолар суммани камайиши томонига эмас, кўпайиши томонига йўл қўйилган. Бу вақтда хатоларни тузатиш тескари проводка бериш усусли билан бажарилади.

Масалан, асосий ишлаб чиқаришга ҳақиқий сарфланган сумма 4000 сўм бўлиб, хато қилиб 5000 сўм ёзилган бўлса, хатони тузатиш схемаси қуйидагича бўлади:





Д-т 1010 К-т




Д-т 2010 К-т







2) 1000

1) 5000




1) 5000

2) 1000






















































Башарти счетлар корреспенденциясида хатоларга йўл қўйилган бўлса, олдин тескари проводка берилади, сўнг тўғриси ёзилади.

Масалан:

1. Асосий ишлаб чиқаришга материаллар сарфланди 5000 сўм хато проводка берилди:



Д т 2310 «Ёрдамчи ишлаб чиқариш»

- 5000 сўм.

К т 1010 «Хом ашё ва материаллар»

- 5000 сўм

Тўғри ёзув:

Д-т 2010 «Асосий ишлаб чиқариш»

К-т 1010 «Хом ашё ва материаллар»


Хато берилган проводкани тузатиш усули:

2. Олдин хато берилган проводкани тескариси берилади.



Д т 1010

5000 сўм.

К т 2310

5000 сўм

сўнг тўғри проводка берилади

Д т 2010

5000 сўм.

К т 1010

5000 сўм

.




Д-т 2010 К-т




Д-т 1010 К-т







Д-т 2310 К-т




3) 5000







с.

1) 5000







1) 5000

2) 5000
















2) 5000

3) 5000



















5000







5000

10000







5000

5000




5000










5000







-

-































Бу усулда счетларнинг охирги қолдиқлари ўзгармайди, лекин оборотлари сунъий равишда кўпаяди.
III. Кўчириш усулда хатларни тўғирлаш. Юқорида келтирилган хатони кўчириш йўли билан тузатиш мумкин.


Д-т 2310 К-т




Д-т 2310 К-т




Д-т 2310 К-т

1) 5000
















с.

1) 5000




2) 5000




2) 5000
















5000

5000




5000







-

5000

-

-




5000

-







5000

Бундай тузатишда счетларнинг аборотлари сунъий равишда кўпайтирилмайди.
Бу усулдан ватанимиз амалиётида кам қўлланилади.

«Қизил сторно» усулида хатоларни тўғрилаш. Бу усулда хатоларни тўғрилаш ватанимиз амалиётида кўп тарқалган. «Қизил сторно» (италянча Storno – счётни ўтказиш) усулида хатолар тузатилганда счётларнинг оборотлари бузиб кўрсатилмайди. «Қизил сторно» усули қўшимча ёзиш усули билан хатоларни тузатиш иложи бўлмаганда қўлланилади.

«Қизил сторно» усулида хатолар тузатилганда хато берилган ёзув манфий (қизил сиёҳда) суммада такрорланади, сўнг тўғриси (оддий сиёҳда ёзилади). Манфий сумма олдинги суммалардан олиб ташланади. Шу билан счётларнинг оборотлари бузиб кўрсатилмайди.

Масалан, омбордан асосий ишлаб чиқаришга 4000 сўмлик материал сарфланган, лекин хато қилиб 5000 сўм ёзилган. Бунда хато ёзилган сумма қизил сиёҳда такрорланади (агар унинг иложи бўлмаса, манфий сумма рамкада кўрсатилади) сўнг тўғриси, яъни 4000 сўм оддий сиёҳда ёзилади.




Д-т 1010 К-т




Д-т 2010 К-т

С.

  1. 5
    5000
    000



  2. 4000




1
5000
) 5000

2)


3) 4000













-

4000




4000







4000




4000




Бунда: 1 – муомала нотўғри, хато ёзилган сумма;

2 – муомала «қизил сторно» усулида хато ёзилган сумма ўчирилди;

3 – муомала тўғри суммани акс эттирилиши.



IV. Аралаш ёзув усулида хатоларни тўғрилаш. Бунда хато ёзилган сумма қизил сиёҳда такрор ёзилади, тўғриси эса оддий сиёҳда ёзиб қўйилади. Бу усулда иккиёқламали ёзув тамойили бузилади. Масалан, асосий ишлаб чиқаришга 5000 сўмлик сарфланган материал хато қилиб ёрдамчи ишлаб чиқаришга ёзилган. Аралаш ёзув усулида 2310 «Ёрдамчи ишлаб чиқариш» счётининг дебетига ёзилган 5000 сўм қизил сиёҳда такрор ёзилади ва бу сумма 2010 «Асосий ишлаб чиқариш» счётининг дебетига оддий сиёҳда ёзиб қўйилади.

Д-т 1010 К-т







Д-т 2310 К-т







Д-т 2010 К-т

С.

1) 5000







  1. 5
    5000
    000










2) 5000
















2)
















5000







-

-







5000







5000



















5000





































Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   43




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет