Тўлов талабномаси
|
Харидор буюртмаси ёки тўловчи
|
Номалари бўйича миқдор
|
Тўлов талабнома масидаги сумма
|
Тўланган
|
Сана
|
¹
|
А буюми
|
Б буюми
|
ва ҳоказо
|
Сана
|
Сумма
|
01.06
|
168
|
«Миконд» з-ди
|
200
|
50
|
-
|
12000
|
12.06
|
2000
|
02.06
|
169
|
«Зенит» з-ди
|
100
|
-
|
-
|
5000
|
19.06
|
5000
|
04.06
|
170
|
«Зенит» з-ди
|
100
|
50
|
-
|
7000
|
24.06
|
7000
|
07.06
|
171
|
«Миконд» з-ди
|
200
|
-
|
-
|
10000
|
|
| Июнда жами |
95000
|
6250
|
-
|
78500
|
-
|
56000
|
Синтетик регистрларга маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотишнинг таҳлилий ҳисоби счётларининг шакллари ҳамда муомалалар у ёки бу тартибда гуруҳланадиган барча бошқа регистрлар киради.
Ҳозирги пайтда хронологик ва тизимли ёзувларни биргаликда олиб борадиган турли - туман аралаш (комбинациялаштирилган) регистрлар тобора кенг тарқалмоқда.
Корхонада тизимли ҳисоб «Бош журнал» деб номланадиган регистрларда юритилиши мумкин. Унда ёзувлар варақнинг юзида (биринчи бетида) ҳам хронологик, ҳам тизимли тартибда юритилиши мумкин.
Аралаш регистрлар шунингдек синтетик ва таҳлилий ҳисобни биргаликда юритиш йўли билан ҳам тузилиши мумкин. Уларга мисол сифатида маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш ведомости ҳамда мол етказиб берувчилар билан ҳисоб - китоб жадвали хизмат қилиши мумкин. Уларнинг тузилиши мол етказиб берувчилар ва харидорлар билан ҳисоб - китоблар тегишли тартибда таҳлилий ҳисобни алоҳида юритиб, шу билан бир вақтда синтетик ҳисобни умумлаштирилган маълумотларни олиш имконини беради. Бу синтетик ва таҳлилий ёзувларни автоматик тартибда бир бировига мос келишини таъминлаб ҳисоб ходимларини шу ёзувларни солиштириб текшириш, бир бировига тўғри келмаса, мос келмаслик сабабларини топиш ишларидан озод қилади.
200__ йил декабридаги «Ҳисоб-китоб» счётининг дебети бўйича айланмалар ведомости
Бош дафтар бўйича ой бошига сольдо 312500 сўм |
Қатор ¹
|
Ёзиб бериш санаси
|
Счётларнинг кредитида
|
Жами
|
Сотил-ди
|
Касса
|
Ҳар хил дебитор ва креди- торлар б-н ҳ/к-лар
|
Банкнинг қисқа муддатли кредит-лари
|
Фойда ва за-рарлар
|
Бошқа-лар
|
1
|
06
|
6800
|
2400
|
-
|
5000
|
-
|
|
14250
|
2
|
10
|
48500
|
4210
|
1500
|
-
|
-
|
|
24210
|
3
|
15
|
21000
|
-
|
-
|
-
|
1650
|
|
11650
|
Аралаш регисторлардан фойдаланиш хронологик ва тизимли маълумотларни ёки синтетик ва таҳлилий ҳисоб кўрсаткичларини биргаликда бир иш амалида олиш миконини беради ва шу билан бирга ҳисобли рўйхатга олиш ишларининг ҳажмини қисқартириб, уни анча яққоллаштиради. Унинг афзалликлари айни шундадир.
3. ҲИСОБЛИ РЎЙХАТГА ОЛИШ ТЕХНИКАСИ ВА УНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЙЎЛЛАРИ
Хўжалик муомалаларини ҳисоб регистрларида акс эттириш маълум тартибда, расмийлаштирилган ва ишланган ҳужжатлар асосида амалга оширилиши керак.
Ҳужжатли муомалаларни ҳисоб регистрларига ёзиш муомалаларни тарқатиш деб номланади.
Муомалаларни тарқатиш ҳужжатларини контировкалаш (белгилаб қўйиш) асосида амалга оширилади. Кўпинча муомалалар олдин қисқа ва кузатиш учун қулай бўлган шаклдаги синтетик ҳисоб регистрларида акс эттирилади. Уларнинг ҳар бир ёзув мазкур ёзувнинг фақат навбатдаги рақами ва суммасини кўрсатади. Кейин муомалалар таҳлилий ҳисоб регистрларига тарқатилади. Лекин ҳозирги вақтда амалиётда бошқача тартиб кенг тарқалган: олдин ёзувлар синтетик ва таҳлилий ҳисобнинг аралаш регистрларига қилиниб, кейин эса ҳисоб даврининг охирида бир ойдаги умумий якунлар синтетик ҳисобнинг тизимли регистрга - Бош китобга - ёзиб қўйилади. Таҳлили ҳисоб регистрига ёзувлар синтетик регистрлардагига қараганда мукаммалроқ қилинади. Уларда одатда ёзувлар санаси ва рақами, муомалаларнинг қисқача мазмуни (ёки ёзувга асос бўлган ҳужжатга илова), пул ифодасидаги сумма (моддий бойликлар бўйича эса натура кўринишидаги сони ҳам) кўрсатилади. Таҳлилий ҳисобдаги бундай мукаммал ёзувлар мазкур муомаланинг мазмунини чуқурроқ ўрганиш керак бўлганда ҳар гал ҳужжаатга мурожат қилмаслик учун зарурдир.
Муомалаларни ҳисоб регистрларига тарқатиш пайтида албатта ҳужжатларга ёки ушбу сумма ёзилган регистрнинг тегишли бетини ёзиб қўйиш йўли билан белги қўйилиши керак. Бундай белгиларни қўйиб қўйиш муомалаларини тарқатишнинг тўғрилигини кейинчалик текшириш учун муҳим аҳамиятга эгадир.
Ҳисоб регистрларидаги ёзувлар қўл билан ёки компьютер ёрдамида амалга оширилиши мумкин.
Қўл билан ёзувлар муомалаларини қўл билан сиёҳда ёки ёзув машинасида қайд қилишдан иборат. Нусхалар олиш керак бўлганда, кимёвий қалам билан ҳам ёзиш рухсат этилади. Қўл билан ёзувлар ҳисоб машиналарда фойдаланиш мумкин бўлмаган ёки масалага мувофиқ бўлмаган пайтларда қўлланилади.
Машинали ёзувлар ҳисоб регистрларини машинограммалар кўринишида, яъни акс эттирилаётган муомалаларнинг сўз билан ва рақамли тавсифи кўринишида берадиган электрон машиналарда амалга оширилади.
Ҳисоб регистрлари аниқ ва ўз вақтида юритилиб, у жорий ва якуний маълумотларни белгиланган муддатда олинишига риоя қилган ҳолда мабалағлар ва меҳнатни энг кам сарф қилган ҳолда ташкил этилиши керак.
Ҳисоб регистрларини қисқартириш ва соддалаштириш кўп йиллар мобайнида бир қанча йўналишлар бўйича олиб борилган. Улардан бири юқорида таърифланган муомалаларнинг синтетик ва таҳлилий ёзувларини хўжалик битта умумий регистрида биргаликда олиб боришдир.
Кўпчилик регистрларда чизиқли (линейная) ёзув деб номланган усул кенг тарқалган. Унинг моҳияти шундан иборатки, счётнинг кредити бўйича акс эттириладиган сумма дебетидаги унга тўғри келадиган қаторда акс эттирилади. Чизиқли ёзувдан фойдаланиш айниқса дебиторлик ва кредиторлик мажбуриятларнинг ўз вақтида тўланиши устидан кузатишни таъминлайдиган турли - туман ҳисоб-китоб муомалаларини ҳисобга олишда қулайдир. Чизиқли ёзув техникасини юқорида келтирилган махсус ишлаб чиқариш ва сотиш ведомостига қараб тушуниб олиш мумкин.
Ҳисобли рўйхатга олишда қисман суммаларни жамғарувчи ведомостларда олдиндан жамғариш ҳамда гуруҳловчи ведомостларда бир вақтнинг ўзида (одатда ойнинг охирида) қилинадиган ҳужжатли маълумотларни гуруҳлаш йўли билан ёзувларни ҳисоб регистрига тайёрлаш катта аҳамиятга эгадир. Гуруҳловчи ведомостлар, жамғарувчи ведомостларга ўхшаган.
Синтетик ҳисобда ёзувлар сонини қисқартиришга ҳар бир хўжалик муомаласини акс эттириш билан эмас, балки тегишли ведомостларда ҳисоблаб чиқилган бир турдаги корреспонденцияга эга бўлган барча муомалалар бўйича умумий якунини ёзиш йўли билан эришилади.
Ҳисобдаги рўйхатга олишнинг илғор усуллари шахматли ёзув тамойили деб номланадиган ёзувга асосланади. Унинг моҳияти шундан иборатки, хўжалик муомалаларини суммаси фақат бир марта ёзилади ва бир вақтнинг ўзида тегишли счётларнинг дебети ва кредитида акс эттирилади. Шахмат ёзувининг тартиби юқорида кўриб чиқилган шахматли айланма ведомостини тўлдириш усулидан тушиниб олиш мумкин. Ҳисоб регистрларида шахматли тамойилдан фойдаланиш фақат бухгалтерия ёзувларини қисқартириб қолмасдан, мазкур муомала бўйича корреспонденцияланувчи счётларни кўриш имконини ҳам беради. Шахматли тамойилга асосланган регистрга мисол тариқасида Бош дафтарни келтириш мумкин.
Ҳисобни соддалаштиришда шунингдек миқдорларни қисқартириш (яхлитлаш) ҳам муайян аҳамиятга эгадир. Амортизация, арзон буюм ҳосил бўлган миқдорларни яхлитлаш, ҳисобланган сонларни бутун сонларда ифодалаш билан чекланса бўлади.
Х
4. БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ШАКЛЛАРИ, УЛАРНИНГ МОҲИЯТИ ВА ТАРИХИЙ РИВОЖЛАНИШИ
уллас, ҳисобдаги рўйхатга олишни яхшилаш ва унинг меҳнат сиғимини камайтиришда машинали ёзувлардан фойдаланиш алоҳида аҳамиятга эгадир.
Тарихий ривожланиш жараёнида бухгалтерия ҳисоби аста - секин ўзгариб ва ривожланиб борган. Жамият ривожланишининг ҳар бир янги босқичида ҳисоб регистрларининг янги турлари юзага келган ва уларга қилинадиган ёзувларнинг турлича навбатланиши ва усулларидан фойдаланилган. Техника воситаларидан у ёки бу усулларда фойдаланиш мазкур шароитда юзага келган ҳисобдаги рўйхатга олиш тартибининг хусусиятларини акс эттирувчи бухгалтерия ҳисобининг турли шаклларининг пайдо бўлишига олиб келди.
Шундан келиб чиқиб, бухгалтерия ҳисобининг шакли деганда ҳисоб регистрларининг ҳар хил шакллари, ҳисоб маълумотларини ишлаш техникаси ва ҳисоб ёзувларини амалга ошириш усулларини биргаликда олиб бориш тартибини тушуниш лозим. Регистрларнинг ташқи кўриниши, уларнинг таркибий тузилиши, синтетик ва таҳлилий регистрларнинг ўзаро боғланиши, дастлабки ҳисоб ахборотини олишда ва ишлашда, унинг ҳисоб регистрларига ёзишда қўлланиладиган техника - мана шуларнинг барчаси бухгалтерия ҳисобининг айрим шаклларининг хусусиятларини белгилаб беради.
Бухгалтерия ҳисобининг пайдо бўлишидан бошлаб ўтган давр ичида унинг шаклларида жуда муҳим ўзгаришлар содир бўлган. Дастлабки ривожланиш босқичида ҳисоб корхонанинг ўз эгаси томонидан мулкларнинг бут сақланишини таъминлаш ва олинган даромаднинг миқдорини кузатиш ва назорат қилиш мақсадида юритилган. Фақат капиталистик ишлаб чиқаришнинг ривожланиши билан ҳисоб - «китоб юритиш» - «беистисно топшириладиган алоҳида агентларнинг мустақил функциясига» ажратилади. Шу даврда бухгалтерия ҳисобининг XV асрдаги адабиётида биринчи марта ёзилган бошланғич шакллари юзага келади.
Ўша вақтда регистрлар дафтарлардан иборат эди, муомалалар мулкдорнинг тилидан ёки унинг эсталик дафтари билан хронологик регистр - Журналга ёзилиб, сўнгра синтетик регистр – бош дафтарга тарқатилар эди. Унда счётлар узоқ муддатлар алоҳида якка тартибда юритилар, яъни улар ҳисобнинг ҳар бир объекти учун алоҳида счётлар (масалан, Ун счёти, савдогар Алиевнинг счёти ва шу кабилар) очилар эди. Муайян бир босқичда умумлаштирилган кўрсаткичларга эҳтиёж туғилди. Ўшанда Бош дафтар синтетик ҳисоб регистрига айланди ва у билан бир қаторда алоҳида ёрдамчи дафтарларда таҳлилий ҳисоб юритила бошлади. Фаолият ҳажмининг ўсиш ва Журналдаги ёзувларнинг кўпайиб бориш муносабати билан, уни бир неча хронологик регистрга - Касса журнали. Мемориал ва бошқаларга бўлинган ҳолда ишлатадиган бўлдилар. Бош дафтар кундалик ёзувдан унга бир ойлик якуний ёзувлар қилишга ўта бошладилар. Бир ойлик ёзувларни тайёрлаш учун йиғма журнал киритилган бўлиб, унга ёзувлар Кундалик журналлардан танлаб олиш йўли билан амалга оширилар эди. Аста секин ҳужжатлар ёзувларни асословчи сифатда қўлланила бошлади.
Дафтарлардан фойдаланишга асосланган бухгалтерия ҳисобининг шакллари шундай йўл билан ривожланган эди. Улардан биринчиси дастлаб Италия олими Лука Пачоли томонидан 1494 йилда Венецияда чоп этилган «Счётлар ва ёзувлар тўғрисидаги трактат» китобида ёритилган эди.
XX асрнинг бошида, йирик ишлаб чиқаришнинг ривожланиши шароитида, ҳисобга бўлган талаб анча ошди. Дафтарлар ўрнига регистрларнинг янги шакллари - карточкалар, бўш варақлардан фойдаланиш ўртага ташланиб, улар ҳисоб меҳнатини енгиллаштириб, илгари жуда меҳнатни кўп талаб қиладиган ишларни соддалаштириш қайта - қайта кўчириш ишларини бартараф қилиш имкониятларини ва пировардида ҳисобда машинали техникадан фойдаланиш шароитлари яратиб берди.
Тижорат ҳисоб - китобининг ривожланиши ва чуқурлашиши шароитида ҳисобнинг мазмуни, мақсадлари ва вазифалари тубдан ўзгарди. 20 - йиллардаёқ ҳисоб техникасининг қолоқлиги аён бўлган эди. Ҳисоб ходимлари ҳисобнинг янги, ривожланган тузилишининг пулларини излаша бошладилар.
Марказлаштирилган бошқарув шароитида яратилган ҳисобнинг шаклларидан энг биринчиси 1925 - 1927 йилларда кенг тарқалган карточка - ордерли шакли, деб номланган шаклидир.
Карточка - ордерли шаклида қайта - қайта кўчириш ишларини қисқартириш мақсадида нусха кўчириш (копировка) ёрдамида бир неча нусхада тузиладиган ордерлар киритилган эди. Ҳар бир муомалага алоҳида ордер ёзиб берилиб, унда ушбу муомала бўйича бухгалтерия ёзуви ва унинг қисқача изоҳи берилар эди.
Ордерлар уч нусхада ёзилиб, улар кейинчалик синтетик ҳисобнинг хронологик ёзуви, таҳлилий ҳисобнинг дебетли ва кредитли ёзувлари учун ишлатиларди. Бу нарса ушбу регистрлардаги ёзувларни ордерларнинг тегишли нусхалари жой - жойига териб қўйиш билан алмаштириш имконини берди. Ордернинг биринчи нусхаси хронологик ҳисоб регистрларида (касса ордерлари ёки мемориал ордерларда) тикиб қўйилар, иккинчи ва учинчиси эса - дебетланадиган ва кредитланадиган счётлар таҳлилий ҳисобининг тегишли карточкаларида тахтлаб қўйиларди.
Қайта - қайта кўчиришни қисқартиришга интилиш типлаштирилган ордерларнинг (уларда муомалаларни изоҳловчи матн олдиндан босиб ёзилган - «Типлаштирилган» бўлади) яратилишига олиб келди. Бош китобдаги ёзувлар йиғма журнал асосида қилинар эди.
Лекин ҳисобнинг бу шакли амалиётда кенг қўлланишга эриша олмади, чунки ҳар бир муомалага алоҳида ордернинг берилиши меҳнатни камайтириш ўрнига, унинг сарфини ошириб юборди ва ҳисоб регистрларининг тасвирийлигини ёмонлаштириб қўйди. Шуларнинг ҳаммаси ҳисобни рационализация қилишнинг бошқа йўлларини излашга мажбур этди.
Карточка - ордерли шаклнинг негизида 1927 йилда биринчи марта савдо корхоналарида қўлланган карточкали - нусха кўчириш шакли («копиручёт») шакли яратилди.
Бу шаклнинг негизига таҳлилий ҳисоб карточкаларига ва синтетик ҳисоб журналларига бир вақтнинг ўзида нусха кўчириш йўли билан ёзиш тамойили қўйилган эди. Бу ҳисобнинг шаклида ҳар бир журнал, одатга кўра, бир неча турдош счётлар бўйича ёзувларни ўз ичига олар эди. Масалан, барча ҳисоб - китоблар счётлари бўйича ёзувларни бирлаштирувчи жарналлар юритилар эди. Ҳеч қандай ордерлар тузилмас ва барча ёзувлар бевосита ҳужжатларнинг ўзидан амалга оширилар эди. Бу билан ҳисоб маълумотларининг ҳужжатлардагига тўғри келишига эришилар эди. Корреспонденциялантирувчи счётларнинг рақамлари ҳужжатларга махсус муҳр билан қўйилар эди.
Бош дафтар кундалик Назорат ведомости билан алмаштирилиб, у ҳар бир счётининг ичида у билан корреспонденцияланувчи счётлар бўйича ёзувларни гуруҳлашни таъминлар эди. Назорат ведомостидаги ёзувлар ҳар куннинг охирида журналлардаги ёзувлар билан солиштириб текширилар, бу эса ўз навбатида ҳисоботларни тузишни тезлаштирар, хатоларни топишга сарфланадиган вақтни қисқартирар ва кундалик баланс тузиш имкониятини яратар эди.
Солиштириб текшириш гуруҳловчи варақчалар ёрдамида - бир турда корреспонденцияланувчи счётлардан айланмаларни танлаб олиш йўли билан олиб борилар эди. Улар ўтган кунда амалга оширилган ёзувларни якунлаш учун ҳар бир журнал бўйича тузилар эди. Натижада синтетик ва таҳлилий ҳисоб маълумотларини кейинчалик солиштириб текширишга ҳожат қолмас эди, чунки таҳлилий регистрлар карточкаларидаги ёзувлар уларни бир вақтнинг ўзида тегишли журналларда нусха кўчириш йўли билан амалга оширилар ва уларнинг айланма суммалари кунда назорат ведомости билан солиштириб текширилар эди. Шу йўл билан Назорат ведомостининг кўрсаткичлари автоматик тартибда карточкалардаги якуний маълумотлар билан мос келишига эришилар эди. Таҳлилий ҳисоб бўйича айланма ведомостлар айланма якунини ва сальдони ҳисоблаб топиш ва қайд этиш ҳамда улардан тезкор кузатув мақсадида фойдаланиш учунгина мўлжалланган эди.
Карточкали - нусха кўчириш шакли асосан савдо корхоналарида тарқалган эди. Уни саноат корхоналарида жорий этиш ҳаракатлари саноатдаги ҳисобнинг жуда мураккаблиги туфайли, гарчи унинг айрим тамойиллари, жумладан, ёзувлардан нусха кўчириш усули қўлланилган бўлса ҳам, яхши натижа бера олмади.
Ҳозирги пайтда корхоналарда асосан бухгалтерия ҳисобининг уч шакли: мемориал - ордерли, журнал - ордерли, ва ПЭҲМдан фойдаланишга асосланган автоматлаштирилган шакллари қўлланмоқда.
5. МЕМОРИАЛ - ОРДЕР ШАКЛИ
Бухгалтерия ҳисобининг мемориал - ордер шакли 1928 - 1930 йилларда юзага келган. Унинг яратилиши ҳисобга аста - секин энг илғор бўлган техника воситаларини ва олдинги шаклларнинг илғор усулларини жорий этиш йўли билан амалга оширилган. Карточка - ордерли шаклдан бу ерга ордерлар тамойили (ёзувларни расмийлаштириш учун) ва танлаб тахтлаб қўйиш (раскладка) (товар - моддий бойликлар ва иш ҳақининг таҳлилий ҳисобини юритиш учун), карточкали - нусха кўчириш шакли («копиручёт») дан нусха кўчириш материаллар ҳисобининг ҳужжатли - нусха кўчириш шакли деб номланган шаклни (документно - копировальная форма) усул ўтган.
Таҳлилий ҳисобнинг соддалаштирилиши бу тамойиллардан фойдаланиш билан чекланмади. Масалан, материаллар ҳисобида таҳлилий ҳисоб регистрлари вақти - вақти билан дастлабки ҳужжатлар асосида тузиладиган сортли айланма (ёки сальдоли) ведомостлар билан алмаштирилган.
Хўжалик жараёнлари ҳақида ахборотни тезкор олиш муносабати билан синтетик ҳисоб регистрларининг таркибий тузилиши ҳам ўзгартирилади. Бош дафтар назорат ведомости шаклида юритиладиган бўлиб, унда ҳар бир счёт шахмат шаклида, унинг корреспонденцияси очиб бериладиган бўлди. Айланмаларнинг йиғишнинг янги шакли, яъни корреспонденцияланувчи счётларни очиб бериш йўли билан хўжалик фаолиятини яққол тасвирлаб берувчи шахмат айланма ведомости киритилди. Бу шаклнинг моҳияти шундан иборатки, унда дастлабки ҳужжатлар асосида мемориал ордерлар тузилиб, уларда мазкур муомалалар бўйича корреспондецияланувчи счётлар (проводкалар) кўрсатилади ва шу билан синтетик ҳисоб ёзувлар тартибга келтирилади.
Достарыңызбен бөлісу: |