Инглизчадан Аъзам Обидов таржимаси қ ғ ҳ ў Ноуман Смайлз



бет13/13
Дата27.06.2016
өлшемі0.91 Mb.
#161886
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13

Айтганча, ҳозир отам Шиа Чанг билан ўша ерда...*


142.
Орқага чекинишга йўл йўқ эди. Мен ундан ўша ёққа олиб боришини сўрагандим, Камол қатъиян рад этди. Доимий назорат остида юрган айни ҳолатида у фақат Гансудаги ғорларга бориш йўлини тушунтириб бера олишини айтди. Унинг қўлбола картаси ва схемасини олиб, ярим тунда орқа томондаги кичик эшикдан чиқиб кетдим. Лекин жосусона туйғулар ўрнига бирдан шўролар гуруҳи билан биринчи марта Хитойга қилган сафарим эсимга тушиб кетди. Ана шуни ҳикоя деса бўлади!

... Мен Юрмаладаги курортда Ирмани кутиб олиш учун етиб келдим ва биз унда арчазорларқайноқ, совуқ ва романтик денгиз қирғоғида мазза қилиб икки кун қолиб кетдик. Унга шунчалик ўрганиб қолгандимки, у Узоқ Шарққа кетиши лозимлигини айтганда, у билан боришга қарор қилдим. Тасаввур қилинг - энг йирик қитъани у бетидан бу бетига кесиб ўтиш...Аввал Москвага учдик, кейин поездга ўтириб, Новосибирскка, сўнг яна учоқда Владивостокка учдик. Бу порт делегация аъзолари йиғиладиган ва сўнг биргаликда Хитойнинг Сан-Фан-Ҳи шаҳрига жўнайдиган марказ экан. Ирманинг тушунтиришича Сан-Фан-Ҳи русчада хитойчадаги каби эмас бўлиб, энди билишимча, у инглизчада ҳам ундай эмас экан. Маъноси - мириқаётган аъзо... Ирма буни айтишга уялган, ундан ҳам мени делегация билан бирга олиб кетишга ийманган эди, гарчи Сан-Фан-Ҳи Ирмани нега ташлаб кетмаганимнинг асосий мазмунини ташкил қиларди. Мен уни ўзи билан олиб кетишга кўндирдим. У виза масалаларини ҳал қилди ва эртасига Владивостокдаги меҳмонхонадан номаълум Сан-Фан-Ҳига томон қараб кетдик.

Поездда мен сан-фан-ҳийимиз учун аранг вақт ажратишимиз мумкинлигини тушундим, шунингдек, Ирма нега мени ўзи билан бирга олиб кетишдан уялганини ҳам англадим. Турист гуруҳимиз *мешочники* деб аталган савдо-сотиқ учун чиққан гуруҳ экан. Ҳар беш минутда улар эшигимизни қоқишар ва хитойлар билан суҳбатлашиш учун ёрдам беришимизни сўрашарди. Ҳар беш минутда Ирма иккимиз таржима қилишга чиқар, аллақандай шинелнинг қанча туриши ёки сассиқ бир этикнинг нархини сўраб берардик.

Ҳарбий кийим-кечакдан ташқари советлар икки хил бошқа нарсани - эркак метал ханжарлар, аёл эса эркак аъзоси ичида қуритилган айиқнинг сафросини Хитойга олиб кетишаётганди. Аниқлашимизга кўра, бу икки товар ҳам ноқонуний эди, шунинг учун вагонимиздаги икки ажойиб хитойлик нима қилиш кераклигини айтди. Аёл эгилган ханжарларни сонига боғлаб олиши, эркак эса қуритилган айиқ сафросини эркаклик матоҳининг ёнига осиб олиши лозим эди. Ҳа, худди шундай, бу ҳазил гап эмасди.

Аниқлаганим шу бўлдики, бундай саёҳатларда нудистларнинг пляжидаги каби шарму ҳаёни йиғиштириб қўйишга тўғри келаркан. Эсимда, купейимиздаги қўшнилар менга айиқнинг ҳалигинақа нарсасини беришган ва сонларига ханжарларни яшираётган Ирманинг қаршисида туриб, уни шимимнинг ичига киргизгандим. Аёлларга қийин бўлганди ўшанда, чунки улар ё туриб кетиши, ё фақат ётиб кетиши лозим эди, ҳар қалай икки ё уч ханжарни сонга осволиб кетишнниг ўзи бўлмайди-ку!

Сан-Фан-Ҳига жинсиларимиз ва ханжар ва қиличларимиз билан ҳарбий шинелларимизни кийиб етиб келганимизда, хитой мулозимлари бизни шахтёрлар меҳмонхонасига жойлаштиришганди. Ҳар куни эрталаб бутун шаҳар барабан овозидан уйғониб кетар, қовоғи уйилган шахтёрлар Таи-чиларини машқ қилиш учун меҳмонхонамиз олдидаги марказий хиёбонга келишарди. Кунлар сал ёришиб қолган, бизни бир сафга тизиб, бита-битталаб бозорга кирита бошлашганди. Ҳамма ўзи олиб келган нарсани чиқариб қўйганди. Семиз бир совет хотин футболка ва ички кийимлар сотиб, ориқ ва ўта жиддий хитой эркакларини аврай бошларди. У уларнинг олдида кийимларини ечар, хитойлик эркакларнинг катта очилган кўзлари учун марварид талаб қиларди. Гуруҳимиздаги бошқа бир эркак эса худди шу хотинни меҳмонхонага қайтишда аврашга тушган: улар шахтёрларга ҳам ўз товарларини сотишни исташганди.

Икки коммунист салтанатнинг бозор иқтисодига ўтиш шароитидаги мангу дўстлиги...
Бирдан ўша саёҳат эсимга тушиб кетиб, Хитойнинг ичкарироғига кириш иштиёғим ортди.
143.
Балки нега бунақа нарсаларни вайсаб ўтирибди деб ўйлаётгандирсиз? Лекин менинг ўрнимга бир ўтириб кўринг, телбага айланишингизни бир кўриб қўяй...

Ёмон, жуда ёмон нарсларни олдиндан сезяпгандайман. Уч кундан бери Лининг қораси кўринмайди. Одамдан кўра унинг шарпасига ўхшаб қолган қария у ёқдан бу ёққа тентираб юрган бу тош ғордан чиқишга икки ҳафтаки менга рухсат беришмади. Қўрқяпман, энг ёмонидан қўрқяпман, Ли учун... Чунки унда менинг ҳаётимга кириладиган калит бор...


144.
Унинг сўнгги жавоби аввалги жойга қўйилмганди, лекин кампир уни чопонинг ичидан чиқариб берди. Бу шошилиб ёзилган узун мактуб бўлиб, икки қайта ўқиб чиқдим. Унда сўзбоши йўқ, тўғридан-тўғри матн бошланганди:
*Тонгюқуқнинг ўлими тарихини биласанми?

У ҳамма нарсани ўз режасига кўра амалга ошириб бўлгач ёки ўзинг айтганингдек, Катта Қайтишни бажариб бўлгач, Шаҳзода Кул-Тегиннинг жанозасига келган барча асир элчилар ўзларининг эътиқодини ўзгартирган туркларнинг катта гуруҳи билан ўз мамлакатларига қайтгач, қизи Побека қолган-қутган турклар билан Герцогиня унвони ва йилига 200 000 гран оқ қўрғошин ваъда қилган Хитой саройига кўчиб ўтишга тайёр турганда, Тонгюқуқ кўк туркларнинг барча қолган жангчиларини тўплаб, Ҳукмдорнинг саройини ёқиб юборади. У шунингдек бошларга ўрнашиб олган универсал ақлу заковатнинг ҳам кулини кўкка совурди ва шундан сўнг хитой генерали Ван-Чжун-Ци қўшинларига қарши охирги урушга кирди.

Кулранг тулпори устидда у кўп бор жангга кирган ва баҳодирлиги ва ақллилиги учун шуҳрат топган баҳайбат бургутга ўхшаб кетарди. Шу ҳолда душманга ҳамла қилиб, бир нечасини ер тишлатди. Дуч келганини яксон айлади, қолган Кўк Туркларибилан душман қўшинининг ичига ёриб кириб, жон жаҳди билан олишди. Бир маҳал душманлардан бири унниг тулпорини уриб йиқитди, лекин эски жангчи дарҳол ўзини ўнглаб, яна душман устига ёпирилди. У хитой генерали Ван-Чжун-Цини ўлдирди, лекин ўзининг ҳам ўлими ана шу жангда қарор топиши аниқ бўлиб қолди, чунки душман унга заҳарли ўқ отган эди, ўқ орқасини тешиб ўтди ва оппоқ тулпордан ерга гурсиллаб қулади. Танаси парча-парча бўлиб кетди ва душман отининг туёқлари уни саҳро бўйлаб судраб кетди. Суяклари эса ер тупроқ билан бир бўлди...

Қуёш осмонда қора тортди, саҳро тупроғи кучли шамолдан юқорига кўтарилди, она дарё Энасойдан сув ўрнига қон оқди. Кучлар тенг бўлмаган ўша урушда кўк турк жангчилари битта қолдирмай қирилди. Ҳар йили баҳорда ана шу саҳрода қип-қизил гиёҳлар бўй чўзади...*
145.
*Турклар учун жангда ҳалок бўлишдан шарафлироқ жасорат йўқ эди, - давом этди Ли. - Касаллик ё қариликдан ўлиш улар учун ор бўлди. Қандай қаҳрамонлик замони! Айниқса, миллионлаб одам ё очликдан ва ё тўқликдан ўлиб кетаётган бизнинг замонамиз билан солиштирганда... Бироқ сену мен бутунлай бошқача ҳолатдамиз, шундай эмасми? Хўш, нега сен Гансуга боришга қарор қилдинг?
Кўп бор уни ўзим учун аниқлаб олишга уриндим: нега ўша буддистларнинг ғорига бордим? Биринчи галда, нима учун ўзимга ўлим жазоси тайинланган Шинжонга яна қайтиб келдим? Нечун бу йўлга туриб олдим? Ё аслида йўлнинг табиати шунақами, яъни танлаш имкони йўқ, тушдингми, бас, йўл сени истаган томонга олиб кетаверадими? Бошқа бир нарса: икки йилллик ҳаётимда жуда кўп уйғунлик, бир хиллик, мувофиқлик аломатлари кўринмаяптими? Уларни эслашга нима мажбур этди? Бу балки ўтган икки йилнинг шунчаки қарама-қаршиликлари ва ё фавқулодда ҳолатларимикин? Ё бу қандайдир бир бутун боғлиқликми?

Турфонда ёллаганим сариқ япон автомобилида Сучжоу томонга қараб кетаёрканман худди шундай хаёллар менга ҳамроҳ эди. Шу хаёллар билан бўлиб, ўзимдаги қўрқув ва огоҳлик ҳиссини йўқоитб қўйдим ва бу менг анча ёрдам берди. Масалан, ҳайдовчи мени тўппа-тўғри милиция пунктига олиб кетаётганига ҳам эътибор бермапман, чунки бундай узоқ сафар учун у махсус рухсатнома олиши керак экан. Бироқ ўзимни БМТнинг маданият ишлари билан шуғулланадиган ходимиман, Сучжоу полициясининг бошлиғи мени кутиб турибди (балки ростдир!), дея у ердан осонлик билан қутулиб олдим. Лекин қўлёзмаларни деб ғорга кетаётганимни яшириб ўтирмадим. Маҳаллий полициячи рухсат қоғозимизга қизил муҳр босиб берди ва биз Хитойнинг бошқа вилоятига қараб кетдик.


Ўз ишимнинг қаҳрамонлик эканига ишончим комил эмасди. Бу бутунлай шахсий масала эди. Агар мувофиқлик ҳақида сўрасангиз, бу Хитойда 200 000 гран оқ қўрғошинга бурканган Побека кабидир. Мен доим йирик жамоат сиқувидан қўрқар, газета ўқисам бошим оғрир, ўзимни эркин тутишга ўрганган эдимки, кутилмаганда бирор киши жамоат ишлари хусусидаги фикримни сўраб қолиши мумкин. Лекин Ли баъзан ҳақ бўлиб чиқарди. Ҳатто шу ерда ҳам бир неча марта Билга-Ҳоқон тутиб турган ўша элчиларнинг ҳолати билан ўзимники орасида мувофиқлик сезардим. Ўтган икки йилдаги воқеалар ва ўзим номини келтирган ва келтирмаган тадқиқотчилар орасидаги ўхшашликни ҳисобга олмаганда, бир неча бор ҳолатимнинг Ҳоқонникига ўхшаб кетишини ҳис қилдим. Икковимиз ҳам, масалан, турли усул билан маконни забт этдик. У ҳам, мен ҳам дунёдаги барча мавжуд ақлни бир жойга йиғишга интилдик, лекин вақт иккимизнинг ҳам попугимизни пасайтириб қўйди. У-ку Билга-Ҳоқон. Энди Ли Тонгюқуқни эслатяпти. Хўш, навбатдагиси ҳалқанинг боши саналмиш марҳум шаҳзода Кул-Тегинми?

Ва бу Линниг ўзи ҳақида эмасмикин? *Жангда ҳалок бўлишдан шарафлироқ иш йўқ...*


146.
*Бухоррлик шаҳзода Ниҳон-Санг Доно Тонгюқуқнинг энг охирги суҳбатдоши эди. Бир гал у пайғамбарлари Мусо алайҳиссаломнинг Ҳизр алайҳиссалом билан учрашгани тўғрисидаги ҳикояни айтиб берганди. Ниҳон-Санг ушбу ҳикояни гўёки махфий бир манбадан айтиб бераётганга ўхшарди:



*Муса унга деди: Ўзингизга ўргатилган тўғри йўлни ўргатишингиз учун сизга эргашсам майлими? У айтди: Йўқ, сиз мендай бўломайсиз. Нега менга берилган илм сизга берилмаганини тушунишни истамайсиз? У деди: Худо шоҳид, сиз менга сабрни кўрсатгайси ва мен ҳеч бир нарсада сизга қаршилик қилмасман. У деди: Яхши, агар менга эргашмоқчи бўлсангиз, ўзим сизга сабабини айтмагунча, ҳеч нарса сўраманг.



Хуллас икковлари дарё ёқасидаги бир кемани кўришди ва Ҳизр алайҳиссалом кеманинг бир жойини тешиб қўйди. Мусо деди: Бу тешикни кемадаги одамлар чўкиб кетсин деб қилдингизми? Сиз чиндан ҳам ёмон ишга қўл урдингиз. У деди: Сизга мн биладиган нарсани билмайсиз деб айтмаганмидим? Мусо деди: *Мендан ғазабланманг, айтган сўзингизни унутибман, хатоимни кечиргайсиз.
Шундай қилиб улар сафарни давом эттиришди ва йўлда бир болани учратишди. Ҳизр алайҳиссалом уни ўлдирди. Шунда Мусо сўради: Бу бегуноҳ болани нега ўлдирдингиз? Сиз чиндан ҳам жуда ёмон иш қилдингиз. У деди: Сизга мен билган нарсани билмайсиз деб айтмаганмидим? Мусо деди: Кечиринг, тағин унутибман, бу сафар сиздан бирон нима сўрасам, мени тарк этасиз.
Улар йўлда давом этишди ва бир шаҳарчага келишди. Ундаги одамлардан овқат сўрашганди, улар меҳмон қилишни исташмади. У ерда йиқилай-йиқилай деб турган деворни бир зумда тузатиб қўйди. Мусо деди: Агар истасангиз, бу ишингиз учун ҳақ олишингиз мумкин. У деди: Мана шу сиз билан менинг ажралишимизга сабаб! Мана энди сабр қилолмай сўраган нарсангизни шарҳлаб берсам бўлади.
Ҳалиги кема дарёда ишлайдиган камбағал кишиники бўлиб, мен уни шу атрофда дарёдаги барча кемаларни зўрлик билан олиб қўяётган подшоҳдан асраб қўйдим.
Болага келсак, унинг ота-онаси имонли кишилар бўлиб, Биз бу фарзаннинг эътиқодсизлигидан, ғалаён кўтаришидан қўрқардик. Биз Аллоҳ уларга ўша боладан яхшироқ бир меҳрибон ва имонли фарзанд беришини истадик.
Энди девор хусусида, у шаҳардаги икки етим болага қарашли бўлиб, тагида хазина бор эди. Уларнинг оталари ҳақгўй инсон бўлиб, Аллоҳ улар имонга келишлари ва хазинани Аллоҳнинг раҳмати сифатида олишларини истади. Бу ишларни ўз хоҳишим билан қилганим йўқ. Мана сиз тоқат қилолмаган ишларнинг шарҳи*.
147.
Кекса Тонгюқуқ буни китобдан ўқиб ўрганган эмас, балки ўз бошидан кечирган. Аввал қўрқинчли туюлган ҳаракатлар кейин унинг мутлақо аксига айланса, яхши иш деб аталган нарсалар ҳам ана шундай акс ўзгаришга юз тутиши мумкин эмасми? Яхши ният йўлни дўзахгача олиб келди, дейилади китобларда. Ўз фаолиятини бирорта Худога ҳам ишонмайдиган хитой фалсафасидан бошлаган Ниҳон-Сангнинг ўзи ҳам қарама-қарши томонга келиб қолмадими? Барча элчилар шу даражада вафодорлик қилишдики, аслида бу бутундай тескари натижаларга олиб келмадими? Машҳур буддист азоби тушунчаси бошқаларга нисбатан қўрқоқлик ва беэътиборсизлик каби ниҳон топди, универсал насронийликка эътиқод ғамгин ҳимоясизлик бўлиб қолди. Манихеан надомат ҳама нарсага рухсат беришга айланиб Ғолди... Элчилар ҳаёти буни исботлаб турибди...

Лекин Тонгюқуқ Ниҳон-Санг ҳикоясини берилиб эшитди, чунки у тулки овловчиларнинг сўнгги мақсад-ғояларини тасдиқларди. Куннинг сўнггида унинг Катта Қайтиши ўша ҳақида эди...

Лекин ўзимиз-чи?..
Шу ерда Ли ўз хатига якун ясаган ва мен нега Тонгюқуқ ўлими билан бошланган ҳикоя унинг Катта Қайтиши билан ниҳояланишини тушунишга ҳаракат қилдим. Худди Қайтиш унинг ўлимидан ташқари юз беради деб ўйланган каби...
148.
Тавба, нега энди Тонгюқуқ ҳаётини тушуниш ўз ҳаётимда ёрдм беради деб ўйлаяпман? Нега Турфон-Сучжоу йўлида тоғлар бағридаги дарё ёқасида жойлашган Кумуш қишлоғида тўхтаганимизда ҳам ана шу хаёлга бордим? Энди, Лининг хатини ўқиб бўлгач, нега у ҳақида ўйлаяпман ва бундан аввалги фикрни Тонгюқуқнинг сўнгги зиёратига мослаштиряпман? Ё охирги жанг тўғрисида ўйлаяпманми? Ким ҳақида? Тонгюқуқ? Балки ўзим ва Ли хусусидадир?
Кумулда кўп миқдорда қимиз ичволиб, кўзим илинган экан, ғалати туш кўрдим: чўмилиш ҳавзаси олдида ўтирган эмишмиз ва пластик ё қоғоз оққуш сув юзасида бизни хушнуд қилиш учун сузиб келмоқда экан. Бирдан у тупура бошлади ва мен унинг сўлаги заҳарланганини сездим. Агар қимирласам, у буни сезади, - ўйладим мен - лекин бу очиқ жойда ҳам ўтира олмайман. Шу боис секингина қўзғаоган эдим, оққуш ортимдан эргашди ва қочишжан ўзга Чўрам қолмади. Қочар эканман, ортимдан жодугар таъқиб этиб келарди. Нарироғдаги деворда чиқиш эшиги бор эди, уни итаркан эдим, нақадар оғирлигини ҳис этдим. Лекин ундан ҳам оғири эшик ортида ҳам девор борлиги ҳақида ўйлаш эди. Шу тариқа эшик орқасига яшириндим - энди у заҳар тупуролмади.

Лекин алвастининг энди ғишт девор ортидан келади деб кутаётганимда, бирданига пол шишиб, метал панжа ўт очаётганини кўрдим. Шунда метал устунлар пастга қулаб туша бошлади, мен уларнинг устимга тушиб кетишидан қўрқиб, тумтара4ай қочардим. Ҳолливуд фильмидаги каби даҳшат. Қиёмат қўпган мисол.

Ҳамма қутқарув учоғи томон югурган. Кимдир билет сотяпти. Барибир, ичкарига кириб олдим. Учоқ қўзғалади, уни ташқаридан нимадир тебратиб юборади. Қўмондон фильмлардаги сингари эълон қилганда, кинога тушаётгандай сезасан ўзингни: *Биз икки бошқа учоқ номаълум кучлар томонидан гаровга олинган платформага қараб учамиз.* Шунга қарамай, қанотларимиз остидаги шаҳар ҳануз биз билан эди, балки у тоғ томондалиги учун шундай кўрингандир ва ё бу шунчаки декорациядир, ҳарқалай, фарқига боролмадим.

Барибир ўша айтилган платформага тушдик ва ҳамма учоқдан туша бошлади. Мен тушолмай четроқда турибман, чунки бейсбол шапкам платформадаги шўх болалар қўлида турибди ва улар *ким шапкасини унутди* дея мени ташқаридан туриб жаҳлимга тегишяпти. Ниҳот нураган, вайрон бўлган деворли чексиз бир йўлакка тушиб олдим.

Унда қўрқинчли лабиринтлар мавжуд, ёруғликда ғалати маҳлуқлар кўринади, номаълум кучнинг изи ё қўрқув юракни чертади. Одамлар қайга йўқолди?

Бирдан қўрқув ичра бақирганча икки ўсмир қиз менга томон югуриб келади, уларни лабиринтнинг ёритилган томонидан келганини сезаман. Ён томондаги хонага кирамиз ва қизлар бақира кетади: *У бизни бокира қизлардай зўрламоқчи. У момиққина қизларни коллекция қиламан, деб айтяпти!* Даҳшат, мен уларнниг кетларидан қон оқаётганини кўраман. Шу маҳал бармоқларидан қон томаётган одам ичкарига киради. Мен унинг оёқлари орасига тепаман, лекин у ҳеч қандай оғриқ сезмайди ва устимга ёпирилади...

149.
Ярим тунда тоғ қишлоғимиздаги патрулдан бўлак ҳамма уйқудалигида, яшириниб ташқирига чиқдим. Агар патруль сезиб қолса, ҳаётимнинг тугаши аниқлигини билардим. Лекин жуда эҳтиёткорлик билан билдирмай ҳаракат қилдим.

Сучжоу яқинидаги хитойларнинг Вунфигу қишлоғида ҳам шундай бўлди. Ярим кечада буддистларнинг ғорига ўтиш учун ташқарига отландим. Ўтган ҳафта бу ерга уйғурлар зиёратга келганини билардим, балки уларнинг баъзилари ҳали ҳам шу ердадир, худди кекса дарвиш сингари, лекин у буддист эмасди. Менда Камол берган режа бор эди. Унга кўра, иккинчи тепаликка тирмашиб чиқишим ва олти бўш ғорни ўтиб, еттинчисига кришим лозим эди. Ой ёритиб турар ва мен сомга эргашиб борардим. Қишлоқнинг нариги томонида итлар ҳурар, оёқларим остидаги чирилдоқлар ўтлар ичига яширинар, мен эса тез-тез юриб биринчи тепаликка чиқардим. Лекин иккинчи тепалик тик қояга ўхшарди. Ой унинг орқасида кўринмай қолган, бирнич тепалик ҳаёт сасини ўчирган ва мен ёлғиз ҳансираган нафасим билан бирга қолгандим.

Бир дақиқадан кейин ўзимни ўнглаб олдим-да, ярим метрча кенгликдаги сўқмоқ йўлни топиб, олдинга қараб кетдим. Бу сўқмоқдан фойда йўққа ўхшар, энг ёмони миямда *Бу ерларда нима қилиб юрибман?* деган савол айланарди. Лекин бахтимга олдимда бир ғорнинг оғзи кўринди. Бу биринчи ғорми-йўқми, билмасдим, ҳарқалалй тахминимга суянавердим.

Қизиқ ҳаёт. Нафақат: *Бу ерда нега тентираб юрибман?* балки *Мунча телба бўлмасам, тоғдаги ғор шунчаги гап эмаслигини тушунмадимми?* ҳам қийнарди. Бу тамоман қоронғилик, мутлақо ёлғизлик ва даҳшатли қўрқинч эди. Мен унинг қирғоғига ўтириб, биринчи тепалик ортидаги милтиллаётган уфққа қарарканман, худди орқамдан қандайдир маҳлуқ таъқиб қилиб келаётганга ўхшарди. Орқага қайтишим керакми? Лекин қаерга? Шу ерда тонггача қолиб, сўнгра яна қидирувни давом эттирганим маъқулми эди?

Бувим бир гапни тез-тез такрорлардилар: *Бекор ўтиргандан кўра бекорчиликда банд бўлган яхши*. Хуллас қўрқувни қувиш учун йўлимда давом этдим. Учинчи ғорга етганда шуни аниқ тушундимки, гарчи истасам ҳам, ортга йўл йўқ эди энди. Бу ерга чиқиш учун роса тер тўккандим. Яна бир бор уфқдаги ўзимники бўлмаган ҳаёт саробига қараб турдим-да, йўлда давом этдим. Бирор нарса тўғрисида ўйлаётганмидим? Айтиш қийин. Балки шунчаки хаёл учқунидир, яъни бу эртакдаги сўқмоқларга ўхшаркан, деганга ўзшаш. Тўртинчи ё бешинчи ғор олдида ёнаётган арча ва қоғоз тутуни димоғимга урилди ва унинг қаердан келаётаганини билишга интилиб, кетавердим, кетавердим...

Тун ва кун ўз маъносини йўқотган, дунёдаги бошқа нарсалар ҳам маънисиз кўринган маҳал еттинчи ғорга етиб келдим...



150.
Қишлоқнинг нариги томонида итнинг ҳуриши эшитилди. Қоровулимиз қишлоқдаги энг охирги итни ўзи билан олиб юришга одатланганди. Кампирнинг тош қафасидан тўппа-тўғри штаб томонга қараб юрдим. Ўша қачонлардир ўзимиз панжара ортида ўтирган бино. Ичкарида чироқ ёниқ турарди. Бинога яқинлашиб, қулоқ тутдим: ит ҳуриши узоқлашиб борарди, деразадан сариқ шуъла тараларди. Эҳтиёткорлик билан орқа тарафдаги деразадан ичкарига назар ташладим. Ҳеч ким йўққа ўхшарди. Яна қулоқ тутдим. Юрагимнинг уришидан бўлак товуш эшитилмасди. Кейинги дераза томонга сурилаётиб, оёғимнинг тагидаги бўш пақирга қоқилиб кетдим ва у қоронғи бўЎшлиқда ововз чиқариб қулдираб кетди. Ўзимни йўқотиб қўяёздим. Ҳозироқ эшик очилиб, улар сокин тунни, унда менинг ўзимни чилпарчин қилиб юборишади, деб ўйладим. Бахтимга қишлоқнинг нариги томонида ит ҳурди ва унинг садоси қояларга урилиб жимиб қолди. Нафасимни ичимга ютиб, деразадан қарадим ва хона ўртасида кимдир полда ётганини кўрдим. Шу заҳоти тана қанор қопга ўралгани ва тананин юз қисми қонга беланганига кўзим тушди. Ит ҳуриб мен томонга яқинлашаётган замон ерда узала тушган тананинг оёқ тарафида икки таниш тренер ҳам борлигини сезиб қолди нигоҳим...
151.
Ли ўлган эдими? Ё қанор тагида қотиб қолган эски қон билан ухлаб ётибдимикин? Лекин қонли қопга ким уни ўраб қўйиши мумкин? Чироқ нега ёниқ турибди? Қолганлар қаёққа кетди? Менга энди нима бўлади? Ана шу саволлар қуршовида кампирнинг тош қафаси ортида қалтираб турардим. Қўриқчи яқин атрофда тентираб юрар, қаттиқ ҳуриш уй ёнида эшитила бошлаганди. Улар мени таъқиб этишармикин? Атрофимда нима бўлаётганини билмай қолдим. Бу қачонлардир еттинчи ғорда асир бўлганим туйғуга жуда ўхшаб кетарди.
У ерда, ўн беш-йигирма дақиқадан сўнг, осмон сарғая бошлагач, зим-зимистон ғор ичига кириб овоз бердим. Лекин ўз овозимнин овозим садосидан бўлак товуш йўқ эди унда. Аста чуқурроқ киравердим. Балки кекса дарвиш тонгги ибодат билан машғулдир, деган хаёл ўтди миямдан. Бир оз кутиб туриб, яна қоронғиликка қараб салом бердим. Ҳеч кимдан садо чиқмади. Янада ичкари кириб, гугурт чақдим. Ғира-шираликда тафаккурга чўмган ҳолда қимир этмай ўтирган ғалати шаклдаги одамларга кўзим тушди. Қўрқув ва қизиқиш ичра удлардан бирига яқинлашиб, қўлимни теккизиб кўрдим. У Будданинг тош ҳайкали эди. Ғорнинг чуқурроғида жилдираб оқаётган сувнинг товуши эшитилди ва ўша томонга қараб юрдим. Мана энди аввал ёдлаб олганим ғорда аниқ-тиниқ мўлжал олабилардим. Биринчи залниг юқорисида ўтирган еттинчи Будданинг орқасидаги махсус жойда қадимги уйғур қўлёзмалари бўлиши керак. Уларнинг орасидан Кекса Дарвиш ёлғиз ўтириб тафаккурга чўмадиган ғорнинг энг муқаддас жойини кўрсатиб берадиган иккинчи режани топа олардим. Шундай қилиб, қўлимни тешикка тиқиб, қоғозларни таталаб топгач, энди ташқарига тортиб чиқармоқчи бўлиб турганимда... қўлларимни орқага қайириб, бошимга дағал бир қоп кийгизишга улгуришганди. Каттакон қўл чанг латта остидан оғзимни ёпиб турарди... Кейин юзим Будданинг тош ҳайкалига урилиб, кўзларимда олов чақнаб кетди ва шу заҳоти ҳушимдан кетибман.

Шу тариқа ана шу жойда асирга тушдим.


152.
Замон ва макон туйғусидан айрилдим. Беркитилган юзимнинг оғриғи шивалаб ёғаётган ёмғир остида тўхтаб-тўхтаб бораётган юк машинасининг ҳаракати билан қўшилиб кетганди... Ҳеч бир нарсани ўйлолмас, бунга мадорим ҳам йўқ эди. Нимага келгандиму, нима билан қайтяпман?
Ҳозир ҳам худди шундай туйғу юрагимни ўртарди. Барча режаларим нотўғри бўлиб чиқди, бари барбоб бўлди. Тартиб билан яратилган коинот тартибсиз бир нарсага айланди. Салтанатлар остин-устун, одамлар ҳалок бўлди. Ё бу шунчаки менинг бошимда қанот қоқаётган ўлим нафасимикин? Ҳуриш милтиқ товуши билан қўшилиб кетди.

Ўзимни иккинчисини йўқотиб қўйган эгизакдай ҳис қилдим ўзимни. Ногирон кишининг ёлғиз оёғи каби. Лекин менинг иккинчим ким эди? Лими? Лук? Зев? Роҳиб Валаамов? Ат-Тоҳарий? Билга-Ҳоқон? Тонгюқуқ? Ва ё ўлимидан олдин ўлган Кул-Тегинми? Балки уларнинг ҳаммасидир? Балки ўзим ўзимга эгизакдирман? Худди гросбухида мижозлари бўлмаганда ўзига-ўзи тилмочлик қиладиган таржимон сингариманми?

Балки бутун дунё ўзи ўзига эгиздир ва шу боис маънисиз, ҳиссиз ҳаётнинг юзада давом этишига тўсқинлик қилмас, бу юза сувнинг юзасига ўхшаб нурли, оппоқ, учиб юрган булутларни ўзида акс эттиради, лекин кимда-ким бу саробга ишонса, уни ўз қаърига чўктириб, бир зумда асир олади. Мен доно тулки овловчи жангда ҳалок бўлиш учун кетмасидан бурун Тонгюқуқнинг бухоролик шаҳзода Ниҳон-Сангга айтган сўнгги сўзларини ҳеч кимга айтмагандим. Бу сўзларни тақинчоқ каби бўйнимга осиб юрибман, уни ўз муҳаббатининг нишонаси сифатида ҳаётимнинг энг яхши ва энг ёмон лаҳзалари учун Фиона (о, менинг кулгили, ноқонуний, имконсиз ва ягона севгим!) берган эди менга. Бу унинг ота-боболари - Кўк Туркларидан ёдгор эди.
Тангри бизни курашиш ва ғалаба қозонишимиз учун куч-қудрат билан сийлади. Ҳатто душман саноқсиз ва биз камчиликни ташкил этишимизга қарамай, ғалаба биз томонда бўлди. Биз ундан-да улуғроқ марҳамат истадик. Узун истакларимизнинг асирига айландик. Бироқ ҳалокат остида яна бир янги ғалаба бор. Менким, Тангри ёрлақаган Доно Тонгюқуқ, унутилган одамларимни кўк туркларнинг ғолибона шон-шуҳратини ёйиш ва абадийлаштириш учун дунёнинг тўрт бурчига юбордим.
21/06/00, Лондон
Сўнгсўз
Шу жойда Жаноб Ҳ. Исмоилов бериб юборган қўлёзма ўз ниҳоясига етади. Бироқ Жаноб Исмолиовдан икки бетли бошқа бир илова ҳам олгандик. Гарчи бу галгиси аввалгиси каби ҳуснихатда ёзилмаган эса-да, лекин синиқ инглизчада худди ўша мавзуда битилганди, шу боис уни ҳам Гроссбух матнига илова сифатида тақдим этиш фойдадан холи бўлмаса керак, деб ўйладик. Алалхусус, мана ўша матн.

Мен ҳама жойда бўлганман, бироқ ҳеч қачон дунёнинг энг баланд нуқтаси, масалан, Эверестда бўлган эмасман. Лекин тап-тақир қояда ўтираркансиз, пастдаги истаган томонга қараб, энг баланд тепаликда турибман, дея тасаввур қилишингиз мумкин. Ҳамма йўллар оёқларингиз остига келади, барча томонлар сизнниг кўриш нуқтангиздан тарқалади. Иссиқ шамолу қор кўчкинларига эътибор берманг, кўзни қамаштирадиган ультрабинафша нурлар тўғрисида ўйламанг, фақат атрофингизу пастга назар ташланг. Умрингиз фақат табиатдан кўра бошқа масалалар хусусида. Ҳаётингиз бутун пасттекисликлар бўйлаб ёйилиб кетган.


Марко Поло ўзининг террористлар ҳақидаги ҳикоясига қистириб ўтган бир ҳикояни ўқигандим. Биринчидан, у ҳикояни ривожлантириб, ўз замонасига мослаштирган, иккинчидан, қаряга Оловуддин деб от қўйган, учинчидан, террористларнинг мақсадини анча осонлаштирган. Тўртинчидан...

Минг йиллар аввал исми *Тонгга туташ*га ўхшаган бир чол ўтган экан. У тўрт денгиз бўйлаб ёйилган буюк давлат барпо этибди. Унинг қароргоҳи энг катта саҳронинг ўртасида, Қутлуғ Водийдаги Муқаддас Тоғ остида ва Табаррук дарё устида экан. Ана шу ерда қария боғ яратибди, у боғ гўзалликда жаннат билан тенглаша оларкан. Бу боққа ҳеч кимнинг киришига изн берилмаган экан.

Чолнинг бир нечта қизи бўлгани ҳолда бирорта ҳам ўғли йўқ эди, шунинг учун ўз жияни жангда ҳалок бўлганида, унинг боласини асраб, ўзига ўғил қилиб олибди. Шу бола катта бўлиб, қаҳрамонга айланибди, етмиш етти жангга кириб, бирон марта енгилмабди. Бутун қитъа унинг қўл остида экан. Лекин кунларнинг бирида ёлланган бир сотқин душман унинг орқасидан писиб келиб, ўлдириб кетибди.

Барча мамлакатларнинг элчилари марҳум Шаҳзодага яширин суиқасд уюштирганлар билан қўшилиб, унинг жанозасига келибдилар. Азадан кейин ҳамма чин дилдан ибодат қилиб бўлгач, қария уларнинг ҳаммаларини қаттиқ маст бўлгунча ичишларини буюради. Элчилар ухлаб қолишгач, уларни алоҳида-алоҳида ҳолда водийни ўраб турган тоғлардаги махсус ғорлар орқали бояги сирли боғнинг турли қисмларига олиб кетилади. Улар ана шу боғда уйғониб, жаннатга тушдик, дея хаёл қилишади. Қирғоғида асал томиб турган сутли дарёлар, нозик қўлларида шароб тутган яланғоч ҳуру парилар - ҳамма нарса жозибали ва кишини ўзига тортарли эди... Улар қадаҳларни қайта-қайта кўтаришади... Улардан бири ҳатто Муқаддас Тоғнинг энг юқорисидаги осмон тоқига олиб чиқилади...

Кейинги сафар уларнинг бари ўзларининг боғларидаги ажойиб, лекин зерикарли маконларида таржимонлари олдида уйғонишади. Ва бўлган воқеани туш деб ўйлаб, жаннатда, ҳатто майин ҳаволи Муқаддас Тоғда бўлганликларини бир-бирларига айтиб беришади, уларни таржимонлар батафсил ёзиб оладилар. Қизиғи шуки, ҳар бир элчи бундай мўъжизали маконда ёлғиз ўзим бўлдим, деб хаёл қилади. Гарчи уйга қайтиш фурсати етган бўлса ҳам, улар мўъжиза яна такрорланишига ишониб, интиқлик билан кутаверишади. Аста-секин уларнниг ҳар бири бу туйғуни бошидан ўтказгани аён бўлади. Шунда ҳамма ўзиникини маъқуллаб, бошқалар шунчаки уни такрорлашаётган ва ё тақли қилишаётганини исботлашга киришиб кетади.

Айниқса, тоғ чўққисида бўлган элчи ҳаммадан кўп ўз сўзини маъқуллади. Айтишича, унга борган жойида бир сирли кўзгу беришган ва бу кўзгу орқали нафақат Мовий Осмон қаршисидаги ўз юзини, балки ўн саккиз минг оламнинг бор ақлу заковатини кўрган. Бироқ, унинг самимият ила сўзлашича, маст ҳолда қўлларида кўзгуни тутиб туролмаган. Ё балки бу инсонга хос ҳаяжон туфайли содир бўлган. Ҳарқалай, у кўзгуни қўлидан ерга тушириб юборган ва у чилпарчин бўлиб, бутун водийга тарқалиб кетган. Шунга ўхшаш ҳикояни айтиб берган элчилардан бири дарё асида бўлган. У ҳам биринчи элчи гапларини айтган, лекин битта фарқи шуки, дарё уларни узоққа супуриб ташлаган. Ҳарҳолда уларнинг барчалари орасида кўр-кўрона душманлик пайдо бўлган...

Кунларнинг бирида қария уларни яна бир жойга тўплайди ва тағин маст қилиб, ҳаммаларини аввалги боққа элтади. Бу сафар улар уйғониб, қаршиларида ўзларининг эгизлари турганини кўришади. У эгизлар, улардан қарши ўлароқ, синган ойнапарчалар бир жойга йиғилган кўйи ўтиришган ва тарқоқ элчиларни ўзларига қўшилишга таклиф қилишарди. *Биз сизларнинг пок руҳларингиз бўламиз, - тушунтиришади улар, - сиз эса пасткаш дунёдаги жисмимизсиз.* Ўз аксларига боқиб, элчилар йиғлашга тушишибди: *Ҳаётимиздаги кирликлар нимадан иборат эди, дунёда нима гуноҳ қилибмиз?* Шу тариқа улар ўзларининг комил руҳлари билан бирга ўз нуқсон ва гуноҳларига иқрор бўлиб, кун ва тунларни ўтказдилар, лекин бир покиза ҳур энди улар ўз дунёларига қайтишлари ва унда барча муқаддас билимларни тарқатишлари лозимлигини эълон қилганида, барча элчилар ўша турган жойларида қолишни, дунёга эса ўз руҳларини юборишни ўтиниб сўрайдилар.

Шу нарсаларни бошқариб турган қариядан бўлак ҳеч ким Буюк Қайтарув учун ким танлаб олинганини билмас эди...
Ҳикоя ана шунақа ниҳояга эга. Марко Поло унинг сўнгги вариантини ишлаб чиқди ва боққа юборилган кишиларни қария ҳаққи ҳурмати ҳукмдорлар, шоҳлар ва императорларни ўлдирган террористлар каби ифодалади. Улар салтанат ва қиролликларни вайрон қилади, оила ва уруғларни чилпарчин этади, ўлим ва қўрқув уруғини экади... Улар дунёни зимдан олади...

Кўпгина кишилар шу таржимага амал қилиб келишган, чунки ҳикоя орқали маълум бир нуқтага етган деярли барча одамлар ё қотилнинг ва ё бошқа бир турдаги қирғиннинг қурбонига айланган. Бундай қиссаларга бой китоблар тўлиб ётибди, уларни газеталарда ўқиш, ойнаи жаҳонда томоша қилиш, интернетда очиш мумкин. Зомбилар, жангарилар, партизанлар, қотиллар... Улар ҳар жойда, ҳар бир ирқда, динда, миллатда мавжуд, улар ҳатто ораларингизда зирапчадай яшириниб юрган бўлишлари эҳтимолдан холи эмас... Ва сиз яширин бир илмнинг қўли тегадиган навбатдаги ўлжаси бўлишингиз мумкин... Энди навбат сизга етди...



Лекин бошқа бир шарҳ ҳам мавжуд. Энг баланд чўққида атрофни томоша қилиб ўтирарканман, энди ҳеч бир суиқасд ё фитнадан қўрқмагайман. Мен бунда қўрқув ва ташвиш парча-парча қилиб юборган жисмини тарк этган жон каби ягонаман. Балки улар ўлдиришмас, балки шунчаки ишонч ҳосил қилишмоқчидирки, сиз бир-бирига елимланган синиқ ойна - ҳаво қисқарган, қуёш кўзни қамаштирадиган даражада ёрқин, осмон шундоққина елкангизда ўтирган ёлғиз тоғнинг чўққисида кутиб турган ўзингизнинг эгизингиз ё соянгиз, руҳингиз ё жонингиз билан қовушгайсиз. Чунки кунинг сўнггида Кўк Турклари бор, шундай эмасми?
Шу жойда ҳаммаси тугайди.
Ноуман Смайлз, Ҳартфордшир

Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет