Инвесторлар учун инвестиция киритадиган мамлакатлар икти
содий ва сиёсий ҳолатига оид маслахат хизматларини амалга ошира
ди.
ОПИК суғурта компанияси дастурида кайд этилишича, АҚШ қонунчилиги асосида ҳуқуқий шахс суғурталанган капитал миқдорининг 95%ини суғурта қопламаси тариқасида олиш ҳуқуқига эга.
Қуйидаги инвестиция турлари суғурта объекти бўлиши мумкин:
-
бевосита инвестиция, шу жулмадан қурилиш-монтаж ишлари, иш
лаб чикариш модернизацияси;
-
акция ва қимматбаҳо қогозларда иштирок эпгиш ҳуқуқи,
-
савдони халқаро лизинг асосида лицензиялашга боглиқ бўлган мулк
хуқуқи;
-
ссудалар ва қарзлар;
-
бошқа хилдаги сармоялар.
ОПИК бўйича суғурталашнинг алоҳида хусусияти давлатларнинг келишуви асосида капитал қўйилмалар бўйича амалга ошириладиган икки томон манфаатларини кўзловчи шартномаларнинг расмийлашувидир.
ОПИК ва Ўзбекистон ўртасида 1998 йилдан бошлаб ўрнатилган ҳамкорлик муносабатларига мувофиқ Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган хусусий инвесторларни сиёсий хавфдан ҳимоя қилиш имконияти вужудга келди.
Бу ташкилот билан суғурта шартномалари узоқ муддатга, яъни 12 йилдан 20 йилгача имзоланиши мумкин. Шартномаларнинг суғурта суммасида битта лойиҳа 150 млн. АҚШ долларига тенг. Бунда суғур-та суммаси лойиҳа қийматининг 90 фоизини ташкил этади. Қолган 10 фоизи суғурталовчининг ҳисобидан қопланади.
Валюта алмаштириш бўйича суғурта хавфи содир бўлганида, яъни олинган фойда ва капитални аниқ, барқарор валютага алмаштириш имконияти мавжуд бўлмаган такдирда ўзгармас курс бўйича суғурта қопламаси берилиши кўзда тутилган.
Инвестицияни экспроприация ва молиялаштириш хавфидан суғурталашда суғурта ҳимоясининг амал қилиши давлат органлари томонидан юзага чиқариш имкони бўлмаган тақдирдагина амалга оширилади.
ОПИКнинг бутун фаолияти давомида чет элда фаолият кўрсатаётган америкалик сармоядорларнинг 1 %игина суғурталаган.
Инвестицияни бевосита суғурталашда турли субъектлар билан за-рур шартномалар тузилади.
Бевосита бериладиган инвестициялар билан боғлиқ риск қуйидаги гуруҳларга бўлинади:
- табиий офат, бўрон, кучли тўлқин, ер қимирлаши, сув тошциии, кучли совуқ, дўл, сел, саёз сувда туриб қолиш каби ҳодисаларга;
-
ёнгин риски. Бунга табиий офат('масалан, яшин уриш)лар ва шу
билон бир каторда ишлаб чиқаришдаги холат (техиологик носозлик)
лар ҳам сабаб бўлиши мумкин;
-
техник риск. Бундай сугўрта рисклари курилиш, иншоотлар маи
баи, текширувдаги носозлик қурилгаи иншоотлардан фойдаланиш
давридаги содир бўлган фавкулодда сабаблар;
-
сиёсий риск бўйича ишлаб чщаришни миллийлиштириш, сармояни
миллийлаштириш, умуммиллий қўзголонлар, фуқаролар памойишлари,
хар-бий харакатлар, давлат ва махаллий хокимиятларнинг таъсири,
капшпални чикариш режаси, фойда ва бошқалар;
-
учинчи шахснинг таъсири. Ўгирлик, талончилик, таъмагирлик ва
шунга ўхшаш холатлар;
- хўжалик риски. Бозор коныоктурасининг ўзгариши натижасида
кўрилган сугуртавий зарарлар. Улар махсус сугурта фондлари хисоби
дан қопланади.
Мулк суғуртаси бўйича суғурталаш «Ўзбекинвест» суғурта компанияси томонидан 1994 йилда жорий этилган бўлиб, унда корхонанинг асосий фондлари, кўчмас мулки, қурилмалари, омбордаги маҳсулот-ларни йўкотиш ски бузилиши натижасида кўрилган зарарларни қоп-лашдан иборат.
Бунинг учун мижознинг хоҳишига кўра суғурта ҳимояси алоҳида рисклар бўйича такдим этилиши мумкин:
-
корхонанинг асосий фондлари, кўчмас мулки ва қурилмаларини ава
риядан, бузиб ўгирлаб кстишдан, ёнгин, табиий офатдан сугурталаш;
-
машина ва ускуналарни бузилишдан сугурталаш;
- ишлаб чщаришда узилиш натижасида кўрилган зарарларни су
гурталаш.
Турли технологик тавсифдаги рисклар эҳтимолини оширувчи кенг миқёсли замонавий илмий-техникавий тараққиёт шароитида техника рискларини сугурталаш тобора долзарблашиб бормоқда.
Шу сабабли «Узбекинвест» ЭИМСКси ўз мажбуриятлари портфе-лида бундай қалтисликлар бўйича сезиларли мажбуриятларга, жумладан, техник рискларни сугурталаш ва қурилиш-монтаж ишларни сугурталаш каби сугурта партфелига эга.
Ушбу турдаги суғурта билан бино ва қурилмалар, тугалланмаган қури-лиш, ускуналар, машиналар, уларнинг эҳтиёт қисмлари, курилиш материаллари ва ҳ.к, шунингдек қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишда учинчи шахсларга зарар етказилганлиги учун пудратчининг масъулияти сугурталаниши мумкин.
Сиёсий риск бўйича кўриладиган зарарлар мулк суғуртаси бўйича суғурта шартномасида назарда тутилмаслиги мумкин. Шу билан бир қаторда, сиёсий риск ўзининг аниқ статистик базасига эга эмас. Зарарларнинг келиб чиқишини олдиндан аниқлаш мураккаб. Мазкур ҳолатларнинг келиб чикиши инвестор учун ҳалокатли характерга эга. Ана шунинг учун ҳам улардан юкори миқдорда компенсация суммаси талаб қилинади.
Бу каби шароитларда инвесторларни ҳимоя қилишда давлат муҳим роль ўйнайди.
Давлат инвесторларга ўз сармояларини киритишда кафолат, ишончли ҳимоя функциясини бажаради, айни пайтда шу билан инвесторлар фаолияти давлат томонидан ҳимояланган бўлади. Бунда давлатлар ўзларининг ички имкониятларидан келиб чиқкан ҳолда ёндашадилар.
Масалан, чет эллик инвесторлар мамлакатнинг ўз инвесторлари билан тенг равишда ҳудудда қонуний амал қилаётган ҳар қандай сугурта ҳимояси ҳуқуқидан фойдаланадилар. Чет эл инвестицияларини сиёсий ва бошқа рисклардан суғурта қилиш, халқаро ташкилотлар, хорижий давлатларнинг экспорт-кредит агентликлари, бошқа суғурта компаниялари томонидан ҳам амалга оширилиши мумкин.
«Чет эл инвестициялари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунида, чет эл инвестицияси миллийлаштирилмаслиги, мусодара қилинмаслиги қайд этилган. Шу билан бир қаторда ноқонуний олиб келинган инвестиция товар ёки товар кредит кўринишида амалга оширилган бўлса, бу ҳолатда инвестициялар мусодара килиниши мумкин. Инвестицияни миллийлаштириш ёки реквизитлаштириш ҳолатлари жиноий тусга эга бўлмаса, у ҳолда инвесторнинг мусодара қилинган инвестиция миқдорини қайтариб олиш ҳуқуқи қонуний кафолатланади.
Инвестицияни суғурталашда суғурта объекти бўлиб суғурталанувчининг ва суғурталовчи эҳтимолидаги ёки учинчи шахс томонидан келтириладиган зарарлар назарда тутилади. Бунда қонун ёки шартнома мажбуриятлари муаммонинг ечимини ташкил этади. Агар кўрсатилган ҳодисалардан бирортаси юз берса, у ҳолда суғурта компаниялари ўз зиммасига олган мажбурият асосида суғурта қопламаси тўлайдилар.
Кўрилган зарар учинчи шахс томонидан содир этилмаганлигини исботловчи далиллар билан асосланилмаса (келтирилган зарар кутилмаган тасодифий кучлар таъсирида содир этилса ва ҳ.к), жавобгарликдан озод этиш амал қилиши мумкин.
Келтирилган зарарларнинг қопланиши икки томонлама тасдиқланган шартномаларда назарда тутилган бандлар асосида амалга оширилади. Имзоланган шартномалар асосида суғурталовчи барча суғурта ҳодисаси содир бўлиши оқибатида кўрилган зарарларнинг қопланиш мажбуриятини ўз зиммасига олади (хаёт, саломатлик, мулк).
Қуйидаги кўрилган зарарлар суғурта жавобгарлиғи доирасида қопланади:
-
мулкий зарар харакатдаги ва кўчмас мулкларни тиклаш учун таъ
мирлаш харажатлари қиймати, бошқа харажатлар (жўнатши хара
жатлари, қарз олиш, фойданиўзлаштириш ва х.к);
-
моддий зарар, даволаниш ва истеъмол харажатлари;
- маьнавий зарар (азоб чекишни қоплаш) ;
- боқувчисшш йўқотгаплик сабабли кўрилган зарарнинг қопланиши.
«Ўзбекинвест» ЭИМСКси 2003 йилда 372,4 млрд. сўм миқдорида инвесторлар ва экспортчиларга инвсстицион ҳамда тижорат фаолиятида юзага келадиган кутилмаган рисклардан суғурталаш хизматларини кўрсатган, (бу кўрсаткич 2002 йилга нисбатан 2,3 баробарга ошган).
Кичик ва хусусий бизнес вакилларининг иқтисодий ва шахсий манфаатларига комплекс суғурта ҳимоясини тақдим этиш бўйича 2003 йилда компаниянинг суғурта мажбуриятлари ҳажми 66,1 млрд сўмни ташкил этиб, ўтган йилдаги ушбу кўрсаткичга нисбатан 1,2 баробарга ўсган.
Компания хорижий банклар томонидан инвестицион лойиҳалар ва ташқи савдо шартномаларини молиялаштириш учун қулай ша-роит яратиш мақсадида ҳамда иқтисодиётнинг устувор тармоқла-рига хорижий инвестицияларнинг жалб этишни рағбатлантириш мақсадида Ўз Р В М 23 XI 1994 й, № 565 сон қарори билан «Ўзбекинвест Интернейшнл» сиёсий рискдан суғурталаш қўшма компанияси ташкил этилди.
«Узбекинвест Интернейшнл» қўшма компанияси сиёсий рискларнинг қуйидаги турлари бўйича суғурта қопламаларини тақдим этади:
— инвестицияларни сугурталаш,
— шартномани бекор қилишдан сугурталаш;
-
кафолат бўйича мажбуриятларни бажаришни ноқонуний талаб
қилишдан сугурталаш;
-
ишлаб чщариш ва тижорат фаолиятипи умумий рисклардан су
гурталаш.
Чет эл инвесторларининг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида суғуртанинг замонивий тизимини ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Респуб-ликаси Вазирлар Махкамасининг 2002 йил 27 ноябрдаги 413-сонли қарорига кўра «Ўзбекинвест Интернейшнл», «Ўз-АИГ» суғурта компанияларининг ва «АИГ-Ўзбекинвест» агентлигининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат этиб белгиланди:
- «Ўзбекинвест Интернейшнл» компанияси Ўзбекистон Республи
касига йўналтирилаетган хусусий чег эл инвестицияларини сиёсий рис
клардан суғуртавий ҳимоя қилишни таъминлага;
- «АИГ-Ўзбекинвест» обунавий агентлигининг суғурта шартно
маларини экспертиза қилиш ва тузиш бўйича «Ўзбекинвест Интер
нейшнл» компаниясининг агентилиги функцияларини амалга оши-
риш.
«Ўз АИГ» компанияси Ўзбекистон Республикасида фаолиятни амалга оширишни кўзда тутади.
Белгиланган вазифалар асосий стратегик йўналишининг бажарилиши мамлакат иқтисодиётининг ривожланишидаги инвестицион дойиҳалар, кичик ва хусусий тадбиркорлик фаолиятининг ривожланиши, жумладан уларнинг экспорт имкониятлари ривожланишининг комплекс суғурта маҳсулотлари билан қамраб олиш мижозларга хизмат кўрсатиш тизимида ягона занжирнинг шаклланишига имконият яратади.
Қимматбахо қоғозлар бозорида суғурта компанияларининг инвестицион фаоллигини кучайтириш мақсадида молия бозорида уларнинг активларини самарали жоилаштиришни таъминлаш мақсадида 1997 йилда «Ўзбекинвест» ЭИМСКси томонидан ихтисослашган шўъба корхона - «Ўзбекинвест сармоялари» инвестицион компанияси ташкил этилди.
«Ўзбекинвест сармоялари» Марказий банк билан Ўзбекистоннинг қисқа муддатли купонсиз облигациялари бозорида дилерлик шартномасига эга, банк тизимидан холис ягона ташкилот ҳисобланади.
«Тошкент» компанияси Республика фонд биржасининг тўла ҳуқуқли аъзоси бўлиб, биржада ўз брокерлик ўрнига эга. Компания ўз вазифаларини тўлақонли амалга ошириш мақсадида бозорда инвестицион компания, инвестицион воситачи ва номинал сақловчи си-фатида иш юритиш учун қимматбаҳо қоғозлар бозорини тартибга солиш ва назорат қилиш марказидан лицензия олган.
Ташкил этилган кунидан буен «Ўзбекинвест сармоялари» инвестицион шўъба компанияси узининг хамда бошқа суғурта ташкилотларининг активларини жалб этиш йўли билан Ўзбекистонда хусусийлаштириш дастурини амалга оширишда фаол иштирок этмоқда.
Қимматбаҳо қоғозлар ва кўчмас мулк бозорида сифатли хизмат-лар кўрсатиш, янги мижозларии жалб этиш мақсадларида компания «Тси ассотиатес СА» (Женева), «Мега-4 Интер праисес» (Буюк Британия), «Дутч-Азия» ин-вест эстаблишмент» (^Германия), «Ултима» (АҚШ) каби дунёнинг қатор етакчи инвестиция ташкилотлари билан ҳамкорлик муносабатларини ўрнатиб келмоқда.
2003 йилда компания Интернетда фонд биржаси ва кўчмас мулк биржалари билан ўзаро муносабат фаолиятларига тегишли маълумотларга оид We6 сайтини яратди.
Қимматбаҳо қоғозлар бозорида инвестиция компанияси фаолияти дастурининг асосий устувор стратегик йўналишлари - қимматбахо қоғозлар бозорида кенг қамровли хизматлар кўрсатувчи шўъба тузилмаларини ташкил этиш оркали мижозларга универсал хизматлар кўрсатишни таъминлаш, ташқи қимматбаҳо қоғозлар бозорларида мижозларпинг маблағлари ҳисобидан, имкони бўлганда компания маблағлари иштирокида хорижий валютада андеррайтерлик операцияларини ўтказишдан иборат бўлмоқда.
Мавзу : Ташқи иқтисодий фаолиятда бошқа суғурта турлари ва уларнинг шартлари
Маълумки, савдо муногсабатларини ҳудудий ўзаро яқин жойлашган мамлакатлар ўртасида такомиллаштириш мақсадида юкларни етказиб беришда, автомобил транспортидан фойдаланиш - жахон мамлакатлари иқтисодий муносабатларида характерли ҳол.
Автотранспорт суғуртасида транспорт воситаларининг механизмлари ва бошқа қисмлари суғурта объекти сифатида иштирок этади. Ушбу суғуртада суғурталанувчи ўз мулки ёки ижарага олган транспорт воситасини суғурта килиши назарда тутилади. Бунда суғурталанувчи мулкий манфаатлар нуктаи назаридан транспорт воситасини суғурта қилади. Транспорт воситаларини суғурталаш амалиётида турли усуллар қўлланилади. Ҳар бир усулда суғурталовчининг мажбурияти ўзига хос кўринишда бўлади. Вариантлар бир-биридан суғурта шартномалари ва риск хажми билан фарқ қилади. Суғурта шаргномасида кўзда тутилган турларига кўра кўрилган зарарлар, йўқотишлар қисман ёки тўла қопланади.
Шартномада кўрилган зарарни тўлиқ қоплаш курса гилган бўлиши мумкин, аммо ҳодиса техник холатлар (шиналар ишдан чиқса ёки ишлаб чикарувчи завод транспортни техник носозлик билан чиқарганлиги аниқланса) билан боғлиқ бўлса, у ҳолда кўрилган зарарлар тўлиқ қопланмайди.
Суғурта шартномаларида табиий офат, ёнғин, портлаш, йўл транспорта ҳодисаси содир бўлганида, юк ўғирланса, деталлари олиб кетилган ҳолларда кўрилган зарар қисман қопланиши мумкин.
Автомобил ва бошқа транспорт воситалари, уларнинг ҳақиқий баҳоси бўйича суғурталанади;
Автотранспорт суғуртаси бўйича шартномалар бир неча гуруҳга бўлинади:
- автотранспорт воситаларининг алоуўида сугуртаси дунё мамлакатлари ўртасида кенг тарқалган бўлиб, «Каско сугуртаси» дея аталади. Ундаи ташқари, транспорт воситаларида ташиладиган барча юкларни транспорт воситаларисиз сугурта қилишнинг Карго сугуртаси ҳам мавжуд;
— баъзи ҳолларда вир вақтнинг ўзида икки хил сугурта турларидан фойдаланиш мумкин. Унда транспорт воситаси, юк ва ҳайдовчи биргаликда сугурта қилинади;
- транспорт воситалари эгаларининг учинчи шахе томонидан кел
тирилган зарар учун фуқаролик жавобгарлиги сугуртаси.
Баъзан авария сабабчиси бўлган шахсни аниқлаш имконияти бўлмаганда еки авария атайлаб содир этилганида ва шу билан бирга суғурта шартномаси муддати тугаган бўлса, у ҳолда жабрланувчини ҳимоялаш учун Германияда махсус фонд ташкил этилган. Бу фонд ҳисобидан суғурта қопламаси берилади. Бу махсус фонд суғурта жавобгарлигини амалга оширувчи компаниялар ҳисобидан ташкил топади
Транспорт воситаларини суғурталашдаги муҳим кўрсаткичлардан бири двигатель қувватига кўра белгиланган тариф ставкаларидир. Барча суғурта компаниялари суғурта тарифини белгилашда бир қанча сабабларни ҳисобга оладилар. Масалан, техник холати, цилиндр ҳажми, юк кўтариш даражаси, ўриндиқлар сони, фойдаланиладиган ёқилғи.
Халқаро савдо муносабатлари ривожида автотранспорт воситаларининг ўрни беқиёс. Бу эса бугунги кунда автотранспорт суғурта тизимини халқаро галаблар даражасига олиб чиқишни тақозо этади.
Автотранспорт воситаларини халқаро миқёсда суғурталаш тизими жорий этилган бўлиб, бу «Яшил карта» тизими деб номланади. «Яшил карта» тизими 1953 йил 1 январдан бошлаб кучга кирган
Ўзбекистонда Буюк Ипак йўлининг қайта тикланланиши ўз навбатида Ўзбекистоннинг қўшни ва бошка хорижий давлатлар билан савдо иқтисодий алоқаларини ривожлантирмоқда. «Яшил карта» тизимида фаолият олиб бориш учун талаб этиладиган асосий шартлардан бири «мажбурий автофуқаролик жавобгарлигини суғурталаш» бўйича давлат қонунининг қабул килиниши, «Яшил карта» тизимида иштирок этишни истаган давлатларнинг хар бирида Миллий бюро ташкил этилиши ва бунга барча четга чиқадиган автоуловли фуқаролар аъзо бўлишлари керак бўлади.
Ўз вактида социалистик давлатларда мажбурий автофуқаролик жавобгарлигини суғурталаш амалга оширилган ва у «Кўк карта» номи билан фаолият олиб борган. Унинг фаолияти ҳам «Яшил карта» фаолиятига ўхшаш эди. Ҳозирги кунда Польша, Венгрия, Чехия, Словакия ва шунингдек Болтиқ-бўйи республикалари (Литвадан ташқари), Украина, Молдова «Яшил карта» нинг иштирокчиси бўлса, 36 давлат «Яшил карта» тизимига аъзо.
«Яшил карта» шартномасида иштирок этаётган давлатларда автотранспорт воситаларининг суғурта жавобгарлиги суғурта полисида қайд этилганидек эҳтимолдаги ҳодиса учун жавобгарлик тенг олиб борилиши кўзда тутилган.
«Яшил карта»нинг асосий элементи «Миллий бюро» ҳисобланади.
Бу бюро орқали барча транспорт ҳаракатлари назорат қилиб турилади. Суғурта ҳодисалари рўй берганда «Миллий бюро» суғурта компанияла-ри билан ҳамкорликда муайян миқдорда суғурта қопламалари берили-шини ташкил этади. Миллий бюро, ўз навбатида, халқаро бюрога бир-лашган бўлиб, уларнинг қароргохи Лондонда жойлашган
Денгизлар орқали юк ташиш ҳажми кенгайиб бораётганлиги сабабли кемаларни турли суғурта ҳодисаларидан суғурталаш муҳим роль ўйнамоқда. Шу сабабли, бундай суғуртада суғурта жавобгарлигининг қуйидаги турлари инобатга олинган: барча келтирилган зарар, шу жумладан, йўловчилар ва кема экипажи аъзоларининг ҳаети, саломатлигига келтирилган зарар ҳамда бошқа шахсларнинг мулклари бўйича сугурта жавобгарлиги.
Денгиз сугуртаси кемалар, юклар ва фрахт суғуртаси, кема экипажларининг учинчи шахе олдидаги жавобгарлик сугуртаси шаклида амалга оширилади. «Фрахт» учинчи шахс олдидаги жавобгарлик маъносини англатади.
Европа мамлакатларида денгиз суғуртаси бўйича ўзига хос қоидалар мавжуд. Денгиз транспорти (кема)ни суғурталашда бир неча сугурта компаниялари бир вақтнинг ўзида қатнашишлари мумкин. Бунда асосан етакчилик қилаётган суғурта компанияси билан келишиб олинади. Бошқа суғурта компаниялари эса етакчи компания раҳбарлигида фаолият юритади.
Кема эгаларининг манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида ҳамкорликда суғурталашни амалга оширувчи клублар ташкил этилган. Суғурта ҳодисаси натижасида кўрилган зарарни қоплаш суғурталовчи билан суғурталанувчи ўртасида имзоланган шартнома асосида амалга оширилади.
Бундай клублар кўпгина иқтисодий ривожланган давлатларда фаолият кўрсатмоқда. Ўзаро суғурталаш компанияси 1720 йилда Лондонда тапжил этилган. Унга кўра, содир этилган зарарларни «Ўзаро суғурталаш» компанияси кафолатлайди.
Ҳозирда дунёнинг 70 га яқин давлатларида кема эгаларининг ўзаро суғуртани амалга оширувчи клублари фаолият кўрсатмоқда. Мазкур шохобчалар қароргоҳлари Буюк Британия, АҚШ, Швейцария, Норвегия, Япония каби давлатларда жойлашган.
Энг йирик ўзаро суғурта компанияларидан бири «Бермуд ассоциация»сидир. Бу ташкилотнинг фаолияти байналмилал кўринишда. Ташкилот кема эгалари миллатидан, кемаларининг ҳажмидан қатъи назар шартнома тузади. «Бермуд ассоциацияси» йўналиши бўйича «Ингосстрах» АСК фаолият олиб боради. Бу ташкилотларнинг суғурта фонди кема эгаларининг ўтказган суғурта мукофотлари ҳисобидан ташкил этилади. Жамғарма ҳисобидан кема, юк бўйича содир бўладиган суғурта ҳодисаси қопланади. Суғурта ташкилотларининг молиявий асослари суғурта бадаллари ҳисобидан шаклланади. Тўланадиган мукофотлар кемаларнинг ҳажмига, ортилган юкларнинг миқдорига (тонна), масофасига, суғурта жавобгарлиги миқдорига ҳамда миллий қоидалар талабига боғлиқ ҳолда амалга оширилади.
Суғурта рискларида юқорида кўриб ўтилган омиллардан ташқари, атроф муҳитни ифлослантиришнинг олдини олиш бўйича ҳам суғурта жавобгарлиги амалга оширилади. Бунинг асосий сабаби шундаки, ҳозирда нефть маҳсулотларининг катта қисми денгиз сув йўллари орқ-али ташилмоқда. Баъзан нефть маҳсулотлари океан ва денгизга оқиб кетиш ҳоллари содир бўлмоқда. Шу сабаб, бундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида фуқаролик жавобгарлиги бўйича халқаро конвенция (1969 йил Брюссел) қабул қилинган бўлиб, у 1975 йиддан тўлиқ кучга кирган. Бу конвенция талабига кўра 2 минг тоннадан ортиқ нефть маҳ-сулоти бўлган ҳар бир кемага тегишли сертификат ҳамда суғурта жавобгарлиги полней берилиши назарда тутилган. Бундай сертификатга эга бўлмаган кемалар, нефть ва нефть маҳсулотларини конвенцияга аъзо давлатлар ҳудудидан олиб ўтиш ҳуқуқига эга эмаслар.
Дунс миқёсида нефть ва нефть маҳсулотларини ташишга бўлган талабнинг ортиб бораётганлиги боис танкерга эга бўлг ан ташкилот-лар ўзаро халқаро келишувларга асосланиб фаолият кўрсатмоқдалар. Бундай ташкилотлар мақсади - сув сатҳининг нефть ва нефть маҳсулотлари билан ифлосланишининг олдини олишдир.
Шартнома шартларига асосан кема эгаси барча келтирган зарарни қоплаши керак. Бугунги кунда халқаро йўналишда хизмат кўрсатаётган танкерларни суғурталовчи халқаро суғурта ассоциацияси фаолият кўрсатмоқда.
Транспорт суғуртасининг яна бир мух. им тури - авиация суғуртаси ҳисоб-ланади. Халқаро тажрибадан маълумки, авиация суғуртасида турли хилдаги самолётларнинг двигател ва эҳтиёт қисмлари, йўловчилар, экипаж аъзолари, авиадиспетчерларнинг фаолияти билан боғлиқ бўлган рисклар суғурта қилинади. 1944 йили Чикагода халқаро ҳаво йўллари бўйича халқаро конвенция қабул қилинган. Бу конвенцияда суғурта қилиниши мумкин бўлган ҳамда учишга мўлжалланган аппаратларнинг номи келтирилган.
Суғурта амалиётидан бундай йирик қийматли транспорт воситаларини суғурталаш ва улар зарар кўрганда суғурта қопламасини тўлаш cyгypтa компанияларидан жуда катта масъулият талаб қилиниши маълум.
Ҳаво лайнерларини суғурталаш бўйича суғурта полислари Лондонда чиқарилиб, реализация қилинган Ҳар бир давлат ўзида мавжуд қонунларга кўра авиация суғуртасини амалга оширишда авиасуғурталовчи сифатида аэроклублар, авиазаводлар, фирмалар, йўловчилар, самолёт харид қилувчи ва қайта сотувчи компаниялар ҳамда фирмалар кўринишида қатнашади.
1994 йилда авиация суғуртаси бўйича дунё миқёсида 2 млрд АҚШ доллари микдорида маблағ тўпланган. Турли авиаҳалокатлар юз берганлиги натижасида суғурта ҳодисаларини қоплаш учун 1,76 млрд. АҚШ доллари микдорида суғурта суммаси тўланган.
Авиация ташкилотларининг фуқаролик жавобгарлигини суғурталашда қуйидаги кўрилган зарарлар cyгypтa йўли билан қопланиши назарда тутилган:
-
юк ва багажларнинг йўқолиши ёки қисмст зарарланиши;
-
йўловчинипг ўлими ёки саломатлигига етказилган зарар,
-
ўлим, тан жароҳати ёки мулкий зарар (агарда булар ҳаво лайне
рининг бортида учинчи шахе томонидан содир этилган бўлса).
Юқорида қайд этилган масъулиятнинг икки тури Варшава конвенциясида кўрилган (ИКАО-Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти, 1929 йил). 1961 йилдаги бўлиб ўтган Гвадалахара конвенциясига биноан Варшава конвенциясининг 1955 йилда қабул қилинган прото-колига бирмунча қўшимчалар киритилди. Қабул қилинган меъёрлар бир қадар соддалаштирилди. Уларга кўра авиация ташкилотлари юкларни ёки фуқароларни ташиш жараенида содир этилган зарар учун гўлиқ жавобгардирлар. Ҳаво лайнерида юкларни ташиш бўйича бўладиган жавобгарлик самолёт бортида, аэродромда ва аэродромдан ташқарида ортиш ва жўнатиш ёки самолётлар учиши ва қўниши билан боғлиқ зиёнларни қоплашни назарда тутади.
Ташувчи суғурта ҳодисасиниш келиб чиқиш сабабларини бартараф этишнинг барча тадбир-чораларини амалда қўллаганлигини исботлаган тақдирдагина, у жавобгар ҳисобланмайди.
Учинчи шахе томонидан етказилган зарар оқибати бўйича жавобгарлик Рим конвенцияси регламенти бўйича амалга оширилади (ИКАО-1952 йил). Иўловчилар, экипаж ва бошқа йўналишдаги авиакомианиялар хизматидан ташқаридаги жисмонии ва юридик шахслар учинчи шахе ҳисобланади.
Шартнома асосида авиа ташувчининг суғурта жавобгарлигида суғурта компаниялари кўрилган зарар суммасини қоплаб беришни ўз зиммаларига оладилар. Бунингучун суғурталанувчи шартномада белгиланган суғурта мукофотларини тўлаши керак бўлади.
Чет давлатларга учипща фуқаролик авиацияси ташкилотларининг фуқаролик жавобгарлигини суғурталаш мажбурийдир. Сугурта компанияларининг бундай суғурта жавобгарлиги суммаси бир неча миллион долларни ташкил этиши мумкин. Бунда суғурта ҳимояси қайта суғурталаш орқали амалга оширилади.
Достарыңызбен бөлісу: