Кафедраси


Ўзбекистон Республикасининг



бет24/29
Дата12.07.2016
өлшемі3.75 Mb.
#192888
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   29
Ўзбекистон Республикасининг

Президенти И.Каримов

Т.Д/Qonun/8-ses/SUQUR -FA


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ФУҚАРОЛИК КОДЕКСИ
52-БОБ. СУҒУРТА
914 - модда. Ихтиёрий ва мажбурий сугурта

915 - модда. Мулкий сугурта шартномаси

916 - модда. Сугурталашга йўл қўйилмайдиган манфаатлар

917 - модда. Мол-мулкни сугурта қилиш

918 - модда. Зарар етказганлик учун жавобгарликни сугурта қилиш

919 - модда. Шартнома бўйича жавобгарликни сугурта қилиш

920 - модда. Тадбиркорлик хавфини сугурта қилиш

921 - модда. Шахсий сугурта шартномаси

922 - модда. Мажбурий сугурта

923 - модда. Мажбурий сугуртани амалга ошириш

924 - модда. Мажбурий сугурта тўгрисидаги қоидаларни бузиш оқибатлари

925 - модда. Сугурталовчи

926 - модда. Сугурта шартномасидан келиб чиқадиган мажбуриятларнинг сугурта қилдирувчи ва наф олувчи томонидан бажарилиши

927 - модда. Сугурта шартномасининг шакли

928 - модда. Бош полис бўйича сугурталаш

929 - модда. Сугурта шартномасининг мухим шартлари

930 - модда. Сугурта шартномаси шартларини сугурта қоидаларида белгилаб қўйиш

931 - модда. Сугурта шартномаси тузилаётганда сугурта қидирувчи тақдим этадиган маълумотлар

932 - модда. Сугурталовчининг сугурта хавфини бахолаш хуқуқи

933 - модда. Сугурта сири

934 - модда. Сугурта пули

935 - модда. Мол-мулкнинг сугурта қиймати

936 - модда. Тўлиқ бўлмаган мулкий сугурта

937 - модда. Қўшимча мулкий сугурта

938 - модда. Сугурта қийматидан ортиқ миқдорда сугурта қилиш оқибатлари

939 - модда. Қўшалоқ сугурта

940 - модда. Турли хилдаги сугурта хавфларидан мулкий сугурта

941 - модда. Биргаликда сугурта қилиш

942 - модда. Сугурта мукофоти ва сугурта бадаллари

943 - модда. Сугурта шартномасининг хақиқий эмаслиги

944 - модда. Сугурталанган шахсни алмаштириш

945 - модда. Наф олувчини алмаштириш

946 - модда. Сугурта қилдирувчини алмаштириш

947 - модда. Сугурта шартномаси амал қилишининг бошланиши

948 - модда. Сугурта шартномасининг муддатидан илгари бекор бўлиши

949 - модда. Сугурта шартномасининг амал қилиш даврида сугурта хавфининг ортиши оқибатлари

950 - модда. Сугурталанган мол-мулкка бўлган хуқуқларнинг бошқа шахсга ўтиши

951 - модда. Сугурта ходисаси юз бергани тўгрисида сугурталовчини хабардор қилиш

952 - модда. Сугурта ходисасидан кўриладиган зарарни камайтириш

953 - модда. Сугурта қилдирувчи, наф олувчи ёки сугурталанган шахснинг айби билан сугурта ходисаси юз беришининг оқибатлари

954 - модда. Сугурталовчини сугурта товонини ва сугурта пулини тўлашдан озод қилиш асослари

955 - модда. Сугурта товони ёки сугурта пулини тўлашни рад этиш

956 - модда. Шахсий сугурта шартномаси бўйича сугурта пулини тўлаш

957 - модда. Сугурта қилдирувчининг зарар қопланишига бўлган хуқуқларининг сугурталовчига ўтиши (суброгация)

958 - модда. Сугурталанган мол-мулкка бўлган хуқуқларнинг сугурталовчига ўтказилиши

959 - модда. Қайта сугурта қилиш

960 - модда. Икки томонлама сугурта

961 - модда. Мажбурий давлат сугуртаси


914-модда. Ихтиёрий ва мажбурий суғурта

Суғурта фуқаро ёки юридик шахс (суғурта қилдирувчи) суғурта ташкилоти (суғурталовчи) билан тузадиган мулкий ёки шахсий суғурта шартномалари асосида амалга оширилади.

Шахсий суғурта шартномаси оммавий шартнома ҳисобланади. Қонунда кўрсатилган шахсларга суғурта қилувчилар сифатида бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ёки мол-мулкини ёхуд ўзининг бошқа шахслар олдидаги фуқаролик жавобгарлигини ўз ҳисобидан ёхуд манфаатдор шахслар ҳисобидан суғурта қилиш (мажбурий суғурта) мажбурияти қонун билан юкланган ҳолларда суғурта ушбу бобнинг қоидаларига мувофиқ шартномалар тузиш йўли билан амалга оширилади.

Мажбурий суғуртада суғурта қилдирувчи суғурталовчи билан суғуртанинг ушбу турини тартибга соладиган қонун ҳужжатларида назарда тутилган шартларда шартнома тузиши шарт.

Қонунда фуқароларнинг ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулкини давлат бюджети маблағлари ҳисобидан мажбурий суғурта қилиш ҳоллари (давлат мажбурий суғуртаси) назарда тутилиши мумкин.
915-модда. Мулкий суғурта шартномаси

Мулкий суғурта шартномасига мувофиқ бир тараф (суғурталовчи) шартномада шартлашилган ҳақ (суғурта мукофоти) эвазига шартномада назарда тутилган воқеа (суғурта ҳодисаси) содир бўлганда бошқа тарафга (суғурта қилдирувчига) ёки шартнома қайси шахснинг фойдасига тузилган бўлса, ўша шахсга (наф олувчига) бу ҳодиса оқибатида суғурталанган мулкка етказилган зарарни ёхуд суғурталанувчининг бошқа мулкий манфаатлари билан боғлиқ зарарни шартномада белгиланган сумма (суғурта пули) доирасида тўлаш (суғурта товони тўлаш) мажбуриятини олади.

Мулкий суғурта шартномаси бўйича қуйидагилар суғурталаниши мумкин:

муайян мол-мулкнинг йўқотилиши (нобуд бўлиши), кам чиқиши ёки шикастланиши хавфи;

фуқаролик жавобгарлиги хавфи - бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ёки мол-мулкига зарар етказилиши оқибатида юзага келадиган мажбуриятлар бўйича жавобгарлик, қонунда назарда тутилган ҳолларда эса, шунингдек шартномалар бўйича жавобгарлик хавфи;

тадбиркорлик хавфи - тадбиркорнинг контрагентлари ўз мажбуриятларини бузиши ёки тадбиркорга боғлиқ бўлмаган вазиятларга кўра бу фаолият шарт-шароитларининг ўзгариши туфайли тадбиркорлик фаолиятидан кутилган даромадларни ололмаслик хавфи.


916-модда. Суғурталашга йўл қўйилмайдиган манфаатлар

Ғайриқонуний манфаатларни суғурталашга йўл қўйилмайди. Қимор, лотереялар ва гаров ўйинларида иштирок этишда кўриладиган зарарни суғурталашга йўл қўйилмайди. Гаровга олинганларни озод қилиш мақсадида шахс мажбуран қилиши мумкин бўлган харажатларни суғурталашга йўл қўйилмайди. Суғурта шартномаларининг ушбу модда биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларига зид бўлган шартлари ўз-ўзидан ҳақиқий эмас.


917-модда. Мол-мулкни суғурта қилиш

Мол-мулк унинг асралишидан қонун ҳужжатларига ёки шартномага асосланган манфаатга эга бўлган шахс (суғурта қилдирувчи ёки наф олувчи) фойдасига, унинг мулкдори, мол-мулкка нисбатан бошқа ашёвий ҳуқуққа эга бўлган шахс, ижарачи, пудратчи, сақловчи, воситачи ва бошқа шу кабилар фойдасига суғурта шартномаси бўйича суғурталаниши мумкин.

Суғурталанган мол-мулкнинг асралишидан суғурта қилдирувчида ва наф олувчида манфаат бўлмаган пайтда тузилган мол-мулкни суғурта қилиш шартномаси ҳақиқий эмас.

Наф олувчи фойдасига мол-мулкни суғурта қилиш шартномаси наф олувчининг исми ёки номи кўрсатилмасдан тузилиши мумкин. Бундай шартнома тузилганда суғурта қилдирувчига эгасининг номи кўрсатилмаган полис берилади. Бундай шартнома бўйича ҳуқуқларни амалга оширишда бу полисни суғурталовчига тақдим этиш зарур.



918-модда. Зарар етказганлик учун жавобгарликни суғурта қилиш

Бошқа шахсларнинг ҳаёти,соғлиғи ёки мол-мулкига зарар етказилиши оқибатида юзага келадиган мажбуриятлар юзасидан жавобгарлик хавфини суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурта қилдирувчининг ўзининг ёки бундай жавобгарлик юкланиши мумкин бўлган бошқа шахснинг жавобгарлик хавфи суғурталаниши мумкин.

Зарар етказганлик учун жавобгарлик хавфи суғурталанган шахс суғурта шартномасида кўрсатилиши лозим. Агар бу шахс шартномада кўрсатилмаган бўлса, суғурта қилдирувчининг ўзининг жавобгарлик хавфи суғурталанган ҳисобланади.

Зарар етказганлик учун жавобгарлик хавфини суғурта қилиш шартномаси, ҳатто шартнома зарар етказилганлиги учун жавобгар бўлган суғурта қилдирувчи ёки бошқа шахс фойдасига тузилган ёхуд шартномада у кимнинг фойдасига тузилгани кўрсатилмаган тақдирда ҳам, зарар етказилиши мумкин бўлган шахслар (наф олувчилар) фойдасига тузилган деб ҳисобланади.

Зарар етказганлик учун жавобгарлик уни суғурта қилиш мажбурий бўлгани сабабли суғурталанган тақдирда, шунингдек қонунда ёки бундай жавобгарликни суғурта қилиш шартномасида назарда тутилган бошқа ҳолларда суғурта шартномаси ўз фойдасига тузилган деб ҳисобланувчи шахс зарарни суғурта пули доирасида тўлаш тўғрисида бевосита суғурталовчига талаб қўйишга ҳақли.

919-модда. Шартнома бўйича жавобгарликни суғурта қилиш

Шартномани бузганлик учун жавобгарлик хавфини суғурта қилишга қонунда назарда тутилган ҳолларда йўл қўйилади.

Шартномани бузганлик учун жавобгарлик хавфини суғурта қилиш шартномаси бўйича фақат суғурта қилдирувчининг ўзининг жавобгарлик хавфи суғурталаниши мумкин. Ушбу талабга мувофиқ бўлмаган суғурта шартномаси ўз-ўзидан ҳақиқий эмас.

Шартномани бузганлик учун жавобгарлик хавфи, бу шартнома шартларига кўра суғурта қилдирувчи қайси тараф олдида тегишли жавобгарликни зиммасига олиши лозим бўлса, ўша тараф - наф олувчи фойдасига, ҳатто суғурта шартномаси бошқа шахс фойдасига тузилган ёхуд унда кимнинг фойдасига тузилгани айтилмаган тақдирда ҳам, суғурталанган ҳисобланади.



920-модда. Тадбиркорлик хавфини суғурта қилиш

Тадбиркорлик хавфини суғурта қилиш шартномаси бўйича фақат суғурта қилдирувчининг ўз тадбиркорлик хавфи ва фақат унинг фойдасига суғурталаниши мумкин.

Суғурта қилдирувчи бўлмаган шахснинг тадбиркорлик хавфини суғурта қилиш шартномаси ўз-ўзидан ҳақиқий эмас.

Суғурта қилдирувчи бўлмаган шахснинг фойдасига тадбиркорлик хавфини суғурта қилиш шартномаси суғурта қилдирувчи фойдасига тузилган ҳисобланади.



921-модда. Шахсий суғурта шартномаси

Шахсий суғурта шартномаси бўйича бир тараф (суғурталовчи) бошқа тараф (суғурта қилдирувчи) тўлайдиган, шартномада шартлашилган ҳақ (суғурта мукофоти) эвазига суғурта қилдирувчининг ўзининг ёхуд шартномада кўрсатилган бошқа фуқаро (суғурталанган шахс)нинг ҳаёти ёки соғлиғига зарар етказилган, у муайян ёшга тўлган ёки унинг ҳаётида шартномада назарда тутилган бошқа воқеа (суғурта ҳодисаси) юз берган ҳолларда шартномада шартлашилган пулни (суғурта пулини) бир йўла ёки вақти-вақти билан тўлаб туриш мажбуриятини олади.

Шахсий суғурта шартномаси кимнинг фойдасини кўзлаб тузилган бўлса, ўша шахс суғурта пулини олиш ҳуқуқига эга бўлади.

Агар шартномада наф олувчи сифатида бошқа шахс кўрсатилмаган бўлса, шахсий суғурта шартномаси суғурталанган шахс фойдасига тузилган ҳисобланади. Бошқа наф олувчи кўрсатилмаган шартнома бўйича суғурталанган шахс вафот этган тақдирда, суғурталанган шахснинг меросхўрлари наф олувчилар деб тан олинади.

Суғурталанган деб ҳисобланмайдиган шахс фойдасига, шу жумладан суғурталанган шахс ҳисобланмайдиган суғурта қилдирувчи фойдасига шахсий суғурта шартномаси фақат суғурталанган шахснинг ёзма розилиги билангина тузилиши мумкин. Бундай розилик бўлмаган тақдирда, шартнома суғурталанган шахснинг даъвоси бўйича, бу шахс вафот этган тақдирда эса, унинг меросхўрлари даъвоси бўйича ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.

922-модда. Мажбурий суғурта

Қонунда қуйидагиларни суғурта қилиш мажбурияти белгилаб қўйилиши мумкин:

қонунда кўрсатилган бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ёки мол-мулки уларнинг ҳаёти, соғлиғи ёки мол-мулкига зарар етказилиши эҳтимолини назарда тутиб;

бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ёки мол-мулкига зарар етказилиши ёхуд бошқа шахслар билан тузилган шартномаларнинг бузилиши оқибатида юзага келиши мумкин бўлган ўзининг фуқаровий жавобгарлиги хавфи.

Суғурта қилдирувчи бўлиш мажбурияти қонун билан унда кўрсатилган шахслар зиммасига юкланади.

Қонунда мажбурий суғуртанинг бошқа турлари ҳам белгиланиши мумкин.

Фуқарога ўз ҳаёти ёки соғлиғини суғурталаш мажбурияти қонун билан юклатилиши мумкин эмас.

Қонунда назарда тутилган ҳолларда ёки унда белгиланган тартибда хўжалик юритишида ёки оператив бошқарувида давлатга қарашли мол-мулкка эга бўлган юридик шахсларга бу мулкни суғурталаш мажбурияти юкланиши мумкин.

Мол-мулкни суғурта қилиш мажбурияти қонундан келиб чиқмайдиган, балки мол-мулкнинг эгаси билан тузилган шартномага ёки мол-мулкнинг мулкдори ҳисобланувчи юридик шахснинг таъсис ҳужжатларига асосланган ҳолларда, бундай суғурта ушбу модданинг маъноси жиҳатидан мажбурий ҳисобланмайди ва ушбу Кодекснинг 924-моддасида назарда тутилган оқибатларни келтириб чиқармайди.

923-модда. Мажбурий суғуртани амалга ошириш

Мажбурий суғурта бундай суғурта қилиш мажбурияти юкланган шахс (суғурта қилдирувчи) суғурталовчи билан суғурта шартномаси тузиши воситасида амалга оширилади.

Мажбурий суғурта суғурта қилдирувчи ҳисобидан амалга оширилади, йўловчиларни мажбурий суғурталаш бундан мустасно бўлиб, бу суғурта қонунда назарда тутилган ҳолларда уларнинг ўз ҳисобидан амалга оширилиши мумкин.

Мажбурий суғурталаниши лозим бўлган объектлар, улар суғурталанишга сабаб бўладиган хавфлар ва суғурта пулининг энг кам миқдорлари қонун ҳужжатлари билан белгиланади.



924-модда. Мажбурий суғурта тўғрисидаги қоидаларни бузиш оқибатлари

Қонун бўйича фойдасига мажбурий суғурта амалга оширилиши лозим бўлган шахс, агар суғурта амалга оширилмагани унга маълум бўлса, суғурта қилдирувчи сифатида зиммасига суғурталаш мажбурияти юкланган шахс уни амалга оширишини суд тартибида талаб қилишга ҳақли.

Агар суғурта қилдирувчи сифатида суғурталаш мажбурияти зиммасига юкланган шахс уни амалга оширмаган бўлса ёки суғурта шартномасини наф олувчининг аҳволини қонунда белгиланган шартларга нисбатан ёмонлаштирадиган шартларда тузган бўлса, у суғурта ҳодисаси юз берганида башарти тегишлича суғурталанган тақдирда суғурта товони тўлашга асос бўлиши керак бўлган шартларда жавобгар бўлади.

925-модда. Суғурталовчи

Тижорат ташкилотлари ҳисобланган ва тегишли турдаги суғуртани амалга оширишга лицензияси бўлган юридик шахслар, агар қонунларда бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, суғурталовчилар сифатида суғурта шартномаларини тузиши мумкин.

Суғурта ташкилотларига қўйиладиган талаблар, уларга лицензия бериш ва уларнинг фаолияти устидан давлат назоратини амалга ошириш тартиби қонун билан белгиланади.

926-модда. Суғурта шартномасидан келиб чиқадиган мажбуриятларнинг суғурта қилдирувчи ва наф олувчи томонидан бажарилиши

Наф олувчи фойдасига суғурта шартномаси тузиш, шу жумладан у суғурталанган шахс бўлганда ҳам, суғурта қилдирувчини, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилмаган ёхуд суғурта қилдирувчининг зиммасидаги мажбуриятлар фойдасига шартнома тузилган шахс томонидан бажарилмаган бўлса, ушбу шартномадан келиб чиқадиган мажбуриятларни бажаришдан озод қилмайди.

Наф олувчи мулкий суғурта шартномаси бўйича суғурта товонини ёхуд шахсий суғурта шартномаси бўйича суғурта пулини тўлашни талаб қилганида суғурталовчи ундан, шу жумладан суғурталанган шахс наф олувчи бўлган тақдирда ҳам, суғурта шартномаси бўйича мажбуриятларни, шу билан бирга суғурта қилдирувчининг зиммасида бўлган, лекин у бажармаган мажбуриятларни бажаришни талаб қилишга ҳақли. Илгари бажарилиши лозим бўлган мажбуриятларни бажармаслик ёки ўз вақтида бажармаслик оқибатлари хавфи наф олувчининг зиммасида бўлади.

927-модда. Суғурта шартномасининг шакли

Суғурта шартномаси ёзма шаклда тузилиши лозим. Бу талабга риоя этмаслик шартноманинг ҳақиқий саналмаслигига сабаб бўлади. Суғурта шартномаси битта ҳужжатни тузиш ёхуд суғурталовчи томонидан суғурта қилдирувчига унинг ёзма ёки оғзаки аризасига биноан суғурталовчи имзолаган, суғурта шартномасининг шартларини ўз ичига олган суғурта полиси (шаҳодатномаси, сертификати, квитанцияси)ни топшириш йўли билан тузилиши мумкин. Бу ҳолда суғурта қилдирувчининг суғурталовчи таклиф этган шартларда шартнома тузишга рози эканлиги суғурталовчидан кўрсатилган ҳужжатларни қабул қилиб олиш ва суғурта мукофоти тўлаш ёхуд - суғурта мукофоти бўлиб-бўлиб тўланганда - биринчи бадални тўлаш орқали тасдиқланади.

Суғурталовчи шартнома тузиш чоғида суғуртанинг алоҳида турлари бўйича суғурта шартномаси (суғурта полиси)нинг ўзи ишлаб чиққан стандарт шаклларини қўлланишга ҳақли.

928-модда. Бош полис бўйича суғурталаш

Бир турдаги мол-мулк (товарлар, юклар ва ҳоказонинг) турли туркумларини муайян муддат давомида бир хилдаги шартларда мунтазам суғурталаш суғурта қилдирувчининг суғурталовчи билан келишувига биноан битта суғурта шартномаси - бош полис асосида амалга оширилиши мумкин. Суғурта қилдирувчи бош полиснинг таъсир доирасида бўладиган мол-мулкнинг ҳар бир туркуми тўғрисида суғурталовчига бундай полисда шартлашилган маълумотларни унда назарда тутилган муддатда, агар муддат назарда тутилмаган бўлса - улар олинганидан кейин дарҳол хабар қилиши шарт. Агар ҳатто бундай маълумотларни олиш пайтигача суғурталовчи тўлаши лозим бўлган зарар кўриш эҳтимоли ўтиб кетган бўлса ҳам, суғурта қилдирувчи бу мажбуриятдан озод бўлмайди.

Суғурта қилдирувчининг талабига биноан суғурталовчи бош полиснинг таъсир доирасида бўладиган мол-мулкнинг алоҳида туркумлари бўйича суғурта полисларини бериши шарт.

Суғурта полисининг мазмуни бош полисга номувофиқ бўлган тақдирда, суғурта полиси афзал кўрилади.



929-модда. Суғурта шартномасининг муҳим шартлари

Мулкий суғурта шартномаси тузишда суғурта қилдирувчи билан суғурталовчи ўртасида қуйидагилар тўғрисида келишувга эришилиши лозим:

суғурта объекти бўлган муайян мол-мулк ёхуд бошқа мулкий манфаат тўғрисида;

юз бериши эҳтимол тутилиб суғурта амалга оширилаётган воқеа (суғурта ҳодисаси)нинг хусусияти тўғрисида;

суғурта пули миқдори тўғрисида;

суғурта товони миқдорини аниқлаш тартиби тўғрисида, агар шартномада уни суғурта пулидан оз миқдорда тўлаш мумкинлиги назарда тутилган бўлса;

суғурта мукофотининг миқдори ва уни тўлаш муддати (муддатлари) тўғрисида;

шартноманинг амал қилиш муддати тўғрисида.

Шахсий суғурта шартномаси тузишда суғурта қилдирувчи билан суғурталовчи ўртасида қуйидагилар тўғрисида келишувга эришилиши лозим:

суғурталанган шахс тўғрисида;

суғурталанган шахс ҳаётида юз бериши эҳтимол тутилиб суғурта амалга оширилаётган воқеа (суғурта ҳодисаси)нинг хусусияти тўғрисида;

суғурта пули миқдори тўғрисида;

суғурта мукофотининг миқдори ва уни тўлаш муддати (муддатлари) тўғрисида;

шартноманинг амал қилиш муддати тўғрисида.

Тарафларнинг келишувига биноан шартномага бошқа шартлар ҳам киритилиши мумкин. Агар суғурта шартномаси суғурта қилдирувчи, суғурталанган шахс ёки наф олувчи ҳисобланган фуқаронинг аҳволини қонун ҳужжатларида белгиланган қоидаларга нисбатан ёмонлаштирадиган шартларни ўз ичига олса, шартноманинг ана шу шартлари ўрнига қонун ҳужжатларининг тегишли қоидалари қўлланилади.

930-модда. Суғурта шартномаси шартларини суғурта қоидаларида

белгилаб қўйиш

Суғурта шартномасини тузиш шартлари суғурталовчи ёхуд суғурталовчилар бирлашмаси томонидан қабул қилинган, маъқулланган ёки тасдиқланган тегишли турдаги суғуртанинг стандарт қоидалари (суғурта қоидалари)да белгилаб қўйилиши мумкин.

Суғурта қоидаларида мавжуд бўлган ва суғурта шартномаси (полиси) матнига киритилмаган шартлар, агар шартномада (полисда) шундай қоидалар қўлланилиши тўғридан-тўғри кўрсатилган ва қоидаларнинг ўзи шартнома (полис) билан битта ҳужжатда ёки унинг орқа томонида баён қилинган ёхуд унга илова қилинган бўлса, суғурта қилувчи (наф олувчи) учун мажбурийдир. Илова қилинган тақдирда, шартномани тузиш пайтида суғурта қилдирувчига суғурта қоидалари топширилгани шартномада ёзув билан тасдиқлаб қўйилиши лозим.

Суғурта шартномаси тузилаётганда суғурта қилдирувчи ва суғурталовчи суғурта қоидаларининг айрим бандларини ўзгартириш ёки чиқариб ташлаш ва қоидаларда бўлмаган бандларни шартномага киритиш тўғрисида келишишлари мумкин.

Суғурта қилдирувчи (наф олувчи) ўз манфаатларини ҳимоя қилиб, суғурта шартномасида (полисида) кўрсатиб ўтилган тегишли турдаги суғурта қоидаларини, ҳатто агар бу қоидалар ушбу моддага кўра унинг учун мажбурий бўлмаса ҳам, важ қилиб келтиришга ҳақли.

931-модда. Суғурта шартномаси тузилаётганда суғурта қилдирувчи

тақдим этадиган маълумотлар

Суғурта шартномаси тузилаётганда суғурта қилдирувчи ўзига маълум бўлиб, суғурта ҳодисаси юз бериши эҳтимолини ва унинг юз бериши туфайли кутилажак зарар миқдори (суғурта хавфи)ни аниқлаш учун муҳим аҳамиятга эга бўлган ҳолатларни суғурталовчига хабар қилиши шарт.

Суғурта шартномаси (полиси)нинг стандарт шаклида, суғурта қилдирувчига берилган суғурта қоидаларида ёки ёзма сўровда суғурталовчи томонидан олдиндан аниқ айтиб қўйилган ҳолатлар муҳим деб ҳисобланади.

Агар суғурта шартномаси суғурталовчининг қандайдир саволларига суғурта қилдирувчининг жавоблари бўлмаган ҳолда тузилган бўлса, суғурталовчи тегишли ҳолатлар суғурта қилдирувчи томонидан маълум қилинмаганлигига асосланиб кейинчалик шартномани бекор қилишни ёхуд уни ҳақиқий эмас деб топишни талаб қила олмайди.

Агар суғурта шартномаси тузилганидан кейин, ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳолатлар тўғрисида суғурта қилдирувчи суғурталовчига била туриб ёлғон маълумот берганлиги аниқланса, суғурталовчи шартномани ҳақиқий эмас деб топишни ва ушбу Кодекс 123-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган оқибатлар қўлланилишини талаб қилишга ҳақли.

Агар суғурта қилдирувчи айтиб қўймаган ҳолатлар ўтиб кетган бўлса, суғурталовчи шартномани ҳақиқий эмас деб топишни талаб қила олмайди.



932-модда. Суғурталовчининг суғурта хавфини баҳолаш ҳуқуқи

Мол-мулкни суғурталаш шартномаси тузилаётганида суғурталовчи суғурта қилинаётган мол-мулкни кўздан кечиришга, зарурият бўлган тақдирда унинг ҳақиқий қийматини белгилаш мақсадида экспертиза тайинлашга ҳақли.

Шахсий суғурта шартномаси тузилаётганида суғурталовчи суғурта қилинаётган шахс соғлиғининг ҳақиқий ҳолатини аниқлаш учун уни текширтиришга ҳақли.

Ушбу модда асосида суғурталовчи томонидан суғурта хавфини баҳолаш бошқа ҳолатни исботлашга ҳақли бўлган суғурта қилдирувчи учун мажбурий эмас.



933-модда. Суғурта сири

Суғурталовчи суғурта қилдирувчи,суғурталанган шахс ва наф олувчи, уларнинг соғлиғининг ҳолати тўғрисидаги, шунингдек бу шахсларнинг мулкий аҳволи тўғрисидаги ўз касб фаолияти натижасида ўзи олган маълумотларни ошкор қилишга ҳақли эмас. Суғурта сирини бузганлик учун суғурталовчи бузилган ҳуқуқларнинг тури ва бузиш хусусиятига қараб ушбу Кодекснинг 985, 1021 ва 1022-моддалари қоидаларига мувофиқ жавобгар бўлади.



934-модда. Суғурта пули

Мулкий суғурта шартномаси бўйича суғурталовчи суғурта товонини тўлаш мажбуриятини оладиган ёки шахсий суғурта шартномаси бўйича тўлаш мажбуриятини оладиган сумма (суғурта пули) суғурта қилдирувчининг суғурталовчи билан келишувига кўра ушбу модда қоидаларига мувофиқ белгиланади.

Мол-мулкни ёки тадбиркорлик хавфини суғурта қилишда, агар суғурта шартномасида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, суғурта пули уларнинг ҳақиқий қийматидан (суғурта қийматидан) ошмаслиги лозим, қуйидагилар шулар жумласига киради:

мол-мулк учун - унинг суғурта шартномасини тузиш куни турган жойидаги ҳақиқий қиймати;

тадбиркорлик хавфи - суғурта ҳодисаси юз берганида суғурта қилдирувчи тадбиркорлик фаолиятидан кўриши мумкин бўлган зарар.

Шахсий суғурта шартномаларида ва фуқаровий жавобгарликни суғурталаш шартномаларида суғурта пулини тарафлар ўз ихтиёрларига кўра аниқлайдилар.



935-модда. Мол-мулкнинг суғурта қиймати

Суғурта шартномасини тузиш пайтида тарафларнинг келишувига кўра аниқланадиган, суғурта манфаати билан боғланадиган мол-мулк қиймати, агар қонун ҳужжатларида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, суғурта қиймати (суғурта баҳоси) деб ҳисобланади.

Мол-мулкнинг шартномада кўрсатилган суғурта қиймати устида кейинчалик низолашиш мумкин эмас, шартнома тузилгунга қадар суғурта хавфини баҳолаш бўйича ўз ҳуқуқидан фойдаланмаган суғурталовчи бу қиймат борасида била туриб чалғитилган ҳол бундан мустасно.

936-модда. Тўлиқ бўлмаган мулкий суғурта

Агар мол-мулкни ёки тадбиркорлик хавфини суғурталаш шартномасида суғурта пули суғурта қийматидан кам қилиб белгиланган бўлса, суғурталовчи суғурта ҳодисаси юз берганида суғурта қилдирувчига (наф олувчига) у кўрган зарарни суғурта пулининг суғурта қийматига бўлган нисбатига мутаносиб равишда қоплаши шарт.



937-модда. Қўшимча мулкий суғурта

Агар мол-мулк ёки тадбиркорлик хавфи фақат суғурта қийматининг бир қисми миқдорида суғурталанган бўлса, суғурта қилдирувчи (наф олувчи) қўшимча суғурта қилишга, шу жумладан бошқа суғурталовчида суғурта қилишга ҳақли, аммо барча суғурта шартномалари бўйича умумий суғурта пули суғурта қийматидан ошиб кетмаслиги лозим.

Ушбу модда биринчи қисмининг қоидаларига риоя этмаслик, ушбу Кодекснинг 938-моддасида назарда тутилган оқибатларни келтириб чиқаради.

938-модда. Суғурта қийматидан ортиқ миқдорда суғурта қилиш оқибатлари

Агар суғурта шартномасида кўрсатилган мол-мулк ёки тадбиркорлик хавфининг суғурта пули суғурта қийматидан ортиқ бўлса, шартнома суғурта пулининг суғурта қийматидан ортиқ бўлган қисмида ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмайди.

Бу ҳолда суғурта мукофотининг ортиқча тўланган қисми қайтариб берилмайди. Агар суғурта шартномасига мувофиқ суғурта мукофоти бўлиб-бўлиб тўланса ва ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳолатлар аниқланган пайтгача унинг ҳаммаси тўланмаган бўлса, қолган суғурта бадаллари суғурта пули миқдорини камайтиришга мутаносиб тарзда камайтирилган миқдорда тўланиши лозим.

Агар суғурта шартномасидаги суғурта пулини ошириб юбориш суғурта қилдирувчи томонидан алдашнинг оқибати бўлса, суғурталовчи шартномани ҳақиқий эмас деб топишни ва ўзига етказилган зарар унинг суғурта қилдирувчидан олган суғурта пули суммасидан ортиқ миқдорда қопланишини талаб қилишга ҳақли.



939-модда. Қўшалоқ суғурта

Ушбу Кодекснинг 938-моддасида назарда тутилган қоидалар суғурта пули айни битта мол-мулкни ёки тадбиркорлик хавфини икки ёки бир неча суғурталовчида суғурта қилиш (қўшалоқ суғурта) натижасида суғурта қийматидан ошиб кетган тақдирда ҳам тегишинча суратда қўлланилади.

Мол-мулк ёки тадбиркорлик хавфи қўшалоқ суғурта қилинганда ҳар бир суғурталовчи суғурта товонини ўзи тузган шартнома доирасида тўлашга мажбур бўлади, бироқ барча суғурталовчилардан олинган суғурта товонларининг умумий суммаси ҳақиқий зарардан ортиқ бўлиши мумкин эмас.

Бунда суғурта қилдирувчи (наф олувчи) суғурта товонини исталган суғурталовчидан у билан тузилган шартномада назарда тутилган суғурта пули доирасида олишга ҳақли. Олинган суғурта товони ҳақиқий зарарни қопламаган тақдирда, суғурта қилдирувчи (наф олувчи) етишмаётган суммани бошқа суғурталовчидан олишга ҳақли.

Етказилган зарар бошқа суғурталовчилар томонидан қоплангани сабали суғурта товонини тўлашдан тўлиқ ёки қисман озод қилинган суғурталовчи суғурта қилдирувчига суғурта тўловларининг тегишли қисмини қилинган харажатларни чегирган ҳолда қайтариши шарт.

Ушбу модда қоидалари ҳар бир суғурталовчи суғурта қилдирувчи, суғурталанган шахс ва наф олувчи олдидаги ўз суғурта мажбуриятларини, бошқа суғурталовчилар мажбуриятларини бажарганлигидан қатъи назар, мустақил бажарадиган қўшалоқ шахсий суғуртада қўлланилмайди.



940-модда. Турли хилдаги суғурта хавфларидан мулкий суғурта

Мол-мулк ва тадбиркорлик хавфи турли хилдаги суғурта хавфларидан хоҳ битта, хоҳ алоҳида суғурта шартномалари бўйича, шу жумладан турли суғурталовчилар билан тузилган шартномалар бўйича суғурта қилиниши мумкин.

Бундай ҳолларда барча шартномалар бўйича умумий суғурта пули миқдори суғурта қийматидан ошиб кетишига йўл қўйилади ва тегишли суратда ушбу Кодекснинг 939-моддаси қоидалари қўлланилади.

941-модда. Биргаликда суғурта қилиш

Суғурта объекти битта шартнома бўйича бир неча суғурталовчи томонидан ўртада суғурталаниши мумкин (биргаликда суғурта қилиш). Агар бундай шартномада суғурталовчилардан ҳар бирининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланмаган бўлса, улар мулкий суғурта шартномаси бўйича суғурта товонини ёки шахсий суғурта шартномаси бўйича суғурта пулини тўлаш учун суғурта қилдирувчи (наф олувчи) олдида солидар жавобгар бўладилар.

Йирик ва алоҳида йирик хавфларни ўртада суғурта қилиш учун биргаликда суғурталовчилар биргаликдаги фаолият тўғрисидаги шартнома асосида оддий ширкатлар (суғурта шерикчилиги) тузишлари мумкин.

Биргаликда суғурталовчилар ўртасида тегишли келишув бўлган тақдирда, улардан бири суғурта қилдирувчи (наф олувчи)нинг олдида фақат ўз улуши учун жавобгар бўлиб қолгани ҳолда, у билан ўзаро муносабатларда барча биргаликдаги суғурталовчилар номидан вакил бўлиши мумкин.



942-модда. Суғурта мукофоти ва суғурта бадаллари

Суғурта мукофоти деганда суғурта қилдирувчи (наф олувчи) суғурта шартномасида белгиланган тартибда ва муддатларда суғурталовчига тўлаши шарт бўлган суғурта ҳақи тушунилади.

Суғурталовчи суғурта шартномаси бўйича тўланиши лозим бўлган суғурта мукофоти миқдорини белгилашда суғурта объекти ва суғурта хавфи хусусияти ҳисобга олинган ҳолда ўзи томонидан ишлаб чиқилган, суғурта пули бирлигидан ундириладиган мукофотни аниқлайдиган суғурта тарифларини қўллашга ҳақли.

Қонунда назарда тутилган ҳолларда суғурта мукофотининг миқдори давлат суғурта назорати органлари томонидан жорий этилган ёки тартибга солинадиган суғурта тарифларига мувофиқ белгиланади.

Агар суғурта шартномасида суғурта мукофотини бўлиб-бўлиб тўлаш назарда тутилган бўлса, шартномада навбатдаги суғурта бадалларини белгиланган муддатларда тўламаслик оқибатлари кўрсатиб қўйилиши мумкин.

Агар суғурта ҳодисаси тўлаш муддати ўтказиб юборилган навбатдаги суғурта бадали тўланишидан олдин юз берган бўлса, суғурталовчи мулкий суғурта шартномаси бўйича тўланиши лозим бўлган суғурта товони ёки шахсий суғурта шартномаси бўйича суғурта пули миқдорини суғурта мукофотининг ўзига тўланган қисмига мутаносиб суммада чеклашга ва муддати ўтказиб юборилган суғурта бадали суммасини ҳисобга олишга ҳақли.



943-модда. Суғурта шартномасининг ҳақиқий эмаслиги

Суғурта шартномаси қуйидаги ҳолларда ўз-ўзидан ҳақиқий эмас:

шартнома тузилаётган пайтда суғурта объекти мавжуд бўлмаса;

жиноий йўл билан қўлга киритилган, жиноят нарсаси ҳисобланувчи ёки мусодара қилиниши лозим бўлган мол-мулк мулкий суғурта шартномаси бўйича суғурталанган бўлса;

шартнома бўйича ғайриҳуқуқий манфаат суғурталанган бўлса;

суғурта шартномасида суғурта ҳодисаси сифатида юз бериш эҳтимоллиги ва тасодифийлик белгилари бўлмаган воқеа назарда тутилган бўлса.

Суғурта шартномаси ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган бошқа ҳолларда ҳам ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмайди.

944-модда. Суғурталанган шахсни алмаштириш

Зарар етказганлик учун жавобгарлик хавфини суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурта қилдирувчидан бошқа шахснинг жавобгарлиги суғурталанган ҳолларда, шартномада бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, суғурта қилдирувчи бу шахсни суғурта ҳодисаси юз бергунча исталган вақтда, суғурталовчини ёзма равишда хабардор қилиб, бошқа шахсга алмаштиришга ҳақли.

Шахсий суғурта шартномасида кўрсатилган суғурталанган шахс суғурта қилдирувчи томонидан шу суғурталанган шахс ва суғурталовчининг розилиги билангина бошқа шахсга алмаштирилиши мумкин.

945-модда. Наф олувчини алмаштириш

Суғурта қилдирувчи суғурта шартномасида кўрсатилган наф олувчини бошқа шахсга, бу ҳақда суғурталовчини ёзма равишда хабардор қилиб, алмаштиришга ҳақли. Шахсий суғурта шартномаси бўйича суғурталанган шахснинг розилиги билан тайинланган наф олувчини алмаштиришга фақат шу шахснинг розилиги билан йўл қўйилади.

Наф олувчи суғурта шартномаси бўйича биронта мажбуриятни бажарганидан ёки суғурта товонини ёхуд суғурта пулини тўлаш тўғрисида суғурталовчига талаб қўйганидан кейин у бошқа шахс билан алмаштирилиши мумкин эмас.

946-модда. Суғурта қилдирувчини алмаштириш

Мол-мулкни суғурталаш шартномасини тузган суғурта қилдирувчи вафот этган тақдирда, суғурта қилдирувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бу мол-мулкни мерос тартибида қабул қилиб олган шахсга ўтади. Мулк ҳуқуқи ўтишининг бошқа ҳолларида суғурта қилдирувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, агар шартномада ёки қонун ҳужжатларида бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суғурталовчининг розилиги билан янги мулкдорга ўтади.

Шахсий суғурта шартномасини суғурталанган шахс фойдасига тузган суғурта қилдирувчи вафот этган тақдирда, ушбу шартнома билан белгиланадиган ҳуқуқ ва мажбуриятлар суғурталанган шахснинг розилиги билан унга ўтади. Суғурталанган шахс суғурта шартномаси бўйича мажбуриятларини бажариши мумкин бўлмаса, унинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари қонун ҳужжатларига мувофиқ унинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини муҳофаза қилувчи шахсларга ўтиши мумкин.

Агар суғурта шартномасининг амал қилиш даврида суғурта қилдирувчи суд томонидан муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилса, бундай суғурта қилдирувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини унинг васийи ёки ҳомийси олади. Бунда суғурта қилдирувчининг учинчи шахслар олдидаги жавобгарлиги суғуртаси унинг муомала лаёқати тугаган ёки чекланган пайтдан бошлаб тугайди.

Юридик шахс бўлган суғурта қилдирувчи суғурта шартномаси даврида қайта ташкил этилганида унинг ушбу шартнома бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлари суғурталовчининг розилиги билан тегишли ҳуқуқий ворисга ушбу Кодексда белгиланган тартибда ўтади.

947-модда. Суғурта шартномаси амал қилишининг бошланиши

Суғурта шартномаси, агар унда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, суғурта мукофоти ёки биринчи бадал тўланган пайтда кучга киради.

Агар шартномада суғурта амал қилиши бошланишининг бошқача муддати назарда тутилмаган бўлса, шартномада шартлашилган суғурта суғурта шартномаси кучга кирганидан кейин юз берган суғурта ҳодисаларига нисбатан татбиқ этилади.

948-модда. Суғурта шартномасининг муддатидан илгари бекор бўлиши

Суғурта шартномаси, агар у кучга кирганидан кейин суғурта ҳодисаси юз бериши эҳтимоли йўқолган ва суғурта хавфининг мавжуд бўлиши суғурта ҳодисасидан бошқа ҳолатлар бўйича тугаган бўлса, тузилган муддати келишидан олдин бекор бўлади. Қуйидагилар шундай ҳолатлар жумласига киради, чунончи:

суғурталанган мол-мулкнинг юз берган суғурта ҳодисасидан бошқа сабабларга кўра нобуд бўлиши;

тадбиркорлик хавфини ёки ана шу фаолият билан боғлиқ фуқаровий жавобгарлик хавфини суғурталаган шахснинг тадбиркорлик фаолиятини белгиланган тартибда тўхтатиши.

Суғурта шартномаси ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳолатлар бўйича муддатидан олдин бекор бўлганда, суғурталовчи суғурта мукофотининг бир қисмини суғурта амал қилган вақтга мутаносиб равишда олиш ҳуқуқига эга.

Суғурта қилдирувчи (наф олувчи), агар воз кечиш пайтига келиб суғурта ҳодисанинг юз бериш эҳтимоли ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳолатлар бўйича йўқолмаган бўлса, суғурта шартномасини бажаришдан истаган пайтида воз кечишга ҳақли.

Суғурта қилдирувчи (наф олувчи) суғурта шартномасидан муддатидан илгари воз кечган тақдирда, суғурталовчига тўланган суғурта мукофоти, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, қайтариб берилмайди.



949-модда. Суғурта шартномасининг амал қилиш даврида

суғурта хавфининг ортиши оқибатлари

Мулкий суғурта шартномасининг амал қилиш даврида суғурта қилдирувчи (наф олувчи) шартнома тузилаётганда суғурталовчига маълум қилинган ҳолатларда юз берган, ўзига маълум бўлган муҳим ўзгаришлар тўғрисида, агар бу ўзгаришлар суғурта хавфи ортишига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин бўлса, суғурталовчига дарҳол хабар қилиши шарт. Суғурта шартномасида (суғурта полисида) ва суғурта қилдирувчига берилган суғурта қоидаларида айтиб қўйилган ўзгаришлар муҳим деб ҳисобланади.

Суғурта хавфи ортишига сабаб бўладиган ҳолатлар тўғрисида хабардор қилинган суғурталовчи суғурта шартномасининг шартларини ўзгартиришни ёки хавф ортишига мутаносиб равишда қўшимча суғурта мукофоти тўлашни талаб қилишга ҳақли.

Агар суғурта қилдирувчи (наф олувчи) суғурта шартномасининг шартлари ўзгартирилишига ёки суғурта мукофотига қўшимча тўлашга эътироз билдирса, суғурталовчи ушбу Кодекснинг 28-бобида назарда тутилган қоидаларга мувофиқ шартномани бекор қилишни талаб этишга ҳақли.

Суғурта қилувчи ёхуд наф олувчи ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган мажбуриятини бажармаган тақдирда, суғурталовчи суғурта шартномасини бекор қилишни ва шартномани бекор қилиш туфайли етказилган зарар қопланишини талаб этишга ҳақли.

Суғурталовчи, агар суғурта хавфи ортишига сабаб бўладиган ҳолатлар йўқолган бўлса, суғурта шартномасини бекор қилишни талаб этишга ҳақли эмас.

Шахсий суғуртада, суғурта шартномасининг амал қилиши даврида ушбу модданинг иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмларида кўрсатилган суғурта хавфининг ўзгариши оқибатлари, агар улар шартномада тўғридан-тўғри кўрсатилган бўлсагина, юзага келиши мумкин.

950-модда. Суғурталанган мол-мулкка бўлган ҳуқуқларнинг

бошқа шахсга ўтиши

Суғурталанган мол-мулкка бўлган ҳуқуқлар суғурта шартномаси тузилганида манфаати назарда тутилган шахсдан бошқа шахсга ўтганида ушбу шартнома бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлар мол-мулкка бўлган ҳуқуқ қайси шахсга ўтган бўлса, ўша шахсга ўтади, ушбу Кодекснинг 197 ва 199-моддаларида кўрсатилган асослар бўйича мол-мулкнинг мажбурий олиб қўйилиши ҳоллари бундан мустасно.

Суғурталанган мол-мулкка бўлган ҳуқуқлар ўзига ўтган шахс бу ҳақда суғурталовчини ёзма равишда хабардор қилиши лозим.

951-модда. Суғурта ҳодисаси юз бергани тўғрисида суғурталовчини

хабардор қилиш

Мулкий суғурта шартномаси бўйича суғурта қилдирувчи суғурта ҳодисаси юз бергани ўзига маълум бўлганидан кейин бу ҳақда дарҳол суғурталовчини ёки унинг вакилини хабардор қилиши шарт. Агар шартномада хабар қилиш муддати ва (ёки) усули назарда тутилган бўлса, бу шартлашилган муддатда ва шартномада кўрсатилган усулда қилиниши лозим. Агар наф олувчи ўзининг фойдасига тузилган шартнома бўйича суғурта товонига бўлган ҳуқуқдан фойдаланиш ниятида бўлса, айни шундай мажбурият наф олувчи зиммасида бўлади.

Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган мажбуриятнинг бажарилмаслиги суғурталовчига, агар суғурталовчи суғурта ҳодисаси юз берганини ўз вақтида билганлиги, ёхуд бу ҳақда суғурталовчида маълумотлар йўқлиги унинг суғурта товонини тўлаш мажбуриятига таъсир этмаслиги исботланмаса, суғурта товонини тўлашни рад этиш ҳуқуқини беради.

Ушбу моддада назарда тутилган қоидалар, агар суғурталанган шахснинг вафоти ёки унинг соғлиғига зарар етказилиши суғурта ҳодисаси бўлса, тегишли суратда шахсий суғурта шартномасига нисбатан қўлланилади. Бунда суғурталовчини хабардор қилишнинг шартномада белгиланадиган муддати йигирма кундан кам бўлиши мумкин эмас.



952-модда. Суғурта ҳодисасидан кўриладиган зарарни камайтириш

Мулкий суғурта шартномасида назарда тутилган суғурта ҳодисаси юз берганида, суғурта қилдирувчи эҳтимол тутилган зарарни камайтириш учун оқилона ва мумкин бўлган чорарларни кўриши шарт. Суғурта қилдирувчи бундай чораларни кўрар экан, агар ўзига маълум қилинган бўлса, суғурталовчининг кўрсатмаларига амал қилиши лозим.

Зарарни камайтириш мақсадида қилинган, суғурталовчи қоплаши лозим бўлган харажатлар, агар бундай харажатлар зарур бўлган бўлса ёки суғурталовчининг кўрсатмаларини бажариш учун қилинган бўлса, тегишли чоралар фойдасиз бўлиб чиқса ҳам, суғурталовчи томонидан қопланиши лозим. Бундай харажатлар суғурта суммасининг суғурта қийматига нисбатига мутаносиб равишда, бошқа зарарларни қоплаш билан биргаликда улар суғурта пулидан ошиб кетиши мумкинлигидан қатъи назар, қопланади.

Суғурта қилувчи эҳтимол тутилган зарарни камайтириш учун қасддан чоралар кўрмагани оқибатида кўрилган зарарни қоплашдан суғурталовчи озод қилинади.



953-модда. Суғурта қилдирувчи, наф олувчи ёки суғурталанган

шахснинг айби билан суғурта ҳодисаси юз беришининг оқибатлари

Агар суғурта ҳодисаси суғурта қилдирувчи, наф олувчи ёки суғурталанган шахснинг қасд қилиши оқибатида юз берган бўлса, суғурталовчи суғурта товонини ёки суғурта пулини тўлашдан озод қилинади, қасддан қилинган ҳаракатлар улар томонидан зарурий мудофаа ёки охирги зарурат ҳолатида, шунингдек ушбу модданинг учинчи ва тўртинчи қисмларида назарда тутилган ҳолларда содир этилиши бундан мустасно.

Қонунда суғурта ҳодисаси суғурта қилувчининг ёки наф олувчининг қўпол эҳтиётсизлиги оқибатида юзага келганда суғурталовчини мулкий суғурта шартномаси бўйича суғурта товонини тўлашдан озод қилиш ёки товон миқдорини камайтириш ҳоллари назарда тутилиши мумкин.

Суғурталовчи суғурталанган шахснинг ҳаёти ёки соғлиғига зарар етказганлик учун фуқаровий жавобгарликни суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурта товонини тўлашдан, агар зарар суғурталанувчи учун жавобгар шахснинг айби билан етказилган бўлса, озод қилинмайди.

Суғурталовчи шахсий суғурта шартномаси бўйича суғурталанган шахс вафот этган тақдирда тўланиши лозим бўлган суғурта пулини тўлашдан, агар унинг вафоти ўз жонига қасд қилиш оқибатида рўй берган бўлса ва бу вақтгача суғурта шартномаси камида икки йил амал қилган бўлса, озод қилинмайди.

954-модда. Суғурталовчини суғурта товонини ва суғурта пулини

тўлашдан озод қилиш асослари

Суғурталовчи, агар қонунда ёки суғурта шартномасида бошқача тартиб белгиланмаган бўлса ва суғурта ҳодисаси қуйидагилар оқибатида юзага келган бўлса, суғурта товонини ва суғурта пулини тўлашдан озод қилинади:

ядро портлаши, радиация ёки радиоактив заҳарланиш таъсирида;

ҳарбий ҳаракатлар, манёврлар ёки бошқа ҳарбий тадбирлар. Агар мулкий суғурта шартномасида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, суғурталовчи суғурталанган мол-мулк давлат органларининг фармойиши билан олиб қўйилиши, мусодара қилиниши, реквизиция қилиниши, хатланиши ёки йўқ қилиб ташланиши оқибатида кўрилган зарар учун суғурта товонини тўлашдан озод қилинади.



955-модда. Суғурта товони ёки суғурта пулини тўлашни рад этиш

Суғурталовчи мулкий суғурта шартномаси бўйича суғурта қилдирувчига (наф олувчига) суғурта товонини ёки шахсий суғурта шартномаси бўйича суғурта пулини тўлашни қуйидаги ҳолларда рад этишга ҳақли, чунончи:

суғурта шартномасининг амал қилиши суғурта ҳодисаси юз бергунга қадар, шу жумладан ушбу Кодекснинг 948 ва 950-моддаларида кўрсатилган асослар бўйича бекор қилинганда;

суғурта шартномаси ушбу Кодексда ёки бошқа қонунларда назарда тутилган асослар бўйича ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаганда;

суғурталовчи ушбу Кодекснинг 951-954-моддаларида кўрсатилган асослар бўйича суғурта товонини ёки суғурта пули тўлашдан озод қилинганда;

суғурталовчи ушбу Кодексда ёки бошқа қонунларда назарда тутилган асослар бўйича суғурта шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида ёхуд суғурта қилдирувчи (наф олувчи) суғурта ҳодисаси ҳолатларини текшириб кўришга ёки етказилган зарар миқдорини аниқлашга тўсқинлик қилгани туфайли суғурта шартномасини бекор қилиш тўғрисида даъво қўзғатганида.

Суғурталовчининг суғурта товонини ёки суғурта пулини тўлашни рад этиш тўғрисидаги қарори суғурта қилдирувчига (наф олувчига) улар суғурта товонини ёки суғурта пулини тўлашни сўраб мурожаат этганларидан кейин ўн беш кундан кечиктирмай хабар қилиниши ва рад этиш сабабларининг асослантирилган далил-исботларини ўз ичига олган бўлиши лозим.

Суғурталовчининг суғурта товонини ёки суғурта пулини тўлашни рад этишига қарши унга нисбатан судда даъво қўзғатиш йўли билан эътироз билдирилиши мумкин.



956-модда. Шахсий суғурта шартномаси бўйича суғурта пулини тўлаш

Шахсий суғурта шартномаси бўйича суғурта пули, ижтимоий суғурта, ижтимоий таъминот бўйича, бошқа суғурта шартномалари бўйича ёки зарарни қоплаш тартибида суғурта қилдирувчига, суғурталанган шахсга ёки наф олувчига тегишли суммалардан қатъи назар, шартнома кимнинг фойдасига тузилган бўлса, ўша шахсга тўланади.

Ушбу Кодекс 921-моддасининг учинчи қисми асосида шахсий суғурта шартномаси бўйича суғурталанган шахснинг меросхўрларига тўланадиган суғурта пули суғурталанган шахснинг мероси таркибига кирмайди.
957-модда. Суғурта қилдирувчининг зарар қопланишига бўлган

ҳуқуқларининг суғурталовчига ўтиши (суброгация)

Агар мулкий суғурта шартномасида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, суғурта қилдирувчи (наф олувчи)нинг суғурта натижасида қопланган зарар учун жавобгар шахсдан талаб қилиш ҳуқуқи тўланган сумма доирасида суғурта товонини тўлаган суғурталовчига ўтади. Бироқ шартноманинг била туриб зарар етказган шахсга нисбатан талаб қилиш ҳуқуқи суғурталовчига ўтишини истисно қиладиган шартлари ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмайди.

Суғурталовчига ўтган талаб қилиш ҳуқуқи унинг томонидан суғурта қилдирувчи (наф олувчи) ва зарар учун жавобгар бўлган шахс ўртасидаги муносабатларни тартибга солувчи қоидаларга риоя қилган ҳолда амалга оширилади.

Суғурта қилдирувчи (наф олувчи) суғурталовчи ўзига ўтган талаб қилиш ҳуқуқини амалга ошириши учун зарур бўлган барча ҳужжатлар ва далилларни суғурталовчига бериши ҳамда барча маълумотларни унга маълум қилиши шарт.

Агар суғурта қилдирувчи (наф олувчи) суғурталовчи томонидан қопланган зарар учун жавобгар шахсга нисбатан ўзининг талаб қилиш ҳуқуқидан воз кечса ёки бу ҳуқуқни амалга ошириш суғурта қилдирувчининг (наф олувчининг) айби билан мумкин бўлмаган бўлса, суғурталовчи суғурта товонини тўлиқ ёки унинг тегишли қисмини тўлашдан озод қилинади ва товоннинг ортиқча тўланган суммасини қайтаришни талаб қилишга ҳақли бўлади.

958-модда. Суғурталанган мол-мулкка бўлган ҳуқуқларнинг

суғурталовчига ўтказилиши

Мол-мулк суғурта қилинганда суғурта қилдирувчи (наф олувчи) суғурта ҳодисаси юз берганидан кейин суғурталовчининг розилиги билан суғурталанган мол-мулкка бўлган ўз ҳуқуқларини унга ўтказиши ва суғурта товонини суғурта пулининг тўлиқ ҳажмида олиши мумкин.



959-модда. Қайта суғурта қилиш

Суғурта шартномаси бўйича суғурталовчи ўз зиммасига олган суғурта товонини ёки суғурта пулини тўлаш хавфи унинг томонидан тўлиқ ёки қисман бошқа суғурталовчида (суғурталовчиларда) у билан тузилган қайта суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурталаниши мумкин.

Қайта суғурта қилиш шартномасига нисбатан, агар қайта суғурта қилиш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, ушбу бобнинг тадбиркорлик хавфини суғурта қилиш борасида қўлланиши лозим бўлган қоидалари татбиқ этилади. Қайта суғурта қилиш шартномасини тузган суғурта шартномаси (асосий шартнома) бўйича суғурталовчи кейинги шартномада суғурта қилдирувчи ҳисобланади.

Қайта суғурта қилишда суғурта товонини ёки суғурта пулини тўлаш учун асосий суғурта шартномаси бўйича суғурта қилдирувчи олдида ушбу шартнома бўйича суғурталовчи жавобгар бўлиб қолаверади.

Бироқ асосий суғурта шартномаси бўйича суғурталанувчи ҳисобланган суғурта ташкилоти суғурта ҳодисаси юз беришидан олдин тугатилган тақдирда, унинг ушбу шартнома бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятларининг қайта суғурта қилинган қисми қайта суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурталовчига ўтади.

Икки ёки бир нечта қайта суғурта қилиш шартномаларини кетма-кет тузишга йўл қўйилади. Бундай шартномаларнинг ҳар бири кейинги қайта суғурта қилиш шартномасига нисбатан асосий суғурта шартномаси деб ҳисобланади.



960-модда. Икки томонлама суғурта

Фуқаролар ва юридик шахслар ўз мол-мулкларини ҳамда ушбу Кодекс 915-моддасининг иккинчи қисмида кўрсатилган бошқа мулкий манфаатларини икки тарафлама асосда, бунинг учун икки томонлама суғурта қилиш жамиятларида зарур маблағларни бирлаштириш йўли билан суғурта қилишлари мумкин.

Икки томонлама суғурта қилиш жамиятлари ўз аъзоларининг мол-мулки ҳамда бошқа мулкий манфаатларини суғурта қилишни амалга оширади ва тижоратчи бўлмаган ташкилот ҳисобланади.

Икки томонлама суғурта қилиш ташкилотлари томонидан ўз аъзоларининг мол-мулки ва мулкий манфаатларини суғурта қилиш, агар жамиятнинг таъсис ҳужжатларида бундай ҳолларда суғурта шартномалари тузиш назарда тутилмаган бўлса, бевосита аъзолик асосида амалга оширилади.

Ушбу бобнинг қоидалари, агар қонунда, тегишли жамиятнинг таъсис ҳужжатларида ёки жамият белгилаган суғурта қилиш қоидаларида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, икки томонлама суғурта қилиш жамияти билан унинг аъзолари ўртасидаги суғуртага доир муносабатларга нисбатан қўлланилади.

Икки томонлама суғурта қилиш йўли билан мажбурий суғуртани амалга оширишга фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда йўл қўйилади.

Икки томонлама суғурта қилиш жамияти суғурталовчи сифатида, агар унинг таъсис ҳужжатларида суғурта фаолиятини амалга ошириш назарда тутилган, жамиятнинг ўзи тижорат ташкилоти шаклида тузилган, тегишли турдаги суғуртани амалга ошириш учун лицензияга эга бўлса ва қонунда белгиланган бошқа талабларга жавоб берса, жамиятнинг аъзолари бўлмаган шахсларнинг манфаатларини суғурта қилишни амалга ошириши мумкин.

Икки томонлама суғурта қилиш жамиятининг аъзоси бўлмаган шахсларнинг манфаатларини суғурта қилиш жамият томонидан суғурта шартномалари асосида ушбу бобнинг қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.

Икки томонлама суғурта қилиш жамиятлари ҳуқуқий ҳолатининг хусусиятлари ва уларнинг фаолият юритиш шартлари қонун ҳужжатлари билан белгиланади.

961-модда. Мажбурий давлат суғуртаси

Фуқароларнинг ижтимоий манфаатларини ва давлатнинг манфаатларини таъминлаш мақсадида қонунда ҳаёт, соғлиқ ва мол-мулкнинг мажбурий давлат суғуртаси белгилаб қўйилиши мумкин.

Мажбурий давлат суғуртаси ана шу мақсадлар учун давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар ҳисобига амалга оширилади.

Мажбурий давлат суғуртаси бевосита суғурта тўғрисидаги қонун ҳужжатлари асосида унда кўрсатилган давлат суғурта ташкилотлари ёки давлатнинг бошқа ташкилотлари (суғурталовчилар) томонидан амалга оширилади.

Ушбу бобнинг қоидалари, агар суғурта тўғрисидаги қонун ҳужжатларида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса ва суғурта бўйича мавжуд муносабатлар моҳиятидан келиб чиқмаса. мажбурий давлат суғуртасига нисбатан қўлланилади.




Қонун ва қарорлар
1. Закон "Об обязательном страховании гражданской ответственности работодателя" (от 16 апреля 2009 года №ЗРУ-210)
2. Закон "Об обязательном страховании гражданской ответственности владельцев транспортных средств" (от 21 апреля 2008 года №ЗРУ-155)
3. Закон "О страховой деятельности" (от 5 апреля 2002 года №358-II)
4. Глава 52. "Страхование" Гражданского кодекса Республики Узбекистан (с изменениями)
5. Закон "Об обязательном личном страховании пассажиров воздушного, железнодорожного, внутреннего водного и автомобильного транспорта общего пользования" (от 7 мая 1993 года №866-XII)
6. Постановление Кабинета Министров Республики Узбекистан "О мерах по реализации Закона Республики Узбекистан "Об обязательном страховании гражданской ответственности работодателя" (от 24 июня 2009 года №177)
7. Постановление "О мерах по реализации Закона Республики Узбекистан "Об обязательном страховании гражданской ответственности владельцев транспортных средств" (от 24 июня 2008 года №141)
8. Постановление Президента "О дополнительных мерах по дальнейшему реформированию и развитию рынка страховых услуг" (от 21 мая 2008 года №ПП-872)
9. Постановление Президента "О мерах по дальнейшему реформированию и развитию рынка страховых услуг" (от 10 апреля 2007 года №ПП-618)
10. Постановление Кабинета Министров "О мерах по дальнейшему развитию рынка страховых услуг" (от 27 ноября 2002 года №413)
11. Постановление Кабинета Министров "О гражданской ответственности в Республике Узбекистан водителей автотранспортных средств Республики Таджикистан и Кыргызской Республики перед третьими лицами" (от 18 февраля 2000 года №59)
12. Постановление Кабинета Министров "О дополнительных условиях пребывания иностранных автотранспортных средств на таможенной территории Республики Узбекистан" (от 12 января 2000 года №11)
13. Постановление Кабинета Министров "Об обязательном страховании строительных рисков при возведении объектов за счет государственных средств и кредитов под правительственную гарантию" (от 20 декабря 1999 года №532)
14. Постановление Кабинета Министров "О мерах по государственному регулированию страховой деятельности" (от 8 июля 1998 года №286)
15. Постановление Кабинета Министров "О мерах по обеспечению страховой защиты национальных экспортеров" (от 21 апреля 1998 года №167)
16. Постановление Кабинета Министров "Об освобождении государственно-акционерной страховой компании "Узагросугурта" от уплаты государственной пошлины при обращении в хозяйственный суд" (от 29 апреля 1997 года №218)
17. Постановление Кабинета Министров "О создании государственно-акционерной страховой компании "Кафолат" (от 14 марта 1997 года №144)
18. Постановление Кабинета Министров "О вопросах организации деятельности государственно-страховой компании "Узагросугурта" (от 6 марта 1997 года №125)
19. Постановление Кабинета Министров "О вопросах организации деятельности национальной компании экспортно-импортного страхования "Узбекинвест" (от 28 февраля 1997 года №113)
20. Постановление Кабинета Министров "Об образовании совместных страховых компаний "Узбекинвест Интернешнл", "УЗ-АИГ" и агентства "АИГ-Узбекинвест" (от 23 ноября 1994 года №565)
21. Постановление Кабинета Министров "О государственном обязательном страховании военнослужащих и военнообязанных, лиц рядового и начальствующего состава" (от 26 января 1994 года №38)
22. Постановление Кабинета Министров "О размерах страховых сумм и страховых тарифов по обязательному страхованию пассажиров воздушного, железнодорожного, внутреннего водного и автомобильного транспорта общего пользования от несчастных случаев" (от 30 июля 1993 года №379)


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ

СУҒУРТА ИШИ” КАФЕДРАСИ


ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ ФАОЛИЯТ СУҒУРТАСИ” ФАНИДАН
ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР


Кафедранинг 2012 йил 25 майдаги 19-сон йиғилиш баённомаси билан тасдиқланган

Каф. муд.______доц. Шеннаев Х.М.



Тайёрлади: Шеннаев Х.М.,

Халикулова Г.Т.

Тақризчи: Нуруллаев А.С.











Тошкент - 2012



Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   29




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет