Кафедраси



бет26/29
Дата12.07.2016
өлшемі3.75 Mb.
#192888
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   29

Бундай полисга эга бўлган сайёҳларга қуйидаги тиббий ёрдам кўрсатиш учун қилинадиган харажатлар қопланилиши кўзда тутилади: тиббий шифохонага ётқизиш; тез ёрдам хизматида етказиш; дори-дармон сотиб олиш; бахтсиз ходиса содир бўлганда ёки тўсатдан саломатлигини йўқотган ҳолларда қилинган харажатлар ва жасадни четдан ўзи яшаб турган давлатга ёки ҳудудга олиб келиш билан боғлиқ харажатлар.

Тиббий суғурта жараёни гувоҳсиз ҳам амалга оширилади. Тиббий суғурта харажатлари тўсатдан содир бўладиган тиббий ҳодисаларни қоплаш учунгина амалга оширилади.

Сайёҳларнинг узлуксиз касалликларини даволаш учун тиббий су­ғурта ташкилотлари томонидан харажатлар қопланмайди (бу ҳолат суғурта гувоҳномасини олгунга қадар аниқланган бўлса). Аксарият суғурта компаниялари ўз мижозларига тиббий суғуртадан ташқари, бошқа суғурта турларини ҳам таклиф қиладилар. Шу жумладан, сафарнинг қолдирилиши билан боғлиқ молиявий риск бўйича ҳам.

Суғурта полиси бир қанча тиббий хизмат турлари билан таъминланиши мумкин. Масалан, амбулатория ва стационар, стоматологик ёрдам, шифокор томонидан тавсия этилган дори-дармонлар ҳамда беморнинг кўчиб ўтиши билан боғлиқ бўлган харажатларни ўз ичига олади. Бундан ташқари халқаро иқтисодий фаолиятни амалга оширишдаги ҳисоб-китоб муносабатларида суғуртага боғлиқ бошқа рисклар ҳам мавжуд. Бундай рисклардан бири валюта риски.


Валюта риски бозор иқтисоди шароитида молиявий рискнинг муҳим элементи ҳисобланади. Хориж мамлакатлари валютасининг бошқа валютага нисбатан ўзгариб туришидан, кредит ва валюта операцияларидан кўрилган зарарлар валюта рискини қоплаш суммаси ҳисобидан тўланади Халқаро иқтисодий фаолиятни амалга оширувчилар хизмати учун белгиланган нархлар билан боғлиқ турли рискларга дуч келинади: хизматга ҳақ тўлашдаги камчиликлар, сотувчи ёки харидорнинг тўловга ноқобиллиги, валюта курсларининг ўзгариши, барқарорлиги ва инфляция кабилар.

Валюта операцияларини назорат қилиш усуллари қуйидагиларни ўз ичига олади:

- тузилган бўлимлар шартларининг халқаро валюта бозорлари
шартларига мос келишини текшириш билан боғлиқ бўлган стандарт
тизимни ташкил этиш,

—дилерлар билан тузилган битимларни таҳлил этиш, улар тўғрисида банк ва суғурта компанияларига маълумотлар бериш,



  • валюта операциялари бўйича суғурталашдан экспорт рискларини
    кафолатлашда фойдаланиш,

  • мамлакатларда валютани тартибга солиш кридапарининг таҳлили;

  • валюта операциялари бўйича ўтказилган музокараларнинг назора
    ти ва уларнинг тахлили,

  • валюта операцияларида бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш, на­
    зорат қилиш ва аудит текширувларини ўтказишдан иборатдир.

Суғурта рискида ҳисоб-китоб муносабатларини бошқаришга боғлик бўлган сабаблар қуйидагилардан ибораг бўлиши мумкин, яъни биржа савдосида баҳонинг тушиши, фоиз баҳолари ва валюта курслари тушишининг олдини олишда суғуртанинг тадбиркорлик риски­ни камайтириш усулидан фойдаланилади.

Бу усулнинг афзаллиги масаланинг тез ҳал қилиниши, қиймати унча юқори эмаслиги ҳамда бозорда фъючер шартномалари ва опционлардан фойдаланиш имкониятларининг юқорилигидадир. Аксинча унинг камчилик томони шундан иборатки, жуда қисқа диапазонда фаолият олиб бориши билан характерланади (товар айирбошлашдаги баҳо параметрлари фоиз баҳолари ва валюта). Бундай усуллардан фойдаланишда юқори малака ва тажриба талаб этилади ҳамда суғурта қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда професионал иштирокчилар томонидан амалга оширилида. Бу усулни қўллаш шуни тақозо этадики, булардан катта корхоналарда ва юқори ҳажмдаги халқаро иқтисодий фаолиятда фойдаланиш мумкин.

Халқаро иктисодий фаолиятга боғлиқ бўлган рискни бошқаришда ҳисоб-кредит муносабатларига боғлиқ бўлган турли хил шакл ва усуллар мавжуд. Бундай усулларга қуйидагилар киради:


  • товарларни жўнатишда хат-ҳужжатлар билан тасдиқлсшган аккредитивлар очиш,

  • банк кафолатларидан фойдалаииш (векселлар киритилиши кабиларнинг бекор қилинганлиги).

Бундай риск механизмининг қулай томонларидан бири - халқаро иқтисодий фаолиятда риск тадбирларини бирмунча пасайтиришида. Бундай усул ва жараённинг камчилиги банк хизматининг юқорилигидадир.

Шундай қилиб, ҳозирги замон суғурта риски, банк ва биржа ишлари халқаро иқтисодий фаолият билан шуғулланаётганлар олдида жуда кенг йўналишдаги имкониятларни очиб бормоқда.

Юқорида қайд этилган суғурта турлари бўйича суғурта риски тўла-тўкис қопланмайди, аммо уларни бирмунча камайтириши мумкин.

Суғурта рискини фирмаларнинг ички самарадорлигини ошириш йўли билан камайтириш мумкин (фаолиятни диверсификациялаш каби). Бунда турли хил суғурта рискини бошқариш усулларини яқин-лаштириш йўли билан юқори самарадорликка эришиш, яъни халқаро иқтисодий жараёнларни суғурталаш, хеджирлаштириш (хеджиро­вание), ҳозирги замон бошқарув усулларини қўллаш, ҳисоблаш тартиблари ва турларини такомиллаштириш билан боғлиқ.

Мавзу : Ташқи иқтисодий фаолиятда суғурта рисклари ва уларнинг таснифи

Халқаро иқтисодий фаолият билан боғлиқ бўлган риск таснифи икки гуруҳни ташкил этади: корхона фаолиятига боғлиқ. бўлган - ички ёки корхона фаолиятига боғлиқ бўлмаган - ташқи. Бу икки гуруҳнинг бир-биридан фарқи шундан иборатки, биринчи гуруҳ бўйича келиб чиқиши мумкин бўлган рискларни бартараф этиш учун корхоналар чора-тадбирларни амалга оширади. Иккинчи йўналишдаги рискда корхоналар таъсир ўтказа олмайди, чунки у корхона фаолиятига боғ-лиқ эмас Шунинг учун бу икки кўринишдаги рискнинг олдини олиш учун турли хил усулдан фойдаланиш мумкин. Масалан, авария ҳамда ёнғин рисклари ёнғинга қарши тадбир чораларининг амалга ошири-лишини талаб этади. Режа топшириқлари бўйича ишлаб чиқарилаёт-ган маҳсулотларнинг сифати, ҳажми бўйича қўйилган талабларнинг бажарилмаслик рискини камайтириш мақсадида корхоналарда таш-килий-технологик ишлар амалга оширилади.

Буларнинг барчаси жорий режа ва бошкариш тизими орқали қайд этилади. Юқорида назарда тутилган йўналишларга қўшимча равишда корхона рентабеллигини таъминлаш ва фойда олиш бўйича таяг-килий ишлар амалга оширилади. Тўловнинг кечикиши рискини сугурталаш бўйича суғурта хизматларни давлатларнинг тегишли суғурта компаниялари амалга оширади. Тўловнинг кечиктирилишини назарда тутувчи экспорт контрактлар бўйича сиёсий ва тижорат рисклардан суғурта қопламаси Узбе-кистон Республикаси резидент ташкилотлари томонидан берилади.

Савдо тижорат рисклардан суғурта қилиш Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига биноан ва «ИНКОТЕРМС» халқаро қоидаларига мувофиқ суғурта қияиш ҳуқуқига эга бўлган Узбекистан Республикасининг юридик шахслари томонидан амалга оширилади. Тўловни кечиктириш шартларида амалга оширилаётган биринчи даражали банкларнинг тўлов мажбуриятлари билан таъминламанган экспорт контрактларини сиёсий ва тижорат рискларидан суғуртавий ҳимоялашни «Ўзбекинвест» ЭИМСКси, Россияда эса бун-дай хизматларни «Ингосстрах» АСК амалга оширади.

Суғурта компаниялари суғурталанувчилардан суғурта мукофотларини олганларидан кейин содир бўлиши мумкин бўладиган суғурта рискларини ўрганиб чиқади ва барча суғурталанувчи экспортёрлар ҳамда импортер контрагентлар билан суғурта шартномаларни имзолайди, унинг бажарилишида қуйидаги шароитлар инобатга олинади:


  • сугурталовчи контрагентпинг тўлов кобилиятини ўрганиб чиқиб,
    сугурта суммасини белгилайди Тулов амалга ошган чогда, мазкур сум­ма миқдорида сугурталовчининг сугурта жавобгарлиги назарда тути
    лади,

  • сугурталалувчига тақдим этиладиган сугурта қопламалари су
    гурта полисида қайд этилган миқдордан юқори бўлмайди;

  • сугурталовчи томонидан товарни етказиб бериш на кўрсатилади
    ган хизмат турлари бўйича барча шартпомадаги мажбуриятлар 6а
    жарилганидан кейин ҳисоботлар тақдим этилади ҳамда тўлов кўрса
    типган сугурта муддатларида амалга оширилади.

Суғурта шартларида кўзда тутилган тасодифлардан биронтаси содир бўлгандагина суғурталовчи шартномада келишилган суғурта суммасини тўлашга масъул. Баъзи ҳолларда суғурталовчи контрагент тўлов қобилиятининг пасайиши тўловнинг белгиланган муддатдан кечикишига сабаб бўлиши мумкин. Агарда:

  • банкротлик тўгрисида иш очилганда ёки суд томонидан мол-мулк
    нинг етарли эмаслиги боис рад этипганда;

  • қарз берувчи ва қарз олувчи томонлар ўртасида банкротликнинг
    олдини олиш мақсадида ўзаро келишувларга эришилганда,

  • икки томон судга мурожаат қилмай қарзларни қисман қайтариш
    бўйича шартнома келишувига эришганда;

- суд қарори бўйича сугурталанувчидан қарз ундирилиши амалга
оширипганда, тўловга ноқобиллик даври бошланди дейилади.

Суғурталовчилар тўлов қобилиятларини таъминлаш учун активлар ва ўз зиммаларига олган суғурта мажбуриятлари ўртасидаги меъёрий нисбатларга риоя этишлари шарт.

Суғурта ташкилотининг тўловга қобиллик кўрсаткичлари ўрганилганда корхона барқарор муҳитда эканлигига ишонч қосил қилиш муҳим вазифалардан саналади. Суғурталаш амалиётида шу нарса маълумки, суғурта фаолиятида мажбуриятлар бўйича тўлов қобилиятигина эмас, балки вазият ўзгарган ёки нохуш ҳолларда ҳам мажбуриятни бажариш имкониятини белгиловчи омил ҳисобланади.

Халқаро савдо йўналишида тўловга қобиллик даражаси суғурта ташкилотлар молиявий барқарорлигининг юзага келишини таъминлайди, яъни ҳар қандай вазиятда суғурта ташкилотлари мажбуриятларни таъминлаши лозим бўлади. Халқаро суғурта компанияларининг молиявий барқарорлиги суғурта шартномалари бўйича мажбуриятларнинг ўз вақтида бажарилиши бипан белгиланади.


Халқаро иқтисодий фаолиягни бошқаришдаги риск муаммолари корхона фаолиятига тегишли бўлмаган сабабларга боғлиқ шунинг учун ҳам бу халқаро риск деб аталади.

Халқаро риск билан боғлиқ зарарларни камайтиришни қуйидаги гуруҳлар кўринишида ифодалаш мумкин:

- сугурталашда - турли хил сугурта гувохномаларидан фойдаланиш,

- сугурта ишртиомаларидаи хамда халқаро савдо - иқтисодий муносабатларда қўлланиладиган сугурта шартномалари,

- биржадаги фъючер шартномалари ва опционларни амалга ошириш
усуллари (хеджирование),

- турлича хил хисоб-кредит муносабатларини қўллаш услубияти.


Бу юборилган товарлар ҳақини тўламаслик эҳтимоли рискини камай
тириш ёки тўланган микдорда товарларни олмаслик. Масалан, тасдиқ
ланган ҳужжатли аккредитив, хар хил банк кафолатлари, гаров тўлов
лари ва бошкалар,

- халкаро бозор конъюнктурасининг тахлили ва башорати (талаб,


таклиф, бахо). Бу корхоиа кўрадиган катта миқдордаги зарарлар эҳти
молининг олдини олади на ўз имконинтидан келиб чиккан холда еки амалда
бошқа хом ашё ресурсларидан фойдаланиш ҳисобига ёндашади

Тўловнинг кечикиши рискини сугурталаш бўйича суғурта хизматларни давлатларнинг тегишли суғурта компаниялари амалга оширади. Тўловнинг кечиктирилишини назарда тутувчи экспорт контрактлар бўйича сиёсий ва тижорат рисклардан суғурта қопламаси Узбе-кистон Республикаси резидент ташкилотлари томонидан берилади.

Савдо тижорат рисклардан суғурта қилиш Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига биноан ва «ИНКОТЕРМС» халқаро қоидаларига мувофиқ суғурта қияиш ҳуқуқига эга бўлган Узбекистан Республикасининг юридик шахслари томонидан амалга оширилади. Тўловни кечиктириш шартларида амалга оширилаётган биринчи даражали банкларнинг тўлов мажбуриятлари билан таъминламанган экспорт контрактларини сиёсий ва тижорат рискларидан суғуртавий ҳимоялашни «Ўзбекинвест» ЭИМСКси, Россияда эса бун-дай хизматларни «Ингосстрах» АСК амалга оширади.

Суғурта компаниялари суғурталанувчилардан суғурта мукофотларини олганларидан кейин содир бўлиши мумкин бўладиган суғурта рискларини ўрганиб чиқади ва барча суғурталанувчи экспортёрлар ҳамда импортер контрагентлар билан суғурта шартномаларни имзолайди, унинг бажарилишида қуйидаги шароитлар инобатга олинади:



  • сугурталовчи контрагентпинг тўлов кобилиятини ўрганиб чиқиб,
    сугурта суммасини белгилайди Тулов амалга ошган чогда, мазкур сум­ма миқдорида сугурталовчининг сугурта жавобгарлиги назарда тути
    лади,

  • сугурталалувчига тақдим этиладиган сугурта қопламалари су
    гурта полисида қайд этилган миқдордан юқори бўлмайди;

  • сугурталовчи томонидан товарни етказиб бериш на кўрсатилади
    ган хизмат турлари бўйича барча шартпомадаги мажбуриятлар 6а
    жарилганидан кейин ҳисоботлар тақдим этилади ҳамда тўлов кўрса
    типган сугурта муддатларида амалга оширилади.

Суғурта шартларида кўзда тутилган тасодифлардан биронтаси содир бўлгандагина суғурталовчи шартномада келишилган суғурта суммасини тўлашга масъул. Баъзи ҳолларда суғурталовчи контрагент тўлов қобилиятининг пасайиши тўловнинг белгиланган муддатдан кечикишига сабаб бўлиши мумкин. Агарда:

  • банкротлик тўгрисида иш очилганда ёки суд томонидан мол-мулк
    нинг етарли эмаслиги боис рад этипганда;

  • қарз берувчи ва қарз олувчи томонлар ўртасида банкротликнинг
    олдини олиш мақсадида ўзаро келишувларга эришилганда,

  • икки томон судга мурожаат қилмай қарзларни қисман қайтариш
    бўйича шартнома келишувига эришганда;

- суд қарори бўйича сугурталанувчидан қарз ундирилиши амалга
оширипганда, тўловга ноқобиллик даври бошланди дейилади.

Суғурталовчилар тўлов қобилиятларини таъминлаш учун активлар ва ўз зиммаларига олган суғурта мажбуриятлари ўртасидаги меъёрий нисбатларга риоя этишлари шарт.

Суғурта ташкилотининг тўловга қобиллик кўрсаткичлари ўрганилганда корхона барқарор муҳитда эканлигига ишонч қосил қилиш муҳим вазифалардан саналади. Суғурталаш амалиётида шу нарса маълумки, суғурта фаолиятида мажбуриятлар бўйича тўлов қобилиятигина эмас, балки вазият ўзгарган ёки нохуш ҳолларда ҳам мажбуриятни бажариш имкониятини белгиловчи омил ҳисобланади.

Халқаро савдо йўналишида тўловга қобиллик даражаси суғурта ташкилотлар молиявий барқарорлигининг юзага келишини таъминлайди, яъни ҳар қандай вазиятда суғурта ташкилотлари мажбуриятларни таъминлаши лозим бўлади. Халқаро суғурта компанияларининг молиявий барқарорлиги суғурта шартномалари бўйича мажбуриятларнинг ўз вақтида бажарилиши бипан белгиланади.

Мавзу : Ташқи иқтисодий фаолиятда савдо юкларини суғурталаш

Мустақиллик йилларида Узбекистон дунёдаги кўпгина мамлакатлар билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатди ва жаҳон иқтисодий интеграциясига борган сари фаолроқ жалб килинмоқда, ривожланган давлатлар билан ўзининг хўжалик алоқаларини кенгайтирмокда, ўзаро фойдали савдо-иқтисодий келишувлар тузмокда.

Бундай келишувлар натижасида 1936 йилда халқаро савдо палата­си «International Chamber of Commerce - ICC» товар етказиб беришнинг тижорат шартларини шарила ш халкаро қоидаларининг мажмуи белгиланган ҳужжатни ишлаб чиқди. Ушбу шартлар ИНКОТЕРМС - 1936 деган ном билан шуҳрат қозонди. 1990 йилда ана шу кридала-рига, уларни шаклланган халқаро савдо амалиётига мувофиқлашти-риш мақсадида ўзгариш ва қўшимчалар киритилди.

ИНКОТЕРМС - 1990 халқаро савдо палатаси (Байналминал хал­каро савдо тижорат шартлари) ишлаб чиққан ҳужжат бўлиб, унда товар етказиб бериш тижорат шартларининг шарҳланган халқаро қоидалари мажмуи белгилаб берилган.

Товар етказиб бериш шартларини ИНКОТЕРМС - 2000га биноан акс эттириш Узбекистон Республикасида тузштадиган контракгларга қўйиладиган асосий талаблардан биридир.

ИНКОТЕРМС-2000 халқаро савдо қоидаларининг таҳлили шуни кўрсатадики, халқаро савдо йўналишида аксарият юкларни жўнатишда қўлланиладиган усуллар CIF ва СТРдан иборат. Бу усуллар билан товарларни экспорт-импорт қилишда сотувчи ижобий келишувлар асосида товарни суғурта компаниялари орқали суғурталашга маж-бур. GIF ва CIP шарти бўйича сотувчи юк суғуртасини албатта, таъ-минлаши шарт. Харидор эса ташиш жараенини товарнинг йўқолиши ва шикастланиши билан боглик хавф учун масъулдир. Сотувчи суғур-та шартномасини тузади ва суғурта мукофотини тўлайди.

Харидорнинг CIP етказиб бериш шартига кўра сотувчи экспорт учун товарни божхонада холи қилишни таъминлаши керак. CIP етка­зиб бериш шарти бўйича транспортнинг ҳар қандай туридан фойда-ланилиши мумкин.
Халкаро савдо тижорат йўналишда қабул қилинган қоидалар бар-ча йўналишлар бўйича суғурта шартномаларини тузишни тақозо эта-ди. Суғурта ҳодисалари рўй бериши натижасида юзага келадиган ха-ражатларни энг кам шкалага келтириш учун турли йўналишлар бўйи-ча шартномалар олиб борилади. Бунга қуйидаги мисолларни келти-ришимиз мумкин. Лондон суғурта институтининг юкларни суғурта-лаш тамойилига кўра (юклар ҳалокати бундан мустасно) халқаро йўналишда фаолият олиб бораетган суғурта компаниялари суғурта жавобгарлигини ўз зиммасига олади. Халқаро савдо йўналишидаги келишувларда Лондон суғурта институти томонидан ишлаб чиқил-ган «А», «В» ва «С» тамойиллардан юкларни суғурталашда кенг фой-даланилади.

Халқаро йўналишларда товарлар(ишлар, хизматлар)ни суғурта-лашни Ўзбекистон Республикасида «Ўзбекинвест» ЭИМСКси амал-га оширади.

«Ўзбекинвест» компанияси 1997 йил февралдан бошлаб Узбекис­тан Республикаси ҳукуматининг қарорига биноан экспорт кредитла-рини суғурталаш бўйича давлат агентлиги вазифаларини бажаришга киришди.

Экспорт суғуртаси компания фаолиятининг асосий турларидан бири ҳисобланиб, хорижий бозорларда миллий экспортчиларнинг сиёсий ва тижорат рискларидан суғуртавий ^имоялашни назарда ту-тади.

Маълумки, кафолат билан ёки аккредитив билан маҳсулотни ет­казиб беришга нисбатан муқобил шакл сифатида экспорт шартнома­ларини суғурталаш полисининг мавжудлиги экспортчиларга хорижий харидорнинг тўлов шартларини бажаришга ишонч ва пулни кейинчалик тўлаб бериш шарти билан маҳсулотни тушириш имкониятини беради.

Халқаро ва ички юкларни ташишда юкларнинг суғуртаси кўп ҳолларда, олди-сотди шартлари суғурталовчи ёки суғурталанувчининг суғурта шартномаси таркибвда бўлади. Шартномада асосан, сугурта шартномасини тузишда мажбуриятни қайси томон олиши, сотувчи ёки харидор ва ташувчининг суғурта жавобгарлиги қандай миқдорда бўлиши ҳам кўрсатилади Суғурта амалиётида юкларнинг суғурта шартномалари қуйидагиларга асосан амалга оширилади:



  • барча рисклар учун жавобгарлик хар қандай сабабга кўра, барча турдаги зарарларнипг сугурта ҳимоясшш англатади;

  • хусусий авариялар учуп жавобгарликда юкничг аварияда кўргаи зарари тўла ёки қисман қопланади;

  • юк учун жавобгарликда юкларнинг тўла ёки қисман аварияси ҳисоблаимай, юкни олиб кетаётган транспорт воситаси аварияга учрагандагина тўланадиган сумма назарда тутилади.

Барча зарарларнинг суғуртавий қопланиши суғурта таърифлари асосида амалга оширилади. Суғурта тарифларини ишлаб чиқишдан асосий мақсад суғурталанувчига тўғри келадиган эҳтимолдаги зарар-нинг суммасини аниқлаш кўзда тутилади. Суғурта ҳодисаси натижасида кўрилган зарарларни қоплашда икки хил усулдан фойдаланила-ди. Биринчи усулда юк барча рисклардан суғурта қилинади. Шу йўна-лит бўйича «Ўзбекинвест» суғурта ҳимоясини Лондон суғурта институти томонидан ишлаб чиқилган юкларни суғурталашда кўрсатилган «А» тамойили бўйича амалга оширади, аммо қуйидаги йўналиш-лар бўйича кўрилган зарарлар суғурта орқали қопланмайди:

— ҳарбий ҳолатлир натижасида, торпедаларнинг урилиши, бомбалар ва бошқа ҳарбий қуроллар оқибатида, қароқчилик ҳужуми, фуқаролар уруши, халқ кўзголони, мусодара килиш, товарларни йўқ қилиш, товарларнинг харбий ёки фуқаро ҳокимиятлари томонидан йўк килинишида;



  • атом бомбаси портлаши оқибатидаги зарарлар ёки ҳар қанақа атом энергиясидан фойдаланганлик туфайли кўриладиган зарарлар,

  • юкларни ташиш даврида йўл кўйилган хатолар окибатида кўрилган зарарлар,

  • ҳарорат таъсиридан, хавонинг кескин алмашинувидан ёки товар табиий хусусиятининг ўзгаришидан еки товарнинг қуриб қолиишдан,

  • товарлар қадоқланиш қоидаларининг бузилишидан кўрилган зарарлар;

  • юкларнинг ўз-ўзидан портлаши ёки қизиши натижасида ўт чикиб кетиши окибатида кўрилган зарарлар;

- юкларнинг халқаро қадоқланиш стандарты талабларига мое бўлмаганлиги оқибатида кўрилган зарарлар;

- товарларни ҳишорат босишидан кўрилган зарарлар ва бошқа холатлар.

Иккинчи усул бўйича суғурта ҳимояси факатгина қайд қилинган турларгагина тааллуклидир. Бундай суғуртавий ҳимоя белгиланган «В» ва «С» щартлар асосида амалга оширилади.

Масалан, агар сотувчи «В» бандита биноан огоҳлантирилган бўлса, келишилган санадан ёки етказиб бсриш учун белгиланган муддатнинг тугаши санасигача бўлган жавобгарлик назарда тутилади. Бунда товар мазкур шартноманинг ашёси сифатида тегишли тарзда идентификация қилинади. Юкларни иккинчи ва учинчи вариант бўйича суғурталашда, юкларга бўлган риск ҳодисалари камроқ ҳимоя қилинади. Лондон суғурта института қоидасига асосан бу қуйидагича таърифланади:

—ёнгин, яшин, бўрон еа бошқа табиий офатлар, кемалариинг йўқ бўлиши ёки бир-бири билан тўқнашиши, ҳавода ўзи учиб юрувчи қагтпиқ предметларга урилиши, кемалариинг қумга ўтириб қолиши, портлаши, шикастланиши, палубаларини сув ювиб кетиши, кўприкларнинг бузилиши;


  • кема ва самолётларнинг бедарак йўқолиб кетиши;

  • ортиш ва тушириш давридаги бахтсиз воқсалар содир бўлиши, ҳамда ёқилгиларни қабул қилишдаги содир бўладиган нохуш воқеаларда;

- умумий авария.

Юқорида қайд этилган тамойилларнинг таърифи қуйидагича:

А - суғурта рискларидан ҳимоялаш айрим рискларни инобатга олмаслик шарти билан тузилган шарнома бўлиб, унда юклар барча суғурта рискларидан ҳимояланади. Суғурталарнинг бу тури бўйича суғуртавий ҳимоялаш «Барча суғурта риски бўйича жавобгарлик» масъулиятини белгилайди.

В - С айрим суғурта рискларшш инобатга олиш шарти билан тузилган шартнома бўлиб, унда юклар шартномада кўрсатилган турлари бўйича ҳимояланади.

В ва С - юкларининг суғуртавий рисклар бўйича ҳимояланиши камроқ бўлади.
Юкларнинг «С» банди бўйича суғурталашнинг асосий йўналиши шундан иборатки, юклар кемаларнинг ҳалокатга учраши билангина

зарарланса, у холда суғурта хрдисасидан кўрилган зарарнинг бир қисми қопланиши мумкин.

Юкларни суғурталашнинг ўзига хос томонларидан бири шундан иборатки, бунда факат юкларнинг зарар кўрган миқдори қопланади. Бундай суғурталаш факат денгиз транспорт воситаларида қўлланилади.

Шунинг учун барча кема ходимлари суғурта ҳодисаси содир бўлишининг олдини олиш чораларини мукаммал равишда қўллашга ҳаракат қилади. Масалан, кема аъзолари кемани ёнғиндан саклаб қолиш мақсадида юкларнинг бир қисмини ташлаб юбориши ёки уни сув билан ўчириши мумкин.

Умумий авариадан ҳосил бўлган зарар ва харажатлар товар ва кема эгаси ўртасида унинг умумий қийматига кўра тенг тақсимланади ва зарар ҳисоблаб чиқилади. Айрим холатларда кўрилган зарарлар тўлиқ ёки қисман аварияга сабабчи бўлган томондан копланиши мумкин. Бундай жавобгарлик Денгиз савдо кодекси талаблари асосида амал­га оширилади.

Шунинг учун ҳам товарларни қайси транспорт воситаларида ташилишидан қатъий назар сотувчи ва харидор товарларни экспорт импорт килиш мақсадида тузилгап шартномаларда имкон қадар кам зарарланишни кўзда тутишлари лозим бўлади. Сотувчи ва харидорнинг у ёки бу суғурта вариантини қабул қилишда биргаликда иш кўришлари Муҳимдир.

Ҳар икки томон CIF ёки С1Р шартлари бўйича товарларни ташишда, мустақил риск қийматини инобатга олган ҳолда амалга оширишлари мумкин.

Товарларни CIF ёки CIP шарглари бўйича айирбошлашда сотувчи учун алоҳида товарларнинг суғурталаниши кўзда тутилмаган. Чунки, айрим товарларни (кокс, металл, чўян, нефть кабилар) жўнатиш жараёнида ҳеч қандай зарар кўрмасликлари мумкин. Қимматбаҳо машина ускуналари ва асбобларни жўнатишда бунинг аксини кузатиш мумкин. Шунинг учун ҳам томонлар шартномаларни имзолаш пайтида, ўзларига қулай бўлган суғурта вариантини танлашлари керак бўлади.

Томонларнинг келишувига биноан, айрим турдаги суғурта риски ҳ.ам суғурталаниши мумкин. Маса.аан, баъзи шартномаларда хдрбий ҳолатдан, омма қўзғолонидан ва бошқа рисклардан суғурта килиш назарда тутилади. Икки томонлама тузилган шартнома шартларининг бажарилишини тўлиқ амалга оширишда суғурта компанияларини танлаш муҳим аҳамиятга эгадир.

Хорижда ва Узбекистан Республикасида ҳозирги кунда жуда кўп суғурта компаниялари фаолият кўрсатади, аммо экспорт юкларни суғурталашни ҳамма компаниялар ҳам амалга оширавермайди. Узбекистонда халқаро савдо юкларини суғурталашни «Узбекинвест» ЭИМ-СКси амалга оширмоқда. Бу компаниянинг халқаро бозор йўнали-шида фаолият кўрсатаётганига 10 йилдан ошди. Тўпланаётган бой тажриба «Узбекинвест» компаниясини дунёнинг барча нуқталарида фаолият олиб бориши учун кенг имкониятлар очиб бераётган бўлса, Ўзбекистонда «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги қонуннинг қабул қилиниши эса компанияни ҳар томонлама ривожлантириш учун ҳуқуқий асос яратиб берди.



Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   29




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет