Кафедраси



бет29/29
Дата12.07.2016
өлшемі3.75 Mb.
#192888
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   29

Авиация суғуртасида кўзда гутилган су ғурталовчининг жавобгарлигига кўра, шартномада келишилган суғурта ҳодисаларидан ташқари бошқа ҳодисалар рўй бсрса, кўрилган зарарни қоплаш учун компания жавобгар эмаслиги қайд этилади.

Суғурта шартномаси махсус ёки доимий парвозлар бўйича хоҳлаган муддатга, бир сафарга ёки парвознинг муайян вақти бўйича тузи-лиши мумкин (масалан, авиация техника кўриги).
ташиш бўйича суғурта жавобгарлиги товарни қабул қилган ва истеъмолчиларга етказиб берган даврни ўз ичига олиб, бунда юкларни йўқотиш ёки қисман зарар кўриш ҳолатларидан ҳимоялайди. Юк ташувчи, жўнатувчи ва қабул қилувчилар ўртасидаги муносабат конвенция (КДПГ 1956 йилда Женевада келишилган ва қабул қилинган) шартларига кўра шартномалар асосида амалга оширилади. Бу ҳужжат ички транспорт йўналиши бўйича Европа Иттифоқи комиссияси ва Бирлашган Миллатлар ташкилоти томонидан кўриб чиқилган.

Юк ташиш бўйича суғурта жавобгарлигининг объекти миллий манфаат мажбуриятидир. Бу мажбурият содир бўлган суғурта ҳодисаси натижасида келиб чиққан йўқотишлар ва маълум миқдорда кўрилган зарарни қоплашга қаратилган.

Юкларнинг суғурта жавобгарлиги фуқароларнинг суғурта жавобгар-лигидан фарқ қилиб, у ихтиёрий кўринишга эга. Аммо халқаро автомобил қатновида суғуртанинг назарда тутилган турлари ри-вожланиб бормоқда. Бу эса юк ташувчига қўшимча кафолат имкониятини бермоқда.

Юк ташишни суьурталаш полней ҳар қандай транспорт турида ташиладиган юкка нисбатан суғурта қопламаси қуйидаги шартларда тақдим этилади:



  • барча қалтисликлар масъулияти билан («А» копламаси);

  • хусусий авария масъулияти билан («Б» қопламаси);

  • халокатга учраш холларидан ташқари зарар бўйича масъулият
    сиз («С» қопламаси).

Халқаро юк ташишни амалга оширганда қуйидагиларни назарда тутувчи юк ташувчининг масъулиятини суғурталаш дастури тақдим этилади.

  • халкаро CMP Конвеицияси шартлари асосида халқаро авто юк
    ташувчипарнииг масъулиятини сугурталаш;

  • ФИА ТА тизими бўйича халқаро экспедиторлариинг масъулияти­
    ни сугурталаш;

  • Юк ташувчиларнинг божхона идоралари олдидаги масъулиятини
    сугурталаш.

Компания ўз фаолиятини қуйидаги икки йўналиш бўйича амалга ошириб келмоқда:

  • ташкилотнинг меҳмонлари олдидаги масъулияти;

  • маҳсулотни ишлаб чикарувчинин масъулияти;

  • хавфли юк ташувчиларнинг масъулияти;

- учинчи шахсларнинг ҳаёти, соглиги ёки мулкига зарар етказилган
лиги учуй фойдаланувчи ташкилотларнинг масъулияти кабиларни су­
гурталаш. Ушбу турдаги сугурта бўйича сугурта компанияси сугур
таланувчининг фаолияти билан боглщ равишда учинчи шахсларнинг
ҳаёти, соглиги ва мулкига қасддан етказилгаи зарар билаи боглщ су
гурта ходисалари учун масъулиятни ўз зиммасига олади.

Сугурта амалиётида юк ташиш бўйича шартномалар қуйидагиларга асосан амалга оширилади:

- барча рисклар учун жавобгарлик. Бунда хар қандай сабабга кўра,
зарарларнинг сугурта химояси тушуиилади;


  • хусусий авариялар учун жавобгарлик. Бунда юкнинг авариядан
    кўрган зарари тўла ёки кисман қопланади;

  • юк учун жавобгарлик. Бунда юкларнинг тўла ёки кисман аварияси
    ҳисобланмай, фақат юкни олиб кетаётган транспорт воситаси авари
    яга учраганда тўланадиган сумма назарда тутилади.

Халқаро талабларга жавоб берувчи ушбу суғурта тури «Ўзбекинвест» ЭИМСКси томонидан миллий суғурта бозорида мувафаққиятли жорий этилмоқда.

Юкларни ташишга оид тузилган шартномаларда ҳар уч томон қатнашади. Суғурта шартномасида мажбуриятни қайси томон олиши, сотувчи ёки харидор ва шу билан бир қаторда ташувчининг суғурта жавобгарлиги қандай миқдорда бўлиши ҳам кўрсатилади.

Юк ташишни суғурталаш полиси ҳар қандай транспорт турида ташиладиган юкка суғурта қопламасини қуйидаги шартларда тақдим этади:


  • барча қалтислшлар бўйича жавобгарлик («А» қопламаси). Бунда
    хар қандай сабабга кўра зарарларнинг сугуртавий ҳимояси тушунилади.

  • хусусий авария бўйича жавобгарлик («Б» қопламаси) бўйича.

  • талофатга учраш ҳолларидан ташқари зарар бўйича масъулият
    сиз («В» қопламаси)

Халқаро юк ташишларни амалга оширганда, қуйидагиларни назарда тутувчи юк ташувчининг масъулиятини суғурталаш дастури тақдим этилади:

  • халқаро СМР Коивеицияси шартлари асосида халқаро авто юк
    ташуачиларнииг масъулиятни сугурталаш;

  • ФИА ТА тизими бўйича халқаро экспедиторларнинг масъулияти­
    ни сугурталаш;

  • юк ташувчиларнинг божхона идоралари олдидаги масъулиятини
    сугурталаш;

Компания масъулиятни суғурталашда ўз фаолиятини қуйидаги йўналишлар бўйича амалга ошириб келмоқда:

Халқаро юк ташиш шартномасида қуйидаги гкавобгарликлар кўзда тутилади: юкларнинг бузилиши билан боғлиқ жавобгарлик; кўрилган зарар бўйича жавобгарлик; хатога йўл қўйганлик учун жавобгар­лик; автомашиналарда юк ташувчиларнинг божхона органлари ол­дидаги жавобгарлиги; учинчи шахе олдидаги жавобгарлик.

Халқаро суғурталашдаги иқтисодий фаолиятда юк ташувчининг фуқаролик жавобгарлигидан ташқари, қуйидаги фуқаролик жавобгарлигининг суғуртаси ҳам қўзйанилади:

- товар ишлаб чщарувчиларнинг фуқаролик жавобгарлигини сугур­
талаш;

Корхоналар фуқаролик жавобгарлигининг суғуртаси - ўта хавф­ли йўналишлар бўйича.


Жаҳон амалиётида сўнгги йилла рда муҳандислик хизмати алоҳида ўрин эгаллаган. Бу хизмат тури ичида қурилиш, иншоотлар, машина ускуналарнинг монтажи, объектяарни ишга туширишда кўзда тутилмаган суғуртавий ҳодисалардан ҳимоя қилинишига алоҳида эътибор берилмоқда.

Қурилиш ва бошқа мулкларни суғурта қилиш жараёни қуйидаги босқичларни ўз ичига олади:



  • мулкнинг зарар кўриш сабабини аниқлаш;

  • кўрилган зарар сабабларини ва уодисанинг сугуртавий ёки носу
    гуртавий ходиса эканлигини аниқлаш;

— зарар кўрган мулкларни ва объектларни аниқлаш;

— зарар суммаси ва сугурта қопламасини хисоблаб чиқиш.


Ҳозирда халқаро амалиётда қўлланиладиган суғуртанинг икки тури мавжуд. Биринчиси, қурилиш объектларини, иккинчиси, иншоотларни суғурталаш.

Қурилиш объсктини суғурталаш CAR (ContraclaDs All Risks) орқали амалга оширилади.

Ҳозирда қурилиш ишларига талабнинг ортиб бораётганлиги, шу билан бир қаторда қурилиш соҳасида содир бўлаётган техник тараққиёт. қурилиш-монтаж ишлар қийматининг ошиб бориши, ҳамда фойдаланилаётган техник востиларнинг замонавиилашуви оқибатида техник ва иктисодий суғурта рискини CAR тизими йўналиши бўйича суғурталашга эҳтиёж ортмоқда.

CAR тизими - қурилиш билан боғлиқ бўлган барча рискларнинг ишончли суғурталаш имкониятини вужудга келтиради. Мазкур сугур­та тури бўйича суғурта мукофотининг миқдори риск суғуртаси миқ-доридан анча паст бўлиб, бу миқдор ҳар доим қурилиш сметасида инобатга олинади. Барча давлат ва муниципал ташкилотлар томонидан қурилиш учун қилинган буюртмалар, қурилиш-монтаж ишлари CAR суғурта тизими билан суғуртавий ҳимоя-ланади.

CAR шартнома доирасида барча фуқаро ва саноат қурилиши объектлари (уй-жой, офислар, шифохоналар, мактаблар, театрлар, саноат бинолари, электростанциялар, йўл ва темир йўл иншоотлари, аэропортлар, кўприклар, тўғонлар, тоннеллар, ирригация ва дренаж иншоотлари, каналлар портлар ва ҳоказо) суғурталаниши мумкин. Қурилиш жараёнидаги сугурталаш объектига қуйидагилар киради: қурилиш объекты. Қурилиш корхоналари томонидан бажарилган барча ишлар; курилиш учун жой тайёрлаш (тупрокни қазиб олиш ва ерни те
кислаш ишлари) ва ёрдамчи иншоотлар (вактинча айланма канаплар
ва химоялаш тўгонлари), қурилиш майдонларида сакланаётган барча
курилиш материаллари;


  • курилиш майдонидаги ускуналар. Етокхона, омборлар, ёрдамчи ва
    аралаш станциялар, ёгочлар, муҳандислик тармоқлари (электр ва сув)
    майдончалари;

  • курилиш машиналари (ерни текислайдиган машиналар, кранлар ва
    бошқа транспорт ускуналари). Шахсий ва ижарага олинган машина
    лариинг барчаси;

  • сугурта ходисаси содир бўлганда, унинг оцибатларини бартараф
    этиш учун қилинган барча харажатлар (бундай харажатларга кўчки
    дан тозалаш учун кмлинган харажатларнинг копланиши хам киради);

- сугурталанувчининг сугуртавий жавобгарлиги, мулкий зарарланиш
натижасида учинчи шахашнг шикояти.

CAR суғурта шартномаси доирасида қурилиш билан боғлиқ бўлган қурилиш-монтаж ишлари ҳам суғурталаниши мумкин. Бунда барча монтаж ишларига тааллуқли харажатлар суммаси умумий сугурта суммасининг 50 % дан ошиб кстмаслиги керак.

Қурилиш ишлари бўйича сугурта суммаси келишилган шартнома суммаси бўлиб, бунга барча керакли қурилиш матсриаллари суммаси ёки бажарилган ишлар киради.

CAR бўйича суғурталаш кенг йўналишдаги ҳимояни амалга оширади. Авария ва бошқа сабаблар натижасида содир бўладиган кўри-ладиган зарар миқдори суғурта йўли билан қопланади. Бунда:

- харбий ҳаракатлар натижасида кўрилган зарарлар, қўзголон, фу
қаролар тартибсизлиги кабилар;


  • сугурталанувчининг нотўгри харакати ёки қўпол эхтиётсизлиги;

  • ядро қуввати таъсири оқибатида кўрилган зарар;

  • кўрсатилган хизматнинг тўлиқ ёки цисман амалга оширилиши;

- қурилиш машиналарининг ички зарарланиши, агарда у ташци му
ҳитга боглиқ бўлмаса,

  • лойиҳалашдаги йўл қўйилган хатолар;

  • курилиш. камчиликларини бартараф қилишда яроқсиз ёки нуксонли
    материаллардан фойдаланмаслик холлари юз бермаган тацдирдагина
    зарарларни қоплаш кўзда тутилади.

Суғурта ҳимояси қурилиш бошланиши билан амал қилиб, қурилиш объекти фойдаланишга топширилгав дақикасидан бошлаб тўхтайди.

Шунинг учун барча суғурта қопламасини техник хизмат кўрсатиш даврига тақсимлаш мумкин. Масалан, қурилиш шартномаси бўйича назарда тутилган хизмат кўрсатиш объекти қабул қилиб олинганидан сўнг амал қилади. Шу давр ичида икки вариантдан иборат бўлган сугурта қопламаларининг бирортаси амал қилиши мумкин:

Техник хизмат кўрсатишда қўлланиладиган стандарт риск қопламаси. Бунда суғурталовчи суғурталанувчининг техник хизмат кўрсатаетган даврида кўрган зарари учун жавобгар.

Техник хизмат кўрсатишда қўлланиладиган кенг риск қопламаси. Бунда курилиш-монтаж жараёнида курсатиладиган техник хизматнинг кайси томон амалга оширишига қараб кўрилган зарарнинг миқдори қопланади.

Суғурталанувчилар учун суғуртанинг бу тури икки томонлама бўлиши, қурилиш-монтаж ишларини алоҳида ташкилотлар амалга ошириши ё бўлмаса монтаж лойиҳаларини ишлаб чиққан ташкилот амалга оширади. Бунда ҳар икки томон ўз жавобгарлик меъёрларини белгилаб олишлари лозим.

Суғуртанинг бу тури бўйича: барча машиналарни монтаж қилиш ва синаш билан боғлик сугурта ҳодисаси, турбиналар, генераторлар, буғқрзонлар, компрессорлар, ички ёниш двигателлари, электродвигателлар, трансформаторлар, коммутацион курилмалар, ускуналар, насослар, кўтар-ма кранлар, гранспортёрлар, осма йўллар, босма қоғоз қирқувчи машиналар, тўқимачилик машиналари, ҳаво йўллари, ўтказгич қувурлари, цсхлар, пўлат кўприклар, кучланиш қурилмалари, заводлар ва шу объектга кирувчи электросганциялар, пўлат қуйши заводлари, кимёпий қурилма-лар, домна печлари, қоғоз заводлари, тўқимачилик фабрикалари ва бошқа истеъмол товарлари ишлаб чиқарувчи қурилмалар суғурталанади.

Барча монтаж рискларини суғурталаш тўлиқ суғурта қопламасини амалга ошириш имкониятини беради. Истисно тариқасида конс-трукциявий хатолар оқлбатида келиб чиқадиган зарарлар, материал-ларни тайёрлашдаги хато ски нуқсонлар, ииюнчли хизмат кўрсатил-маганлиги оқибатида келиб чиқадиган келишмовчилик, ҳарбий вазиятлар натижасида объектларнинг зарарланиити, давлат ва маҳаллий окимият буйруғига биноан тўхтатилиши, ҳамда ички ҳолат натижа­сида вужудга келадиган барча суғурта рискини суғурталаш халқаро амалиётда учраб турадиган ҳолдир.
Қайта суғурта қилиш деганда, икки суғурталовчи ўртасидаги су­гурта операцияларининг молиявий барқарорлигини таъминлашнинг зарурий шарти тушинилади. Бунда суғурталовчи шаргномада кўзда тутилган мажбуриятларни бутунлай ёки қисман бошка суғурталовчи (қайта суғурталовчи)га ўтказиш йўли балан кайта суғурта қилиниши мумкин. Бунда суғурта ташкилоти суғурталанувчининг розилиги билан асосий шартнома шартларини ўзгартирмаган ҳолда ўзининг жавобгарлигини, тўловга қобил суғурта ташкилотига ўтказади. Суғурта ҳодисаси юз берганда кайта суғурталанган ташкилот шартномага кўра зиммасига олган мажбуриятлар доирасида жавобгар ҳисобланади.

Қайта суғурта қилишнинг иқтисодий моҳияти шундан иборатки, бунда ҳар иккала суғурталовчи ўртасида бирламчи суғурта фондининг тақсимланиши юзага келади.

Бундай ихтисослашган қайта суғурта қилиш жамияти 1841 йилда Герма-нияда ташкил этилган, бу жамият қайта суғурталашни амалга оширишда етакчи ўринда туради. Дунё бўйича Юта йирик қайта суғурта қилиш жамиятларидан бтаси немисларники, Зтаси америкалик-ларники, 1таси Швейцарияга қарашли.

Улар халқаро миқёсда суғуртавий фаолиятни амалга оширмоқда-лар. Масалан, дунёда энг катта Мюнхен қайта суғурталаш жамияти (Munich Re) 1880 йилда ташкил этилган бўлиб, ҳозирда 140та давлат-нинг суғурта компаниялари билан ҳамкорликда ишлайди ва 60 та давлатда ўз филиалларига эга. Ҳар йили бу жамият томонидан йиғилаётган қайта суғурталаш бўйича мукофотлар ҳажми ўсиб бормоқда. У ҳозирда 10 млрд. АҚШ долларидан ошиб кетди.

Жаҳон амалиётида қайта суғурталашни амалга оширишнинг ўзига хос хусусияти мавжуд бўлиб, у ни амалга оширишда турли хил алоҳида атамалардан фойдаланилади. Қайта суғурталаш компания-си қайта цедент деб аталади.

Компания қайта суғурта қилувчидан барча суғурта рискини қабул қилиб олганидан кейингина қайта суғурталовчи компания цессионер деб аталади. Қайта суғурталаш цедентдан цессионерга, цессионердан цессийга ўтказиш тартиблари асосида амалга оширилади.

Қайта суғурталаш риски, қайта суғурталашга берилиши ёки ик-кинчи маротаба қайта суғурталаниши мумкин. Иккинчи маротаба берилган қайта суғурталаш жараёни - ретроцессия, томонлар мое ҳол-да - ретроцедент ва ретроцессионерлар деб аталади.

Қайта суғурталаш доимий жараён. Унда мукофотларнинг узлуксиз келиб туриши таъминланади ва бунинг ҳисобидан ҳар бир қайта суғурталовчи жамият ўзининг мустақил портфелига эга бўлади. Су-гурта мукофотларининг миқдори қанча юқори бўлса, жамиятларнинг қайта суғурталаш билан боғлиқ рискни иқтисодий бартараф қилиш имкониятлари шунчалик юқори бўлади.

Керакли суғурта портфелининг ташкил этилиши натижасида жа-миятлар кенг кўламда суғуртавий фаолият кўрсатишни таъминлайди ва шу билан бир каторда ишончли суғурта ҳимоясига эга бўлади.

Бу билан катта объектларнинг ҳалокатли ҳолатлардан (ер қимир-лаши, сув тошкини, довул, ёнғин ва бошка) қайта суғурталаш амалга оширилади. Ҳозирда суғурта ҳодисаси натижасида кўрилган энг йи-рик иқтисодий зарарларни қоплашда йирик қайта суғурталаш жами-ятлари актив қатнашмоқдалар.

Юз йилдан ортиқ фаолият давомида қайта суғурталашнинг яиги услублари ва шакллари вужудга келмоқда. Бу йўналишлар фаолият давомида такомиллашиб бормоқда.

Шундай килиб, қайта суғурталаштириш суғурта фаолиятининг бир тури бўлиб, унинг мақсади миллий ва халқаро манфаатларда фаоли­ят кўрсатаётган турли ташкилотларни суғурталашдан иборат.



1Каримов И.А. 2011 йилнинг асосий якунлари ва 2012 йилда ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишларига баfишланган вазирлар маҳкамасининг мажлисидаги маърузаси. – Т.: Ўзбекистон, 2012


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   29




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет