Компьютер технологиялари асослари


Коммуникация воситалари компьютерларни ўзаро ҳамда Интернет тармоғи билан боғлаш учун хизмат қилади ва улар орқали маълумотлар алмашинилади



бет3/5
Дата12.12.2023
өлшемі2.38 Mb.
#486204
1   2   3   4   5
2. Компьютер тизимлари ва тармоқлари.

Коммуникация воситалари компьютерларни ўзаро ҳамда Интернет тармоғи билан боғлаш учун хизмат қилади ва улар орқали маълумотлар алмашинилади.

Модем - телефон тармоғи орқали компьютер билан алоқа қилиш имконини берувчи қурилмадир.

Дастурий таъминот

Ахборот технологияси

  • Ахборот технологияси (АТ) - объект, жараён ёки ходисанинг холати хақида янги ахборот олиш учун маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш ва узатиш бўйича восита ва услублар жамланмасидан фойдаланадиган жараёндир.
  • Телекоммуникация - компьютер тармоқлари ва замонавий техник алоқа воситалари негизида маълумотларни масофавий узатишдир.

Ахборот технологияси

  • Технология сўзи юнонча (techne) санъат, маҳорат, ўқув маъноларини англатади, бу эса жараёнлар демакдир.
  • Жараён деганда олдига қўйилган мақсадга эришишга йўналтирилган ҳаракатларнинг муайян йиғиндиси, жамланмаси тушунилади. Жараён инсон томонидан танланган стратегияга қараб белгиланиши ва турли восита ва услублар жамланмаси ёрдамида амалга оширилиши керак.

Ахборот технологиясини асосий компонентлари ва уларнинг хусусиятларини

КОМПЬЮТЕР ТАРМОҚЛАРИ ВА УЛАРНИНГ АҲАМИЯТИ


Компьютерларни бир-бири билан боғлаш. Компьютерлар орасида маълумот алмашиш ва умумий масалаларни биргаликда ечиш учун комьютерларни бир-бири билан боғлаш эҳтиёжи пайдо бўлади. Компьютерларни бир-бири билан боғлашда икки хил усулдан фойдаланилади:
1. Кабел ёрдамида боғлаш. Бунда компьютерлар бир-бири билан коаксиал, ўралган жуфтлик кабели (UTP) ёки шиша толали кабеллар орқали махсус тармоқ плата ёрдамида боғланади.
2. Симсиз боғланиш. Бунда компьютерлар бир-бири билан симсиз алоқа воситалар ёрдамида, яъни радио тўлқинлар, инфрақизил нурлар, WiFi ва Bluetooth технологиялари ёрдамида боғланади.
Бир-бири билан боғланган компьютерларнинг бундай мажмуаси компьютер тармоғини ташкил этади.


Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет