Шахсий компьютерлар ва серверлар - Шахсий компьютерлар - уйда ва иш жойида турли масалаларни ечишда фойдаланиладиган IBM русумидаги компьютерлар. Ахборотларга ишлов бериш тезлиги ва хотира тизими иш фаолиятимиздаги оддий масалаларни ечишга етарли ҳисобланади.
- Сервер компьютерлар – фан ва техниканинг турли соҳаларига оид масалаларни ечишга ҳамда тармоқдаги компьютерларга ўз ресурсларини тақдим этишга мўлжалланган компьютерлар. Уларнинг амал бажариш тезлиги ва хотира ҳажми шахсий компьютерларникига қараганда анча юқори ҳисобланади.
Суперкомпьютерлар - Суперкомпьютерлар – жуда катта тезликни талаб қиладиган ва катта ҳажмдаги масалаларни ечиш учун мўлжалланган тизимдир. Бу компьютер тизимлари 1 секундда ўн триллион амал бажаради.
Мультимедиа воситалари ёрдамида ахборотларни матнли, тасвирли, товушли ва анимацияли кўринишда намойиш этиш мумкин. Мультимедиа воситалари бу: - нутқли ахборотни киритиш-чиқариш қурилмалари (микрофон, кучайтиргичлар, товуш колонкалари);
- Анимацион ва видео маълумотларни киритиш ва чиқариш қурилмалари (видеокамералар, видеопроектор ва экранлар)
- товушли ва видео маълумотларни сақловчи оптик дисклар
Модем тушунчаси ва унинг вазифаси - Модем модулятор-демодулятор сўзларининг қисқартирилган шакли ҳисобланади. Модем сигнални (ахборот) телекоммуникация каналлар бўйлаб узатишни таъминлайди.
- Модем ёрдамида интернетда оддий аналог телефон тармоғи орқали боғланиш мумкин. Бундай модемларнинг назарий жиҳатдан энг юқори фойдаланиш тезлиги 56 Кб/сек. ни ташкил этади.
- Модем ички ва ташқи турларга бўлинади ва ҳар иккаласи ҳам интернетга ёки телекоммуникация тармоқларига уланиш учун хизмат қилади.
Ташқи факсмодем
Симсиз модем
Ички модем
Достарыңызбен бөлісу: |