Компьютер технологиялари асослари


Тармоқ тушунчаси ва унинг аҳамияти



бет4/5
Дата12.12.2023
өлшемі2.38 Mb.
#486204
1   2   3   4   5
2. Компьютер тизимлари ва тармоқлари.

Тармоқ тушунчаси ва унинг аҳамияти. Тармоқ - компьютерлар, терминаллар ва бошқа қурилмаларнинг маълумот алмашишни таъминлайдиган алоқа каналлари билан ўзаро боғланган мажмуи. Компьютерлар аро маълумотларни алмашишни таъминлаб берувчи бундай тармоқлар компьютер тармоқлари деб аталади.
Тармоқ орқали ахборотларни узоқ масофаларга узатиш имконияти вужудга келди. Тармоқ ахборотларни узатиш, алоҳида фойдаланилаётган компьютерларни биргаликда ишлашини ташкил қилиш, битта масалани бир нечта компьютер ёрдамида ечиш имкониятларини беради. Бундан ташқари ҳар бир компьютерни маълум бир вазифани бажаришга ихтисослаштириш ва компьютерларнинг ресурсларидан (маълумотлари, хотираси) биргаликда фойдаланиш, ҳамда бутун дунё компьютерларини ўзида бирлаштирган Интернет тармоғига боғланиш мумкин.
Тармоқ тақдим этадиган ҳизматлар.
Компьютер тармоқлари ахборотларни электр сигналлари кўринишида узатиш ва қабул қилишга ихтисослашган муҳит. Тармоқлар бирор мақсадга эришиш учун қурилади, яъни боғланган компьютерлар орқали бирор масалаларни ечиш учун ихтисослаштирилади. Тармоқ хизматларига қуйидагиларни мисол тариқасида келтириш мумкин:
  • Файл сервер хизмати. Бунда тармоқдаги барча компьютерлар асосий компьютернинг (сервер) маълумотларидан фойдаланиш ёки ўз маълумотларини асосий компьютер хотирасига жойлаштириш мумкин;
  • Принт сервер хизмати. Бунда тармоқдаги барча компьютерлар ўз маълумотларини хизмат жорий қилинган компьютер бошқаруви орқали қоғозга чоп қилиши мумкин;
  • Прокси сервер хизмати. Бунда тармоққа уланган барча компьютерлар хизмат жорий қилинган компьютер бошқаруви орқали бир вақтда Интернет ёки бошқа хизматлардан фойдаланиши мумкин;

  • Компьютер ва фойдаланувчи бошқаруви хизмати. Бунда тармоққа уланган барча компьютерларнинг ва уларда қайд қилинган фойдаланувчиларнинг тармоқда ўзини тутиши ҳамда фаолият юритиши белгиланади ва назорат қилинади.

Манзил тушунчаси.
Компьютер тармоқларида манзил тушунчаси сифатида қуйидаги фикрларни келтириш мумкин:
1. Манзил компьютер хотирасининг қисмларини, компьютер киритиш-чиқариш қурилмалари портини, ҳисоблаш тармоғи компьютерларини ҳамда бошқа маълумот манбаларини ёки уларни узатиш учун белгиланган жойни аниқлайди.
2. Манзил ҳисоблаш тармоқларида узатилаётган маълумотларни қабул қилувчи ёки жўнатувчиларни аниқловчи маълумотлар кетма-кетлиги.


Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет