Корпоратив мижозлар билан ишлаш бўлими тўғрисида низом 1 Умумий қоидалар



бет3/4
Дата20.05.2022
өлшемі42.64 Kb.
#458087
1   2   3   4
КМИБИ Бўлим Низоми Сурхондарё

5 Ҳуқуқлари

Бўлим ўз ваколати доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга;


- Ўз фаолиятини амалга ошириш учун зарур ресурсларни Филиал раҳбариятидан сўрашга;
- Бўлимга юклатилган вазифа ва функцияларни бажариш учун зарур маълумотларни Филиал раҳбарияти ва таркибий бўлинмаларидан олишга;
- Бўлим ходимларини малакасини ошириш курсларида ўқитиш учун Филиал ҳисобидан таълим олиш учун раҳбариятидан ёрдам сўрашга;
- Аниқланган камчиликлар тўғрисида бевосита раҳбарига хабар бериш ва уларни бартараф этиш бўйича таклифлар киритишга;
- Уларнинг малакасини ошириш ва компания ҳисобидан таълим олиш
- Бўлим фаолиятига тегишли саволлар бўйича ўрнатилган тартибда ёзишмалар олиб боришга;
- Бўлим ваколатига кирувчи масалалар бўйича тушунтиришлар, тавсиялар ва кўрсатмалар беришга;
- Филиал бўлим фаолияти масалалари бўйича мажлисларда ўрнатилган тартибда иштирок этишга.


6 Жавобгарлик

Бўлим ўз зиммасига юклатилган вазифа ва функцияларни тегишли равишда бажаришга, шунингдек қуйидагилар учун жавобгардир:


- Лавозим йўриқномасида назарда тутилган вазифаларни лозим даражада бажармаганлик учун, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги меҳнат қонунчилиги билан белгиланган чегара доирасида;
- Ўз фаолиятини амалга ошириш жараёнида содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги маъмурий, жиноий ва фуқаролик қонунчилигида белгиланган чегаралар доирасида;
- Етказилган моддий зарар учун – Ўзбекистон Республикасининг амалдаги меҳнат қонунчилиги ва филиал буйруқлари билан белгиланган чегара доирасида;
- Тақдим этилган ҳисобот маълумотларининг ишончлилиги ва ўз вақтида топшириқларни бажарилиши, шунингдек уларни ижро этиш муддатлари бузилганлигини;
- Конфиденциал тусга эга маълумотларни ошкор қилиш, бундай маълумотлар ўз ичига олган ҳужжатларни йўқотиш, конфиденциал тусга эга маълумотлар билан ишлашнинг белгиланган қоидаларини бузиш, филиалнинг ҳар қандай ҳужжатларини рухсатсиз бошқа шахсларга топшириш, филиал ва Компания манфаатларига зид хатти ҳаракатлар учун;
- Маълумот тўплаш учун, тижорат сирини ташкил қилувчи маълумотларни, ходим ўз хизмат вазифасини бажариш учун зарур бўлмаганда;
- Пул, қимматли қоғозлар, бошқа мол-мулкни ноқонуний равишда олганлиги, шунингдек эгаллаб турган лавозими билан боғлиқ харакатлар (харакатсизлик) учун мулк хизматларидан ноқонуний фойдаланганлиги учун;
- Компютер маълумотларига ноқонуний кириш, компютер учун зарарли дастурларни яратиш, улардан фойдаланиш ва тарқатиш, компютер ёки тармоғни бошқариш қоидаларини бузганлиги учун;
- Тижорат сирини ошкора қилиш учун;
- Бўлимнинг мол-мулки ва воситаларидан ўз манфаат йўлида фойдаланиш учун Ўзбекистон Республикаси фуқаролик, жиноий, маъмурий қонунчилиги билан белгиланган чегара доирасида;
- Бўлим ихтиёрида бўлган моддий бойликларнинг сақланиши;
- Иш қоидалари ва технологик кўрсатмалари белгиланган йўриқномага мувофиқлиги;
- Санитария-гигиена меъёрларига риоя қилиш, тегишли бўлган иш жойлари ва бутун биноларнинг ҳолати;
- Ички меҳнат қоидалари, хавфсизлик чоралари, ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилиш.




Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет