Кутубхонаси



Pdf көрінісі
бет19/32
Дата01.04.2023
өлшемі377.73 Kb.
#471533
түріЛекция
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   32
Said Ahmad. Kuyov (komediya)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
19
олдинги гап бу. Энди, йигитлик экан. Шўх, олов эдик. 
Б а ҳ р и. Йигитлик ҳам ўлсин, шунақа бўлса. 
Э р к и н. Картинка тамом. (Бориб пардаларни йиғиштира бошлайди.) 
Р а ҳ и м а. Мана, келинликка номзод кампирларни кўрдик. Эркинжон барака топсин
ҳаммасини таржимаи ҳоли қанақа, нимаси бор, нимаси йўқ, ҳаммасини айтиб берди. Эндп нима 
қилайлик, рўйхатга кирганларникига бирин-кетин совчиликка бораверайликми? 
Б а ҳ р и. Борамиз-да. Бошқа иложимиз йўқ. Бирдан-бир ишимиз шу. Дадамизнинг бир 
бошларини икки қилишимиз керак. Эртаданоқ ҳаракат бошлаймиз. 
Н а з м и. Илло-билло менсиз бормайсизлар. Дадам менга ёққанини оладилар. 
Ғ а н и. Ё тавба. Нега сенга ёққанини оларканман? Ўзимга ёққанини оламан. 
Қ у д р а т (ўрнидан туриб, у ёқдан-бу ёққа юради). Дада, калламга бир фикр келди. Шу 
ишни шундоқ қиладиган бўлсак
;
онам раҳматлпиинг арвоҳларини чирқиллатмайлпк. Ўз тенги 
хотинларни йиғиб, бир дастурхон ёзайлик. Индинга онагинам эллик саккизга кирардилар. 
Туғилган кунлари бўлади. Рўйхатга кирган хотинларни шу кунга чақирайлпк. Совчи бўлиб, 
тугун-терсак кўтариб юргандан кўра, шу ерда, уйимизда уларнп гапга солиб кўриб, 
бўладиганини кўндирайлпк. Бўлмайдиганлари меҳмон бўлиб келиб, кетаверади. Хўш, нима 
дейсизлар? 
Б а ҳ р и. Қудрат акамнинг гапларида жон бор. Одамларга эрмак бўлгандан мана шу иш 
маъқулроқ. 
М а х с у м. Қайин онамиз раҳматлининг арвоҳлари ҳам шод бўлади. Ўзингиз нима дейсиз, 
дада? 
Ғ а н и. Сизлар нима десангиз, шу-да! 
Шу пайт девор наҳрасидан Ж ў р а в о й нинг боши кўринади. 
Ж ў р а. Нима қилиб валақлаб ўтирибсизлар? Радионн қўймайсизларми? 
Қ у д р а т. Нима гап, тинчликми? 
Ж ў р а ( транзисторни деворга қўйиб). Эшитиб кўринглар. 
Р а д и о... Энди сўзни колхозимизнинг раиси Зебиниса Маҳкамовага берамиз. Марҳамат, 
Зебиниса опа. 
З е б и н и с а. Бугун колхозимиз аъзолари учун унутилмас кундир. Кекса боғбонимиз, 
ажойиб селекционер Ғани бобо Аъзамовнинг Давлат мукофотига сазовор бўлиши 
қалбларимизни чексиз ғурурга тўлдирди. Ғани бобо бутун мамлакатимизда ажойиб соҳибкор 
лимончи сифатида машҳурдир. Мен бутун колхозимиз аҳли номидан, шахсан ўз номимдан Ғани 
бобони юксак мукофот билан чин дилдан табриклайман. Ажойиб боғбон ота, сизга 
муваффақиятлар тилайман. Шахсий ҳаётингизда катта омадлар тилайман. 
Н а з м и. Вой дод! Онагинам бўлганларида юраклари ёрилиб кетарди. 
Қ у д р а т. Э, бас қил! Шундоқ яхши кунда ҳам додлайсанми? 
Р а ҳ и м а. Энди дадажонимизга тегадиганиям тегади, тегмайдиганиям тегади. 
Н а з м и. Тегиб бўпти. Мен тирик эканман, бу уйга хотин зоти келмайди. 
Ҳамма Ғанивойни ўраб олиб, табриклай бошлайди. 
Ж ў р а (ўзини девордан ташлаб). Ҳой, ҳой, менга ҳам қолсин. (Одамларни иккига ажратиб, 
Ғанини қучоқлаб, даст кўтаради.) Қадрдоним! Минг йиллик ўртоқжоним! (Белини маҳкам 
қисади.) 
Ғ а н и. Ий, ий, бўлди. Белни единг. Вой, белим! Белни единг-а, номард. (Қизлари, келин уни 
Жўранинг қучоғидан аранг қутқариб олишади.) 


Саид Аҳмад. Куёв (уч пардали комедия) 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   32




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет