www.ziyouz.com кутубхонаси
4
келин эр уруғига эл бўлган!
Б а ҳ р и. Агар дадагинам сизларга малол келаётган бўлсалар, мен олиб кетаман. Бизникида
турадилар.
Ж ў р а. Баҳри, сени яхши биламан. Эрингни ҳам кафтимнинг чизиғидек точний биламан.
Биринчидан, Ғани бир буюм эмас, ҳамма олиб кетаверадиган. Уй керак бўлса, республиканинг
қайси бурчагига борса профессорлар ололмаган уйни беришади. Негаки, бунақа лимончи ҳали
етти иқлимда пайдо бўлмаган. Бу гап, гап эмас. Иккинчидан, сен уни бекорга олиб кетмайсан,
уни ўзидан кўра пенсияси керак сенга, билдингми?
Б а ҳ р и. Сиздан қачон бир ширин гап чиққандики, энди чиқади. Манави келин билан
Жўравой тоғанинг тили бор.
Н а з м и. Ойимни ҳам шу келин сил қилиб ўлдирган.
К у д р а т. Оғзим бор, деб ҳар гапни айтаверасанми? Ўчир овозингни!
Н а з м и. Агар дадам уйланадиган бўлсалар, хотинларига сирка ичириб, акашак қилиб
ўлдираман. Лимонхонага ўт қўйиб, кулини кўкка совураман.
Ж ў р а. Энди менга кдранглар. Бунақа валақ-вулуқ қилган билан иш битмайди. Дўппини
олиб қўйиб, гаплашайлик. Мен Ғанивой томонда туриб гаплашай. Сизлар кўпчиликсизлар, мен
томонга икки киши ўтсин. Шунда икки ёқ баб-баравар овозга эга бўлади. Қани, ким ўтади?
(Назми билан Баҳри ҳаммага синчковлик билан қараб туришади.) Ҳой келин, сен мен томонга
ўт. Эркин ҳам ўтсин.
Б а ҳ р и. У ёш бола-ку. Нимани билади.
Ж ў р а. Ия, ия! Шу ёш болами? Соқолини қара. Лев Толстойга ўхшайди. Хўш десангиз, бу
томони ҳал бўлди. Гап бундоқ. Мен томондагилар Ғанининг уйланишига тарафдор. Сиз
томондагилар қарши. Келишдикми? Қани, қайси томондагилар гап бошлайди?
Н а з м и. Мен бошлайман. Биз қаршимиз.
Ж ў р а. Сабабини айт.
Н а з м и. Қаршимиз, вассалом.
Ж ў р а. Бу гап эмас. Даданг олтмиш етти ёшда. Гражданлик ҳуқуқи ўзида. Бола-
чақаларидан тинчиган. Бирини эрга бериб, бирини уйлантириб, қарзидан қутулган. Энди
уйланмоқчи экан, ихтиёри ўзида. Сен қарши бўласанми, бўлмайсанми, буни аҳамияти йўқ.
Н а з м и. Бой, амаки, билиб гапиряпсизми?
Б а ҳ р и. Булар шунақа, поччанг ўлгур ҳам агар мен ўлиб қолсам, бу ёқдан тупроққа тиқади-
ю, мозорбошидан қайтишда сурнай чалдириб, биттасини уйга олиб келади.
Ғ а н и. Куёвимни кўпам ёмонлайверма. Дуруст бола у.
Б а ҳ р и. Ёмонлаётганим йўқ. Битта яхши эркак сизми? Шундоқ онагинамни арвоҳини
чирқиллатяпсиз.
Қ у д р а т. Бунақа майда, ипирисқи гапларни қўйинглар. Асосий гапдан гаплашайлик.
Дадам ейиш-ичишдан кам эмаслар. Кийимлари ювуқсиз қолгани йўқ. Аммо қариганда битта
танмаҳрам зарурлигини биламан. Аммо олтмиш етти ёшга кириб уйлансалар, эшитган қулоққа
жуда хунук гап-да.
Ж ў р а. Қудратжон, сен ҳам ўзимни боламдексан. Киши кексайганда ётиб қолиши бор. Ётиб
қолган кишининг ҳар хил ҳолати бор. Келин ечинтириб қаролмаса. Қизлар келиб қаролмаса.
Сенлар ҳам бир қарайсанлар, икки қарайсанлар, учинчи галда бурниларингни жийирасан.
Шунақа пайтда фақат битта танмаҳрам бу ишга ярайди. Ҳамманг ўз бола-чақаларинг билан
оворасанлар. Мана, ўтган ҳафта даданг касал бўлиб қолди. Ҳамманг ишдасанлар. (Ғанига.)
Нима еган эдинг, ҳа, қулупнай еб, кетидан хом сут ичган экан. Келин яқинига келолмади.
Кунига мен ярадим. Ечинтириб, ўзим кийинтирдим. Хўш, шу инсофданми? Мен бўлмасам,
беланиб ётаверармиди? Қани, бирортанг айт-чи, яна шунақа бўлса, (Назмига) сен қарайсанми,
(Баҳрига) ё, сен қарайсанми? Манави келин-ку мутлақо қаролмайди. Масаланинг бу томонини
Саид Аҳмад. Куёв (уч пардали комедия)
Достарыңызбен бөлісу: |