Кутубхонаси



Pdf көрінісі
бет8/32
Дата01.04.2023
өлшемі377.73 Kb.
#471533
түріЛекция
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   32
Said Ahmad. Kuyov (komediya)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
8
Р а ҳ и м а. Бўлмасам, сартарош Ориф сариқнинг қайнонасини олиб берайлик. 
Қ у д р а т. Қайси Ориф сариқ? Тушунтириброк айт. Ким экан, гапни чўзмасдан айт-қўй-да. 
Р а ҳ и м а. Учкўприкдаги сартарош Ориф сариқ деган бор-ку. Ўшанинг қайнонаси. Яқинда 
уйида катта жанжал чиқди. Сариқ ўлгур арзимаган нарсалардан жанжал чиқазиб, бечора 
кампирни қийнапти. Кампир бечоранинг шу қизидан бошқа боласи йўқ, борадиган жойи йўқ. 
Ҳовли-жойини сотиб, куёвининг қўлига берган. Тунов куни аптекани ёнида кўриб қолган эдим. 
Бечора йиғлаб-йиғлаб ҳумордан чиқди. Тенгим чиқса тегиб кетганим минг марта яхши эди
дейди бечора. Менимча, шуни ҳам рўйхатга киритиб қўйиш керак. 
Ж ў р а. Жуда Ғанибоп кампир экан. Хўш, ўзинг нима дейсан, ошнам? 
Ғ а н и. Майли, шунга боринглар. 
Н а з м и. Ҳеч ким бормасин. Рўйхатдагиларни аввал маҳалласидан, қуда-андаларидан ўзим 
суриштираман. Ана ундан кейин совчиликка борасизлар. 
Қ у д р а т. Сен аралашадиган иш бузилмай қолмайди. Жим турсанг бўларди. 
Б а ҳ р и. Келинпошша билан икковимиз борамиз. Назми, сен бошқа иш қил. 
Н а з м и. Ҳо, ёқадими? Бўладиганини бўладиган, бўлмайдиганини бўлмайдиган қиладиган 
ўзимман. Қани, менсиз бир кадам босиб кўринглар-чи. Ишонган тоғда кийик ётмас, деб шуни 
айтарканлар-да. Агар дадам хотин олсалар, бўғизлайман, деган ким эди? 
Б а ҳ р и. Сингилжон, жаҳл устида одам нималар демайди. Жўра амакимни гапларини 
эшитдинг-ку. Дадам қулупнай еб, кетидан хом сут ичиб, касал бўлганларида кунларига сен 
ярадингми, мен ярадимми? Бу ёғинн ҳам ўйлаш керак. Агар гапнинг пўскалласини айтсам, шу 
ишни қилсак ойим раҳматли гўрларида тинч ётадилар. Дадамнинг нотинчлиги онагинамнинг 
арвоҳини безовта қилади. билдингми? 
Ж ў р а. Баҳргг, ўзинг аёл ктгшп бўлсанг ҳам, аммо ўтил боланинг гапини қилдинг. Демак, 
Ориф сариқнинг кайнонаси, шундайми? Бўпти. Тугун-терсакларни тайёрланглар. Бўлди, энди 
мен уйга чиқай. Хотиним қидириб юргандир. 
Н а з м и. Шошманг, амаки. Совчиликка боришни бир-иккп кун кечиктириб туришга тўғри 
келади. (Ўзича пичирлаб. ) Мен тирик эканман, бу уйга хотин зоти оёқ босмайди. 
Ж ў р а. Яна қандоқ гап топдинг? 
Н а з м и. Кампир дегани, бу дунёга меҳмон дегани. Бугун бор, эртага йўқ. Ҳаммаси пишиб, 
ҳилвираб турган нарсалар. Бпттасини суриштирмай олиб берсагу уч кун ўтмай ўлиб берса. 
Нима, уч кунлик омонат она деб бир йил қора кийиб юрамизми? Яхшилаб суриштириш керак. 
Ғ а н и (тоқати тоқ бўлиб). Ахир, нима қил дейсан, жон болам. 
Н а з м и. Бояги рўйхатни менга беринглар. Поликлиникадан ҳаммаснни делосини олиб
ўқиб чиқаман. Ўладиганини ўладиган, қоладиганини қоладиган қилиб, ажратаман. Ана шундан 
қилиб жони қаттиғини танлаймиз. 
Қ у д р а т. Каллангга қойилман! 
Ғ а н и. Э, калласи қурсин. 
М а х с у м жиндек кайф билан киради. 
М а х с у м. Саломлар бўлснн. 
Р а ҳ и м а. Нима бало, кайфингиз борми? Унақа одатингиз йўқ эди-ку, куёв тўра. 
М а х с у м. Тўйдан келяпман, келинпошша. 
Н а з м и. Қанақа тўй? Эрталабдан қайси гўрда тўй бор экан? 
М а х с у м. Ими-жимида тўй, хотин. Хуфия тўй. Ориф сариқни қайнонасини эрга бериб 
келяпман. Эл уйғонмасдан тўйни қилиб, битта киномеханикка узатдик. Келинни жўнатиб, Ориф 
ака икковимиз келин-куёв соғлигига жиндек-жиндек қилдик. 
Б а ҳ р и. Қайси кампирни айтяпсиз? 


Саид Аҳмад. Куёв (уч пардали комедия) 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   32




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет