Кутубхонаси



Pdf көрінісі
бет9/32
Дата01.04.2023
өлшемі377.73 Kb.
#471533
түріЛекция
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   32
Said Ahmad. Kuyov (komediya)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
9
М а х с у м. Ўзинг тушунтир, хотин. Келинпошшанинг маҳалласидан-да. Ўзингиз 
тушунтиринг, келин. (Раҳимага қарайди.) Тилим келишмаяпти. 
Р а ҳ и м а. Боя мен айтган Ориф сариқнинг қайнонаси эрга тегиб кетипти. 
Ҳамма бир-бирига ҳайрон қараб қолади. 
Ғ а н и. Шуни ҳам худо кўп кўрди-я. Олғирлар илиб кетишипти-я! 
Ғ а н и хўл кийимлар солинган тоғорани кўтариб, кўча эшиги томон юрабошлайди. 
Н а з м и. Ҳа, қаёққа? (Севиниб.) Куёв тўра? 
Ғ а н и. Автобус истансасига. Ўша ерда кир юваман. Аҳволимни бутун қишлоқ, бутун район, 
бутун область билсин. 
Э р к и н. (Кесатиб). Кўчада кир ювишингизни чет эл радиосида ҳам гапириб қолишса 
керак. Бу ишингиз — ғирт хато. 
Қ у д р а т. Катталарнинг гапига аралашма, деб неча марта айтганман. (Дадасини орқасидан). 
Ҳой, дада, бизни шарманда қилманг. Ҳой, дада... 
Гапи оғзида колади. Ғ а н и кўчага чиқиб кетади. Ҳамма жнм, фақат Назми хурсанд. 
Парда. 
 
 
Иккинчи парда 
 
ИККИНЧИ КЎРИНИШ 
Яна ўша ҳовли. Чорбоққа очилган эшикдан лимонхонанинг ич томони кўриниб турипти. Ғуж-ғуж лимонлар 
кўзга ташланади. Р а ҳ и м а ҳовли супуряпти. Томда, чердак эшигидан Э р к и н нинг боши кўриниб қолади. У 
ниманидир қидиряпти. Эшикдан Б а ҳ р и киради. 
Б а ҳ р и. Яхши ўтирипсизми, келинпошша. (У ёқ-бу ёққа қараб). Дадам кўринмайдиларми? 
Р а ҳ и м а (у билан кўришаркан). Сартарошга кираман, ҳаммомга тушаман, деб, сочиқ 
қўлтиқлаб чикиб кетгандилар. 
Э р к и н (чердак эшикчасидан бошини чиқазиб). Ойи, ойи, манави нима? (Ҳовлига бир 
бойлам қоғоз ташлайди.) 
Р а ҳ и м а. Нима бало экан? (Қоғоз бойламининг чангини қоқиб оча бошлайди.) Эски-туски 
қоғозлар-ку. 
Б а ҳ р и. Ҳовлининг васиқаларидир-да. (У ҳам қоғозларни титкилаб.) Қудратнинг фронтдан 
ёзган хатларимасми? 
Р а ҳ и м а. Укангизнинг хатлари учбурчак букланган бўларди. Ҳаммасини пачка-пачка 
қилиб, ипга бойлаб, сандиққа солиб қўйганман. Бу бошқача хатларга ўхшайди. 
Б а ҳ р и (бир хатни қўлига олади). Вой, ўлсин, лотинча ёзилган-ку. Кўринг-чи, сиз эскича 
ўқигансиз, биларсиз. (Қоғоз орасидан бир сурат ерга тушади. Шошиб уни олади ва тикилиб 
қолади.) И-и-й-я. Ё тавба! Манавиниси дадамлар-ку! 
Р а ҳ и м а (у ҳам суратга тикилиб). Вой, рост. Жуда ёш пайтлари экан. Ёнларидаги ким 
бўлди? Ойдек нарса экан. Қош-кўзлари попукдек. Бурнилари чимчилаб қўйгандек. Қаранг-а, 
икковлари бошларини бошларига тегизиб тушишган экан. 
Б а ҳ р и. Шошманг, шошманг. Пешоналари, ияклари кўзимга жуда таниш кўриняпти. 
Р а ҳ и м а. Э, ўлсин. Анави Зумрад кампир-ку. 


Саид Аҳмад. Куёв (уч пардали комедия) 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   32




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет