Кутубхонаси



Pdf көрінісі
бет6/32
Дата01.04.2023
өлшемі377.73 Kb.
#471533
түріЛекция
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32
Said Ahmad. Kuyov (komediya)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
6
Ғ а н и (ийманиб). Кўз остига-ку, олганим йўғ-а. Аммо Абдумажиднинг онасини ҳам 
рўйхатга киритиб қўйинглар. 
Н а з м и. Вой дод! Асло рози эмасман. Ойим раҳматли шундан хавотирда эдилар. Ойим 
тирикликларида ҳам дадам шу Зумрад кампир билан дон олишиб юрардилар. Эшитганман. 
Тегирмон орқасида соатинг неча бўлдн, деб билагидан ушлаганларини одамлар неча марталаб 
кўришган. Ёши эллик бешга кириб, ҳалиям улама такади. Магазинда сумкасидан пул олаётганда 
битта қоғоз ерга тушиб кетганмиш. Олиб қарашса, журналда чиққан дадамнинг светной сурати 
эмиш. Шармандаси чиқиб ура қочганмиш. Мода бўпти деб, билагига эркаклар соатини тақиб 
юради. Сира рози эмасман. 
Ғ а н и. Билиб-билмай гапираверма. Дамский соатнинг милига кўзи ўтмайди. Мили йирик, 
яхши кўринади деб, шунақа катта соат тақади, билдингми? 
Н а з м и. Балки соатни ҳам ўзингиз олиб бергандирсиз. 
Ж ў р а. У бўлмаса, агрономни онасини кўрншсин. 
Б а ҳ р и. Вой, савил, дадам шуни оладиларми? Шарм-ҳаё борми у кампирда. Ўз кўзим билан 
кўрганман. Ҳар куни тонг отиши билан майка кийиб, қишлоқ кўчасида ярим соат югуради. Ҳа, 
деса, эрталабки зарядка дейди. Шунақа қилса, қон босими ошмасмиш. Импап бўлмасмиш. 
Э р к и н. Маладес кампир. 
Қ у д р а т. Сен аралашма, бор, уйга кир. 
Н а з м и. Ёмоннинг бир қилиғи ортиқ, дегандек, бозорга валасапит миниб борганига 
ўлайми. 
Б а ҳ р и. Неварасини тўйида белига рўмол ўраб индийча ўйнаган. 
Р а ҳ и м а. Бошида эри йўқ. Ўзини шунақа қилиб овутади-да. Эрга тегса, қуйилиб қолади. 
Ойдек келин бўлади. Ёшлигида жудаям чиройли бўлган дейишади-ку. Мачит бузилса меҳроби 
қолар, дегандек, ҳалиям юзидан нур ёғилиб туради. 
Ж ў р а. Ҳа, чиройликка чиройли эди. Эри ишқибоз бўлиб қолиб, Чуст деган жойнинг Олмос 
деган парилар қишлоғидан опқочиб келган эди. Акалари ўлдираман деб, қишлоғимизда икки ой 
пичоқ яланғочлаб юришган. 
Н а з м и. Чиройли бўлмай ўлсин. Минг чиройли бўлгани билан, бари бир попирис чекади. 
Р а ҳ и м а. Боя айтдим-ку, бошида эри йўқ, деб. Хумор бостига попирис чеккан бўлса 
чеккандир. Эрга тегса, дарров хумори босилади, қолади. 
Э р к и н. Битта ўртоғимнинг бувиси бор. Жуда зўр кампир. 
Қ у д р а т. Ҳалиям шу ердамисан? Бор, уйга кир. 
Ж ў р а. Ҳайдамай тур болани. Қани, айт-чи, Эркинбой, қайси ўртоғингни бувисини 
айтяпсан? 
Э р к и н. Биткомбинатда биз билан ишлайдиган фоточи ўртоғим бор. Оти Аркадий. 
Н а з м н. Ўрисми? 
Э р к и н. Йўқ, оти Ориф. Биз уни янгичасига Аркадий деймиз. Бувиси жуда чиройли. Қишда 
музларни тешиб чўмилади. 
Б а ҳ р и. Э, анаву Қумри кампирни айтяпсанми, у ғирт жинни-ку. Қишда сой бўйига 
борсангиз, шир-яланғоч бўлиб, музни тешиб, чўмилаётганини кўрасиз. 
Қ у д р а т. Қишда чўмилишни тан соғлиққа жуда фойдаси кўп-да. Қишда чўмиладиганларни 
морж дейишади. 
Н а з м и. Вой ўлай, морж Шимолий қутбда яшайдиган ҳайвон-ку. Зоопаркда кўрганман. 
Ж ў р а. Қанақаси бўлса ҳам рўйхатга олиб кўяверинглар-чи. Биронтаси маъқул бўлиб қолар. 
Қ у д р а т. Райисполком раисининг онасини ҳам ёзиб қўйинглар. 
Р а ҳ и м а. Хозмаг мудирининг онаси ҳам дуруст хотин. 
Н а з м и. Тиши ўзиникими ё ҳукумат қўйиб берганми? 
Қ у д р а т. Сенга бари бир эмасми? Ё тиши ўзиники бўлса, овқатни кўп ейдими? 


Саид Аҳмад. Куёв (уч пардали комедия) 


Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет