www.ziyouz.com кутубхонаси
21
Н а з м и. Хотинларни шунақа қилиб эритамиз-да. Агар дадамга тегсанглар, ҳар куни шунақа
апельсин ейсизлар, деймиз.
Б а ҳ р и. Назми рост айтяпти. Хотинларни шунақа қилиб эритамиз. Хотин оладиган эркак
аввалига ҳеч нарсасини аямай туриши керак.
Ғ а н и (малол келгандек ўрнидан туриб). Бўлмасам сенлар узмаларинг. Ўзим бир-иккита
узиб бераман.
Н а з м и. Унақа қурумсоқ бўлманг. Мана шу тоғорани тўлдириб узиб берасиз.
Ғ а н ига эргашиб, тоғора кўтариб тсплицага кириб кетади.
Р а ҳ и м а. Кенжатой-да, айтганини қилдиради. Шу ерда туриб янги апельсинга ҳали оғзим
теккани йўқ. Назмихон ҳар келганларида халтани тўлдириб узиб кетадилар.
Б а ҳ р и. Ҳа, Назми шунақа тентак. Ҳеч ким унинг бир гапини икки қилмайди. Ундан ойим
раҳматли ҳам қўрқиб турардилар.
Ичкаридан Ғ а н и билан Н а з м ининг овози эшитилади.
Ғ а н и. Бўлди, бўлди, деяпман сенга! Ҳой бола, энди калтак ейсан мендан.
Н а з м и. Худо олсин лимонингизни. Лимон ўлгур одамдан азиз бўптими? Ойимнинг ўзлари
апельсин еёлмаганларига яраша маъракаларига келганлар есин.
Ғ а н и. Суюлма. Чиқ, ташқарига! Бўлди, деяпман сенга. Қулоқ деган нарса борми сенда.
Ғ а н н тоғора тўла апельсин, лимон кўтарган Н а з м ини ҳайдагандск тсплицадан итариб чиқади.
Н а з м и. Яна уч-тўртта узай.
Ғ а н и. Мени хонавайрон қилдинг-ку, эси йўқ. Бунақалигини бнлсам, сира-сира уйланаман,
демасдим-а.
Н а з м и (Баҳрига имлаб). Кўрдингизми, бошланди. Уни хотинлардан шундай совутайки,
ўзи билмай қолсин.
Ғ а н и (ҳали ҳам аламдан жавраб юрипти). Эсиз, эсиз, шунча апельсин! Неча йилдан бери
кечани кеча, кундузни кундуз демай, уриниб етиштирган меваларимни шарт-шарт узди-олди-я!
Ҳали комиссия ҳам кўргани йўқ эди.
Н а з м и. Э, комиссиянгиздан ўргилдим. Болаларингиз еёлмаса, невараларингизни оғзи
тегмаса. Э, бунақа лимонхонага ўтлар тушиб, ёниб кетмайдими!
Ғ а н и. Ҳой, ҳой, оғзингга қараб гапир.
Ж ў р а (девор наҳрасидан дастурхонга ўралган тоғора узатади). Ҳой, Раҳима келин, бу
ёққа қара. Манавини ол. Аянг сомса ёпган эди. Дастурхонга қўясизлар. Ҳозпрча ўроғлик
турсин, иссиғида ўртага қўясизлар.
Р а ҳ и м а (бўй чўзиб, тоғорани оларкан). Оҳ, оҳ, тандир сомсанинг ҳиди ҳам бошқача
бўлади-да (Ичкарига кириб кетади.)
Ғ а н и. Бу ёққа чиқмайсанми?
Ж ў р а. Чиқаман. Сен сал дурустроқ кийиниб олсанг бўларди. Ҳой, келин, манаву
куёвболани ясантирмайсизларми? Янги тўнларини олиб чиқинглар.
Р а ҳ и м а. (уйдан янги тўн, дўппи олиб чиқиб, унга кийдиради). Яна нима керак, дадажон?
Ж ў р а (унинг кўкрагидаги орденларга қараб). Ия, ия, жуда кўп экан-ку. Генералларга ўхшаб
кетдинг-ку!
Н а з м и (унга қараб хахолаб кулиб юборади). Ахир, дадажон, келнн аямнинг «Қаҳрамон
она» медалларини ҳам тақиб олибсиз-ку.
Ғ а н и. Ие, шунақа бўптими? Эркинга орденларимнп тақиб қўй, дегандим. Бу нодон бола
Саид Аҳмад. Куёв (уч пардали комедия)
Достарыңызбен бөлісу: |