Кутубхонаси



Pdf көрінісі
бет29/32
Дата01.04.2023
өлшемі377.73 Kb.
#471533
түріЛекция
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   32
Said Ahmad. Kuyov (komediya)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
29
қўзғатманг. Бу гапга қирқ йилдан ошган. Сизга алам ўтган-да, сира унутолмайсиз. 
З у м р а д. Бир айтдим-қўйдим-да. 
Эркин журналларни йиғиштириб олади. 
Э р к и н. Картинка тамом. Опкетаверайми? Бўпти. (Нарсаларни олиб, уйга кириб кетади.) 
Қ у м р и (қўлидаги дуторнинг у ёқ-бу ёғини кўриб). Ясалганигаям бирон саксон йил 
бўлгандир. Обидани чарларида ҳам шу дуторни чалгандим. 
Н а з м и. Вой, ойимни тўйларига келганмисиз? 
Қ у м р и. Нега келмас эканман? Ёр-ёрни ҳам ўзим айтганман. Ойингдан икки ёш кичик 
бўлсам ҳам, жуда бало эдим. Катта-катта базмларда ялла айтардим. 
А н з и р а т. Мени тўйимда айтмагансан. Ўшандан бери кўзимга ёмон кўринасан. 
Қ у м р и. Акам раҳматли уйга қамаб қўйган эдилар. Келолмаганман. Эрга текканингга неча 
йил бўлди, Анзират? 
А н з и р а т. Бир кам қирқ йил бўлди. Ҳозир шу юришингни, валасапит минишингни аканг 
кўрса, нақ терингни шилиб оларкан-да. 
Қ у м р и. Акам раҳматли эскича одам эдилар-да. У киши ҳам урушда ўққа учиб кетдилар. 
Н а з м и. Дадам идорага кетдилар. Йўқларида лимонхонани бир томоша қилинглар. (Назми 
боғ эшиги олдидаги обдасталарни тепиб юборади.) Кираверинглар! (Хотинлар бараварига 
ўринларидан туриб, лимонхона томон юра бошлайдилар.) 
Б а ҳ р и. Сингилжон, дадамдан балога қолмасмикинмиз? 
Н а з м и. Шу хотинлар лимонларни битта қўймай узиб олса жуда яхши бўларди-да. Айни 
муддао бўларди. 
Б а ҳ р и. Нега унақа дейсан? 
Н а з м и. Хотинлар дадамни кўзига бало бўлиб кўринсин дейман-да. Ҳаммасини қувиб 
соларди. 
Р а ҳ и м а. Хой, Назмихон, ўргилай. Бунақа ният қилманг. 
Н а з м и. Сиз аралашманг, кеннойи. Ҳар қалай, нима қилса ҳам бегонасиз. Қонингиз 
қўшилмайди. Дадамни уйлантириб, қозон-товоғини бўлак қилмоқчисиз. Биламан. 
Р а ҳ и м а. Вой, ўлай! Э, боринг-э, билганингизни қилинг, менга нима! (Жаҳл билан уйга 
кириб кетади.) 
Н а з м и. Қани, кираверинглар дедим-ку! 
Р а ҳ б а р. Ҳой, қўйинглар. Ғанивой аканинг тажриба лимонлари-я. Йўқ, кирманглар. 
Н а з м и. Сиз хўжайинлик қилманг. Нима, дадамни хотинимисиз? Кираверинглар. 
З у м р а д. Йўғ-э, балога қолмайлик. 
Н а з м и. Балога қолмайсизлар. Комиссия кўрадиганини кўриб бўлган. Бу ёғини дадам 
сизларга қолдирганлар. Бемалол узаверинглар. Ҳаммаси сизларники. 
Хотинлар журъатсизлик билан теплицага кириб кетишади. Ичкаридан уларнинг овозлари эшитилиб туради. 
— Ҳой, қанақа бўларкин-да. 
— Ғанивойнинг кўзига шумшук бўлмасмиканмиз? 
— Гулиданам узайлик. Лимон гулидек хушбўй гул дунёда бўлмайди. 
— Келиним лимонга бошқоронғи эди. Биттагина узақолай. 
Н а з м и. Мана, мана, сумкаларингни тўлатиб олинглар. 
Бир оздан кейин хотинлар тўр халта, сумка, тугунларда лимон-апельсинларни аранг кўтариб, чаккаларига 
лимон гулларини тақиб чиқишади. 


Саид Аҳмад. Куёв (уч пардали комедия) 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   32




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет