www.ziyouz.com кутубхонаси
22
адаштирворипти-да. (Кўкрагидан битта медални олиб Раҳимага узатади.) Ма, олиб қўй.
Эҳтиёт қил, болалар ўйнаб, йўқотиб қўймасин.
Ж ў р а. Хотин зоти эрга тегса, сенчалик эрга тегади-да. Бахти бор хотин тегади, ошнам.
Энди кимга оғиз солсанг, ғиринг демай тегиши аниқ.
Н а з м и (ўзича). Ғиринг демай тегиши керак эмиш. Кўрамиз, тўй эмас, қиёмат бўлади.
Ғ а н и. Ҳой келин, яна битта медаль қопкетибди-ку, Халқ хўжалиги виставкасидан берган
катта «Олтин медаль»ни олиб чиқ. Кўзойнагимни қутисига солиб қўйгандим.
Р а ҳ и м а. Хўп бўлади, дадажон. (Кириб кетади. Бир оздан кейин медални олиб чициб, унинг
кўкрагига тақиб қўяди.)
Ж ў р а. Космонавтларга ўхшаб кетдинг-ку.
Ғ а н и. Деворга кўнган ҳаккадек шақиллайвермасдан бу ёққа чиқ. Менга далда бўласан. Сал
таптимни олиб турасан.
Ж ў р а. Хўп. (Девор орқасида кўринмай кетади.)
Ғ а н и. Ҳушёр бўласизлар. Хотинлар агар лимонми, апельсинми узадиган бўлса, ҳаммаёқни
остин-устун қилиб юбораман.
Ж ў р а (киради). Мана, биз келдик. Хизмат-пизматинг бўлса айтавер.
Ғ а н и. Самоварга ўзинг қара. Мен қозонга қарай.
Кўчадан машина моторининг гуриллагани эшитилади. Бир оздан кейин қўлида машина калитини ўйнаб, З у м
р а д хола киради.
З у м р а д. Яхши ўтирибсизларми, келинпошшалар. Ҳа, Ғанивой, яхши юрибсанми? Э, Жўра
ўлгур, сенам бормисан? Тирик экансан-ку (Аёллар билан кўришади.)
Ж ў р а. Ке, Зумрад. Тинчмисан?
З у м р а д. Юрибман. Юрмай қаёққа борардим. Ғани, уйланиб олганинг йўқми? Агар
уйлансанг, мендан кўрадиганингни кўрасан. Хотин оладиган бўлсанг, ўзимни оласан.
Ғ а н и. Семириб, гумбаз бўлиб кетибсан. Менга кўплик қиласан.
З у м р а д. Мен тегаман, дедиму сен ўлгур ноз қилдингми. Тегаман десам, жон-жон дерсан.
Ж ў р а. Зумрад, асл ўзинг Ғани боп хотинсан. Тегиб қўяқол.
З у м р а д. Бу бевафодан бир панд еганман. Энди бас. Бундан қирқ беш йил олдин ваъдани
менга бериб, Обидага уйланиб кетган. Чирқиллаб қолганман.
Ж ў р а. Ўшанда ўзингни беҳига осгандинг шекилли.
З у м р а д. Бўлди, кўп вақиллайверма. (Аёллар олдига кетади.)
Ж ў р а. Ғани, менга қара, ошна. Ҳали ҳам бўлса шу Зумрадни олиб қўяқол. Йўқ, демайди.
Ҳали ҳам кўнгли сенда. Ҳар қалай эскириб қолган бўлса ҳам аҳду паймонларинг бўлган.
Ёшликда берган кўнгил...
Ғ а н и. Ҳали сабр қилиб тур-чи... Шу гапинг кўнглимдан ўтиб турганди. Бошқаларини ҳам
бир кўрайлик.
Велосипед қўнғироғини жиринглатиб, эшик олдида шим кийган А н з и р а т хола кўринади. Велосипед
қўнғироғини кетма-кет босади.
А н з и р а т. Ҳой, ким бор? Кираверсам бўладими?
Ғ а н и. Киравер, бу сенга раиснинг кабинети эмас. Звонок чалмай киравермайсанми?
Шунақа бюрократ бўпсанки, звоногингни ҳам ўзинг билан олиб юрасан.
А н з и р а т кириб, велосипедни деворга тираб қўяди.
Ж ў р а. Анзират, сира қуйнлмадинг, қуйилмадинг-да. Кап-катта хотин велосипед минишига
бало борми?
Саид Аҳмад. Куёв (уч пардали комедия)
Достарыңызбен бөлісу: |