www.ziyouz.com кутубхонаси
20
П а р д а
Учинчи парда
УЧИНЧИ КЎРИНИШ
Яна ўша ҳовли. Деворларга Ғанивойнинг ҳар хил холатда тушган суратларн катталаштириб осиб қўйилган.
Чорбоғ эшигидан теплица кўриниб турипти. Унда лимонлар ғарқ пишган. Эшик олдидаги дарахт шохига салла,
чопонлар илинган. Остонага нкки-учта обдаста қўйилган. Айвон олдидаги ялангликка стол-стуллар қўйилган.
Саҳнанинг бир бурчаги парда билан тўсилган. Унда темир ўчоқ, самовар. Курсида беш-олтита чойнак ва
пиёлалар териб қўйилган.
Ғ а н и самоварга ўт ташлаяптп. Б а ҳ р и билан Р а ҳ и м а стол ясатишяпти. Эшикдан оғир сумка кўтарган Н
а з м и киради.
Н а з м и. Автобус ўлгурда бирам одам кўп, бирам кўп. Осилиб келдим-а!
Теплица эшиги олдига қўйилган обдастага қоқилиб кетади.
Бу нима бало? Ия, чопонга бало борми?
Б а ҳ р и. Дадангни қилган иши-да. Келадиган хотинлар лимон узмасин, деб шунақа
қилганлар-да.
Н а з м и. Тавба. Обдаста билан салла-чопонлар бўлса, хотннлар қўрқарканмн? Шунақа ирим
борми? Эшитмаган эканман.
Б а ҳ р и. Бунақа ирим йўқ. Хотинлар обдастани, салла-чопонни кўриб, нчкарига намозхон
эркаклар таҳорат олгани кириб кетган экан, деб ўйлашади.
Н а з м н (кулади). Дадамдан ҳар бало чиқади. (Баҳрини излаб, четга чақиради.) Опа, бир
ишни бопладим. Энди дадам хотнн олиб бўптилар. Бу ёғини пишиқ қилиб келдим.
Б а ҳ р и. Ннма бало қилдинг?
Н а з м и. Ранс опанинг олдига кириб, роса йиғлаб бердим. Дадам уйланяпти, жон опа, уни
бу йўлдан қайтаринг, қариганда элга эрмак бўлмасин, дедим.
Б а ҳ р и. У нима деди?
Н а з м и. Ҳеч нарса дегани йўғу, аммо билиб турибман, гапим унга маъқул келди.
Б а ҳ р и. Тайинли бир гап айтдими?
Н а з м и. Айтмасаям, айтгандек ҳаракат қилди. Дадамнинг уйланиши унга ёқмагани
шундоққина билиниб турди. Пайтдан фойдаланиб бугунги ўтиришга уни таклиф қилдим.
Албатта бораман, деб ваъда берди. Ана энди қизиқ бўлади.
Б а ҳ р и. Чакки қипсан-да, синглим. Дадам бечора уйлансалар уйланиб қўяқолганлари
маъқул эди.
Н а з м и. Вой дод! Сиз ҳам ўша томонга оғиб кетдингизми? Ишонган тоғда кийик ётмас, деб
шуни айтадилар-да.
Б а ҳ р и. Ҳар ҳолда яхши иш қилмапсан.
Н а з м и. Бу гапни ҳидини чиқазманг. Билмагандек, елиб-югуриб хизмат қилаверинг. Менам
шундоқ қиламан. (Пардани кўтариб.) Вой, дадажон, дастурхонга лимонлардан бермайсизми?
Ғ а н и. Тўкилганларидан битта саватчага териб қўйганман. Ўшани дастурхонга қўйинглар.
Б а ҳ р и. Буришган-қуришганларни дастурхонга қўядими, билиб гапиряпсизми?
Ғ а н и. Еса бўладими?
Н а з м и. Йўқ, дадажон. Меҳмондан овқат аяб бўлмайди. Апельсин билан мандарин
чатишмасидан берасиз. Еб дуо қилишади.
Ғ а н и. Йўқ, йўқ. Унга қўл текизманглар. Тажриба апельсин у.
Саид Аҳмад. Куёв (уч пардали комедия)
Достарыңызбен бөлісу: |