Лойиҳа матни 22467-(22467)


-§. Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши



Pdf көрінісі
бет10/15
Дата07.12.2023
өлшемі278.75 Kb.
#485766
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Лойиҳа матни - 22467-(22467)

8-§. Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши
54. Асосий воситалар қиймати чиқиб кетишда балансдан ҳисобдан чиқарилиши лозим.
55. Асосий воситалар қиймати ташкилот балансидан қуйидагилар натижасида ҳисобдан
чиқарилади:
тугатилганда;
сотилганда
айирбошланганда;
текинга берилганда;
устав капиталига таъсисчи улуши сифатида берилганда;
молиявий ижара (лизинг) шартномаси бўйича берилганда;
камомад ёки йўқотишлар аниқланганда;
таъсисчи таъсисчилар таркибидан чиққанда;
нодавлат нотижорат ташкилот мулкини шакллантиришда мулкий бадал сифатида берилганда.
56. Асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан молиявий натижа (фойда ёки зарар) асосий
воситаларни чиқиб кетишидан даромаддан уларнинг қолдиқ (баланс) қиймати, асосий
воситаларнинг чиқиб кетиши билан боғлиқ билвосита солиқлар ва харажатларни айириш орқали
аниқланади.
Асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан молиявий натижани (фойдани ёки зарарни) аниқлашда
асосий воситаларнинг илгариги қайта баҳолашдаги баҳосини ўсиши суммаси, яъни ушбу асосий
воситаларнинг илгариги баҳосини ўсиши суммаларининг илгариги баҳосини пасайиши
суммасидан ортган қисми асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан даромад таркибига киритилади
ва бир вақтнинг ўзида «Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар» счёти
бўйича резерв капитал камаяди.
57. Асосий воситалар чиқиб кетаётган ташкилот ва ташкилот балансидан баланс қиймати бўйича
ҳисобдан чиқарилади.
58. Асосий воситалар қуйидаги ҳолларда уларни тугатиш муносабати билан балансдан ҳисобдан
чиқарилиши мумкин:
белгиланган хизмат муддати тугаганидан (тўлиқ эскириш ҳисоблаб ёзилганидан) кейин;


14
жисмоний эскириш, ҳалокатлар, табиий офатлар, фойдаланишнингнормал шарт-шароитларини
бузиш оқибатида яроқсиз ҳолга келганлари;
маънан эскирганлари. Маънан эскирган асосий воситалар - худди шундай мақсадда асосий
воситаларнинг янада унумдор ва тежамкор турларини ишлаб чиқиш натижасида қадрсизланадиган
асосий воситалар;
тегишли давлат органларининг қарорлари бўйича чиқиб кетадиганлари;
ташкилот ва ташкилотларнинг қурилиши, кенгайтирилиши, реконструкция қилиниши,
замонавийлаштирилиши ва техник қайта жиҳозланиши муносабати билан чиқиб кетадиганлари.
59. Ташкилотларда асосий воситаларни тугатиш муносабати билан уларни ҳисобдан чиқариш
тўғрисида қарор қабул қилиш учун раҳбар (раҳбар ўринбосари) ёки бош муҳандис раислигида
комиссия тузилади. Комиссия таркибига ташкилот ва ташкилотнинг тегишли мутахассислари,
бухгалтерия ходимлари ва моддий жавобгар шахслари киритилиши керак. Комиссия ташкилот ва
ташкилот раҳбарининг буйруғи билан тузилади.
60. Асосий воситаларни тугатиш муносабати билан уларни ҳисобдан чиқариш тўғрисида қарор
қабул қилиш учун тузиладиган комиссия қуйидаги ваколатларга эгадир:
ҳисобдан чиқариш лозим бўлган асосий воситаларнинг бевосита кўригини амалга оширади, бунда
зарур техник ҳужжатлар (паспорт, босқич режалари ва бошқа ҳужжатлар), шунингдек, бухгалтерия
ҳисоби маълумотларидан фойдаланади;
уларни тиклашнинг мумкин эмаслигини ёки иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ эмаслигини
аниқлайди;
асосий воситаларни ҳисобдан чиқариш сабабларини (тўлиқ эскиришни ҳисоблаш, жисмоний
эскириш, реконструкция қилиш, фойдаланишнинг нормал шарт-шароитлари бузилиши, табиий
офатлар, фалокатлар ва ҳоказони) аниқлайди;
асосий воситаларнинг муддатидан олдин фойдаланишдан чиқиб кетишига айбдор бўлган
шахсларни аниқлайди, ушбу шахсларни Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида
белгиланган жавобгарликка тортиш тўғрисида таклифлар киритади;
тугатилаётган асосий воситаларнинг айрим узеллари, деталлари, материаллари, рангли ва
қимматбаҳо металларидан фойдаланиш имкониятини белгилайди ва уларни баҳолайди;
тугатилаётган асосий воситалардан яроқли узеллар, деталлар, материаллар, рангли ва қимматбаҳо
металларни олиш устидан назоратни амалга оширади, уларнинг миқдори, оғирлигини белгилайди
ва тегишли омборга топширилишини назорат қилади.
61. Ташкилот ва ташкилотларнинг қурилиш, кенгайтириш, реконструкция қилиш, модернизация
қилиш ва техник қайта қуроллантириш муносабати билан асосий воситалар тугатиладиган
ҳолларда комиссия ҳисобдан чиқаришга тақдим этилган асосий воситаларнинг юқори ташкилот
ёхуд ташкилот ёки ташкилот мол-мулкининг мулкдори томонидан тасдиқланган ташкилот ва
ташкилотларнинг қурилиш, кенгайтириш, реконструкция қилиш, модернизация қилиш ва техник
қайта қуроллантириш режасига мувофиқлигини текшириши лозим. Бундай режа бўлмаган
тақдирда ташкилот ёки ташкилотни бошқарув органларининг қарори бўлиши лозим.
Бунда комиссия асосий воситаларни тугатиш далолатномасида тасдиқланган режа ёки тегишли
қарорнинг банди ва санасига ҳавола қилади
62. Асосий воситаларни уларнинг тугатилиши сабабли ҳисобдан чиқариш тўғрисида комиссия




Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет