Лойиҳа матни 22467-(22467)



Pdf көрінісі
бет11/15
Дата07.12.2023
өлшемі278.75 Kb.
#485766
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Лойиҳа матни - 22467-(22467)

15
томонидан қабул қилинган қарор натижалари мазкур БҲМСдаги 1-сон иловага асосан асосий
воситаларни тугатиш тўғрисидаги далолатнома билан (АВ-4-сон шакл), шу жумладан транспорт
воситалари бўйича мазкур БҲМСдаги 2-сон иловага асосан транспорт воситаларини тугатиш
тўғрисидаги далолатнома (АВ-4а-сон шакл) билан расмийлаштирилади.
Асосий воситаларни тугатиш тўғрисидаги далолатнома (АВ-4-сон шакл) ва транспорт
воситаларини тугатиш тўғрисидаги далолатнома (АВ-4а-сон шакл) икки нусхада тузилади,
ташкилот, ташкилот раҳбари томонидан тайинланган комиссия аъзолари томонидан имзоланади ва
ташкилот, ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланади. Биринчи нусхаси бухгалтерияга берилади,
иккинчи нусхаси асосий воситалар объектларининг сақланиши учун жавобгар бўлган шахсда
қолиб, ҳисобдан чиқариш натижасида қолган моддий қимматликлар ёки металлоломни омборга
топшириш ва сотиш учун асос бўлади. Транспорт воситасини ҳисобдан чиқаришда бухгалтерияга
далолатнома билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Йўл
ҳаракати хавфсизлиги давлат хизмати органларида ҳисобдан чиқарилганлигини тасдиқлайдиган
ҳужжат ҳам тақдим қилинади.
63. Асосий воситаларни тугатиш далолатномаларида тугатилаётган асосий воситаларни
тавсифлайдиган қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: асосий воситанинг ишлаб чиқарилган ёки
қурилган йили, унинг ташкилот ёки ташкилотга келиб тушиш санаси, фойдаланишга топшириш
санаси, асосий воситанинг бошланғич (қайта баҳоланганлари учун –қайта тиклаш) қиймати,
бухгалтерия ҳисоби маълумотлари бўйича фойдаланишнинг бутун муддати учун ҳисобланган
эскириш суммаси, тугатиш сабаблари ва қисмларга бўлишдан олиниши мумкин бўлган яроқли
узеллар, деталлар, материаллар, рангли ва қимматбаҳо металларининг борлиги ва улардан
кейинчалик фойдаланиш имкониятлари.
64. Транспорт воситасини тугатишда, қўшимча тарзда транспорт воситаси бажарган ишларнинг ва
кўрсатган хизматларнинг ҳажми ёки у босиб ўтган йўл кўрсатилади.
65. Фалокатлар ёки фойдаланишнинг нормал шарт-шароитлари бузилган тақдирда чиқиб кетган
асосий воситалар қийматини балансдан ҳисобдан чиқаришда тугатиш далолатномасига фалокат
ёки фойдаланишнинг нормал шарт-шароитлари бузилганлиги тўғрисидаги далолатноманинг
кўчирма нусхаси илова қилинади, шунингдек фалокат ёки фойдаланишнинг нормал шарт-
шароитлари бузилишига олиб келган сабаблар аниқланади ва айбдор шахсларга нисбатан кўрилган
чоралар кўрсатилади.
66. Табиий офатлар оқибатида чиқиб кетган асосий воситалар қийматини балансдан ҳисобдан
чиқаришда тугатиш далолатномасига махсус ҳукумат комиссиясининг хулосаси илова қилиниши
мумкин.
67. Тугатиш далолатномалари тасдиқлангунига қадар асосий воситаларни қисмларга бўлиш ва
демонтаж қилишга йўл қўйилмайди.
Тугатиш жараёни якунланганидан сўнг ташкилот ёки ташкилот бухгалтерияси томонидан асосий
воситаларни тугатиш билан боғлиқ харажатлар ва уларни тугатишдан моддий қимматликларнинг
келиб тушиши тўғрисида мазкур БҲМСга 3-сон иловага асосан маълумотнома тайёрланади.
Қисмларга бўлинган ва демонтаж қилинган асосий воситанинг бошқа асосий воситани таъмирлаш
учун яроқли бўлган барча узеллари, деталлари, материаллари, рангли ва қимматбаҳо металлари
улар ҳисобга олинадиган тегишли счётларга асосий воситаларни тугатиш комиссияси томонидан
белгиланадиган эҳтимолий фойдаланиш нархи бўйича кирим қилинади. Яроқсиз узеллар, деталлар,
материаллар, рангли ва қимматбаҳо металлар иккиламчи хом ашё (металлолом, қийқинди ёки
ўтин) сифатида кирим қилинади ҳамда ташкилот ёки ташкилотнинг хоҳиши бўйича қонун


16
ҳужжатларида белгиланган тартибда ишлатилади.
68. Ташкилотлар учун узеллар, деталлар, материаллар, рангли ва қимматбаҳо металларни,
шунингдек, асосий воситаларни қисмларга ажратиш ва демонтаж қилишдан олинган иккиламчи
хом ашёни сотишдан олинган маблағлар, тугатиш билан боғлиқ харажатлар чегирилгач, улар
тасарруфида қолади ва, агар қонун ҳужжатларида бошқа нарса назарда тутилмаган бўлса, уларнинг
хоҳишига қараб фойдаланилади.
69. Тикланиши мумкин бўлмаган ёки иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ бўлмаган асосий
воситалар тугатилиши керак.
70. Асосий воситалар қисман тугатилган ҳолатда унинг бошланғич (қайта тиклаш) қиймати ва
жамғарилган амортизацияси мос равишда объектнинг тугатилган қисмининг бошланғич (қайта
тиклаш) қиймати ва жамғарилган амортизацияси суммасига камайтирилади.
71. Ташкилотлар асосий воситаларни бошқа ташкилотларнинг устав капиталига улуш сифатида
қонун ҳужжатлари билан ўрнатилган тартибга мувофиқ баланс қийматидан фарқ қиладиган бошқа
қийматда беришлари мумкин.
72. Берилаётган асосий воситалар қиймати чиқиб кетаётган иштирокчиларнинг улушлари бўйича
қарзлари суммасидан ошиб кетса, фарқ чиқиб кетаётган иштирокчилар томонидан қопланади.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет