66
Меҳнатни ташкил этишнинг зарурлиги объектив равишда мавжуд бўлган ва доимий равишда ривожланиб борувчи категориялар: меҳнат тақсимоти ва кооператсияси билан боғлиқдир. Меҳнат тақсимотининг чегаралари муҳим аҳамиятга эга бўлиб, уларнинг бузилиши одатда меҳнат унумдорлиги, маҳсулот таннархи ва шу кабиларнинт ўзгаришига олиб келади.
Кейинги вақтларда меҳнатни ташкил этиш соҳасидаги тадбирларнинг аҳволи бирмунча ёмонлашди ва бир қадар орқага кетиш содир бўлди. Бу нарса меҳнат унумдорлигининг пасайишида, маҳсулот сифатининг, товарлар, хизматлар сифатининг ёмонлашувида, иш вақти бекор исроф бўлишининг ортишида ходимлар, касб тайёргарлигининг пасайиб кетишида ва шу кабиларда намоён бўлди. Шу сабабли ҳам меҳнатни ташкил этиш соҳасидаги билимларнинг мунтазамлиги айниқса муҳимдир. Меҳнатни ташкил этиш билан уни нормалаш чамбарчас боғлиқдир. У меҳнат ва ишлаб чиқаришни бошқариш соҳасидаги фаолиятидан иборатдир.
Корхоналарда вақт, ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва бошқарувчанлик каби меҳнат нормаларини тўғри қўллаш ва уни такомиллаштириш меҳнатни ташкил этиш самарадорлигини оширишга олиб келади.
Унумдорлик - муайян вақт мобайнида ишлаб чиқарилган маҳсулот миқдорининг муайян туридаги маҳсулот ишлаб чиқариш учун ишлатилган ресурслар миқдорига нисбатидир. Меҳнат унумдорлиги кўрсаткичлари тизимининг тузилиши улардан ҳар бирининг функтсионал вазифасини аниқлашга асосланиш лозим. Кўрсаткичларни таснифлашни мезони - меҳнат натижаларини ифодалаш усулидир.
Меҳнат унумдорлигини аниқлаш вазифаси, унинг тизимини яратиш, ўрганиш муҳим йўналиш ҳисобланади. Меҳнат унумдорлигини ўлчаш усуллари кўп омилли, векторли ва мезонли сифатида таснифланади.
Меҳнат унумдорлиги ривожланиб борувчи кўрсаткич бўлганлиги сабабли омиллар ва заҳираларни ўрганиш долзарб муаммога айланди. Меҳнат унумдорлигини ошириш заҳиралар тизимини яратиш энг муҳим йўналишдир.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, саноат корхоналарида қуйидаги тадбирларни амалга ошириш мақсадга мувофиқ ҳисобланади:
Достарыңызбен бөлісу: |