Мавзу: Айланма фондлардан фойдаланиш муаммолари ва уни такомиллаштириш



бет18/28
Дата25.04.2023
өлшемі284.64 Kb.
#472694
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   28
МЕХНАТ УНУМДОРЛИГИ

61




  1. Меҳнат унумдорлигини ошириш омиллари, шарт-шароитлари ва заҳиралари

Меҳнат унумдорлигини ошириш заҳиралари (резервлари) - техника ва технологияни такомиллаштириш, ишлаб чиқариш, меҳнат ва бошқарувни ташкил этишни яхшилаш ҳисобига меҳнат унумдорлигини оширишнинг барча омилларидан янада тўлароқ фойдаланиш имкониятидир. Заҳиралар меҳнат унумдорлигини ошириш омиллари билан чамбарчас боғлиқдир. Агар бирор омилни имконият сифатида олиб қарайдиган бўлсак, у ҳолда бу омил билан боғлиқ бўлган заҳирадан фойдаланиш имкониятнинг воқеликка айланиш жараёни ҳисобланади.
Меҳнат унумдорлигини ошириш заҳираларининг бир неча таснифлари мавжуд бўлиб, уларнинг ҳаммаси иккита катта гуруҳга бўлинади: жонли меҳнатдан (иш кучидан) фойдаланишни яхшилаш заҳиралари ва асосий ва айланма фондлардан янада самаралироқ фойдаланиш заҳиралари. Биринчи гуруҳга меҳнатни ташкил этиш, меҳнат шароитлари, ишловчиларнинг меҳнат қилиш қобилиятини ошириш, кадрлар таркиби ва уларни жой-жойига қўйиш, узлуксиз ишлаш учун ташкилий шарт-шароитлар яратиб бериш, шунингдек, ходимларнинг меҳнат натижаларидан моддий ва маҳнавий манфаатдорлигини оширишни таъминлаш билан боғлиқ масалалар киритилади. Иккинчи гуруҳ асосий ишлаб чиқариш фондлари (машиналар, механизмлар, аппаратлар ва шу кабилар)дан яхшироқ фойдаланиши заҳираларини, шунингдек, хом ашё, материаллар, бутловчи буюмлар, ёқилғи, энергия ва бошқа айланма фондлардан янада тежамли ва тўлиқ фойдаланишни ўз ичига олади.
Заҳиралар фойдаланиш имкониятлари белгилари бўйича заҳира заҳираларига ва нобуд бўлиш (бекорга сарфлаш) заҳираларига бўлинади.
Заҳиралар тушунчасига ишлаб чиқаришда иш вақтининг бекор сарф бўлиши ҳам киради. Булар смена ичида ва кун мобайнида бекор туришлар, ишга кечикиб келиш ва режада кўзда тутилмаган ишга келмай қолишларнинг барчасидир; меҳнатнинг ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлмаган ҳолда сарфланиши - меҳнат қуроллари ва меҳнат




Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   28




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет