Мавзу: Айланма фондлардан фойдаланиш муаммолари ва уни такомиллаштириш



бет19/28
Дата25.04.2023
өлшемі284.64 Kb.
#472694
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   28
МЕХНАТ УНУМДОРЛИГИ

62




ашёларидан оқилона фойдаланмаслик ҳамда белгиланган технология жараёнларининг бузилиши оқибатида меҳнатнинг режадагидан ташқари ортиқча сарфланишидир.
Заҳиралар фойдаланиш вақтига қараб жорий ва истиқбол заҳираларига бўлинади. Жорий заҳиралар технология жараёнлари муҳим даражада ўзгартирилмай ва қўшимча капитал маблағлар сарфланмай амалга оширилади. Истиқбол заҳиралари ишлаб чиқаришни қайта ташкил этишни, анча мукаммал асбоб-ускуналар ўрнатилиши, тайёргарлик ишларига капитал маблағлар ва кўпроқ вақт сарфлашни талаб қилади.
Заҳиралар аниқланиш ва фойдаланиш жойига қараб халқ хўжалик, тармоқ ва ички ишлаб чиқариш заҳираларига бўлинади. Халқ хўжалик заҳираларига табиий ресурслар, улардан ҳар томонлама фойдаланиш ва шу кабилар киради. Тармоқ заҳираларига шундай заҳиралар кирадики, улардан фойдаланиш умуман тармоқдаги ходимлар меҳнат унумдорлигини оширади (корхоналарнинг ихтисослаштирилиши, ишлаб чиқаришнинг бир жойга тўпланиши ва комбинатсияланиши, техника ва технологиянинг такомиллаштирилиши ва ҳоказо). Ички ишлаб чиқариш заҳиралари меҳнат унумдорлигини оширишда муҳим аҳамиятга эга. Улар жорий ва истиқбол заҳиралардан ташқари, икки гуруҳга бўлинади: маҳсулотнинг сермеҳнатлик даражасини пасайтириш заҳиралари ва жами иш вақтидан яхшироқ фойдаланиш заҳиралари.
Маҳлумки, меҳнат унумдорлиги даражаси иш вақти бирлигига тўғри келадиган маҳсулот миқдори билан аниқланади. Лекин бошланғич ҳажмлар вақтда ифодаланса, меҳнат унумдорлиги иш вақти фондининг маҳсулот сермеҳнатлик даражасига нисбати сифатида ҳисоблаб чиқарилади:
Му = Мс
.
Бунинг маҳноси шуки, маҳсулот ишлаб чиқариш меҳёри уни ишлаб чиқаришга сарфланган вақт миқдорига тўғри пропортсионал ва унинг сермеҳнатлик даражасига тескари пропортсионалдир. Агар меҳнат унумдорлиги иш вақт фондини кўпайтириш ҳисобига ортса, у ҳолда бу унумдорликни оширишнинг экстенсив йўли ҳисобланади; агар унумдорлик сермеҳнатлик даражасини қисқартириш билан таъмин этилса, бу экстенсив йўл ҳисобланади. Бунда маҳсулот тайёрлашга сарф этиладиган сарф харажатларнинг камайиши янги




Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   28




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет