Мавзу: Бухгалтерия хисоби ва унинг мохияти


Мавзу:  Бухгалтерия счётлари ва икки ёқлама езиш



Pdf көрінісі
бет14/56
Дата02.01.2022
өлшемі0.98 Mb.
#452131
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   56
buxgalteriya hisobi nazariyasi

Мавзу:  Бухгалтерия счётлари ва икки ёқлама езиш. 

Режа: 

1. Бухгалтерия счётлари тўғрисида тушунча. 

2. Счётларда хўжалик операцияларини икки ёқлама езиш. 

3. Синтетик ва аналитик ҳисоб хақда тушунча. 

4. Айланма ведомостлар ва уларнинг аҳамияти. 

 



Бухгалтерия  счётлари  тўғрисида  тушунча.  Бухгалтерия  счётлари-ни 

қўллаш  хўжалик  маблағларининг  харакати  ва  хўжалик  жараёни  устидан 

жорий  назорат  олиб  бориш  хамда  керак  бўлиб  колган  такдирда  уларнинг 

ёрдамида  хохлаган  санага  баланс  тўзиш  имконини  яратади.  Шундай  қилиб 

бьухгалтерия  ҳисобининг  счётлар  тизими  деб  хўжалик  маблағларининг 

таркиби,  жойлниши  ва  уларнинг  ташкил  топиш  манбаи,  муайян  максадлар 

учун  фойдаланилишини,  шунингдек  хўжалик  жараёнидаги  харакатларни 

жорий  ҳисобга  олиш  ва  назорат  қилиш  максадида  гурухлаштириб  боришга 

айтилади. 

  Бошқача 

қилиб  айтганда  хўжалик  объектларининг  хўжалик 

жараёнидаги  харакатини  тартибга  солиб  ҳисобга  олиш  ва  назорат  қилиш 

усулидир. 

  Бухгалтерия  ҳисоби  счётларда  хўжалик  маблағлари  ва  уларнинг 

манбалари  харакатларини  акс  эттирувчи  хўжалик  ишлари  айрим 

кўрсаткичлари  буйича  гурухлаштирилиб,  улардаги  хамма  ўзгаришлар 

тухтовсиз ва тартиб билан акс эттириб борилади.  

  Хўжалик  маблағларининг,  уларнинг  манбаларини  ва  хўжалик 

жараёнларини  Иқтисодий  мазмунига  хамда  тўзилмасига  караб  алохида 

ҳисобга  олиш  максадида,  уларнинг  хар  бир  тури  ва  жараёни  учун  махсус 

счётлар мавжуд. 

  Амалда счётлар жадвал, карточка ёки дафтар вараги шаклида бўлиб, у 

икки кисмга бўлинади.Унинг чап кисми «дебет», унг кисми эса «кредит» деб 

аталади.  Дебет,  сўзи  латинча  «debet”  сўзидан  олинган  бўлиб,  ўзбек  тилига 

таржима  қилинганда  “у  қарздор”  деган  маънони  билдиради.  Кредит  сўзи 

латинча  “kredit”  сўзидан  олинган  бўлиб,  ўзбек  тилида  “ишонди”  деган 

маънони англатади. 

  Бухгалтерия ҳисоби счётларини куйидагича тархда ифодалаш мумкин: 

  “___________________________” 

 (счётнинг номи) 

 СЧЁТИ 

Дебет________________________________________________Кредит 

   | 

 «Дебет»  ва  «Кредит»  иборалари  «Д-т»  ва  «К-т»  белгилари  билан 



ифодаланса хам булаверади. 

  Тарх  юкорисидаги  чизикнинг  устига  счётнинг  нгми  езилади,  масалан, 

«Асосий  воситалар»  ёки  «Низом  фонди».Баланснинг  актив  ва  пассив 

кисмларга булинишига мсо ҳолда бухгалтерия счётлари хам актив ва пассив 

счётларга  бўлинади.  Актив  ва  пассив  счётлардан  ташкари  актив-пассив 

счётлар хам бор. Бундай  счётлар бир  вақтнинг ўзида хам актив, хам пассив 

счётлар вазифасини бажаради.Бунга «хар хил дебитор ва кредиторлар билан 

ҳисоб-китоблар»,  «Мол  етказиб  берувчи  ва  пудратчилар  билан  хисб-

китоблар»,  «Харидор  ва  буюртмачилар  билан  ҳисоб-китоблар»,  «Фойда  ва 

зарарлар» ва бошқа счётлар мисол була олиши мумкин. 

  Хўжалик  маблағлари  ва  жараёнларини  акс  эттириб,  уларни  маълум 

хусусиятларига  караб  гурухлаштирувчи  счётлар,  актив  счётлар деб аталади. 




Хўжалик  маблағларининг  ташкил  топиш  манбаларини  акс  эттириб,  уларни 

маълум Иқтисодий мазмунга кура гурухлаштирувчи  счётлар пассив  счётлар 

деб  аталади.Хўжалик  маблағларини  ва  уларнинг  манбаларини  бир  вақтда 

маълум бир системага солиб акс эттирувчи счётлар актив-пассив счётлар деб 

аталади. 



Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   56




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет